Segment.uz
72.8K subscribers
5.75K photos
1.4K videos
92 files
6.81K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев янгидан барпо этилган Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига ташриф буюрди.

Марказ замонавий етти қаватли бинода жойлашган бўлиб, кунига 400 нафаргача беморни қабул қилиш қувватига эга. Стационар ўринлари 344 та бўлган марказга умумий қиймати 100 миллиард сўмдан ортиқ замонавий жиҳозлар – МРТ, МСКТ, лаборатория комплекслари ҳамда юқори технологияли жарроҳлик ускуналари ўрнатилган.

Поликлиника, радиология, кардиохирургия, нейрохирургия, офтальмология ва урология каби бўлимларнинг бир мажмуада жойлашгани тиббий хизмат кўрсатишни тезлаштиради, шифокорлар ўртасидаги ҳамкорлик ва беморлар ҳаракатини енгиллаштиради. Айниқса, янги имкониятлар туфайли юқори технологияли операциялар учун навбатларнинг қисқариши лойиҳанинг энг катта ижтимоий самарасидир.

Марказ ишга тушиши натижасида Жиззах аҳолисининг республика шифохоналари ёки қўшни вилоятларга қатнаши 75-80 фоизга камаяди.

Telegram | Instagram | Facebook
Хитой томонидан фазога учирилиши режалаштирилаётган гиперспектрал сунъий йўлдошга «Samarqand-2028» номи берилади. Бу 2028 йил Самарқандда ўтказиладиган “Халқаро астронавтика конгресси”ни рамзий маънода ифодалайди.

Шунингдек, «Ўзбеккосмос» агентлиги ва «STAR.VISION» компанияси ўртасида имзоланган меморандумга мувофиқ ерни масофавий зондлашга мўлжалланган мазкур йўлдош учун сунъий интеллект модулини «Ўзбеккосмос» агентлиги мутахассислари ишлаб чиқишади. Йўлдош олган суратларни ҳаво сифатини бирламчи баҳолаш, қишлоқ хўжалиги экинлари ва ўрмонларни мониторинг қилишда қўллаш мумкин бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Жиззахнинг Дўстлик туманидан Айдар-Арнасой кўли ҳудудигача 45 километрли янги термир йўл линияси қурилади

Эндиликда Арнасой аэропортида катта самолётларни ҳам қабул қилиш имконини яратиш зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, 7 млрд сўм ҳисобига тумандаги Бахтли маҳалласининг инфратузилмаси яхшиланиб, туризм қишлоғига айлантирилади. Ҳудудга олиб борувчи йўл таъмирланади, тунги ёритиш чироқлари ва туризм йўл белгилари ўрнатилади, манзарали дарахтлар экилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йилдан бошлаб картошка етиштирувчиларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари жорий этилиши белгиланди.

Бунда минерал ўғит, техника, ёқилғи ва бошқа харажат учун 6 ойлик имтиёзли давр билан бир йил муддатга 12 фоизли кредит ажратилади.

Кредитларнинг 50 фоизгача қисмига кафиллик тақдим этилади, суғориш насосларига қуёш панели ўрнатиш харажатининг ярми қоплаб берилади.

Картошка етиштирувчилар учун яна бир муҳим янгилик: келгуси йилдан суғориш насослари электр харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади, четдан олиб келинган картошка экиш ва йиғиб олиш техникалари божхона божларидан озод қилинади.

Шунингдек, супер элита ва элита уруғларини фермерларга етказиб беришгача бўлган даврда музлаткичли омборхоналарда сақлаш харажатининг 50 фоизини қоплаб бериш механизми жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбек–афғон давлат чегарасида фуқаролар ҳаракати тикланди

Ўзбекистон ва Афғонистонни боғлаб турувчи Термиз—Ҳайратон кўприги орқали фуқароларни ўтказиш пунктлари қайта иш бошлади. Энди йўловчилар икки давлат орасида тўғридан-тўғри ва хавфсиз тарзда ҳаракатланиши мумкин. Шу билан бирга, виза талаби ўз кучида қолади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мақтайдиган замон ўтиб бўлди. Мен таклиф ва муаммоларни билиб кетишим керак” – Шавкат Мирзиёев

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Бугун Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева раислигида Тошкент шаҳри ҳавоси ҳолати бўйича Махсус комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

“Президентимиз мендан ҳар куни бу масала бўйича ҳисобот сўраяптилар. Халқимизнинг саломатлиги билан боғлиқ масала бўлган жойда ҳеч биримизнинг сусткашликка йўл қўйишимизга ҳаққимиз йўқ”, — деди Саида Мирзиёева.

Мутасаддилар қабул қилинган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот берди. Хусусан, йирик яшил ҳудудлар ва боғлар ташкил қилиш, табиий сув ҳавзалари атрофини ободонлаштириш, сунъий кўллар қуриш ҳақида сўз борди.

Саноат зоналари ва иссиқхоналардаги экологик ҳолатни қатъий назорат қилиш билан бир қаторда, белгиланган талаб доирасида ишлашни хоҳловчи тадбиркорларга давлат томонидан ҳар томонлама кўмак бериш кераклиги таъкидланди.

Лекин ўз навбатида, экологияни бузаётган ва қоидаларни писанд қилмайдиган ҳар қандай субъектга нисбатан кескин қонуний чоралар кўрилиши, бунда ҳеч кимга истисно қилинмаслиги қайд этилди.

❗️ Саида Мирзиёева Фарғонада ҳам вазиятни яхшилаш бўйича кескин чоралар кўриш юзасидан масъулларга топшириқлар берди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Эксклюзив кадрлар: Махсус комиссия йиғилиши якунлангач, Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева масъуллар билан бирга ҳавони заҳарлаётган иссиқхоналар бўйлаб кечки рейдда қатнашди. Бундай рейдлар ҳар куни ўтказилмоқда.

«Биз ҳам Тошкент аҳолисининг бошқа қатлами каби айнан шу ҳаводан нафас оламиз. Мен ҳам, фарзандларим ҳам. Миллат саломатлиги — президентимизнинг устувор вазифаси. Шу боис муаммо тубдан ҳал этилмагунча тўхтамаймиз», — дея таъкидлади Саида Мирзиёева йиғилиш пайтида.

Telegram | Instagram | Facebook
1 декабрдан нималар ўзгаради?

1️⃣ АИ-80 маркали бензин сотилишининг олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатилади.

2️⃣ «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» томонидан 5 мингта тадбиркорлик лойиҳалари амалга оширилади.

3️⃣ ФҲДЁ органлари никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижаларини онлайн тарзда олади.

4️⃣ Онлайн сейсмологик платформа ишга тушади.

5️⃣ Экология вазирлиги атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизими жамоатчилик учун очиқ бўлишини таъминлайди.

6️⃣ “Истеъмолчи–тадбиркор–нодавлат нотижорат ташкилотлар–давлат органлари” тизими жорий этилади.

7️⃣ Фуқаролар, адвокатлар, юристлар, судьялар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформаси ишга туширилади.

8️⃣ Иккиламчи ижарага бериладиган ерларни белгилаш, ижара шартномасини тузиш, давлат рўйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш хизмат тури жорий қилинади.

9️⃣ «Истеъмолчи мурожаати» электрон тизимини жорий этилади.

🔟 Халқаро ва миллий тўлов тизимлари орқали туристик хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имконини берувчи платформа тўлиқ ишга туширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони:

2026 йил 1 январдан бошлаб Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади.

Унга қуйидаги асосий йўналишларда эришилган натижалар киритилади:

1️⃣ давлат органларининг HR самарадорлиги;
2️⃣ Давлат хизматларини кўрсатишнинг тезкорлиги ва сифати;
3️⃣ давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги;
4️⃣ давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги;
5️⃣ давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг рақамлаштирилганлик даражаси;
6️⃣ республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва улар ўринбосарларининг фаолияти самарадорлиги;
7️⃣ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан жорий этилган ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа рейтинглар.

Рейтинг натижаларига кўра қуйи поғонадаги давлат идораларининг иш усулларини ўзгартириш, бошқарув жараёнларини оптималлаштириш (BPR-реинжиниринг) чоралари амалга оширилади ҳамда Ҳукумат мажлисларида раҳбарлар фаолиятига баҳо бериб борилади.


Telegram | Instagram | Facebook
❗️Конституцияга кўра, мулкдор ўзига тегишли мол-мулкдан ўз хоҳишича фойдаланади.

Аммо, мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак.

❗️Шунингдек, фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдир.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚҚС тушумларининг муайян қисми маҳаллий бюджетларга йўналтирилади

Янги тартибга кўра, қўшилган қиймат солиғидан тушган маблағларнинг Тошкент шаҳри бюджетига – 5 фоизи, қолган ҳудудлар маҳаллий бюджетларига эса 20 фоизи ажратилади.

Президент қарори билан белгиланган йирик солиқ тўловчилар бундан мустасно.


Маҳаллий бюджетларга тушган ушбу маблағларнинг камида ярми туман ва шаҳарлар бюджетларига ўтказилиши шартлиги белгиланмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йилдан бошлаб аёлларга ҳомиладорлик нафақаси, 2026 йил иккинчи ярмидан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари тўлаб борилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Долларнинг расмий курси ошди

Марказий банк 4 декабрдаги хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 31,45 сўмга қимматлаб, 11 912,38 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курси ҳам ошди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Жорий йилнинг 2 декабрь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “Uz Bek Family” МЧЖга қарашли овқатланиш шохобчасида газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши туфайли ёнғин юз берган.

Бахтсиз ҳодиса оқибатида 29 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган, улардан 3 нафари вафот этган.

Жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш, ҳодиса сабабларини аниқлаш ҳамда келгусида бундай бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида Президент топшириғига мувофиқ Бош вазир ўринбосари О.Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Тошкент шаҳрида ягона йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази яратилади

Марказ транспорт ва пиёдалар оқимларини таҳлил қилиш ва моделлаштириш, интеллектуал транспорт тизимини жорий этиш ҳамда бошқариш, транспорт мастер-режаси ва каркасини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, электр қувватлаш инфратузилмасини ривожлантириш, индивидуал ҳаракатланиш воситаларидан фойдаланишни рағбатлантириш каби вазифалар билан шуғулланади.

Марказ интеллектуал транспорт тизимининг оператори ҳисобланади. Мазкур платформа камералар, датчиклар, GPS воситалари орқали йиғилган маълумотларни, хусусан, сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда таҳлил қилиб, тирбандликлар статистикасини юритиш ва уларни башорат қилиш, маршрутларни оптималлаштириш, светофор фазаларини адаптив тарзда ўзгартириш, йўл-транспорт ҳодисалари рўй берган пайтда фавқулодда хизматларни чақириш каби имкониятларга эга бўлади.

Тизимнинг жорий қилиниши натижасида йўлларда транспорт ҳаракатининг ўртача вақти ва фавқулодда хизматларнинг ЙТҲ жойига етиб келиш вақти қисқариши, асосий йўллардаги тирбандликлар ҳамда йўл-транспорт ҳодисалари камайиши кутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева раислигида Тошкент шаҳри ҳавоси ҳолати бўйича Махсус комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

Telegram | Instagram | Facebook
Андижон вилоятида гўёки “экологик вазиятни яхшилаш” важи билан сомсахона тандирларини буздирган Шаҳрихон тумани ҳокими Хикматилло Дадахоновга интизомий жазо сифатида ҳайфсан берилди.

Шунингдек, бундай ҳолатлар такрорланмаслиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Сирдарёда Венгрия тажрибаси асосида илғор технологиялар жорий этилади

Бугун Венгриянинг давлат бошқаруви ва ҳудудий ривожланиш вазири Т.Наврачич, Сирдарё вилояти ҳокими Э.Турдимов ҳамда Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори в.б. У.Хусаинов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик изчил ривожланаётгани, “Смарт қишлоқлар” моделини Ховос туманида пилот тарзда жорий этиш, давлат бошқарувини модернизация қилиш ва рақамлаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашув якунларига кўра, Ховос туманида 50 гектар ер майдонида Ўзбекистон–Венгрия технопаркини ташкил этиш, Будапешт шаҳрида бизнес-форум ўтказиш, Гулистон давлат университетида Венгриянинг МАТЕ университети балиқчилик факультетини очиш ҳамда қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Шунингдек, Бошқарув самарадорлиги агентлиги ва Венгриянинг давлат бошқаруви ва ҳудудий ривожлантириш вазирлиги ўртасида давлат хизмати ва бошқарув соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.

Унга кўра, томонлар давлат хизмати, инсон ресурсларини бошқариш, инновацион бошқарув усуллари ва ҳудудларни ривожлантириш йўналишларида қўшма тадбирлар ва ўқув дастурларини амалга оширади.


Telegram | Instagram | Facebook