“IT-Park” лойиҳасининг иккинчи босқичига старт берилди. Тамал тоши қўйиш маросимида Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Икки йил олдин 200 млн доллар инвестиция ҳисобига ушбу лойиҳанинг биринчи босқичи амалга оширилган эди. Қарийб 4 гектар майдонда 20–25 қаватли 6 та офис биноси ва замонавий конгресс-холл барпо этилди.
Лойиҳага кўра, “IT-Park” ҳудуди 1,5 баробар кенгайтирилади. Бу ерда Саудия Арабистонининг “Data Volt” компанияси билан ҳамкорликда қуввати 12 мегаватт бўлган, 150 млн долларлик дата-марказ барпо этилади. Кейинги босқичларда яна 3 млрд доллар инвестиция киритилиб, қувват 500 мегаваттга етказилади.
Бундан ташқари, ушбу ҳудудда жами 6 та бино – Сунъий интеллект маркази, Космос ва келажак технологиялари марказлари, 2 та 20 қаватли офис биноси, шунингдек сервис ва савдо марказлари қурилади.
Бир сўз билан айтганда, мазкур мажмуа энг замонавий технологиялар, инновациялар ва билимларга асосланган “Сунъий интеллект хаби”га айланади.
Telegram | Instagram | Facebook

Шаҳар ва туманларда ҳокимларнинг рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича маслаҳатчиси лавозими киритилади.
Барча вазирлик ва ҳокимликларга ўз тузилмасида сунъий интеллектни ривожлантириш билан шуғулланадиган алоҳида бўлинма ташкил қилиш ва уларнинг олдига, энг аввало, иш самарадорлиги ва хизмат сифатини ошириш, ортиқча харажат, “яширин” иқтисодиёт ва бюрократияни қисқартириш каби масалаларга сунъий интеллект орқали ечим топиш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб бериш топширилди.
Келгуси йилдан вазирлик ва ҳудудларда сунъий интеллектни жорий этиш ҳолатини баҳолайдиган рейтинг тизими ишга туширилади.

Шавкат Мирзиёев:
Йил якунига қадар вазирлик ва идоралардаги 55 та, келаси йил қолган барча маълумотлар базаларини Электрон ҳукумат ягона дата-марказига ўтказиш топширилди. Бундан буён вазирлик ва идоралар маълумотларни ўз серверларида сақлашига йўл қўйилмайди.

❗️“Бир миллион сунъий интеллект етакчиси” лойиҳаси амалга оширилади
Кейинги ўқув йилидан “Информатика” фани ўқув дастурларига сунъий интеллектга оид мавзулар киритилади. Бунинг учун Массачусетс технологиялар институти билан ҳамкорликда махсус дарслик ишлаб чиқилади.
“Янги Ўзбекистон” университетида сунъий интеллект бўйича бу йил 100 нафар, кейинги йил 1 минг 300 нафар тренер-ўқитувчи тайёрланади. Улар эса каскад тартибида мактаб ва олийгоҳлардаги информатика ўқитувчиларини ўқитади. Ҳар йили энг яхши 100 нафар информатика ўқитувчиси худди вазирлик ва ҳокимликларнинг салоҳиятли мутахассислари каби сунъий интеллект ривожланган давлатларга малака оширишга юборилади.
“Бир миллион ўзбек дастурчиси” лойиҳасининг мантиқий давоми сифатида “Бир миллион сунъий интеллект етакчиси” лойиҳаси ҳам бошланди. Бу йил 100 минг, келаси йил камида 500 минг ёшлар ўқитилади.
Лойиҳа билан мактаб ўқувчиларини ҳам қамраб олиш муҳимлиги таъкидланди. Бундан буён ҳар йили сунъий интеллект бўйича миллий танлов ўтказилиб, энг юқори натижа кўрсатган ёшлар, уларнинг устозлари ва таълим ташкилотлари муносиб рағбатлантирилади.

Бунда 500 нафар ёшлар – ноутбук, 100 нафар ўқитувчи – 1 минг доллардан мукофот, 2 та таълим ташкилоти – электромобил билан тақдирланади.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табригидан:
“…Бундан ўттиз йил олдин қабул қилинган Ўзбек тилининг асосий имло қоидаларини қайта кўриб чиқиш ҳам кечиктириб бўлмайдиган вазифаларимиз қаторига киради. Шунингдек, халқимиз, айниқса, ёшларимиз ўртасида тил маданияти ва саводхонликни тарғиб қилишга қаратилган замонавий ва таъсирчан медиа маҳсулотларни кўпайтириш лозим.
Айниқса, фарзандларимизни она тилимизга меҳр қўйиб, унинг беқиёс бойлиги ва имкониятларидан баҳраманд бўлишга ўргатиш маънавий-маърифий тарбиянинг ажралмас бир қисмидир. Бу долзарб масала ижодкор зиёлиларимиз, таълим-тарбия, маданият, ёшлар, маҳалла, хотин-қизлар ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари фаолиятида доимо марказий ўринда туриши, бутун жамиятимизда умуммиллий ҳаракатга айланиши керак”.

“Менинг мактабим” лойиҳасига старт берилади
Бугундан бошлаб 2025/2026 ўқув йили доирасида “Менинг мактабим” лойиҳасининг биринчи босқичига старт берилади. Ушбу босқичда 1-, 2- ва 4-тоифага киритилган 112 та тумандаги 4 минг 987 та мактаб иштирок этади.
Лойиҳа доирасида 22–31 октябрь кунлари — лойиҳаларни шакллантириш, 1–10 ноябрь кунлари — саралаш, 11–20 ноябрь кунлари — овоз бериш босқичлари ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, лойиҳага 5–11-синф ўқувчилари ўз мактаблари учун таклиф этган ғояларни илгари суриш ва уларга овоз бериш орқали иштирок этишлари мумкин. Шунингдек, 3 ва 5-тоифага киритилган туман (шаҳар)лар декабрь–2026 йил январь ойларида лойиҳанинг иккинчи босқичида қатнашади.
▪️Рўйхат

9 та ташкилотнинг туман (шаҳар) бўлинмалари ҳокимлик тузилмасига ўтказилади
Унга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб тажриба-синов тариқасида “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та ҳамда Сурхондарё вилоятининг қолган барча туман (шаҳар)ларида:
▪️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
▪️Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
▪️Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,
▪️Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
▪️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
▪️Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,
▪️Маданият вазирлиги,
▪️Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,
▪️Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлинмалари туман (шаҳар) ҳокимликлари бошқарувига ўтказилмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook
Президентнинг “Ҳудудларни барқарор иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш учун туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони (21.10.2025 йил ПФ-186-сон) қабул қилинди.
Унга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб тажриба-синов тариқасида “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та ҳамда Сурхондарё вилоятининг қолган барча туман (шаҳар)ларида:
▪️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
▪️Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
▪️Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,
▪️Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
▪️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
▪️Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,
▪️Маданият вазирлиги,
▪️Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,
▪️Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлинмалари туман (шаҳар) ҳокимликлари бошқарувига ўтказилмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиёт муассасаларида зарарсизлантириш хизматлари аутсорсингга топширилиши масаласи кўтарилди
Жарроҳлик, туғуруқхона ва қон билан ишловчи бўлимларда зарарсизлантириш жараёнларининг аутсорсинг орқали амалга оширилиши соғлиқни сақлаш тизимида хавфли оқибатларга олиб келиши мумкинлигига эътибор қаратилмоқда.
Шу муносабат билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ХДП фракцияси аъзоси Қизилгул Қосимова Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёровга депутатлик сўрови йўллади.
Сўровда аутсорсинг хизматларининг самарадорлиги, стерилизация жараёнларининг сифати ва ташкилотларнинг жавобгарлик механизми, шунингдек, қон орқали юқадиган касалликларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот сўралган.
Халқ демократик партияси фракцияси парламентдаги сўл қанот куч сифатида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий адолат масалаларида фаол позицияни сақлаб келмоқда.

❗️Камбағал оилалар реестрига киритилган ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-ауцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлган миқдордаги харажатлари қоплаб берилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
Президент ташриф билан Брюсселда бўлади
Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйеннинг таклифига биноан 23-24 октябрь кунлари расмий ташриф билан Брюссель шаҳрида бўлади.
Ташриф дастурига мувофиқ, Европа Иттифоқи пойтахтида ушбу бирлашманинг асосий институтлари раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланиши кўзда тутилган.
Ташриф доирасида Ўзбекистон етакчиси Бельгия раҳбарияти билан учрашув ўтказади, технологик ва саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича қўшма режаларни жадаллаштириш мақсадида Европанинг етакчи компания ва банклари раҳбарларини қабул қилади.

“Ҳаж ва Умра ягона портали” ишга тушди
Фуқаролар эндиликда уйдан чиқмасдан туриб масофадан Ҳаж сафарига навбатга ёзилиш имконияти яратилди. Бу орқали ташкилотларга овора бўлиб бориш, ҳужжатлар йиғиш ва қоғозбозлик каби турли бюрократик жараёнларга барҳам берилди.
Талабгорлар 2 хил усулда: Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz ва haj-umra.gov.uz сайти орқали электрон навбатга ёзилиши мумкин.

Сардорбек Улуғбекович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори лавозимидан озод этилди;
Алишербек Азизович Пайгамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
Telegram | Instagram | Facebook
Алишербек Азизович Пайгамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент Администрацияси раҳбарининг тегишли фармойишига асосан:
Акрамов Музаффар Маҳкамович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар М.Акрамов мазкур Агентликнинг Давлат хизматчилари фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш департаменти мудири сифатида фаолият юритган.
Telegram | Instagram | Facebook
“Менинг мактабим” лойиҳасига старт берилди
2025/2026 ўқув йили доирасида “Менинг мактабим” лойиҳасининг биринчи босқичига старт берилди. Ушбу босқичда 1-, 2- ва 4-тоифага киритилган 112 та тумандаги 4 минг 987 та мактаб иштирок этади.
Лойиҳа доирасида 22–31 октябрь кунлари — лойиҳаларни шакллантириш, 1–10 ноябрь кунлари — саралаш, 11–20 ноябрь кунлари — овоз бериш босқичлари ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, лойиҳага 5–11-синф ўқувчилари ўз мактаблари учун таклиф этган ғояларни илгари суриш ва уларга овоз бериш орқали иштирок этишлари мумкин. Шунингдек, 3 ва 5-тоифага киритилган туман (шаҳар)лар декабрь–2026 йил январь ойларида лойиҳанинг иккинчи босқичида қатнашади.
▪️Рўйхат
Telegram | Instagram | Facebook
2025/2026 ўқув йили доирасида “Менинг мактабим” лойиҳасининг биринчи босқичига старт берилди. Ушбу босқичда 1-, 2- ва 4-тоифага киритилган 112 та тумандаги 4 минг 987 та мактаб иштирок этади.
Лойиҳа доирасида 22–31 октябрь кунлари — лойиҳаларни шакллантириш, 1–10 ноябрь кунлари — саралаш, 11–20 ноябрь кунлари — овоз бериш босқичлари ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, лойиҳага 5–11-синф ўқувчилари ўз мактаблари учун таклиф этган ғояларни илгари суриш ва уларга овоз бериш орқали иштирок этишлари мумкин. Шунингдек, 3 ва 5-тоифага киритилган туман (шаҳар)лар декабрь–2026 йил январь ойларида лойиҳанинг иккинчи босқичида қатнашади.
▪️Рўйхат
Telegram | Instagram | Facebook
Чет тилларини ўрганиш учун субсидия ажратилади
Эндиликда ёшлар чет тилларини «2+6» дастури орқали субсидия асосида ўрганиши мумкин. Бунда 14–30 ёшдаги йигит-қизларга инглиз, немис, француз, япон, корейс, хитой тилларини ўрганишлари учун субсидия ажратилади.
➖ Дастурга кўра, биринчи 2 ой тўлов ўқувчи томонидан амалга оширилади, кейинги 6 ой учун тўловлар давоматга мутаносиб равишда давлат томонидан қоплаб берилади.
➖ Субсидия миқдори (ойига максимал) Тошкент шаҳрида 824 минг сўм (БҲМ × 2) гача, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида 618 минг сўм (БҲМ × 1,5) гача, туман ва шаҳарларда 412 минг сўм (БҲМ × 1) гача қоплаб берилади.
➖ Асосий шартлари: ариза берувчи минимал кўрсаткичга мос миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши лозим. Ариза берувчи фақат битта тил бўйича субсидия олиши мумкин.
➖ Дастур доирасида ҳар йили 20 минг нафаргача, 2025–2030 йиллар давомида 100 минг нафаргача ёшга субсидия ажратилади.

Туман (шаҳар)лар маҳаллий бошқарув органлари учун янги маъмурий бинолар қурилади
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ҳудудларини жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туман (шаҳар)ларда амалий чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги 2025 йил 1 апрелдаги ПҚ–132-сон қарорига мувофиқ:
➖ тегишли туман (шаҳарлар)нинг 2025-2026 йилларда жадал комплекс ривожлантириш дастурлари;
➖ бир жойда оптимал жойлаштириладиган туман (шаҳар) маҳаллий бошқарув органлари рўйхати тасдиқланди.
Янги маъмурий бинолар фойдаланишга қабул қилингандан сўнг уларнинг 1 ва 2-қаватлари устувор равишда савдо ва сервис фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда “E-auksion” электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага берилади.
Туман (шаҳар)лар маҳаллий бошқарув органлари учун янги маъмурий биноларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш доирасида:
▪️ буюртмачилар этиб – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари белгиланди;
▪️ бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади.
Бунда янги маъмурий биноларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини 2026 йил 1 декабрга қадар якунлаш белгилаб қўйилди.
Telegram | Instagram | Facebook
Бу ҳақда Ҳукумат қарори (668-сон, 22.10.2025 й.) қабул қилинди.

Брюсселдаги Европа кенгаши бош қароргоҳида Ўзбекистон-Европа саммити бўлиб ўтмоқда. Етакчилар ҳузурида Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook