Segment.uz
72.6K subscribers
5.73K photos
1.39K videos
92 files
6.79K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
2026 йил 1 январдан бошлаб Грузия ҳукумати мамлакатга кириш учун мажбурий тиббий суғурта талабини жорий қилмоқда.

Суғурта полиси инглиз ёки грузин тилида расмийлаштирилган ва мамлакатда бўлишнинг бутун даврини қамраб олиши керак.

Полисни тақдим этмаганлик учун 300 лари (тахминан 1,3 млн сўм) миқдорида жарима белгиланган.

Telegram | Instagram | Facebook
ПФ-246.pdf
2.1 MB
"Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президентнинг фармони (10.12.2025й, ПФ-246-сон) тўлиқ матни

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Талабалар учун авиачипталар чегирмада сотилмоқда

Uzbekistan Airways ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари ва ўқувчилари учун барча маҳаллий авиақатновларга эконом-класс тарифларига 50 фоизгача чегирмалар эълон қилди.

Чегирмада сотиб олинган чипталар 26 декабрдан 11 январгача амалга ошириладиган парвозлар учун амал қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Парагвай президенти Сантьяго Пенья 11-13 декабрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкентда бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Парагвай ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва кимё саноати, рақамлаштириш, туризм ҳамда спорт соҳаларида амалий шерикликни ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилади.

Парагвай етакчиси, шунингдек, Халқаро автомобиль федерацияси Бош ассамблеясида ва федерация шафелигида ўтказиладиган мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
Айрим ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг бир қисми қоплаб берилади

“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–222-сон, 20.11.2025 й.) қабул қилинди.


Фармонга кўра:

2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

🔹 сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади ҳамда ушбу мақсад учун субсидия ажратиш тартиби бекор қилинади;

🔹 “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:

▪️ автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади;

▪️ касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим;

▪️ айни бир шахс 1 йил давомида турли ижтимоий ёрдамлардан кўпи билан 2 марта фойдаланиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 февралдан “А” ва “Б” тоифа олиш учун автомактабларда назарий ўқиш шарт эмас, фақат амалий 20 соат ўқилса бўлди.

▪️Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook
Hyundai Rotem Ўзбекистонга юқори тезликдаги поездларининг биринчи партиясини жўнатди

Тошкент — Урганч — Хива йўналиши учун мўлжалланган поездга “Жалолиддин Мангуберди” номи берилган, унинг узунлиги – 175 м, сиғими – уч тоифада тахминан 390 йўловчи: VIP, бизнес ва эконом.

Корея ОАВларига кўра, модификацияланган KTX-Eum (EMU-260) поездлари 260 км/соат тезликка эриша олади. Улар Ўзбекистоннинг чўл иқлими учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, чангга, ҳаддан ташқари юқори ва паст ҳароратларга, қум бўронларига чидамли тизимлар билан жиҳозланган ҳамда узоқ масофаларга саёҳат қилиш учун мўлжалланган.

Таъкидланишича, Тошкентдан Хивага 14 соат ҳаракатланадиган оддий поезддан фарқли ўлароқ, янги тезкор поезд манзилга 7 соат 40 дақиқада етиб боради.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хавфсизлик хизмати:

Тошкент шаҳри Олмазор тумани Солиқ инспекциясининг икки нафар бош инспектори эшик ва ромлар ишлаб чиқарувчи оилавий корхонада текширув ўтказиб, гўёки корхона ҳар ойда кам миқдорда солиқ тўлаб келаётганини важ қилган ҳолда, тўланмаган солиқлар учун жарима қўлламаслик эвазига 10 млн сўм талаб қилишган.

Улар сўралган пулни олган вақтларида ушланди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в”, “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарорига кўра:

2026 йил 1 январдан
депутатлар ҳар йили Ташаббусли бюджет жараёнларида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан аҳолининг кундалик ҳаёти ва ҳудудни ривожлантиришга таъсир қиладиган 2 та лойиҳани (ҳар мавсумда 1 тадан) “Очиқ бюджет” ахборот порталида танлайди.

Мазкур танлов лойиҳани республика бюджетидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур жараёнларда ғолиб бўлмаган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир депутатга 1 йилда 2 мавсумга БҲМнинг 8 минг баравари миқдорида маблағ ҳар йилги республика бюджетида назарда тутилади.

2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.

Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди

Марказий банк Бошқарувининг 2025 йил 11 декабръ куни бўлиб ўтган йиғилишида асосий ставкани йиллик 14% даражасига ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
Давлат компаниялари энди фақат президент рухсати бўлсагина ҳомийлик билан шуғулланади

Давлат корхоналарида самарадорликни ошириш бўйича президент фармойиши қабул қилинди. Унда давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори компанияларга фаолиятига янги талаблар белгиланган.

“Давлат корхоналари Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва топшириқларидан ташқари бошқа ҳолларда ҳомийлик ёрдамларини кўрсатишни тўхтатсин”, – дейилади фармойишнинг 9-бандида.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони билан:

Бош прокуратурага 2026 йил 25 мартга қадар мазут, ишлатилган автомобиль мойи ва шинасининг ноқонуний айланмасини олдини олиш, аниқланган тақдирда кескин чоралар кўриш вазифаси топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
“Метан заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда

Аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида табиий газ босими пасайишини олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-графикларга асосан “метан заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда.

Энергетика вазирлигига кўра, ушбу зарур чоралар қўшни давлатдаги газ тармоғида кузатилган техник носозлик туфайли импорт қилинаётган табиий газ қисқарганлиги сабабли кўрилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев ва Сантьяго Пенья Қўшма баёнотни имзоладилар.

Шунингдек, етакчилар ҳузурида Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши доирасида бозорга кириш масалалари бўйича икки томонлама музокаралар якунлангани тўғрисидаги баённома ҳамда Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашув механизмини йўлга қўйиш тўғрисида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ахборот технологиялари соҳаcида давлат назорати тизими такомиллаштирилади

Бу бўйича Президент қарори (ПҚ–371-сон, 11.12.2025 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси қуйидаги соҳаларда махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди:

▪️ ахборотлаштириш, телекоммуникациялар, почта алоқаси, рақамли технологиялар соҳаларида давлат назоратини амалга ошириш;

▪️ оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш ҳамда улар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини мониторинг ва назорат қилиш;

▪️ болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш.

2027 йил 1 январгача қуйидаги имкониятларга эга “Рақамли назорат” платформаси ишга туширилади:

▪️ аҳоли истиқомат қилаётган, жумладан, олис ва чекка ҳудудлардаги рақамли технологиялар ва телекоммуникациялар соҳаларида кўрсатилаётган хизматларни мониторинг қилиш;

▪️ ахборот тизимлари, ресурслари, дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базаларида юзага келган узилиш ёки тўхталиш ҳолати бўйича тегишли чоралар кўриш;

▪️ жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар тезкор кўриб чиқилишини ташкил этиш.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзбекистонликлар тўлаётган солиқлари нималарга сарфланаётганини кузатиши мумкин бўлади

2026 йил 1 январдан бошлаб «Очиқ бюджет» ахборот порталида жисмоний шахслар томонидан тўланган солиқлар ҳисобидан амалга ошириладиган бюджет харажатлари маълумотларини ўзида акс эттирувчи «Жисмоний шахсларнинг солиқлари ҳисобидан харажатлар» модули ишга туширилади.

Бунда:

▪️жисмоний шахс томонидан муайян даврда тўланган даромад солиғи, мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўғрисидаги маълумот;
▪️тўланган солиқлар эвазига Давлат бюджетидан амалга оширилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар (харажатлар йўналишлари кесимида) доимий равишда эълон қилиб борилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш ҳамда улар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини мониторинг ва назорат қилиш функцияси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясига берилди Президент қарори

Telegram | Instagram | Facebook
Mahallalarda_yoshlar_bilan_ishlash_tizimi_samaradorligini_oshirish.pdf
4.6 MB
❗️Маҳаллалардаги ёшлар етакчиларига қўшимча вазифалар юклатилади

Президентнинг "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-163-сонли Фармони имзоланди.


Фармонга кўра:

Ёшлар етакчилари мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари томонидан тақдим этилган рўйхат асосида битирувчи синф ўқувчиларининг "Келажак" марказлари ва хусусий ўқув марказларида таҳсил олишига кўмаклашади.

2026 йил 1 февралга қадар "Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар портали" электрон платформалари негизида "Ёшлар ягона электрон платформаси" ахборот тизими яратилади.

1 февралдан бошлаб "Ёшлар дафтари" жамғармасидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар бўйича барча маъмурий тартиб-таомиллар Ягона платформа орқали амалга оширилади.


2026 йилдан бошлаб ҳар йили Ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилиши тўғрисидаги миллий маърузани эълон қилиш амалиёти жорий этилади.

Миллий маъруза ҳар йили 30 июнь — Ёшлар куни арафасида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан эълон қилиб борилади.


Telegram | Instagram | Facebook
❗️Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи 78 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти тонги соат 06:00 дан кечки соат 23:00 га қадар этиб белгиланди.

23:00 дан эрталаб 06:00 гача “газ заправкалар” ёпиқ бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook