Segment.uz
72.8K subscribers
5.75K photos
1.4K videos
92 files
6.8K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
“Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилади

Бу ҳақда Президент қарори (ПҚ–364-сон, 28.11.2025 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, 2026 йил 1 январданЭнг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилади. Бунда ғолибларни аниқлаш бўйича мезонлар қуйидагилар:

▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари сони;
▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари томонидан тўланган солиқлар миқдори;
▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилар сони;
▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони ва улар томонидан тўланган солиқлар миқдори;
▪️ маҳалла фуқаролари томонидан мол-мулк ва ер солиқларининг тўланганлик даражаси.

“Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси ғолиблари учун қуйидаги рағбатлантириш чоралари жорий этилади:

▪️ ташаббусли бюджет доирасида кетма-кет 2 маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар учун навбатдаги 2 та мавсум доирасида лойиҳа киритиш имкониятини чеклаш қоидаси қўлланмайди;

▪️ лойиҳаларни шериклик асосида молиялаштиришда ушбу маҳаллалар аҳолиси томонидан лойиҳа қийматининг 25 фоизи молиялаштирилган тақдирда, лойиҳа ғолиб деб топилади ҳамда қолган 75 фоизи Давлат бюджетидан молиялаштирилади;

▪️ белгиланган мезонлар асосида ҳар йили биринчи 100 таликка кирган энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларнинг ҳар бирига Давлат бюджетидан 2 млрд сўм миқдорида маблағ тегишлича Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасига ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади

2025/2026 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан (бошланғич 1–4-синфларда 27 декабрь — шанба кунидан) бошланади. Таътил 2026 йил 10 январгача (14 календар кун) давом этади.

2026 йил 11 январь якшанба — дам олиш кунига тўғри келгани сабабли, III чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
Акмалжон Тўланов Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони билан Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиздан бир гуруҳи мукофотланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Фермерлар орасида “интизомли бўлиш – арзон кредит” моделини шакллантириш учун “А” кредит рейтингига эга хўжаликларга 2 фоизга, “B” тоифадагиларга 1 фоизга пасайтирилган ставкада кредит ажратиш ва шу орқали интизомли фермерларнинг кредит юкини камайтириш таклиф қилинди.

Шунингдек, ўз маблағи ҳисобидан буғдой етиштирган фермерларга 10 фоиз субсидия ажратиш ташаббуси билдирилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президентнинг тегишли қарори билан:


Норқобилов Бахромжон Тураевич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
2025 йилда мамлакатимизда камбағаллик даражаси 8,9 фоиздан 6 фоизга тушиши кутилмоқда. Келгуси йилда бу кўрсаткични 4,5 фоизгача қисқартириш мақсад қилинган.

“Еттилик” фаолияти аҳоли бандлиги ва даромадлари ортишида бевосита акс этиши шартлиги, мазкур йўналишда манзилли ва натижага йўналтирилган ишларни кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Лойиҳавий ёндашув доирасида “20 та маҳаллий бренд”, “Бир контур – бир маҳсулот”, “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш”, “Ижара ер ва томорқада сув таъминотини яхшилаш” каби дастурлар билан 1 миллион нафар камбағал аҳолини қамраб олиш режалаштирилган.

Ҳар бир камбағал оила бўйича унинг реал имкониятлари ва хоҳиш-истакларини инобатга олган индивидуал режаларни ишлаб чиқиш муҳим экани таъкидланди.

Шунингдек, 2026 йилги Бандлик дастурини шакллантириш, норасмий бандликни қисқартириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзбекистонда “Формула-1” босқичлари ўтказилиши мумкин

Шавкат Мирзиёев Халқаро автомобиль федерациясининг (FIA) президенти Муҳаммад бин Сулайм бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистонда замонавий автоспорт инфратузилмасини яратиш, пиёда ва транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш дастурларини амалга оширишга кўмаклашиш ҳамда мазкур халқаро ташкилот шафелигида халқаро мусобақалар, аввало, “Формула-1” босқичларини ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида FIA раҳбарига давлатимизнинг юксак мукофоти – “Дўстлик” орденини топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 12 декабрь куни Тошкент шаҳри Халқаро Автомобиль Федерацияси (FIA) Бош Ассамблеяси ва FIA Awards тантанали тақдирлаш маросимига мезбонлик қилади. Унда дунёнинг энг таниқли юлдуз пойгачилари фахрли меҳмон сифатида иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимида ишлаган Норқобилов Бахромжон Тураевич Оҳангарон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Telegram’да Passkey тизими ишга тушди

Telegram мессенжерида янги имконият — Passkey авторизация пайдо бўлди. Бу технология фойдаланувчиларга телефон рақам ва SMS-кодни киритмасдан аккаунтга кириш имконини беради.

Passkey функциясини ишлатиш учун уни аввал Telegram’нинг махфийлик созламаларида ёқиш лозим.

Шундай қилиб, Telegram’да телефон рақамга келадиган SMS-кодларга қарамлик камаймоқда. Хавфсизлик эса ошди: фойдаланувчи ўз аккаунтига кириш учун биометрик тасдиқдан фойдаланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони:

2026 йил 1 январдан бошлаб:

1️⃣ Давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади.

2️⃣ Давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари мажбурий «Давлат хизматига кириш» махсус курсларини ва кейинчалик ҳар 3 йилда камида бир маротаба малака ошириш курсларини ўтайди ҳамда мазкур курсларнинг якунлари бўйича уларнинг назарий билим ва кўникмалари диагностикадан ўтказилади.

3️⃣ Диагностика ва фаолият самарадорлиги (KPI) натижалари Ходимларнинг касбий компетенциялари ривожланишини узлуксиз онлайн мониторинг қилиш тизимида йиғилади ва таҳлил қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Payme фойдаланувчиларни огоҳлантирмасдан P2P ўтказмалар учун комиссияни оширди

Payme тўлов тизими ўз мижозларига огоҳлантириш бермасдан картадан-картага ўтказмалар учун 1,1% комиссия еча бошлаган. Яқингача бу 1% ни ташкил этган, бироқ сўнгги кунларда бир қанча фойдаланувчилар бу нарх ўзгарганини пайқашган.

Масалан, Uzcard’дан Uzcard’га Payme орқали пул ўтказилганда аввал 1% комиссия олинган бўлса, ҳозир худди шу нарсага 1,1% комиссия ечилмоқда.

Payme мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати (call-марказ) оператори ҳам нархларда ўзгариш бўлганини тасдиқлаб, бунга икки ойдан ошганини маълум қилди.

Компания тарифларда ўзгариш бўлгани ҳақида шу кунгача мижозларга билдиришнома ёхуд огоҳлантириш юбормаган. Қолаверса, расмий веб-сайтда ҳалигача комиссия 1% кўрсатилган ҳолатда турибди.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йилдан бошлаб аёлларга ҳомиладорлик нафақаси, 2026 йил иккинчи ярмидан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари тўлаб борилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгармайди. Вазирликларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларидаги қолдиқнинг ярми мактаблар қуриш ва тиббиётга йўналтирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 январдан бошлаб мопед ва скутерларни бошқариш учун янги “А1” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилади, буни олиш ҳозирги А категориядан кўра осонроқ бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1500 МВт қувватли Сирдарё ИЭС (ACWA Power) газ турбинасида ротор носозлиги туфайли, Япониянинг "Mitsubishi" компаниясидан 114 тонналик янги ротор олиб келинди. Ўрнатиш ва созлаш ишлари тахминан бир ой давом этади.

Ротор ўрнатилгунга қадар истеъмол юқори бўлган пайтларда (17:00-21:00) айрим ҳудудларда электр таъминотида қисқа узилишлар бўлиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
Allplay Yandex Uzbekistan томонидан сотиб олинди

Yandex Uzbekistan Allplay сервисини сотиб олди. Лойиҳа маҳаллий бозордан умуммиллий ва минтақавий аҳамиятга эга платформалар қаторига чиқди. Бу билан Ўзбекистонда креатив иқтисодиёт учун янги босқич бошланиши кутилмоқда. Маълум қилинишича, битим барча ҳуқуқий жараёнлардан муваффақиятли ўтган ва Рақобат қўмитаси томонидан тасдиқланган.

Allplay Yandex Plus таркибига қўшилгач, кино ва сериаллардан ташқари мусиқа, китоблар, спорт трансляциялари, кэшбэк ва етказиб бериш бонуслари ҳам фойдаланиш учун очилади. Бу ўзгаришлар мамлакат бўйлаб контент платформалари ривожига, ижодкорлар учун янги имкониятлар ва рақамли маданият инфратузилмасининг мустаҳкамланишига хизмат қилиши кўзда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЮНЕСКО расман Қорақалпоқ халқининг жирау бўлиб бадиий йўсинда томоқдан куйлаш анъанаси ҳамда қобиз созини тайёрлаш ва унда ижро этиш санъатини ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос рўйхатига киритди.

Ушбу мерос жиддий хавф остида бўлиб, моҳир усталар сонининг камайиб бориши, ёш авлоднинг етарли хабардор эмаслиги ҳамда мазкур билимларни келажак авлодларга етказиш ва асраб-авайлашдаги қийинчиликлар бунга сабаб бўлмоқда.


Telegram | Instagram | Facebook