Segment.uz
73.3K subscribers
5.77K photos
1.4K videos
92 files
6.86K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️ Эндиликда Оксфорд университетининг ”Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари” факультетида ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўрганилади.

Бу ҳақда Саида Мирзиёева маълум қилди. Президент Администрацияси раҳбари, шунингдек, Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва имкониятларини кенгайтириш борасида эришилган ютуқларнинг эътирофи сифатида мукофот қабул қилиб олди.

Telegram | Instagram | Facebook
Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади. Таътил 9 ноябрга қадар давом этади. II чорак дарслари 10 ноябрдан бошланади — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
Давлат хизматчилари учун хорижда малака ошириш имкониятлари муҳокама қилинди

Бошқарув самарадорлиги агентлиги ва Япония халқаро ҳамкорлик маркази (JICE) ҳамкорлигида JDS — “Кадрлар тайёрлаш учун стипендия тақдим этиш” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда вазирлик ва идораларнинг инсон ресурсларини бошқариш ва халқаро алоқалар бўлинмалари вакиллари иштирок этди.

Учрашувда давлат хизматчилари салоҳиятини ошириш, ҳамкорликни кучайтириш ва танлов жараёнларининг очиқлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, JDS битирувчиларини кадрлар салоҳиятини ривожлантириш жараёнига фаол жалб этиш бўйича таклифлар билдирилди.

Маълумот учун: JDS лойиҳаси Япония Ҳукумати кўмагида амалга оширилади. Лойиҳа доирасида бугунга қадар 450 нафарга яқин ўзбекистонлик мутахассис Япониянинг етакчи университетларида таълим олган.


Telegram | Instagram | Facebook
Ихчам_тўй_маросим_—_Ҳукумат_қарори.pdf
1.4 MB
Ҳукумат қарори билан ортиқча харажат талаб қиладиган расм-русумлар, жумладан “куёв навкари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “сеп ёйди” ва мотам маросимларидаги “етти”, “пайшанба”, “якшанба”, “йигирма”, “қирқ”, “йил оши”, “пул тарқатиш”, “мато улашиш” каби маросимларни ўтказиш тақиқланди.

Шунингдек, тўй, маърака ва оилавий маросимлар белгиланган чекловлар асосида ўтказилади:

— оилавий тадбирлар — 200 нафаргача;
— ош маросими — 250 нафаргача;
— қўшалоқ тўйлар — 250 нафаргача;
— қўшалоқ тўй ошлари — 300 нафаргача.

Telegram | Instagram | Facebook
Маҳаллангиздаги қуйидаги “еттилик” ходимларидан қайси бири ўз иш фаолияти билан сизда ижобий таассурот қолдирмоқда?
Anonymous Poll
17%
Маҳалла раиси
10%
Ҳоким ёрдамчиси
7%
Ёшлар етакчиси
24%
Хотин-қизлар фаоли
4%
Профилактика инспектори
34%
Ижтимоий ходим
3%
Солиқ инспектори
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 57-мажлиси бўлиб ўтди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Камбағал оилалар реестрига киритилган ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-ауцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлган миқдордаги харажатлари қоплаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
“Ҳаж – 2026” мавсуми учун янги тартиб жорий этилди

Янги тартибга кўра, “Ҳаж – 2026” мавсумида зиёратчида “Nusuk” платформасидан олинган тиббий соғломлик тўғрисида гувоҳнома бўлган тақдирда унга ҳаж визаси берилади.

Баёнотда, 9 та касалликка чалинган зиёратчилар ҳаж сафарига юборилмаслиги маълум қилинган.

Таъкидланишича, бу талаб ҳожилар хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлашга қаратилган. Саудия Ҳаж вазирлигининг мазкур талаблари бузилган ёки ёлғон маълумот берилган тақдирда, Ҳаж вазирлиги томонидан чора кўрилиши билдирилган.

Дин ишлари бўйича қўмита

Telegram | Instagram | Facebook
17 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва фахрийлари билан учрашади. Давлат раҳбари тадбирда нутқ сўзлаб, соҳа вакиллари билан мулоқот қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ишпулатов Зокир Эшқурбонович сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари – сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у вазир ўринбосари лавозимида ишлаган.


Каримов Миролимжон Каримжон ўғли сув хўжалиги вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Ҳисоб палатаси бош инспектори, шўъба мудири лавозимларида ишлаган.


Telegram | Instagram | Facebook
❗️Келгуси йилдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига оид қонунчилик ҳужжатлари лойиҳасини ишлаб чиқишга Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама республика комиссиясини (Касаба уюшмалари федерацияси, Бандлик вазирлиги, Иш берувчилар конфедерацияси) ҳам жалб қилиниши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни Брюсселга ташриф буюриб, Европа иттифоқи лидерлари билан музокара ўтказади. Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битим имзоланиши кутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Заъфарон экишда янги босқич: маҳаллий пиёзбошлардан илк тажриба

Бу йил Бахмал туманидаги заъфарон экиш жараёнида биринчи марта тўлиқ маҳаллий пиёзбошлардан фойдаланилди. Жиззах вилоятида етиштирилган пиёзбошлар муваффақиятли синовдан ўтиб, 820 гектар майдонда амалий қўлланилди.

Плантацияларда AgroNanoGel Basic гидрогели қўлланилди — бу тажриба сув ресурсини 45% гача тежаш имконини берди. Польшалик экспертлар билан ҳамкорликда амалга оширилган бу технология, заъфарон экишни экологик барқарор ва кам харажатли қилишда муҳим роль ўйнамоқда.

Бу — нафақат ҳосилдорликни ошириш, балки келгусида пиёзбошларни ҳам экспорт маҳсулотига айлантириш имконини беради.

Ҳозирда лойиҳа доирасида 450 доимий ишчи, 25 мингдан ортиқ киши мавсумий иш билан банд. Шу билан бирга, маҳаллий хомашёдан фойдаланиш импорт харажатларини камайтираяпти.