Чет тилларини ўрганиш учун субсидия ажратилади
Эндиликда ёшлар чет тилларини «2+6» дастури орқали субсидия асосида ўрганиши мумкин. Бунда 14–30 ёшдаги йигит-қизларга инглиз, немис, француз, япон, корейс, хитой тилларини ўрганишлари учун субсидия ажратилади.
➖ Дастурга кўра, биринчи 2 ой тўлов ўқувчи томонидан амалга оширилади, кейинги 6 ой учун тўловлар давоматга мутаносиб равишда давлат томонидан қоплаб берилади.
➖ Субсидия миқдори (ойига максимал) Тошкент шаҳрида 824 минг сўм (БҲМ × 2) гача, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида 618 минг сўм (БҲМ × 1,5) гача, туман ва шаҳарларда 412 минг сўм (БҲМ × 1) гача қоплаб берилади.
➖ Асосий шартлари: ариза берувчи минимал кўрсаткичга мос миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши лозим. Ариза берувчи фақат битта тил бўйича субсидия олиши мумкин.
➖ Дастур доирасида ҳар йили 20 минг нафаргача, 2025–2030 йиллар давомида 100 минг нафаргача ёшга субсидия ажратилади.
Telegram | Instagram | Facebook

Туман (шаҳар)лар маҳаллий бошқарув органлари учун янги маъмурий бинолар қурилади
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ҳудудларини жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туман (шаҳар)ларда амалий чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги 2025 йил 1 апрелдаги ПҚ–132-сон қарорига мувофиқ:
➖ тегишли туман (шаҳарлар)нинг 2025-2026 йилларда жадал комплекс ривожлантириш дастурлари;
➖ бир жойда оптимал жойлаштириладиган туман (шаҳар) маҳаллий бошқарув органлари рўйхати тасдиқланди.
Янги маъмурий бинолар фойдаланишга қабул қилингандан сўнг уларнинг 1 ва 2-қаватлари устувор равишда савдо ва сервис фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда “E-auksion” электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага берилади.
Туман (шаҳар)лар маҳаллий бошқарув органлари учун янги маъмурий биноларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш доирасида:
▪️ буюртмачилар этиб – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари белгиланди;
▪️ бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади.
Бунда янги маъмурий биноларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини 2026 йил 1 декабрга қадар якунлаш белгилаб қўйилди.
Telegram | Instagram | Facebook
Бу ҳақда Ҳукумат қарори (668-сон, 22.10.2025 й.) қабул қилинди.

Брюсселдаги Европа кенгаши бош қароргоҳида Ўзбекистон-Европа саммити бўлиб ўтмоқда. Етакчилар ҳузурида Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
Вояга етмаган шахслар учун жиноий жавобгарлик либераллаштирилмоқда
Кодексга киритилган ўзгартириш қўшимчаларга кўра, ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар содир этган жинояти учун тайинланган жазони ўтаб бўлган шахс судланмаган ҳисобланиши белгиланди.
Бундан ўта оғир жиноятлар ёки содир этган жинояти учун тайинланган жазони ўтаб бўлганидан кейин ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар қасддан янги жиноят содир этиш ҳоллари мустасно этиб белгиланди.
Шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан озодликни чеклашнинг ҳамда озодликдан маҳрум қилишнинг энг кам муддати олти ойдан бир ойгача қисқартирилди.
Telegram | Instagram | Facebook
Қонун (ЎРҚ–1092-сон, 23.10.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси”га қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Кодексга киритилган ўзгартириш қўшимчаларга кўра, ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар содир этган жинояти учун тайинланган жазони ўтаб бўлган шахс судланмаган ҳисобланиши белгиланди.
Бундан ўта оғир жиноятлар ёки содир этган жинояти учун тайинланган жазони ўтаб бўлганидан кейин ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар қасддан янги жиноят содир этиш ҳоллари мустасно этиб белгиланди.
Шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан озодликни чеклашнинг ҳамда озодликдан маҳрум қилишнинг энг кам муддати олти ойдан бир ойгача қисқартирилди.
Telegram | Instagram | Facebook
Президентнинг "Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ва Бельгияликлар қироли Филипп Лакен саройида учрашув ўтказдилар.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Мана сизга кўп векторли сиёсатнинг натижаси” — Абдулазиз Комилов Европа билан имзоланган битим ҳақида
Президент Мирзиёевнинг Брюсселга ташрифи асосий натижаларидан бири — Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасида узоқ кутилган Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик битимининг имзолангани бўлди.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент Мирзиёевнинг Брюсселга ташрифи асосий натижаларидан бири — Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасида узоқ кутилган Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик битимининг имзолангани бўлди.
Telegram | Instagram | Facebook
АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ҳамда Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау 26–30 октябрь кунлари Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради.
Сержио Гор ва Кристофер Ландау Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан учрашиб, иқтисодий ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қиладилар.
Маълумот учун, Сержио Гор 1986 йил 30 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган.
Telegram | Instagram | Facebook
Сержио Гор ва Кристофер Ландау Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан учрашиб, иқтисодий ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қиладилар.
Маълумот учун, Сержио Гор 1986 йил 30 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган.
Telegram | Instagram | Facebook
Чет тилларини ўрганиш учун субсидия ажратилади
Эндиликда ёшлар чет тилларини «2+6» дастури орқали субсидия асосида ўрганиши мумкин. Бунда 14–30 ёшдаги йигит-қизларга инглиз, немис, француз, япон, корейс, хитой тилларини ўрганишлари учун субсидия ажратилади.
➖ Дастурга кўра, биринчи 2 ой тўлов ўқувчи томонидан амалга оширилади, кейинги 6 ой учун тўловлар давоматга мутаносиб равишда давлат томонидан қоплаб берилади.
➖ Субсидия миқдори (ойига максимал) Тошкент шаҳрида 824 минг сўм (БҲМ × 2) гача, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида 618 минг сўм (БҲМ × 1,5) гача, туман ва шаҳарларда 412 минг сўм (БҲМ × 1) гача қоплаб берилади.
➖ Асосий шартлари: ариза берувчи минимал кўрсаткичга мос миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши лозим. Ариза берувчи фақат битта тил бўйича субсидия олиши мумкин.
➖ Дастур доирасида ҳар йили 20 минг нафаргача, 2025–2030 йиллар давомида 100 минг нафаргача ёшга субсидия ажратилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Эндиликда ёшлар чет тилларини «2+6» дастури орқали субсидия асосида ўрганиши мумкин. Бунда 14–30 ёшдаги йигит-қизларга инглиз, немис, француз, япон, корейс, хитой тилларини ўрганишлари учун субсидия ажратилади.
➖ Дастурга кўра, биринчи 2 ой тўлов ўқувчи томонидан амалга оширилади, кейинги 6 ой учун тўловлар давоматга мутаносиб равишда давлат томонидан қоплаб берилади.
➖ Субсидия миқдори (ойига максимал) Тошкент шаҳрида 824 минг сўм (БҲМ × 2) гача, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида 618 минг сўм (БҲМ × 1,5) гача, туман ва шаҳарларда 412 минг сўм (БҲМ × 1) гача қоплаб берилади.
➖ Асосий шартлари: ариза берувчи минимал кўрсаткичга мос миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши лозим. Ариза берувчи фақат битта тил бўйича субсидия олиши мумкин.
➖ Дастур доирасида ҳар йили 20 минг нафаргача, 2025–2030 йиллар давомида 100 минг нафаргача ёшга субсидия ажратилади.
Telegram | Instagram | Facebook
АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ҳамда Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау Тошкентда.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
1 ноябрдан нималар ўзгаради?
▪️ Ишсизлик нафақасини тўлаш шартлари ўзгаради;
▪️ Пенсионерларга, ҳомиладор аёлларга ва уч ёшга тўлмаган боласи билан келган фуқарога давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланиш бўйича имтиёз берилади;
▪️ Автомобилга газбаллон ўрнатилганидан кейин техпаспорт алмаштирилмайди;
▪️ Давлат ОТМлари талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича Ягона портал орқали мурожаат қилиш имконияти яратилади;
▪️ Ҳокимликлар ҳузуридаги озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш марказлари фаолияти тугатилади;
▪️ Ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида йўловчи божхона декларациясининг мобил иловаси амалиётга жорий этилади.
Telegram | Instagram | Facebook
2025 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришлар
▪️ Ишсизлик нафақасини тўлаш шартлари ўзгаради;
▪️ Пенсионерларга, ҳомиладор аёлларга ва уч ёшга тўлмаган боласи билан келган фуқарога давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланиш бўйича имтиёз берилади;
▪️ Автомобилга газбаллон ўрнатилганидан кейин техпаспорт алмаштирилмайди;
▪️ Давлат ОТМлари талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича Ягона портал орқали мурожаат қилиш имконияти яратилади;
▪️ Ҳокимликлар ҳузуридаги озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш марказлари фаолияти тугатилади;
▪️ Ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида йўловчи божхона декларациясининг мобил иловаси амалиётга жорий этилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Шавкат Мирзиёев жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2026 йилга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказади.
Куннинг иккинчи ярмида президент АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор бошчилигидаги делегацияни қабул қилади.
Маълумки, Ўзбекистон тарихий тадбир – ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессиясини қабул қилмоқда. Президент Самарқандга ташриф буюриб, илк бор Париж шаҳридан ташқарида ўтказилаётган анжуманнинг очилишида иштирок этади, маданият, илм-фан ва таълим соҳаларидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ташаббусларни илгари суради ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Бундан ташқари, жорий ҳафтада мамлакатимизга Сербия президенти Александр Вучич ва Финляндия президенти Александр Стубб ташриф билан келади. Саммитлар доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиб, икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.

“Сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап” – President AI Award танлови ўтказилади — Ўзбекистонда сунъий интеллект технологиялари янада ривожлантирилади
Асосий мақсад этиб қуйидагилар белгиланди:
➖ 2026 йил якунига қадар давлат бошқаруви органлари, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида сунъий интеллект технологияларини кенг жорий қилиш бўйича камида 100 та лойиҳани амалга ошириш;
➖ 2030 йил якунига қадар замонавий сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантиришга 1 миллиард АҚШ долларидан ортиқ миқдорда хорижий инвестицияларни жалб қилиш;
➖ 2026 йил якунига қадар мамлакатда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларида 15 та сунъий интеллект лабораторияларини ишга тушириш.
2025 йил якунига қадар сунъий интеллект йўналишида амалга оширилаётган лойиҳалар, дастурлар, стартаплар ва бепул онлайн курслар ҳақидаги маълумотларни акс эттирувчи “ai.gov.uz” миллий портали ишга туширилади.
2026 йил 1 январдан бошлаб:
▪️ ёшларнинг сунъий интеллект технологияларига қизиқишини янада ошириш ва рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун “Сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап” (President AI Award) танлови ўтказилади;
▪️ давлат органлари, устав фонди (устав капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг рақамли трансформация ҳолатини баҳолашда сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш кўрсаткичлари инобатга олинади.
Рейтинг натижасига асосан 2026 йил 1 мартдан бошлаб йилига икки маротаба энг яхши сунъий интеллект лойиҳаларини жорий этган вазирлик ва идоралар ўртасида “Сунъий интеллект бўйича энг яхши лойиҳа” танлови ўтказилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Бу ҳақда Президент Фармони (ПФ–189-сон, 22.10.2025 й.) қабул қилинди.

❗️Мопед ва скутерлар эгалари учун ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш жараёни енгиллаштирилади — йўл ҳаракати қоидаларига қатор ўзгаришлар киритилди
Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди, дея хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.
Мазкур қарор билан учта катта янгилик жорий этилмоқда:
1️⃣ Мопед ва скутер учун алоҳида категория
• 2026 йил 1 январдан бошлаб мопед ва скутерларни бошқариш учун янги “А1” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилади, буни олиш ҳозирги А категориядан кўра осонроқ бўлади;
• “А1” олиш учун автомактабларда умуман ўқиш шарт эмас (ҳам назарий, ҳам амалий машғулотларсиз), тўғридан тўғри имтиҳон топшириш мумкин;
• “А1” олиш учун назарий имтиҳонда 20 та тестдан 16 тасига тўғри жавоб топиш етарли. Бошқа тоифалар учун бу 18 та эди;
• “А”, “Б”, “C” ва “Д” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси эгалари “А1” тоифадаги транспорт воситаларини тўғридан тўғри бошқариши мумкин бўлади, улар “А1” олиши шарт эмас!
2️⃣ Автомактабларда назарий ўқиш бекор бўляпти
➖ 2026 йил 1 февралдан “А” ва “Б” тоифа олиш учун автомактабларда назарий ўқиш шарт эмас, фақат амалий 20 соат ўқилса бўлди;
➖ талабгорлар назарий билимларни хоҳласа уйида онлайн, хоҳласа бирон ўқув марказида офлайн курслар орқали олиши мумкин. Асосийси имтиҳонга кириш учун назарий ўқиганликни тасдиқловчи ҳеч қанақа ҳужжат сўралмайди;
➖ эндиликда “А” ва “Б” тоифали ҳайдовчиларни тайёрлашда гуруҳларни ЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш талаби бекор қилинади. Ҳозирда автомактабларда токи битта гуруҳ тўлмагунча ва уни “ГАИ”да рўйхатдан ўтказмагунча дарслар бошланмас эди. Энди талабгорлар ўзига қулай исталган вақтда амалий машғулотларни бошлайверади, ҳеч кимни кутиши шарт эмас;
➖ агар талабгор 20 соатлик амалий машғулотни тезда ўта олса, имтиҳонга ҳам тезроқ кириш мумкин бўлади, аввалгидек бир неча ой вақт йўқотмайди.
3️⃣ Жарима баллари доираси кенгайтирилади ва уни тақсимлаш имкони яратилади
▪️ 2026 йил 1 апрелдан йўлда ўрнатилган автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари (12 турдаги) учун ҳам жарима баллари ҳисобланади;
▪️ автомобил эгаси ва уни бошқарган шахс (ишончнома, суғурта полиси, йўл варақаси орқали) аниқланиб, жарима баллари айнан рулдаги ҳайдовчига ҳисобланади;
▪️ агар жарима автомобил эгасига ёзилса-ю, лекин аслида рулда бошқа инсон бўлса (ишончнома орқали, масалан), унда машина эгаси жарима балини ўша одам номига тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлади, яъни ўзидан ўчириб, нариги одамга ёздиради. Буларнинг барчаси онлайн бўлади, бирон жойга бориш шартмас;
▪️ агар машинасини ижарага берганлар бўлса, унда ушбу маълумотни E-jarima балл тизими орқали киритиб қўйса бўлди, шунда жарима баллари тўғридан тўғри ижарага олиб ҳайдаётган одамга ёзилади, машина эгасига жарима бали келмайди.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишда жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2026 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида иқтисодиётимиз прогноздан анча юқори суръатда – 7,6 фоизга ўсди. Олтин-валюта захиралари ўтган йилга нисбатан 35 фоизга кўпайиб, 55 миллиард долларга етди. Нуфузли халқаро рейтинг агентликлари мамлакатимиз иқтисодий истиқболларини юқори баҳоламоқда. “Fitch Ratings” илк бор мамлакатимиз суверен рейтингини бир поғонага оширган бўлса, “Moody’s” ва “S&P Global” ўз кутилмасини “барқарор”дан “ижобий”га ўзгартирди.
Аҳоли даромадлари 18,4 фоизга, омонатлар 35,3 фоизга, ўртача иш ҳақи эса 19,2 фоизга ўсди. Сўровлар аҳоли ва бизнес ўртасида ишонч муҳити кучайганини, янги иш ўринлари ва даромад манбалари кенгаяётганини кўрсатмоқда.
Президент юқори ўсиш суръатларини йил якунигача сақлаб қолиб, ялпи ички маҳсулот ҳажмини 135 миллиард доллардан ошириш иқтисодий комплекснинг асосий вазифаси бўлишини қайд этди.
Мутасаддилар келгуси йилда ўсиш суръатини 6,6 фоиз даражасида таъминлаб, ялпи ички маҳсулот ҳажмини 150 миллиард доллардан ошириш, иқтисодиётга барча манбалардан камида 400 триллион сўм йўналтириш, инфляцияни 7 фоиздан ортиқ бўлмаган даражада сақлаб қолиш прогноз қилингани юзасидан ахборот берди.