Segment.uz
73.3K subscribers
5.77K photos
1.4K videos
92 files
6.86K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо билан учрашди.

Биз мамлакатимиздаги кўплаб хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳаётини ижобий томонга ўзгартираётган “Women in Business” ва ”Youth in Business” дастурлари қўллаб-қувватланаётгани, шунингдек, Қорақалпоғистонда ҳудуднинг барқарор ривожланишига қаратилган лойиҳаларни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорликни юксак қадрлаймиз, — дея фикр билдирди Саида Мирзиёева.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтга Хитойдан 202 дона янги «Yutong» электробуслари олиб келинди.

Таъкидланишича, бугунги кунга қадар Тошкентга 1 мингдан ортиқ автобуслар олиб келинган, улардан 524 таси электробуслар.

2025 йилнинг II чорагида пойтахтда кунлик йўловчи ташиш ҳажми 1,4 миллион кишига етказилди, хизмат ҳажми 27 фоизга ошди.

2030 йилгача бўлган стратегияга мувофиқ, жами 1 200 дона электробус харид қилиш режалаштирилган. Натижада, жамоат транспорти паркидаги электробуслар улуши 63 фоизгача етади.

Telegram | Instagram | Facebook
Янги Ўзбекистон қиёфаси кириб борадиган 33 та туман ва 330 та оғир маҳалла белгилаб олинди.

Бу туманларнинг ҳар бирига 100 миллиард сўмдан, 330 та маҳалланинг ҳар бирига эса 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилади. Жаҳон банки ва Ислом тараққиёт банкидан жалб қилинган 100 миллион доллар ҳам мазкур мақсадларга қаратилади.

Бундан ташқари, ушбу туман ва маҳаллалардаги “драйвер” лойиҳалар инфратузилмаси учун яна 2 триллион сўм берилади.

Умуман, бу дастурни молиялаштириш учун 7 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади.

Вилоят ҳокимларининг ўзи ҳам 2 тадан, туман ҳокимлари эса 1 тадан оғир маҳаллани белгилаб, уларга 5 миллиард сўмдан йўналтириши, яна 236 та маҳалла аҳолиси турмушида кескин ўзгариш қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Жорий йилдан бошлаб Солиқ қўмитаси ер ва мол-мулк солиқларини тўланганлик даражасига қараб, “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” рейтингини эълон қилади.

Бунда 100 таликка кирган маҳаллага “Ташаббусли бюджет”нинг янги тизими бўйича инфратузилма харажатининг 75 фоизи бюджетдан тўлаб берилади. Шунингдек, ушбу маҳаллаларнинг ҳар бирига қўшимча 2 миллиард сўмдан ажратилади.

Қонунчилик палатаси депутатларига ўз округидаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун ҳар бирига 3 миллиард сўмдан маблағ берилади.

Маҳалла ҳудудида санитария, экология ва ноқонуний қурилиш бўйича жарималарнинг 10 фоизи маҳалла бюджетига йўналтирилади. Маҳаллалар бюджетига 2026 йилдан бошлаб ҳар йили 200 миллиард сўмдан ажратилади.

“Ана шу айтиб ўтган бешта манба ҳисобидан келгуси бир йил учун 2 мингта маҳаллага қўшимча 8,5 триллион сўм маблағ беряпмиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент:

Шаҳар ва вилоят марказида
тадбиркорлар томонидан қурилиб, пастки қаватида “маҳалла еттилиги” жойлашадиган бинолар 3 йил муддатга ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинади.

Қишлоқ жойларда эса бу имтиёзлар 7 йил бўлади.

Бино эгаси бўлган тадбиркорлар ушбу муддат давомида фойда ва айланмадан солиқни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлайди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ажримларда тарафлар, айниқса, фарзандлар оғир моддий аҳволга тушишининг олдини олиш учун никоҳ шартномаси тузишнинг афзалликларини тарғиб қилиш лозимлиги таъкидланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Черногория ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун вақтинчалик визасиз режимни бекор қилди

Ушбу қарор мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши йўлида виза сиёсатини Шенген зонаси талабларига мувофиқлаштираётгани билан изоҳланди.

Вақтинчалик визасиз режим Арманистон ва Миср фуқаролари учун ҳам бекор қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Иссиқхона хўжаликларига қуйидаги имтиёзлар берилди:

2026 йил 1 январдан бошлаб 2028 йил якунига қадар ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб;

2025 йил 1 октябрь ҳолатига мавжуд солиқ қарзи юзасидан тўлов муддати фоизларни ҳисобламаган ҳолда 2028 йил якунига қадар узайтирилади.

Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 январдан бошлаб, йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:

2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари лавозим маошини уларнинг иш тажрибаси, илмий ва малака даражаси, натижадорлиги ҳамда бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, ягона принцип асосида шакллантириш бўйича 2025 йил 1 ноябрга қадар давлат хизматчиларининг ойлик иш ҳақи тизимини тубдан такомиллаштиришга оид Президент Фармони лойиҳасини киритилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Доллар курси охирги кунларда 200 сўмдан кўпроққа қимматлашди

Эртадан – 16 октябрдан бошлаб АҚШ доллари курси 12 233,67 сўм (+48,56 сўм) этиб белгиланди.

7 октябрь куни курс жорий йилдаги энг паст кўрсаткични - 12 022,90 сўмни қайд этган эди. Шундан бери, курс 210,77 сўмга юқорилади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Шота Руставели кўчасида амалга оширилган реконструкция ишларини кўздан кечирди, автобусда юриб, йўловчилар билан самимий суҳбатлашди.

Умумий қиймати 19,2 миллион долларлик ушбу лойиҳа натижасида йўловчи оқими соатига 2,5 мингдан 6 минг кишига ортди. Шунингдек, суткасига 40 мингта автомобиль ўтказиш имконияти яратилиб, ўртача тезлик соатига 23 километрдан 30 километрга етказилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманидаги “ТСТ Rice” шоличилик кластери фаолияти билан танишди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолни боғловчи йирик авиация хабига айланишни мақсад қилган

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт лойиҳаси тақдимоти билан танишди ҳамда мазкур улкан мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган маросимда иштирок этди.

Саудия Арабистонининг “Vision Invest”, Япониянинг “Sojitz” ва Кореянинг “Inhceon” компаниялари иштирокидаги халқаро консорциум билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳа 4 босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда 2,5 млрд доллар эвазига аэровокзал ҳамда аэродром қурилади.

Бу билан терминаллар орқали йилига 20 млн нафар йўловчи ва 129 минг тонна юк ўтказиш, соатига 30 та учиш-қўниш операцияларини бажариш, 14 та телескопик траплардан фойдаланиш ҳамда бир вақтнинг ўзида 62 та ҳаво кемасини сақлаш имконияти яратилади.

Яна бир муҳим жиҳати, бу лойиҳа “яшил” стандарт тамойилларига жавоб берадиган минтақадаги биринчи аэропорт бўлади. Терминалларда 46 минг квадрат метрлик “Duty free” зонаси ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Чет тилларини ўрганиш учун субсидия ажратилади

Эндиликда ёшлар чет тилларини «2+6» дастури орқали субсидия асосида ўрганиши мумкин. Бунда 14–30 ёшдаги йигит-қизларга инглиз, немис, француз, япон, корейс, хитой тилларини ўрганишлари учун субсидия ажратилади.

Дастурга кўра, биринчи 2 ой тўлов ўқувчи томонидан амалга оширилади, кейинги 6 ой учун тўловлар давоматга мутаносиб равишда давлат томонидан қоплаб берилади.

Субсидия миқдори (ойига максимал) Тошкент шаҳрида 824 минг сўм (БҲМ × 2) гача, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида 618 минг сўм (БҲМ × 1,5) гача, туман ва шаҳарларда 412 минг сўм (БҲМ × 1) гача қоплаб берилади.

Асосий шартлари: ариза берувчи минимал кўрсаткичга мос миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши лозим. Ариза берувчи фақат битта тил бўйича субсидия олиши мумкин.

Дастур доирасида ҳар йили 20 минг нафаргача, 2025–2030 йиллар давомида 100 минг нафаргача ёшга субсидия ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
1 ноябрдан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний шахсларнинг шахсга доир 30 турдаги маълумотлари уларнинг шахсий кабинети орқали реал вақт режимида тақдим этилади.

Ягона порталдаги шахсга доир маълумотлар уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилади. Ушбу маълумотлар Ягона порталнинг мобил иловасидан фойдаланган ҳолда кўрсатилганда, давлат органлари ва ташкилотлари мазкур маълумотларнинг қоғоз шаклини талаб қилиши тақиқланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Эндиликда Оксфорд университетининг ”Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари” факультетида ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўрганилади.

Бу ҳақда Саида Мирзиёева маълум қилди. Президент Администрацияси раҳбари, шунингдек, Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва имкониятларини кенгайтириш борасида эришилган ютуқларнинг эътирофи сифатида мукофот қабул қилиб олди.

Telegram | Instagram | Facebook