Segment.uz
72.8K subscribers
5.75K photos
1.4K videos
92 files
6.8K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Давлат хизматида бошқарув самарадорлиги оширилади

“Давлат хизматида бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–243-сон, 06.12.2025 й.) қабул қилинди.


Фармонга кўра,

2026 йил 1 январдан
“Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар) ҳокимликларида тажриба-синов тариқасида қуйидагиларни назарда тутувчи натижага асосланган бошқарув тизими жорий этилади:

🔹 давлат органлари фаолиятининг мақсадли кўрсаткичлари ва индикаторлари уларга қўйилган вазифалар асосида Агентлик томонидан шакллантирилади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;

🔹 Агентлик:

▪️ натижага асосланган бошқарув моделини ишлаб чиқади ҳамда унинг жорий этилишини услубий жиҳатдан мувофиқлаштиради;

▪️ мақсадли кўрсаткичларга эришилганлигини samaradorlik.gov.uzэлектрон платформаси орқали баҳолашни ташкил этади;

▪️ тегишли вазифаларни бажариш ва мақсадли кўрсаткичларга эришишда кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга кўмаклашади;

▪️ давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаш учун танловларда замонавий ёндашув, зарур ҳолларда, қўшимча босқичларни жорий этади.

Маълумот учун: Бошқарув самарадорлиги агентлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги негизида ташкил этилган.


Telegram | Instagram | Facebook
❗️Айрим ҳудудлардаги давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади

Президент фармонига кўра, давлат органларининг вазифа ва функциялари қуйидаги 5 та даражага ажратилади:

▪️ конституциявий ва миллий даража;
▪️ республика ижро этувчи ҳокимият органлари даражаси;
▪️ ҳудудий даража;
▪️ туман (шаҳар) даражаси;
▪️ маҳалла (қишлоқ, овул) фуқаролар йиғини даражаси.

2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар)да фаолият юритувчи давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади. Бунда:

▪️ республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинма раҳбари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда, қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри доирасида бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади;

▪️ ротация қилинадиган раҳбарлар Агентликнинг hrm.gov.uz электрон платформаси орқали аниқланади;

▪️ раҳбар янги ҳудудга ўтишдан олдин ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив курсда ўқитилади;

▪️ ротация қилинган раҳбар фаолияти Агентлик томонидан электрон платформа орқали онлайн тарзда мониторинг қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат органларида ходимларнинг коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш тизими жорий этилади

Шунингдек, давлат органларида мажбурий ротация тизими жорий этилади.

Президент фармонига кўра қуйидагилар диагностикадан ўтказилади:

▫️2026 йил 1 январдан бошлаб коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг раҳбарлари ва масъул ходимлари ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар;

▫️2026 йил 1 июндан бошлаб соҳалар назоратига масъул инспекцияларда коррупциявий хавф-хатар даражаси “юқори” ва “ўрта” бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар;

▫️2027 йил 1 январдан бошлаб бошқа давлат органларида коррупсиявий хавф-хатар даражаси "юқори" ва "ўрта" бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ва ушбу лавозимларга номзодлар.

Диагностика Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг буюртмасига мувофиқ Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳузуридаги Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази томонидан ўтказилади.

Диагностика натижасига кўра, ходимнинг коррупцияга барқарорлик даражаси “паст” деб баҳоланиши мазкур лавозимда меҳнатга оид муносабатларни давом эттиришига монелик қилувчи ҳолат ҳисобланади ҳамда ходим коррупциявий хавф-хатар даражаси “паст” бўлган бошқа лавозимга мажбурий равишда ротация қилинади.

▫️Ҳужжатга мувофиқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг мавжуд штат бирликлари доирасида давлат хизматчилари ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар қилишининг олдини олишга қаратилган ишларни мувофиқлаштириш вазифасини бажарадиган одоб-ахлоқ комиссиялари билан ишлаш бўйича бўлинма ташкил этилади.

▫️Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан жорий этилган ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган эълон қилиниши белгиланган (очиқ) рейтинглар натижалари тўғрисидаги маълумот” билан тўлдирилмоқда ва 43 тага етказилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Эндиликда ишга кириш учун топширилган тест натижалари 1 йилгача амал қилади

Президент фармонига мувофиқ:


▫️ 2026 йил 1 мартдан бошлаб давлат фуқаролик хизматида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар vacancy.gov.uzэлектрон платформасида эълон қилинади.

▫️фуқароларга ўзларига маъқул келадиган мутахассислик, лавозим ва иш ҳақига оид талабларни белгилаган ҳолда “vacancy.gov.uz” электрон платформасида “иш қидирувчи” мақомида рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.

▫️vacancy.gov.uz” электрон платформасидан рўйхатдан ўтган ва давлат фуқаролик хизматига кириш бўйича тест синовларидан муваффақиятли ўтган фуқаролар ушбу платформада мавжуд бўш иш ўринларига даъвогарлик қилиши мумкин бўлади. Бунда:

▪️фуқароларга тест синовларини шахсни тасдиқлаш ва синовларни назорат қилишнинг махсус онлайн тизими орқали ёки Бошқарув самарадорлиги агентлигининг махсус жиҳозланган хоналарида топшириш имконияти яратилади;

▪️тест натижалари бир йилгача амал қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Мавлонбердиев Отабек Турабекович Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг Сирдарё вилояти филиали раҳбари лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Кадрлар захирасини юритиш бўйича янги тартиб жорий этилади

Президент фармонига кўра, давлат органларида кадрлар захирасини юритиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи янги тартиб жорий этилади:

давлат органлари томонидан:

▪️ Миллий кадрлар захирасига киритилган лавозимлар учун номзодлар рўйхати мустақил шакллантирилади;

▪️ саралашдан ўтган номзодлар тарафидан шахсий ривожланиш режасининг бажарилишиzaxira.bsa.uz электрон платформаси орқали мониторинг қилинади;

▪️Салоҳиятли кадрлар захирасига номзодлар маҳаллада фаолият кўрсатаётган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторлари орасидан туман (шаҳар) ҳокимларининг хулосаси асосида ишчи гуруҳ томонидан сараланади;

Агентлик томонидан:

▫️ давлат фуқаролик хизматининг бошқарув ва сиёсий лавозим гуруҳларига захира мустақил равишда шакллантирилади;

▫️ давлат органларида самарали хизмат қилаётган, бироқ раҳбарлари томонидан тавсия этилмаган номзодларни мустақил аниқлаш ҳамда баҳолаш орқали улар Миллий кадрлар захирасига киритилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар)да фаолият юритувчи давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади. Бунда:

республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинма раҳбари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда, қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри доирасида бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади;

ротация қилинадиган раҳбарлар Бошқарув самарадорлиги агентлигининг hrm.gov.uz электрон платформаси орқали аниқланади;

раҳбар янги ҳудудга ўтишдан олдин ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив курсда ўқитилади;

ротация қилинган раҳбар фаолияти Агентлик томонидан электрон платформа орқали онлайн тарзда мониторинг қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
“Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилади

Бу ҳақда Президент қарори (ПҚ–364-сон, 28.11.2025 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, 2026 йил 1 январданЭнг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилади. Бунда ғолибларни аниқлаш бўйича мезонлар қуйидагилар:

▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари сони;
▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари томонидан тўланган солиқлар миқдори;
▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилар сони;
▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони ва улар томонидан тўланган солиқлар миқдори;
▪️ маҳалла фуқаролари томонидан мол-мулк ва ер солиқларининг тўланганлик даражаси.

“Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси ғолиблари учун қуйидаги рағбатлантириш чоралари жорий этилади:

▪️ ташаббусли бюджет доирасида кетма-кет 2 маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар учун навбатдаги 2 та мавсум доирасида лойиҳа киритиш имкониятини чеклаш қоидаси қўлланмайди;

▪️ лойиҳаларни шериклик асосида молиялаштиришда ушбу маҳаллалар аҳолиси томонидан лойиҳа қийматининг 25 фоизи молиялаштирилган тақдирда, лойиҳа ғолиб деб топилади ҳамда қолган 75 фоизи Давлат бюджетидан молиялаштирилади;

▪️ белгиланган мезонлар асосида ҳар йили биринчи 100 таликка кирган энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларнинг ҳар бирига Давлат бюджетидан 2 млрд сўм миқдорида маблағ тегишлича Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасига ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади

2025/2026 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан (бошланғич 1–4-синфларда 27 декабрь — шанба кунидан) бошланади. Таътил 2026 йил 10 январгача (14 календар кун) давом этади.

2026 йил 11 январь якшанба — дам олиш кунига тўғри келгани сабабли, III чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
Акмалжон Тўланов Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони билан Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиздан бир гуруҳи мукофотланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Фермерлар орасида “интизомли бўлиш – арзон кредит” моделини шакллантириш учун “А” кредит рейтингига эга хўжаликларга 2 фоизга, “B” тоифадагиларга 1 фоизга пасайтирилган ставкада кредит ажратиш ва шу орқали интизомли фермерларнинг кредит юкини камайтириш таклиф қилинди.

Шунингдек, ўз маблағи ҳисобидан буғдой етиштирган фермерларга 10 фоиз субсидия ажратиш ташаббуси билдирилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президентнинг тегишли қарори билан:


Норқобилов Бахромжон Тураевич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
2025 йилда мамлакатимизда камбағаллик даражаси 8,9 фоиздан 6 фоизга тушиши кутилмоқда. Келгуси йилда бу кўрсаткични 4,5 фоизгача қисқартириш мақсад қилинган.

“Еттилик” фаолияти аҳоли бандлиги ва даромадлари ортишида бевосита акс этиши шартлиги, мазкур йўналишда манзилли ва натижага йўналтирилган ишларни кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Лойиҳавий ёндашув доирасида “20 та маҳаллий бренд”, “Бир контур – бир маҳсулот”, “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш”, “Ижара ер ва томорқада сув таъминотини яхшилаш” каби дастурлар билан 1 миллион нафар камбағал аҳолини қамраб олиш режалаштирилган.

Ҳар бир камбағал оила бўйича унинг реал имкониятлари ва хоҳиш-истакларини инобатга олган индивидуал режаларни ишлаб чиқиш муҳим экани таъкидланди.

Шунингдек, 2026 йилги Бандлик дастурини шакллантириш, норасмий бандликни қисқартириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзбекистонда “Формула-1” босқичлари ўтказилиши мумкин

Шавкат Мирзиёев Халқаро автомобиль федерациясининг (FIA) президенти Муҳаммад бин Сулайм бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистонда замонавий автоспорт инфратузилмасини яратиш, пиёда ва транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш дастурларини амалга оширишга кўмаклашиш ҳамда мазкур халқаро ташкилот шафелигида халқаро мусобақалар, аввало, “Формула-1” босқичларини ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида FIA раҳбарига давлатимизнинг юксак мукофоти – “Дўстлик” орденини топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 12 декабрь куни Тошкент шаҳри Халқаро Автомобиль Федерацияси (FIA) Бош Ассамблеяси ва FIA Awards тантанали тақдирлаш маросимига мезбонлик қилади. Унда дунёнинг энг таниқли юлдуз пойгачилари фахрли меҳмон сифатида иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимида ишлаган Норқобилов Бахромжон Тураевич Оҳангарон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Telegram’да Passkey тизими ишга тушди

Telegram мессенжерида янги имконият — Passkey авторизация пайдо бўлди. Бу технология фойдаланувчиларга телефон рақам ва SMS-кодни киритмасдан аккаунтга кириш имконини беради.

Passkey функциясини ишлатиш учун уни аввал Telegram’нинг махфийлик созламаларида ёқиш лозим.

Шундай қилиб, Telegram’да телефон рақамга келадиган SMS-кодларга қарамлик камаймоқда. Хавфсизлик эса ошди: фойдаланувчи ўз аккаунтига кириш учун биометрик тасдиқдан фойдаланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони:

2026 йил 1 январдан бошлаб:

1️⃣ Давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади.

2️⃣ Давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари мажбурий «Давлат хизматига кириш» махсус курсларини ва кейинчалик ҳар 3 йилда камида бир маротаба малака ошириш курсларини ўтайди ҳамда мазкур курсларнинг якунлари бўйича уларнинг назарий билим ва кўникмалари диагностикадан ўтказилади.

3️⃣ Диагностика ва фаолият самарадорлиги (KPI) натижалари Ходимларнинг касбий компетенциялари ривожланишини узлуксиз онлайн мониторинг қилиш тизимида йиғилади ва таҳлил қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook