Segment.uz
73.2K subscribers
5.77K photos
1.4K videos
92 files
6.85K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️Президент фармонига кўра:

2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари лавозим маошини уларнинг иш тажрибаси, илмий ва малака даражаси, натижадорлиги ҳамда бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, ягона принцип асосида шакллантириш бўйича 2025 йил 1 ноябрга қадар давлат хизматчиларининг ойлик иш ҳақи тизимини тубдан такомиллаштиришга оид Президент Фармони лойиҳасини киритилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режими жорий этилади

Бу бўйича Президент Фармони (ПФ–180-сон, 04.10.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра:

2026 йил 1 январдан
қуйидаги шартларга жавоб берадиган чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилишни назарда тутувчи чет эл фуқароларининг даромадларини солиққа тортишнинг махсус солиқ режими жорий этилади:

▪️ 50 минг АҚШ доллари миқдорида махсус йиғим тўлаш;

▪️ Ўзбекистон Республикасидаги махсус ваколатли тижорат банкида банк ҳисобварағини ёки махсус ваколатли крипто-биржада крипто-ҳамён очиш.

Кетма-кет ўн икки ойлик давр давомида жами 30 календарь кундан кўпроқ Ўзбекистон Республикасида ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар улар мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турар жой кўчмас мулк объектига эга бўлганда Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Нукус шаҳридаги 12 та оилавий поликлиника ва 3 та жамоат масканида аҳоли диагностикадан ўтказилмоқда

Саида Мирзиёевага кўра, Қорақалпоғистонда умуммиллий “Саломатлик марафони” ташаббуси — инсоннинг ўзи ва яқинлари соғлиғига эътиборни одатий ҳаёт тарзига айлантиришга қаратилган бўлиб, шифокорларнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари ва AI TOP-3 CDSS, MuxlisaMED AI, AI Mammo сингари сунъий интеллект ечимлари жорий этилиши натижасида янада тезкор ва аниқ тиббий ёрдам кўрсатиш имкони яратилмоқда.

Тўрт кун ичида қарийб 12 минг нафар фуқаро кўрикдан ўтди, шулардан 1 700 дан ортиғи чуқур текширувлардан ўтказилди, 116 нафари эса даволанишга йўналтирилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) Габала саммитида туркий дунёнинг бирдамлигини мустаҳкамлашга қаратилган таклифларни илгари сурди:

🔹 Самарқандда ТИВ ва махсус хизматлар раҳбарларининг қўшма учрашувини ўтказиш;
🔹 ТДТни 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;
🔹 Иқтисодий шериклик бўйича Доимий кенгашни тузиш ва унинг Лойиҳа офисини Тошкентда жойлаштириш;
🔹 Саноат альянси, "Туркий яшил йўлаклар" тизими ва "Яшил трансформация" консорциумини ташкил этиш;
🔹 Ўрта коридорни ривожлантириш, уни "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўли ва Трансафғон лойиҳалари билан боғлаш, божхона тартибларини рақамлаштириш;
🔹 Туркий инвестиция жамғармаси фаолиятини кенгайтириш дастурини қабул қилиш;
🔹 Ўзбекистонда Туркий давлатлар халқаро университетини ташкил этиш;
🔹 сунъий интеллект ва креатив иқтисодиёт бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилиш;
🔹 экстремистик мафкурага қарши ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва ёшларнинг экологик саводхонлигини ошириш чораларини қабул қилиш.

Telegram | Instagram | Facebook
Ихчам_тўй_маросим_—_Ҳукумат_қарори.pdf
1.4 MB
Ҳукумат қарори билан ортиқча харажат талаб қиладиган расм-русумлар, жумладан “куёв навкари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “сеп ёйди” ва мотам маросимларидаги “етти”, “пайшанба”, “якшанба”, “йигирма”, “қирқ”, “йил оши”, “пул тарқатиш”, “мато улашиш” каби маросимларни ўтказиш тақиқланди.

Шунингдек, тўй, маърака ва оилавий маросимлар белгиланган чекловлар асосида ўтказилади:

— оилавий тадбирлар — 200 нафаргача;
— ош маросими — 250 нафаргача;
— қўшалоқ тўйлар — 250 нафаргача;
— қўшалоқ тўй ошлари — 300 нафаргача.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча Тошкент метрополитенининг "Ғафур Ғулом" бекатида қизалоқ дунёга келди.

Тошкент метрополитени раҳбарияти ушбу ҳолат муносабати билан онага ва туғилган фарзандига бутун умр бепул метродан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи махсус картани топшириши режалаштирилган.

Шунингдек, хизмат давомида огоҳлик ва жасорат намунасини кўрсатган навбатчи ходима — Наима Махамаджонова ҳамда жараёнда иштирок этган бир қатор метро ходимлари Тошкент метрополитени раҳбарияти томонидан рағбатлантирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 январдан бошлаб, йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
1 ноябрдан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний шахсларнинг шахсга доир 30 турдаги маълумотлари уларнинг шахсий кабинети орқали реал вақт режимида тақдим этилади.

Ягона порталдаги шахсга доир маълумотлар уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилади. Ушбу маълумотлар Ягона порталнинг мобил иловасидан фойдаланган ҳолда кўрсатилганда, давлат органлари ва ташкилотлари мазкур маълумотларнинг қоғоз шаклини талаб қилиши тақиқланади.

Telegram | Instagram | Facebook
“Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятига рақамлаштиришни кенг жорий этиш ҳисобига бошқарув штат бирликлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармоннинг тўлиқ матни

Telegram | Instagram | Facebook
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сони мақбуллаштирилади

Бу бўйича Президент Фармони (ПФ–178-сон, 04.10.2025 й.) қабул қилинди.

Фармондан кўзланган мақсад этиб, республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш ҳамда бошқарув харажатларини қисқартириш белгиланди.

2025 йил 1 ноябрдан республика ижро этувчи ҳокимият органларининг мақбуллаштириладиган бошқарув штат бирликлари сони тасдиқланди.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари:

▪️ соҳага оид бўлмаган вазифаларнинг қисқартирилиши ва фаолиятига рақамли технологияларнинг жорий этилишини;

▪️ маълумотларни қайта ишлаш ҳамда сунъий интеллектга асосланган лойиҳаларни ишга тушириш учун техник инфратузилма яратиш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида мазкур йўналишдаги устувор лойиҳалар амалга оширилишини;

▪️сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш бўйича аҳолининг билим ва кўникмаларини ошириш, кадрлар салоҳияти ривожлантирилишини таъминлаб боради.

Telegram | Instagram | Facebook
“Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилмоқда

Лойиҳа билан фуқароларнинг нормал дам олишини бузишга йўл қўйилмайдиган вақтлар оралиғини амалдаги 7 соатдан (соат 23:00 дан 06:00 гача) 8 соатга (соат 23:00 дан 07:00 гача), дам олиш кунлари ва қонунчилик билан белгиланган ишланмайдиган байрам кунлари эса соат 22:00 дан 09:00 гача бўлган вақт оралиғига ўзгартириш таклиф этилмоқда.

Ушбу вақт оралиғида фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтириляпти.

Шунингдек, аҳоли истиқомат қиладиган кўп квартирали уйларда шовқиннинг йўл қўйиладиган даражасидан ошадиган қурилиш ва таъмирлаш ишларини иш кунлари соат 09:00 дан 18:00 гача амалга ошириш мумкинлиги белгилаб қўйилмоқда.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Кредит карталари комиссия тўловлари бўйича антимонополия регуляторга сўров жўнатди

Рақобат қўмитаси тижорат банкларининг кредит карталари орқали коммунал, таълим, тиббиёт ва солиқ тўловларини нақд пул ечишга тенглаштириб, мижозлардан ортиқча тўлов ундираётгани ҳолатини ўрганишни сўраб, Марказий банкка расмий сўров йўллаган.

Қўмита регулятордан:

давлат ва нодавлат банклар фаолиятини ўрганиб чиқиш ва уларнинг фаолиятини кредит карталари фоиз масалаларини қайта кўриб чиқиш,

истеъмолчилар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда мувофиқлаштириш ҳамда асоссиз олинган  хизмат ҳақи пулларини қайтариш чораларини кўришни сўраган.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Прокуратура органлари ходимларининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

ДХХ томонидан коррупцияга қарши амалга оширилаётган тадбир доирасида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Гулистон туман бўлими бошлиғи ва Бекобод шаҳар бўлими катта тезкор вакили 25 минг доллар олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Улар фуқароларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини ижобий ҳал қилиш ва солиқ текширувларини ноқонуний деб топишда ёрдам беришни ваъда қилишган.

Аниқланишича, улар бундан аввал ҳам зарар миқдорини камайтириш эвазига норасмий раҳбардан 108 минг доллар олишган.

Жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев 9-10 октябрь кунлари амалий ташриф билан Тожикистонда бўлади.

Давлатимиз раҳбари Душанбе шаҳрида ўтадиган “Марказий Осиё — Россия” форматидаги иккинчи саммит ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича янги ёндашувлар муҳокама қилинди

Таъкидланишича, фавқулодда вазиятларнинг 70 фоиздан ортиғи аҳоли хонадонларидаги носоз жиҳозлар ва хавфсизлик маданиятига риоя қилмаслик оқибатида юзага келмоқда.

Шунинг учун тизим ишини маҳаллаларда ташкил этиб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфсизлик маданиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар билан ҳар бир маҳалла, ҳар бир кўча ва хонадонни қамраб олиши зарурлиги таъкидланди.

Соҳада рақамли технологиялар ва замонавий техник воситалардан фойдаланиш даражаси анча паст, бу борадаги ишлар ханузгача замон талабларига мослаштирилмаган.

Шу боис, соҳада рақамли инфратузилма яратиш, фавқулодда вазият ҳақида хабар беришдан бошлаб, уни тўлиқ бартараф этишгача бўлган ҳамма жараёнларни рақамлаштириш, шунингдек, янги ишлаш механизмларини жорий этиш бўйича топшириқ берилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Маҳаллий Enter Engineering компанияси Ўзбекистондаги биринчи атом электр станцияси қурилишига тайёргарлик кўриш учун субпудратчи сифатида танланди.

Бу ҳақда 6 октябрь куни АЭС қурилиши дирекцияси раҳбари Абдужамил Қалмуратов Жиззах вилояти Фориш туманидаги атом станцияси жойлашув майдонида ўтказилган матбуот-тури вақтида маълум қилган.

Ҳозирда АЭС жойлашув майдонида Enter Engineering қурилиш-монтаж базасини барпо этмоқда. У ерда конструкцияларни олдиндан йиғиш ишлари амалга оширилади. Шунингдек, база доирасида қурилиш ва монтаж материаллари учун омборлар, бетон аралаштириш узеллари ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири, ҳозирда Президентнинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаётган Абдулазиз Комилов “Давра” подкастида қатнашиб, Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи тафсилотларига тўхталди.

Шунингдек, у Ўзбекистонни АҚШдан қандай манфаатлари борлиги ҳақида ҳам гапириб ўтди.

“Минтақавий ва халқаро масалаларга президент Трамп билан бизнинг дунёқарашимиз, бизнинг муносабатларимиз бир-бирига жуда яқин бўлаяпти”, деди Абдулазиз Комилов.


Telegram | Instagram | Facebook