Segment.uz
72.9K subscribers
5.75K photos
1.4K videos
92 files
6.82K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев сунъий интеллект соҳасини ривожлантириш бўйича режаларни эълон қилди:

1️⃣ "Nvidia" компанияси билан суперкомпьютер кластери ишга туширилади, АҚШнинг Кремний водийсида Миллий трансфер офиси очилади, барча ҳудудлардаги "Келажак марказлари"да СИ бўйича мактаб дастури жорий қилинади;

2️⃣ мактаблар ўртасида ҳар йили сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап ғоялари бўйича танлов ўтказиш тизими йўлга қўйилади. Ҳар бир ҳудудда ғолибликни қўлга киритган мактабда энг замонавий сунъий интеллект лабораторияси ташкил этилади;

3️⃣ Сунъий интеллект бўйича Президент танлови ташкил этилади. Ҳар йили 100 нафар энг иқтидорли ёшлар саралаб олиниб, АҚШ, Бирлашган Араб Амирликлари, Европанинг илғор технологик компанияларига стажировкага юборилади;

4️⃣ ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган йирик ташаббус – "5 миллион сунъий интеллект етакчилари" лойиҳасига старт берилади. 2030 йилга қадар 4,75 миллион ўқувчи ва талаба, 150 минг ўқитувчи, 100 минг давлат хизматчиси ўқитилади. Бунда сунъий интеллект мактаб, касб таълими ва олий таълим тизимларига ҳам интеграция қилинади;

5️⃣ ҳар йили ноябрь ойи "Ёшлар учун сунъий интеллект ойлиги" деб эълон қилинади ва доимий равишда "Ипак йўли сунъий интеллект форуми" ўтказиб борилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Бюрократияни қисқартириш соҳасида қуйидагилар режалаштирилган:

2030 йилга қадар давлат хизматлари сонини 1,5 мингтага етказиш, электрон хизматлар улушини 95 фоизгача ошириш, келгуси йилда қўшимча 250 та хизматни рақамлаштириш, "Қоғозсиз ҳукумат" тизимига тўлиқ ўтиш ва мавжуд 40 миллион ҳужжатдан 25 миллионтасини рақамлаштириш;

– проактив ва композит хизматлар сонини 400 тага етказиш, келгуси йилда 180 та янги хизматни жорий этиш;

– лицензиялаш, қурилиш ва коммунал тармоқларга уланиш соҳасида 300 дан ортиқ хизматни соддалаштириш, 4 та коммунал тармоққа ягона ариза орқали уланиш имконини яратиш;

100 дан ортиқ хизматлар муддатларини 50 фоизгача қисқартириш, 110 дан ортиқ ҳужжат ва маълумот талаб қилишни тўлиқ бекор қилиш, Давлат хизматлари портали, "Лицензия" тизими, "Ягона дарча" ва колл-марказларни сунъий интеллект асосида ишлашга ўтказиш.

Telegram | Instagram | Facebook
ПҚ_359_сон_Президент_қарори_27_11_2025.pdf
6.7 MB
❗️Марказий банк бир қатор молиявий инструментларни жорий этади:

Янги P2P инструмент. Марказий банкнинг тўлов тизимида жисмоний шахслар учун мобиль рақамдан фойдаланган ҳолда уларнинг банк ҳисобварақларидан тўғридан-тўғри ўтказмалар хизмати жорий қилинади. Регуляторнинг Тезкор тўловлар тизимида жисмоний шахслар ўртасида “P2P” ўтказмаларини амалга ошириш имконияти ишлаб чиқилади ва тўлов хизматларини кўрсатувчиларга Open API кўринишида тақдим этилади.

Иш ҳақи лойиҳаси қуллиги”дан воз кечилади. Чакана банк хизматлари ва тўлов хизматлари бозорида рақобатни рағбатлантириш мақсадида мажбурий мижозлар аудиториясидан воз кечган ҳолда фойдаланувчиларга банк картасини очишда имкониятлар яратилади. Бунда фуқароларга ўз маошини оладиган банкини ёки электрон ҳамён провайдерини танлаш ҳуқуқи берилади.

“Очиқ банкинг” тизими жорий этилади. Банклар, тўлов ташкилотлари ва молиявий технологиялар бозорининг бошқа иштирокчилари ўртасида хавфсиз ва стандартлашган маълумот алмашинувини таъминлайдиган “Очиқ банкинг” (Open banking) тизими жорий этилади.

Универсал QR-код жорий этилади. QR-кодлар орқали тўловларни амалга оширишнинг ягона стандартлари татбиқ қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 февралга қадар Марказий банкнинг Тезкор тўловлар тизимида жисмоний шахсларга уларнинг банк ҳисобварақлари орқали реал вақт режимида тўғридан-тўғри ўтказмаларни амалга ошириш имкониятини яратиш вазифаси қўйилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Электрон сигареталарни ўтказганлик учун жавобгарлик белгиланди

Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра:

Ўзбекистонда муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотлари, никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари, шу жумладан электрон сигареталар муомаласи учун (анча миқдорда ёки такроран содир этилганда) БҲМнинг 300-500 баравари миқдорида жаримадан 3 йилдан 5 йилгача озодликдан марум қилишгача жазо белгиланди.

Бунда ушбу ҳаракатларни содир этган шахс айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилган ва муомаласи тақиқланган маҳсулотларни топширган тақдирда, жавобгарликдан озод қилинади.

Бундан ташқари “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонунда электрон сигареталар ва улар учун суюқликларнинг айланишига доир тақиқ белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
Исакулов Дадажон Айнакулович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзэнергоинспекция) бошлиғи этиб тайинланди.

Бунга қадар Д.Исакулов “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
Назиров Абдумалик Абдусалимович “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.

Бунга қадар А.Назиров компания бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
“Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳисобидан мақсадли стажировка ташкил этиш тартиби белгиланди

Бу ҳақда Ҳукумат қарори (743-сон, 26.11.2025 й.) билан тегишли низом тасдиқланди.


Низомга кўра, мақсадли стажировкага юбориш бўйича номзодларни саралаб олиш Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан амалга оширилади.

Буюртмачи ташкилотлар ҳар йили 10 ноябргача кадрлар тайёрлашга бўлган эҳтиёжлар тўғрисида лавозим ва йўналишлар кесимида Агентликка маълумотлар тақдим этади.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Бошқарув кенгаши 15 январгача стажировка дастурининг хорижий мамлакатлар кесимидаги квоталарини тасдиқлайди.

Буюртмачи ташкилотлар томонидан номзодлар рўйхатини шакллантиришда қуйидагилар инобатга олиниши лозим:

стажировка дастурига мос мутахассислиги бўйича камида 3 йиллик иш тажрибаси, шу жумладан охирги 12 ой давомида ушбу соҳада ишлаган бўлиши;
давлат тилини билиши;
стажировка ўташ режалаштирилган хорижий ташкилотнинг шартсиз таклифномаси мавжудлиги.

Саралаш тартиби қуйидагича:
▪️ тест синовлари;
▪️ номзодлар билан суҳбат.

Тест синовларидан 71 фоиз ва ундан юқори кўрсаткичга эга номзодлар суҳбат жараёнига жалб этилади.

Ғолиб деб топилган мутахассислар, “Эл-юрт умиди” жамғармаси, Агентлик, буюртмачи ташкилот ва молиявий кафил ўртасида шартнома тузилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Саида Мирзиёева куч тузилмалари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди

Наркожиноятчилик, жиноий гуруҳлар ва ноқонуний қурол-яроғ айланмасига қарши курашиш бўйича мувофиқлаштирилган самарали тизимни қисқа муддатда яратиш вазифаси қўйилгани маълум қилинди.

“Жамиятда, биринчи навбатда ёшлар орасида гиёҳванд моддаларнинг тарқалишига йўл қўймаслик, ёш авлодни гиёҳвандлик балосидан асраш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш давлатнинг бевосита бурчидир. Бу йўналишдаги ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатларга қатъий равишда чек қўйилиши шарт”, — деди Президент администрацияси раҳбари.

Telegram | Instagram | Facebook
Қўриқлаш хизмати яна Ички ишлар вазирлиги ҳузурига ўтказилди

Бу ҳақда Президент қарори (ПҚ–360-сон, 28.11.2025 й.) қабул қилинди.


Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти этиб қайта ташкил этилган.

Қарорга кўра, Департамент ва унинг бўлинмалари зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклатилади, жумладан:

шартнома асосида давлат, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектлар, таълим муассасалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулки, савдо, хизмат кўрсатиш, кўнгилочар ва қурилиш объектларини замонавий усуллар орқали қўриқлаш;

қўриқланаётган объектларда ички тартиб ва назорат ўтказиш режимларини таъминлаш;

қўриқлаш фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация ва сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш.

2026 йил 1 январдан қўриқловга олинган банклар, йирик ишлаб чиқариш корхоналари, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа объектларнинг фуқаролар кириш ва чиқиш жойларига босқичма-босқич шахснинг юзини таниб олиш имкониятига эга техник воситалар ўрнатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарори билан қуйидагиларни назарда тутувчи “Хавфсиз таълим” концепцияси жорий этилади:

▪️давлат таълим муассасалари, нодавлат таълим ташкилотлари ва хорижий давлатлар таълим ташкилотлари филиалларининг хавфсизлигини шартнома асосида жисмоний ва техник қўриқлаш тизимлари орқали таъминлаш;

▪️ ИИВ Қўриқлаш департаменти томонидан шартнома асосида таълим муассасаларига қўриқлаш сигнализациялари, ташвиш тугмалари, видеокузатув мосламаларини ўрнатиш ва уларга техник хизматлар кўрсатиш.

Telegram | Instagram | Facebook
1 декабрдан нималар ўзгаради?

1️⃣ АИ-80 маркали бензин сотилишининг олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатилади.

2️⃣ «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» томонидан 5 мингта тадбиркорлик лойиҳалари амалга оширилади.

3️⃣ ФҲДЁ органлари никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижаларини онлайн тарзда олади.

4️⃣ Онлайн сейсмологик платформа ишга тушади.

5️⃣ Экология вазирлиги атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизими жамоатчилик учун очиқ бўлишини таъминлайди.

6️⃣ “Истеъмолчи–тадбиркор–нодавлат нотижорат ташкилотлар–давлат органлари” тизими жорий этилади.

7️⃣ Фуқаролар, адвокатлар, юристлар, судьялар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформаси ишга туширилади.

8️⃣ Иккиламчи ижарага бериладиган ерларни белгилаш, ижара шартномасини тузиш, давлат рўйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш хизмат тури жорий қилинади.

9️⃣ «Истеъмолчи мурожаати» электрон тизимини жорий этилади.

🔟 Халқаро ва миллий тўлов тизимлари орқали туристик хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имконини берувчи платформа тўлиқ ишга туширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Автотранспортларга экологик стикерларни бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (750-сон, 28.11.2025 й.) билан тегишли низом тасдиқланди.


Низомга кўра, қуйидаги мезонларга асосан автомобиллар экологик тоифаларга ажратилади:

▪️бензин, сиқилган ва суюлтирилган газ ёқилғиси билан ҳаракатланувчи:

▪️ “Евро-2” ва ундан юқори экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “тоза” экологик тоифага;
▪️ “Евро-0” ва “Евро-1” экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “ўрта” экологик тоифага;

▪️ дизель ёқилғи тури билан ҳаракатланувчи:

▪️ “Евро-4” ва ундан юқори экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “тоза” экологик тоифага;
▪️ “Евро-3” экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “ўрта” экологик тоифага;
▪️ “Евро-0”, “Евро-1” ва “Евро-2” экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “зарарли” экологик тоифага;

▪️гибрид автомобиллар, муқобил ёқилғи турларида харакатланувчи транспорт воситалари ҳамда ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган транспорт воситалари – “тоза” экологик тоифага.

Транспорт воситаларини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида уларнинг тоифаларига мос равишда “яшил”, “сариқ” ёки “қизил” рангли экологик стикерлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларида экологик операторлар томонидан берилади.

Транспорт эгаси ихтиёрий равишда экологик стикер олиш учун Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига унинг расмий веб-сайти ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади.

Ариза белгиланган мезонларга мувофиқ бўлганда, траспорт воситасига унинг экологик тоифасига мос бўлган экологик стикерлардан бири тақдим этилади.

Экологик стикерлар муддатсиз даврга берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
“Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилади

Бу ҳақда Президент қарори (ПҚ–364-сон, 28.11.2025 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, 2026 йил 1 январданЭнг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилади. Бунда ғолибларни аниқлаш бўйича мезонлар қуйидагилар:

▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари сони;
▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари томонидан тўланган солиқлар миқдори;
▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилар сони;
▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони ва улар томонидан тўланган солиқлар миқдори;
▪️ маҳалла фуқаролари томонидан мол-мулк ва ер солиқларининг тўланганлик даражаси.

“Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси ғолиблари учун қуйидаги рағбатлантириш чоралари жорий этилади:

▪️ ташаббусли бюджет доирасида кетма-кет 2 маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар учун навбатдаги 2 та мавсум доирасида лойиҳа киритиш имкониятини чеклаш қоидаси қўлланмайди;

▪️ лойиҳаларни шериклик асосида молиялаштиришда ушбу маҳаллалар аҳолиси томонидан лойиҳа қийматининг 25 фоизи молиялаштирилган тақдирда, лойиҳа ғолиб деб топилади ҳамда қолган 75 фоизи Давлат бюджетидан молиялаштирилади;

▪️ белгиланган мезонлар асосида ҳар йили биринчи 100 таликка кирган энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларнинг ҳар бирига Давлат бюджетидан 2 млрд сўм миқдорида маблағ тегишлича Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасига ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Бюджет шаффофлиги йўлида катта қадам: фуқаролар тўлаган солиқларининг сарфи очиқланади

Президент қарори билан, 2026 йил 1 январдан “Очиқ бюджет” порталида жисмоний шахслар томонидан тўланган солиқлар ҳисобидан амалга ошириладиган бюджет харажатлари маълумотларини ўзида акс эттирувчи “Жисмоний шахсларнинг солиқлари ҳисобидан харажатлар” модули ишга туширилади.

Бунда қуйидагилар доимий равишда эълон қилиб борилади:

жисмоний шахс томонидан муайян даврда тўланган даромад солиғи, мол-мулк ва ер солиғи тўғрисидаги маълумот;

тўланган солиқлар эвазига Давлат бюджетидан амалга оширилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар.

Telegram | Instagram | Facebook
Солиқ маъмурчилиги соҳасида янги эксперимент

Президент қарори билан, 2026 йил 1 январдан Наманганда янги солиқ бошқаруви моделини жорий этиш бўйича қуйидагиларни назарда тутган ҳолда эксперимент ўтказилади:

▪️ жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва (ёки) ер солиғи бўйича 1 млн сўмдан ошган солиқ қарздорлигини ундиришда электр энергиясининг биллинг тизими механизмидан фойдаланишни жорий этиш;

▪️ солиқ органлари фаолиятини баҳолашда инсон омили таъсирисиз автоматик шаклланадиган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини жорий этишни тизимли давом эттириш.

Шунингдек, 2026 йил 1 январдан жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулкларни ижарага беришдан олинган даромад бўйича тўланган солиқ тўлиқ миқдорда мулк жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига йўналтирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон яна бир глобал ассоциацияга қўшилди

Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) Халқаро Литий Ассоциациясига аъзо бўлди. Бу ҳақда ТМК матбуот хизмати хабар қилди.

Халқаро Литий Ассоциацияси — бугунги кунда 70 дан ортиқ дунё литиё саноатининг етакчи компанияларини бирлаштирган нуфузли ташкилот бўлиб, унинг аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган литий ҳажми жаҳон бозорининг 85 фоизини ташкил этади.

Ассоциацияга аъзолик нима беради?

Европанинг йирик халқаро юридик ташкилотларидан бири — CMS билан доимий ҳамкорлик;

Ассоциациянинг бозор таҳлиллари орқали халқаро тенденцияларни мунтазам кузатиб бориш;

“Education Subcommittee” доирасида соҳа мутахассислари учун малака ошириш дастурлари ва халқаро тренингларда иштирок этиш имкониятлари.

Telegram | Instagram | Facebook
Ижтимоий нафақа ва ёрдам пулларидан кредит қарзини ундириш тақиқланади

Марказий банк тижорат банклари фаолиятини янада шаффоф ва адолатли қилиш мақсадида банк хизматлари истеъмолчилари билан муносабатларда қўйиладиган минимал талабларни янгилади.

▪️ Янги чек-лист жорий этилади — у орқали мижоз кредит олишдаги барча таваккалчилик ва мажбуриятлар ҳақида олдиндан маълумот олади.

▪️ Кредит тўловларини кечиктираётган фуқаролар учун шартномани ўзгартириш ва енгиллик бериш тартиби белгиланади.

▪️ Банклар фуқароларни ортиқча қарзга ундамаслиги, давлат нафақалари ҳисобидан қарз ундирмаслиги ҳақидаги қоидалар кучайтирилди.

▪️ Мижоз розилигисиз олдиндан белгиланган белгилар ёки кредит параметрларини киритишга йўл қўйилмайди.

▪️ Омонатларни кафолатлаш тизими ҳақида аниқ ва стандарт маълумот бериш мажбурияти жорий этилмоқда.

Янги нормалар 2026 йил 29 январдан кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook