Segment.uz
72.8K subscribers
5.75K photos
1.4K videos
92 files
6.8K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Президент 42 та энергетика объектини ишга туширди ва 21 та янги лойиҳа қурилишини бошлаб берди.

Хусусан, ҳудудларимизда жами 3 минг 500 мегаваттли 16 та қуёш, шамол, иссиқлик ва гидро станция фойдаланишга топширилади. Улар тўлиқ қувватда ишлай бошлагач, йилига 15 миллиард киловатт-соат электр генерация бўлади. Натижада келгуси йилда “яшил” энергия ишлаб чиқариш ҳажмини 23 миллиард киловатт-соатга етказилади.

“Эътибор беринг, бу – Ўзбекистон аҳолисининг йиллик электр энергия истеъмоли тўлиқ қопланади, деганидир”, – деди президент.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида транспорт тизимини тубдан янгилашга қаратилган қарорни имзолади. Ҳужжатга мувофиқ:

– пойтахтда йўл ҳаракатини бошқаришнинг мутлақо янги модели жорий этилади. Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ташкил этилиб, у транспорт, пиёда ва йўловчи оқимларини реал вақтда мониторинг қилиш, бошқариш ва хавфсизликни таъминлаш ваколатига эга бўлади;

– Интеллектуал транспорт тизими (ИТТ) шакллантирилади. Камералар, сенсорлар, светофорлар, жамоат транспорти ҳаракати, навигация, вазн-ҳажм назорати ва барча хизматлар ягона платформага уланади.

ИТТ Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Ситуацион марказига интеграция қилинади. Автотранспорт воситаларининг экологик нормативларга мослиги автоматик баҳоланади ва экологик зонасига мос келмайдиган транспорт воситаларини аниқлаш тизими йўлга қўйилади;

– 2030 йилгача жамоат транспортидан фойдаланиш улушини 60 фоизга, электробуслар улушини 50 фоизга, автобусларнинг ўртача ҳаракат тезлигини 18 км соатдан 24 км соатга етказиш, 1 минг километр автомобиль йўлларини таъмирлаш, 16 та тоннель ва йўл ўтказгич, 700 та "ақлли" чорраҳани барпо этиш, метрополитен тармоғининг узунлигини 103 километрга етказиш, 170 километр велосипед ва 200 километр пиёда йўлакларини ташкил этиш мақсадли кўрсаткичлар сифатида белгилаб олинди;

– йўл ва транспорт инфратузилмаси учун махсус жамғарма ташкил этилди. Жарималар, "Хавфсиз шаҳар" тушумлари, реклама тушумлари ва бошқа манбалар жамғармага йўналтирилади. Маблағлар транспорт мастер режаси, ИТТ, муҳандислик ечимлари, инфратузилмавий лойиҳалар, автобус йўлаклари ва светофорларни модернизация қилишга сарфланади;

– йўл-транспорт соҳасидаги бир қатор ваколатлар 2028 йилгача ҳуқуқий эксперимент сифатида марказга ўтказилади. Бу Тошкентда транспортни ягона марказлашган тизим орқали самарали бошқариш имконини беради;

– Тошкент кўчалари, йўл кесишмалари, кўприклар ва йўл ўтказгичлари бўйича катта инфратузилмавий дастур амалга оширилади: автобуслар учун алоҳида йўлаклар, интеллектуал светофорлар жорий этилади, кўчалар комплекс тарзда реконструкция қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Банк картаси орқали пенсия олувчиларнинг пенсия тўловлари тўлиқ молиялаштирилди

Пенсия жамғармаси томонидан жорий йилнинг декабрь ойи тўлов рўйхатларига киритилган 4,2 млн нафар пенсия олувчилар учун талаб этилган маблағлар тижорат банкларига молиялаштирилиб берилган.

Ўз навбатида пенсия тўловларини нақд пулсиз шаклда олувчи 3,7 млн нафар (ёки жами олувчиларнинг 88 фоизи) фуқароларнинг банк карталарига маблағлар тўлиқ юклаб берилиши таъминланган.

Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ пенсия пулларини нақд шаклда олувчиларга пенсия пуллари 4 декабрь кунидан бошлаб тасдиқланган графикларга асосан Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан етказиб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ОТМлар талабаларга моддий ёрдам бериши мумкин бўлади

Адлия вазирлиги Таълим ташкилотларида тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 2431-5, 21.11.2025 й.).


Унга кўра, олий таълим ташкилотларида контракт асосида ўқиш учун тўлов қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

▪️ тўлов миқдорининг камида 25 фоизи – абитуриентлар учун 15 сентабргача ҳамда юқори босқич талабалари учун 1 октабргача ёки олий таълим ташкилоти ректори томонидан узайтириладиган муддатгача;

▪️тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 мартгача ва 100 фоизи 1 майгача ёки олий таълим ташкилоти ректори томонидан узайтириладиган муддатгача амалга оширилади.

Бунда, Давлат комиссияси юқоридаги тўлов муддатларини узайтириши мумкин.

Шунингдек, олий таълим ташкилотлари ўз талабаларини ижтимоий муҳофаза қилиш доирасида 1 йилда бир талабага меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 6 баробаригача моддий ёрдам кўрсатиши мумкин бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

Энергетика тармоғида ишга туширилаётган барча лойиҳалар иқтисодий ўсишни таъминлаб, келажак авлодларимиз учун янги имкониятлар эшигини очади.

Telegram | Instagram | Facebook
Поп туманида зилзила рўй берди

6 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:18 да эпицентри Наманган вилоятининг Поп туманида бўлган зилзила рўй берди. Зилзила кучи Поп туманида 2-3 балл, Данғара туманида 2 баллга тенг бўлди. Силкиниш магнитудаси – 3,4. Чуқурлиги – 11 км.

Эслатиб ўтамиз, 6 октябрга ўтар кечаси соат 02:04 да ҳам ўчоғи Поп туманида бўлган зилзила кузатилган, унинг кучи водий вилоятларидан Сирдарёгача сезилган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Пойтахтда автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлаклар ташкил қилиш давом эттирилади

Шаҳрисабз кўчасининг Амир Темур шохкўчаси билан кесишмасидан Миробод кўчаси билан кесишмасигача бўлган 3 километр қисми ва йўлбўйи инфратузилмасини автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлак ташкил қилган ҳолда таъмирлаш ва модернизация қилиш ишлари амалга оширилади. Амалга ошириш муддати — 2026 йил сентябрь.

Амир Темур шоҳкўчасининг Тошкент ҳалқа айланма йўлидан (Учқарҳамон айланмаси) Кичик ҳалқа айланма йўлигача (Шимолий вокзал) бўлган 11 километр қисми ва Янги Сергели кўчасининг Чоштепа кўчаси билан кесишмасидан Қипчоқ кўчаси билан кесишмасигача бўлган 5,5 километр қисми ҳамда ушбу кўчалар йўлбўйи инфратузилмасини автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлак ташкил қилинган ҳолда таъмирлаш ва модернизация қилиш режалаштирилган. Амалга ошириш муддати — 2026 йил ноябрь.

Махтумқули, Мирзо Улуғбек – Феруза – Юнусобод, Лутфий, Муқимий, Нурафшон, Қоратош – Чиғатой Дарвоза ва КҲАЙ – Паркент кўчаларининг жами 38 километр қисми ҳамда йўлбўйи инфратузилмасини автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлак ташкил қилган ҳолда таъмирлаш ва модернизация қилиш кўзда тутилган. Амалга ошириш муддати — 2026–2029 йиллар.

Telegram | Instagram | Facebook
Жазо муддатини ўтаётган 615 нафар шахс афв этилди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 615 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 220 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 123 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 97 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 175 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 9 нафарини чет эл фуқаролари, 29 нафарини аёл, 23 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 264 нафарини ёшлар (шулардан, 2 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 9 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Telegram | Instagram | Facebook
Давлат хизматида бошқарув самарадорлиги оширилади

“Давлат хизматида бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–243-сон, 06.12.2025 й.) қабул қилинди.


Фармонга кўра,

2026 йил 1 январдан
“Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар) ҳокимликларида тажриба-синов тариқасида қуйидагиларни назарда тутувчи натижага асосланган бошқарув тизими жорий этилади:

🔹 давлат органлари фаолиятининг мақсадли кўрсаткичлари ва индикаторлари уларга қўйилган вазифалар асосида Агентлик томонидан шакллантирилади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;

🔹 Агентлик:

▪️ натижага асосланган бошқарув моделини ишлаб чиқади ҳамда унинг жорий этилишини услубий жиҳатдан мувофиқлаштиради;

▪️ мақсадли кўрсаткичларга эришилганлигини samaradorlik.gov.uzэлектрон платформаси орқали баҳолашни ташкил этади;

▪️ тегишли вазифаларни бажариш ва мақсадли кўрсаткичларга эришишда кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга кўмаклашади;

▪️ давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаш учун танловларда замонавий ёндашув, зарур ҳолларда, қўшимча босқичларни жорий этади.

Маълумот учун: Бошқарув самарадорлиги агентлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги негизида ташкил этилган.


Telegram | Instagram | Facebook
❗️Айрим ҳудудлардаги давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади

Президент фармонига кўра, давлат органларининг вазифа ва функциялари қуйидаги 5 та даражага ажратилади:

▪️ конституциявий ва миллий даража;
▪️ республика ижро этувчи ҳокимият органлари даражаси;
▪️ ҳудудий даража;
▪️ туман (шаҳар) даражаси;
▪️ маҳалла (қишлоқ, овул) фуқаролар йиғини даражаси.

2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар)да фаолият юритувчи давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади. Бунда:

▪️ республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинма раҳбари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда, қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри доирасида бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади;

▪️ ротация қилинадиган раҳбарлар Агентликнинг hrm.gov.uz электрон платформаси орқали аниқланади;

▪️ раҳбар янги ҳудудга ўтишдан олдин ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив курсда ўқитилади;

▪️ ротация қилинган раҳбар фаолияти Агентлик томонидан электрон платформа орқали онлайн тарзда мониторинг қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат органларида ходимларнинг коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш тизими жорий этилади

Шунингдек, давлат органларида мажбурий ротация тизими жорий этилади.

Президент фармонига кўра қуйидагилар диагностикадан ўтказилади:

▫️2026 йил 1 январдан бошлаб коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг раҳбарлари ва масъул ходимлари ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар;

▫️2026 йил 1 июндан бошлаб соҳалар назоратига масъул инспекцияларда коррупциявий хавф-хатар даражаси “юқори” ва “ўрта” бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар;

▫️2027 йил 1 январдан бошлаб бошқа давлат органларида коррупсиявий хавф-хатар даражаси "юқори" ва "ўрта" бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ва ушбу лавозимларга номзодлар.

Диагностика Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг буюртмасига мувофиқ Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳузуридаги Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази томонидан ўтказилади.

Диагностика натижасига кўра, ходимнинг коррупцияга барқарорлик даражаси “паст” деб баҳоланиши мазкур лавозимда меҳнатга оид муносабатларни давом эттиришига монелик қилувчи ҳолат ҳисобланади ҳамда ходим коррупциявий хавф-хатар даражаси “паст” бўлган бошқа лавозимга мажбурий равишда ротация қилинади.

▫️Ҳужжатга мувофиқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг мавжуд штат бирликлари доирасида давлат хизматчилари ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар қилишининг олдини олишга қаратилган ишларни мувофиқлаштириш вазифасини бажарадиган одоб-ахлоқ комиссиялари билан ишлаш бўйича бўлинма ташкил этилади.

▫️Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан жорий этилган ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган эълон қилиниши белгиланган (очиқ) рейтинглар натижалари тўғрисидаги маълумот” билан тўлдирилмоқда ва 43 тага етказилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Эндиликда ишга кириш учун топширилган тест натижалари 1 йилгача амал қилади

Президент фармонига мувофиқ:


▫️ 2026 йил 1 мартдан бошлаб давлат фуқаролик хизматида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар vacancy.gov.uzэлектрон платформасида эълон қилинади.

▫️фуқароларга ўзларига маъқул келадиган мутахассислик, лавозим ва иш ҳақига оид талабларни белгилаган ҳолда “vacancy.gov.uz” электрон платформасида “иш қидирувчи” мақомида рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.

▫️vacancy.gov.uz” электрон платформасидан рўйхатдан ўтган ва давлат фуқаролик хизматига кириш бўйича тест синовларидан муваффақиятли ўтган фуқаролар ушбу платформада мавжуд бўш иш ўринларига даъвогарлик қилиши мумкин бўлади. Бунда:

▪️фуқароларга тест синовларини шахсни тасдиқлаш ва синовларни назорат қилишнинг махсус онлайн тизими орқали ёки Бошқарув самарадорлиги агентлигининг махсус жиҳозланган хоналарида топшириш имконияти яратилади;

▪️тест натижалари бир йилгача амал қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Мавлонбердиев Отабек Турабекович Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг Сирдарё вилояти филиали раҳбари лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Кадрлар захирасини юритиш бўйича янги тартиб жорий этилади

Президент фармонига кўра, давлат органларида кадрлар захирасини юритиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи янги тартиб жорий этилади:

давлат органлари томонидан:

▪️ Миллий кадрлар захирасига киритилган лавозимлар учун номзодлар рўйхати мустақил шакллантирилади;

▪️ саралашдан ўтган номзодлар тарафидан шахсий ривожланиш режасининг бажарилишиzaxira.bsa.uz электрон платформаси орқали мониторинг қилинади;

▪️Салоҳиятли кадрлар захирасига номзодлар маҳаллада фаолият кўрсатаётган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторлари орасидан туман (шаҳар) ҳокимларининг хулосаси асосида ишчи гуруҳ томонидан сараланади;

Агентлик томонидан:

▫️ давлат фуқаролик хизматининг бошқарув ва сиёсий лавозим гуруҳларига захира мустақил равишда шакллантирилади;

▫️ давлат органларида самарали хизмат қилаётган, бироқ раҳбарлари томонидан тавсия этилмаган номзодларни мустақил аниқлаш ҳамда баҳолаш орқали улар Миллий кадрлар захирасига киритилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар)да фаолият юритувчи давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади. Бунда:

республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинма раҳбари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда, қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри доирасида бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади;

ротация қилинадиган раҳбарлар Бошқарув самарадорлиги агентлигининг hrm.gov.uz электрон платформаси орқали аниқланади;

раҳбар янги ҳудудга ўтишдан олдин ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив курсда ўқитилади;

ротация қилинган раҳбар фаолияти Агентлик томонидан электрон платформа орқали онлайн тарзда мониторинг қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
“Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилади

Бу ҳақда Президент қарори (ПҚ–364-сон, 28.11.2025 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, 2026 йил 1 январданЭнг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилади. Бунда ғолибларни аниқлаш бўйича мезонлар қуйидагилар:

▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари сони;
▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари томонидан тўланган солиқлар миқдори;
▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилар сони;
▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони ва улар томонидан тўланган солиқлар миқдори;
▪️ маҳалла фуқаролари томонидан мол-мулк ва ер солиқларининг тўланганлик даражаси.

“Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси ғолиблари учун қуйидаги рағбатлантириш чоралари жорий этилади:

▪️ ташаббусли бюджет доирасида кетма-кет 2 маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар учун навбатдаги 2 та мавсум доирасида лойиҳа киритиш имкониятини чеклаш қоидаси қўлланмайди;

▪️ лойиҳаларни шериклик асосида молиялаштиришда ушбу маҳаллалар аҳолиси томонидан лойиҳа қийматининг 25 фоизи молиялаштирилган тақдирда, лойиҳа ғолиб деб топилади ҳамда қолган 75 фоизи Давлат бюджетидан молиялаштирилади;

▪️ белгиланган мезонлар асосида ҳар йили биринчи 100 таликка кирган энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларнинг ҳар бирига Давлат бюджетидан 2 млрд сўм миқдорида маблағ тегишлича Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасига ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади

2025/2026 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан (бошланғич 1–4-синфларда 27 декабрь — шанба кунидан) бошланади. Таътил 2026 йил 10 январгача (14 календар кун) давом этади.

2026 йил 11 январь якшанба — дам олиш кунига тўғри келгани сабабли, III чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
Акмалжон Тўланов Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони билан Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиздан бир гуруҳи мукофотланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Фермерлар орасида “интизомли бўлиш – арзон кредит” моделини шакллантириш учун “А” кредит рейтингига эга хўжаликларга 2 фоизга, “B” тоифадагиларга 1 фоизга пасайтирилган ставкада кредит ажратиш ва шу орқали интизомли фермерларнинг кредит юкини камайтириш таклиф қилинди.

Шунингдек, ўз маблағи ҳисобидан буғдой етиштирган фермерларга 10 фоиз субсидия ажратиш ташаббуси билдирилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президентнинг тегишли қарори билан:


Норқобилов Бахромжон Тураевич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook