Aliment_Qaror_yangi.pdf
887.9 KB
Алимент тўловчилар учун хорижга чиқиш чеклови тартиби янгиланди
Алиментдан қарзи бор шахслар учун хорижга чиқиш чекловига қўшимча тартиб жорий этилди.
Эндиликда, агар қарздор 3 ойга хорижга чиқса ва қайтмай қолиш хавфи бўлса, алимент тўловлари суғурта асосида кафолатланади. Яъни тўлов тўхтаб қолса, суғурта компанияси болага тўлаб беради.
Мажбурий ижро бюроси ва Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги тизимлари орқали суғурта полиси автоматик текширилади.
Ушбу қарор 2025 йил 26 ноябрдан кучга кирди.
Telegram | Instagram | Facebook

Президент фармони:
2026 йил 1 январдан бошлаб:
1️⃣ Давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади.
2️⃣ Давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари мажбурий «Давлат хизматига кириш» махсус курсларини ва кейинчалик ҳар 3 йилда камида бир маротаба малака ошириш курсларини ўтайди ҳамда мазкур курсларнинг якунлари бўйича уларнинг назарий билим ва кўникмалари диагностикадан ўтказилади.
3️⃣ Диагностика ва фаолият самарадорлиги (KPI) натижалари Ходимларнинг касбий компетенциялари ривожланишини узлуксиз онлайн мониторинг қилиш тизимида йиғилади ва таҳлил қилинади.

Иқтидорли бошқарувчилар ва лидерларни, янги авлод раҳбарларини аниқлаш ва танлаш бўйича «ТОП-100» дастури жорий этилади.
Ушбу Дастур асосида ҳар икки йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрларини саралаб олиш бўйича республика танлови ўтказилади.
«ТОП-100» дастури ғолиблари Миллий кадрлар захирасига киритилади.

Дастур ғолиблари базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади, шунингдек, бошқа давлат органларига 1 йилгача муддатга вақтинча хизмат сафарига ҳамда хорижий стажировкага юборилади.
«ТОП-100» дастури ғолиблари Миллий кадрлар захирасига киритилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони:
2026 йил 1 январдан бошлаб:
Давлат хизматчиларининг лавозим маоши уларнинг иш тажрибаси, илмий ва малака даражаси, натижадорлиги ҳамда бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, ягона принцип асосида шакллантирилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан 2025 йил 1 ноябрга қадар давлат хизматчиларининг ойлик иш ҳақи тизимини тубдан такомиллаштиришга оид Президент Фармони лойиҳасини киритиши белгиланган.
Telegram | Instagram | Facebook
Маҳмуд Истамов адлия вазирига биринчи ўринбосар этиб тайинланди. Тайинловга қадар у адлия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони:
2026 йил 1 январдан бошлаб:
1️⃣ Давлат хизматчилари йилига камида бир марта тиббий кўрикдан ўтказилади.
2️⃣ Давлат органлари ўзларига тегишли бўлган ошхоналарни тўлиқ аутсорсинг асосида ташкил этишлари, уларда соғлом овқатланишни кенг жорий қилишлари лозим.

Президент фармони билан шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жавоҳир Синдаровга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвони берилди.
Шахмат бўйича Жаҳон кубоги соҳиби бўлган шахматчимиз Президент совғаси — 3 хонали хонадон, унинг мураббийлари эса пул мукофотлари билан тақдирланади.
Telegram | Instagram | Facebook
Шахмат бўйича Жаҳон кубоги соҳиби бўлган шахматчимиз Президент совғаси — 3 хонали хонадон, унинг мураббийлари эса пул мукофотлари билан тақдирланади.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони:
2026 йил 1 январдан бошлаб Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади.
Унга қуйидаги асосий йўналишларда эришилган натижалар киритилади:
1️⃣ давлат органларининг HR самарадорлиги;
2️⃣ Давлат хизматларини кўрсатишнинг тезкорлиги ва сифати;
3️⃣ давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги;
4️⃣ давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги;
5️⃣ давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг рақамлаштирилганлик даражаси;
6️⃣ республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва улар ўринбосарларининг фаолияти самарадорлиги;
7️⃣ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан жорий этилган ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа рейтинглар.

Рейтинг натижаларига кўра қуйи поғонадаги давлат идораларининг иш усулларини ўзгартириш, бошқарув жараёнларини оптималлаштириш (BPR-реинжиниринг) чоралари амалга оширилади ҳамда Ҳукумат мажлисларида раҳбарлар фаолиятига баҳо бериб борилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Аҳолини рўйхатга олишда 60 мингдан зиёд “маҳалла еттилиги” вакиллари иштирок этади
Шавкат Мирзиёев бугун, 27 ноябрь куни статистика соҳасидаги ишларнинг бориши ва келгусидаги режалар билан танишди.
Унга кўра, келгуси йил январь ойида бошланадиган рўйхатга олиш жараёни электрон шаклда – махсус портал орқали ўтказилади.
Маълумотлар порталга рўйхатга олувчилар томонидан уйма-уй юриб, планшет қурилмалари ёрдамида киритилади. Жараёнлар геоахборот тизими орқали мониторинг қилиб борилади. Бунинг учун рўйхатга олинадиган хонадонлар ва турар жойларнинг геоманзиллари шакллантирилди.

2026 йилдан бошлаб аёлларга ҳомиладорлик нафақаси, 2026 йил иккинчи ярмидан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари тўлаб борилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгармайди. Вазирликларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларидаги қолдиқнинг ярми мактаблар қуриш ва тиббиётга йўналтирилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 январдан бошлаб мопед ва скутерларни бошқариш учун янги “А1” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилади, буни олиш ҳозирги А категориядан кўра осонроқ бўлади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон Глобал талантлар рақобатбардошлиги индексида ҳудуддаги ва даромад гуруҳидаги давлатлар ичида етакчилигини кўрсатмоқда.
"Президентимизнинг айнан таълимга ва ёшлар истеъдодини ривожлантиришга қаратаётган саъй-ҳаракатлари натижаларига халқаро таҳлилий марказлар ўз ҳисоботларида ҳам алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Бу эса халқаро компанияларнинг юртимизга келиб, юқори даромадли ишчи ўринлар яратишига қўшимча ишончи ортишига ёрдам беради", — дейди рақамли технологиялар вазири Ш.Шерматов.

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказига ташриф буюриб, бюрократияни бартараф этиш ва сунъий интеллектга бағишланган халқаро форумлар очилишида иштирок этади.
Давлатимиз раҳбари, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад ал-Гаргавий бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказади.
Telegram | Instagram | Facebook
Давлатимиз раҳбари, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад ал-Гаргавий бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказади.
Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ огоҳлантиради: ис гази ҳаёт учун хавфли
Иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлиши ҳамда инсонлар ис газидан заҳарланиши мумкин.
Шу муносабат билан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча фуқаролардан иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишни сўраб қолади.

Тошкент давлат юридик университети Янги Тошкентга кўчирилади
Президент фармонида белгиланишича, Янги Тошкент ҳудудидан университетнинг замонавий кампусини барпо этиш учун зарур ҳудуд ажратилади.
Адлия вазирлиги буюртмачи билан биргаликда энг мақбул таклифларни танлаш асосида ТДЮнинг замонавий кампусини лойиҳалаш ва қуриш жараёнига ҳамда уни молиялаштиришга халқаро молия институтлари, халқаро, регионал ва хорижий банкларнинг имтиёзли маблағларини ҳамда хорижий йирик қурувчи компанияларни жалб этади (2025-2028 йиллар).
Университетнинг амалдаги бинолари ўрнида университет ҳузуридаги Ўзбекистон ҳуқуқи тарихий музейи, Ўзбекистон низоларни ҳал этиш маркази, Рақамли ҳуқуқ маркази, Рақамли суд экспертиза маркази жойлаштирилади.

Шавкат Мирзиёев "Давлат бошқарувини рақамли трансформация қилиш ва самарадорлигини оширишга қаратилган ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармойишни имзолади.
Ҳужжатга мувофиқ:
2026 йил 1 январдан бошлаб давлат бошқарувини рақамли трансформация қилиш ва самарадорлигини оширишга қаратилган "Бюрократияни бартараф этиш – 2030" дастури ишга туширилади.
Дастурнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш мақсадида Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги ҳузурида лойиҳа офиси ташкил этилади.
Бюрократияни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш, бу борада амалга оширилган ишларнинг самарадорлигини баҳолаш "Zero Bureaucracy" рақамли платформаси орқали амалга оширилади.

Шавкат Мирзиёев сунъий интеллект соҳасини ривожлантириш бўйича режаларни эълон қилди:
1️⃣ "Nvidia" компанияси билан суперкомпьютер кластери ишга туширилади, АҚШнинг Кремний водийсида Миллий трансфер офиси очилади, барча ҳудудлардаги "Келажак марказлари"да СИ бўйича мактаб дастури жорий қилинади;
2️⃣ мактаблар ўртасида ҳар йили сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап ғоялари бўйича танлов ўтказиш тизими йўлга қўйилади. Ҳар бир ҳудудда ғолибликни қўлга киритган мактабда энг замонавий сунъий интеллект лабораторияси ташкил этилади;
3️⃣ Сунъий интеллект бўйича Президент танлови ташкил этилади. Ҳар йили 100 нафар энг иқтидорли ёшлар саралаб олиниб, АҚШ, Бирлашган Араб Амирликлари, Европанинг илғор технологик компанияларига стажировкага юборилади;
4️⃣ ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган йирик ташаббус – "5 миллион сунъий интеллект етакчилари" лойиҳасига старт берилади. 2030 йилга қадар 4,75 миллион ўқувчи ва талаба, 150 минг ўқитувчи, 100 минг давлат хизматчиси ўқитилади. Бунда сунъий интеллект мактаб, касб таълими ва олий таълим тизимларига ҳам интеграция қилинади;
5️⃣ ҳар йили ноябрь ойи "Ёшлар учун сунъий интеллект ойлиги" деб эълон қилинади ва доимий равишда "Ипак йўли сунъий интеллект форуми" ўтказиб борилади.

Бюрократияни қисқартириш соҳасида қуйидагилар режалаштирилган:
– 2030 йилга қадар давлат хизматлари сонини 1,5 мингтага етказиш, электрон хизматлар улушини 95 фоизгача ошириш, келгуси йилда қўшимча 250 та хизматни рақамлаштириш, "Қоғозсиз ҳукумат" тизимига тўлиқ ўтиш ва мавжуд 40 миллион ҳужжатдан 25 миллионтасини рақамлаштириш;
– проактив ва композит хизматлар сонини 400 тага етказиш, келгуси йилда 180 та янги хизматни жорий этиш;
– лицензиялаш, қурилиш ва коммунал тармоқларга уланиш соҳасида 300 дан ортиқ хизматни соддалаштириш, 4 та коммунал тармоққа ягона ариза орқали уланиш имконини яратиш;
– 100 дан ортиқ хизматлар муддатларини 50 фоизгача қисқартириш, 110 дан ортиқ ҳужжат ва маълумот талаб қилишни тўлиқ бекор қилиш, Давлат хизматлари портали, "Лицензия" тизими, "Ягона дарча" ва колл-марказларни сунъий интеллект асосида ишлашга ўтказиш.