Segment.uz
72.7K subscribers
5.75K photos
1.4K videos
92 files
6.81K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Муҳим объектлар юзни аниқлаш технологиялари, дронлар ва уларга қарши қурилмалар билан жиҳозланади

Президент қарори билан 2026 йил охиригача қўриқланадиган объектларни учувчисиз учиш аппаратлари ва учувчисиз учиш аппаратларига қарши курашиш воситалари билан босқичма-босқич жиҳозлаш белгиланди.

2026 йил 1 январдан бошлаб қўриқланадиган объектлар — банклар, йирик ишлаб чиқариш корхоналари, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа муассасаларда фуқароларнинг кириш-чиқиш жойларида шахсни таниб олиш функцияси билан жиҳозланган воситалар босқичма-босқич ўрнатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Энди давлат хизматчилари солиқ интизоми бўйича халққа намуна бўлади

Президент қарорига мувофиқ, давлат хизматчиларининг солиқ тўлаш интизомини кучайтириш орқали аҳолига намуна бўлишини таъминлаш мақсадида:

Республика ижро этувчи ҳокимият органларида ходимларнинг солиқдан мавжуд қарздорликлари тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотлар фақатгина вазирлик ва идоралар (таркибидаги ташкилотларни инобатга олган ҳолда) кесимида ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 25-санасига қадар Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

Бунда, шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат ОТМлари ўртасида қишки ўқишни кўчириш 20 декабрдан бошланади

Қишки ўқишни кўчиришда фақат давлат олий таълим муассасалари ўртасида ва қуйидаги икки узрли сабаб асосида ўқишни кўчиришга рухсат берилади:

талаба оила қурган тақдирда, турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга ўқишини кўчириш истагида бўлса;

давлат органлари ходимининг иш жойи ўзгарганда, унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчирмоқчи бўлса (бу ҳолда тегишли вазирлик/идора раҳбарининг тавсия хати талаб этилади).

Аризалар 20 декабрдан 20 январгача ҳудудий ишчи гуруҳларга офлайн шаклда топширилади. Онлайн ариза қабул қилинмайди, сайт орқали тўлдириш кўзда тутилмаган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзбекистонликлар тўлаётган солиқлари нималарга сарфланаётганини кузатиши мумкин бўлади

2026 йил 1 январдан бошлаб «Очиқ бюджет» ахборот порталида жисмоний шахслар томонидан тўланган солиқлар ҳисобидан амалга ошириладиган бюджет харажатлари маълумотларини ўзида акс эттирувчи «Жисмоний шахсларнинг солиқлари ҳисобидан харажатлар» модули ишга туширилади.

Бунда:

▪️жисмоний шахс томонидан муайян даврда тўланган даромад солиғи, мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўғрисидаги маълумот;
▪️тўланган солиқлар эвазига Давлат бюджетидан амалга оширилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар (харажатлар йўналишлари кесимида) доимий равишда эълон қилиб борилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Доллар курси тушди

Эртага — 2 декабрь кунида амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 895,57 сўм (-45,38 сўм) этиб белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ёмғир ёғиши кутилмоқда

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида 4-5 декабрь ва 9-10 декабрь кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шунингдек, Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида фақатгина 9 декабрь, Фарғона водийсида эса 10 декабрь куни бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Telegram | Instagram | Facebook
Махсус комиссия Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича қилинаётган ишлар юзасидан Президентга ҳисобот берди

Президент Шавкат Мирзиёевга сўнгги кунларда ҳавони ифлослантираётган манбаларни аниқлаш ва уларнинг фаолиятига чек қўйиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берилди.

Иссиқхоналар, қурилиш майдонлари, автотранспорт воситалари ва ноқонуний фаолият юритувчи объектлар юзасидан ўтказилган текширувлар, шаҳар бўйлаб кўчаларни намлаш, ариқларни тозалаш, фаввораларни ишга тушириш каби барқарорлаштириш тадбирлари шулар жумласидан. Кучайтирилган тартибда рейдлар ва профилактика ишлари олиб борилмоқда.

Давлат раҳбари мазкур чораларни нафақат пойтахтда, балки ҳудудларда ҳам тизимли давом эттириш, аниқланган қонунбузарликларни тезкор бартараф этиш, ҳавога таъсир кўрсатувчи барча омилларни қатъий назорат остига олишни топширди.

Telegram | Instagram | Facebook
“Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилади

Бу ҳақда Президент қарори (ПҚ–364-сон, 28.11.2025 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, 2026 йил 1 январданЭнг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилади. Бунда ғолибларни аниқлаш бўйича мезонлар қуйидагилар:

▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари сони;
▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари томонидан тўланган солиқлар миқдори;
▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилар сони;
▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони ва улар томонидан тўланган солиқлар миқдори;
▪️ маҳалла фуқаролари томонидан мол-мулк ва ер солиқларининг тўланганлик даражаси.

“Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси ғолиблари учун қуйидаги рағбатлантириш чоралари жорий этилади:

▪️ ташаббусли бюджет доирасида кетма-кет 2 маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар учун навбатдаги 2 та мавсум доирасида лойиҳа киритиш имкониятини чеклаш қоидаси қўлланмайди;

▪️ лойиҳаларни шериклик асосида молиялаштиришда ушбу маҳаллалар аҳолиси томонидан лойиҳа қийматининг 25 фоизи молиялаштирилган тақдирда, лойиҳа ғолиб деб топилади ҳамда қолган 75 фоизи Давлат бюджетидан молиялаштирилади;

▪️ белгиланган мезонлар асосида ҳар йили биринчи 100 таликка кирган энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларнинг ҳар бирига Давлат бюджетидан 2 млрд сўм миқдорида маблағ тегишлича Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасига ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради.

Президент йўл-транспорт инфратузилмаси, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт ва хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишади ҳамда Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
Бўлажак атом электр станцияда меҳнат қиладиган мутахассислар ва уларнинг оилалари учун моношаҳарча қуриш лойиҳаси ҳақида маълумот берилди. Шаҳарча АЭСдан 16 километр узоқликда жойлашган, 10 минг кишига мўлжалланган бўлади, унда барча зарур инфратузилма, ижтимоий ва хизмат кўрсатиш объектлари кўзда тутилади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев янгидан барпо этилган Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига ташриф буюрди.

Марказ замонавий етти қаватли бинода жойлашган бўлиб, кунига 400 нафаргача беморни қабул қилиш қувватига эга. Стационар ўринлари 344 та бўлган марказга умумий қиймати 100 миллиард сўмдан ортиқ замонавий жиҳозлар – МРТ, МСКТ, лаборатория комплекслари ҳамда юқори технологияли жарроҳлик ускуналари ўрнатилган.

Поликлиника, радиология, кардиохирургия, нейрохирургия, офтальмология ва урология каби бўлимларнинг бир мажмуада жойлашгани тиббий хизмат кўрсатишни тезлаштиради, шифокорлар ўртасидаги ҳамкорлик ва беморлар ҳаракатини енгиллаштиради. Айниқса, янги имкониятлар туфайли юқори технологияли операциялар учун навбатларнинг қисқариши лойиҳанинг энг катта ижтимоий самарасидир.

Марказ ишга тушиши натижасида Жиззах аҳолисининг республика шифохоналари ёки қўшни вилоятларга қатнаши 75-80 фоизга камаяди.

Telegram | Instagram | Facebook
Хитой томонидан фазога учирилиши режалаштирилаётган гиперспектрал сунъий йўлдошга «Samarqand-2028» номи берилади. Бу 2028 йил Самарқандда ўтказиладиган “Халқаро астронавтика конгресси”ни рамзий маънода ифодалайди.

Шунингдек, «Ўзбеккосмос» агентлиги ва «STAR.VISION» компанияси ўртасида имзоланган меморандумга мувофиқ ерни масофавий зондлашга мўлжалланган мазкур йўлдош учун сунъий интеллект модулини «Ўзбеккосмос» агентлиги мутахассислари ишлаб чиқишади. Йўлдош олган суратларни ҳаво сифатини бирламчи баҳолаш, қишлоқ хўжалиги экинлари ва ўрмонларни мониторинг қилишда қўллаш мумкин бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Жиззахнинг Дўстлик туманидан Айдар-Арнасой кўли ҳудудигача 45 километрли янги термир йўл линияси қурилади

Эндиликда Арнасой аэропортида катта самолётларни ҳам қабул қилиш имконини яратиш зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, 7 млрд сўм ҳисобига тумандаги Бахтли маҳалласининг инфратузилмаси яхшиланиб, туризм қишлоғига айлантирилади. Ҳудудга олиб борувчи йўл таъмирланади, тунги ёритиш чироқлари ва туризм йўл белгилари ўрнатилади, манзарали дарахтлар экилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йилдан бошлаб картошка етиштирувчиларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари жорий этилиши белгиланди.

Бунда минерал ўғит, техника, ёқилғи ва бошқа харажат учун 6 ойлик имтиёзли давр билан бир йил муддатга 12 фоизли кредит ажратилади.

Кредитларнинг 50 фоизгача қисмига кафиллик тақдим этилади, суғориш насосларига қуёш панели ўрнатиш харажатининг ярми қоплаб берилади.

Картошка етиштирувчилар учун яна бир муҳим янгилик: келгуси йилдан суғориш насослари электр харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади, четдан олиб келинган картошка экиш ва йиғиб олиш техникалари божхона божларидан озод қилинади.

Шунингдек, супер элита ва элита уруғларини фермерларга етказиб беришгача бўлган даврда музлаткичли омборхоналарда сақлаш харажатининг 50 фоизини қоплаб бериш механизми жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбек–афғон давлат чегарасида фуқаролар ҳаракати тикланди

Ўзбекистон ва Афғонистонни боғлаб турувчи Термиз—Ҳайратон кўприги орқали фуқароларни ўтказиш пунктлари қайта иш бошлади. Энди йўловчилар икки давлат орасида тўғридан-тўғри ва хавфсиз тарзда ҳаракатланиши мумкин. Шу билан бирга, виза талаби ўз кучида қолади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мақтайдиган замон ўтиб бўлди. Мен таклиф ва муаммоларни билиб кетишим керак” – Шавкат Мирзиёев

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Бугун Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева раислигида Тошкент шаҳри ҳавоси ҳолати бўйича Махсус комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

“Президентимиз мендан ҳар куни бу масала бўйича ҳисобот сўраяптилар. Халқимизнинг саломатлиги билан боғлиқ масала бўлган жойда ҳеч биримизнинг сусткашликка йўл қўйишимизга ҳаққимиз йўқ”, — деди Саида Мирзиёева.

Мутасаддилар қабул қилинган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот берди. Хусусан, йирик яшил ҳудудлар ва боғлар ташкил қилиш, табиий сув ҳавзалари атрофини ободонлаштириш, сунъий кўллар қуриш ҳақида сўз борди.

Саноат зоналари ва иссиқхоналардаги экологик ҳолатни қатъий назорат қилиш билан бир қаторда, белгиланган талаб доирасида ишлашни хоҳловчи тадбиркорларга давлат томонидан ҳар томонлама кўмак бериш кераклиги таъкидланди.

Лекин ўз навбатида, экологияни бузаётган ва қоидаларни писанд қилмайдиган ҳар қандай субъектга нисбатан кескин қонуний чоралар кўрилиши, бунда ҳеч кимга истисно қилинмаслиги қайд этилди.

❗️ Саида Мирзиёева Фарғонада ҳам вазиятни яхшилаш бўйича кескин чоралар кўриш юзасидан масъулларга топшириқлар берди.

Telegram | Instagram | Facebook