Segment.uz
73K subscribers
5.76K photos
1.4K videos
92 files
6.85K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏸 Марказий Осиё бадминтон чемпионати ғолиблари аниқланди!

Бир неча кун давом этган беллашувларда 7 давлатдан 97 нафар спортчи иштирок этди.

🥇 Энг кўп олтин медалларни Эрон спортчилари қўлга киритишди. Ўзбекистон ва Қозоғистон вакиллари ҳам финалда юқори натижаларга эришди.

🇺🇿 Ўзбек ёшлари орасидан София Закирова, Барно Сидиқова, Ҳусниддин Мухторов, Абдуллоҳ Турсунбоев ва Зулфизар Зокиржонова ўз тоифаларида медалдорлар қаторига киришди.

Тақдирлаш маросимида Бадминтон Осиё тараққиёт қўмитаси раиси, Экология вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда бошқа ташкилотчилар ғолиб ва совриндорларга олтин, кумуш ва бронза медаллар ҳамда қимматбаҳо совғаларни топширишди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Президент томонидан илгари сурилган педагогларни янада қўллаб-қувватлашга қаратилган янги ташаббуслар:

▪️янги йилдан бошлаб камида 15 йил стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади;

▪️келгуси ўқув йилида давлат олийгоҳларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг контракт суммасига 30 фоиз чегирма берилади;

▪️ўқитувчилар янги таълим технологияларини кенг қўллаши учун компьютер харидига 10 миллион сўмгача имтиёзли кредит ажратилади;

▪️келаси йилдан педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилади;

▪️фан ўқитувчилари каби бошланғич таълим ўқитувчилари учун ҳам миллий сертификат бериш тизими жорий қилинамиз. Сертификат олганларга ҳар ойда 15 фоиз устама тўланади;

▪️бакалавр босқичини имтиёзли диплом билан битириб, мактабга ишга кирганларга автоматик равишда 2-малака тоифаси, магистрларга эса 1-малака тоифаси берилади;

▪️дунёдаги ТОП-300 талик олийгоҳларга ўқишга кирган педагогларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити ажратилади;

▪️рейтингда 100 таликка кирган мактаб ва боғча, 20 таликдаги техникум, ТОП-10 та олийгоҳ педагогларига йилига бир марта Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун самолёт ва поездлар чипта нархларига 15-20 фоиз чегирма берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат комиссияси баёнига кўра:

Магистратурага тасдиқланган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида талаба сифатида тавсия этилган ва таҳсил олаётган хотин-қизларнинг 2025/2026-ўқув йили учун контракт тўловини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш бўйича ариза топшириш муддати 2025 йил 30 сентябрга қадар узайтирилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси умумсиёсий мунозараларида нутқ сўзлади.

Мазкур йиғилиш шиддат билан ўзгараётган мураккаб глобал вазиятда ўтаётгани, бу эса Ташкилот фаолияти ва унинг келажагига янгича ёндашувлар билан қарашга чорлаётганини қайд этди.

Президент қатор таклифларни илгари сурди:

Педагогларнинг ўзаро тажриба ва билим алмашиши учун ягона халқаро платформани яратиш мақсадида Ўзбекистонда Бутунжаҳон профессионал таълим саммитини ўтказиш.

Бош Ассамблеянинг Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий шериклик ва иқтисодий интеграцияни чуқурлаштиришга қаратилган ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга доир резолюциясини қабул қилиш.

Афғонистон орқали халқаро транспорт ва энергетика коридорларини ривожлантириш бўйича Ташкилотимизнинг алоҳида резолюциясини қабул қилиш.

БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси билан ҳамкорликда Реабилитация ва қайта интеграция масалалари бўйича тузилган Минтақавий Кенгашни Халқаро компетенциялар марказига айлантириш.

Терроризмга қарши кураш бошқармасининг минтақавий офисини Ўзбекистонда очиш.

“Барқарор ривожланиш мақсадлари учун ўзаро транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш” глобал механизмини жорий этиш.

Иқлим миграцияси масаласида кенг халқаро шериклик ва мувофиқлаштирилган сиёсат юритиш бўйича Глобал пакт қабул қилиш.

Жаҳон ёшларининг тинчлик сари ҳаракати”ни таъсис этиш ва унинг қароргоҳини Ўзбекистонда жойлаштириш.

Telegram | Instagram | Facebook
2025 йил 1 октябрдан:

Қонунчиликка кўра, Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида давлат хизматидаги раҳбарлар, раҳбарликка номзодлар ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курслар жорий этилади.

Бунда ўқув режа ва дастурлар давлат хизмати ва бошқарувининг жорий ва истиқболдаги вазифалари асосида ишлаб чиқилиб, 1 ойгача муддатда раҳбарлик билим ва кўникмалари ривожлантирилади.

Шунингдек, мазкур курсларга етакчи олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, амалий билим ва кўникмаларга эга бўлган тажрибали экспертлар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари жалб қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ДСБА битирувчиларининг карьеравий ўсиши жараёнлари мониторинг қилинади

Президент фармонига кўра:

Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида давлат буюртмаси бўйича таълим олган магистратура битирувчилари Президент Администрацияси томонидан лавозимларга тақсимланади.

Бошқарув самарадорлиги агентлиги (АРГОС) томонидан давлат буюртмаси бўйича таълим олган магистратура битирувчиларининг карьеравий ўсиши жараёнлари мониторинг қилиб борилади.

Бунда:


магистратурада ўқиш якунлари бўйича якуний ўзлаштириш кўрсаткичи 85 фоиздан юқори бўлган тингловчилар, қоида тариқасида, эгаллаб турган лавозимига нисбатан юқори лавозимга тайинланади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтнинг Шота Руставели кўчасида ҳаракат тикланмоқда

Реконструкция қилинаётган кўчанинг Шаҳрисабз кўчасидан Чўпон ота кўчасигача бўлган қисмида автотранспорт ҳаракати тикланди. Чўпон ота кўчасидан Янги Сергели кўчасигача бўлган қисмда эса ишлар давом этмоқда.

Аҳолидан, барча қатнов иштирокчиларидан, ота-оналар ва болалардан алоҳида эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш сўралмоқда — йўлнинг қатнов қисмида ишчилар ва техника ишламоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистонлик давлат хизматчилари ва “Эл-юрт умиди” стипендиатлари БМТ тизимида стажировка ўташ имкониятига эга бўлади

Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташаббуси билан “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамда БМТ Халқаро давлат хизмати комиссияси ўртасида уч томонлама имзоланган Меморандумда қайд этилди.

Ҳужжат БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси доирасида имзоланиб, соҳада ҳамкорликни мустаҳкамловчи илк расмий келишув сифатида эътироф этилди.

Меморандум давлат бошқаруви, давлат фуқаролик хизмати ва илмий-тадқиқот йўналишларида малака ошириш дастурлари, қўшма ташаббус ва лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади.


Шунингдек, ҳужжатга мувофиқ, томонлар давлат хизматчилари ва стипендиатлар учун қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш, тадқиқот ва инновацион ишланмаларни алмашиш, конференция, семинар ва амалий машғулотларни ташкил этишда ҳамкорлик қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Xorijiy til oʻqituvchilari sertifikati.pdf
64.8 KB
B2 сертификатига эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчиларига 1–2-чоракда ишлашга рухсат берилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг (340-сон, 15.09.2025 й.) буйруғига биноан:


Умумий ўрта таълим мактабларида фаолият олиб бораётган барча хорижий тил ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги талабини сақлаб қолган ҳолда, истисно тариқасида амалда фаолият олиб бораётган ва талаб даражасидаги сертификатга эга бўлмаган педагогларга 2025 йил якунига қадар (жорий ўқув йилининг 1, 2-чораклари давомида) ўз меҳнат фаолиятларини давом эттиришга рухсат берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Кўп қаватли уйларга туташ тупроқли ва яшил майдонларни ўзбошимчалик билан бетонлаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Бу бўйича қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

Унга кўра, ўрмон фонди ерларини қонунга хилоф равишда бериш ва уларда бино-иншоотлар ҳамда иморатларни қуриш, кўп квартирали уйга туташ тупроқли ва (ёки) яшил қопламали ер участкасини ўзбошимчалик билан бетонлаштириш, шунингдек ушбу ер участкасида қурилма ва конструкцияларни ўрнатганлик учун жавобгарлик белгиланиши назарда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев:

Янги ўқув йилидан педагогика олийгоҳларида ўрта махсус маълумотли тарбиячилар учун “1+5” (1 кун ўқиш, 5 кун иш) бакалавр таълим шакли жорий қилинади. Бу орқали боғчаларга ҳар йили қарийб 10 минг олий маълумотли мутахассис кириб келади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарорига кўра:

2026 йил 1 январдан
депутатлар ҳар йили Ташаббусли бюджет жараёнларида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан аҳолининг кундалик ҳаёти ва ҳудудни ривожлантиришга таъсир қиладиган 2 та лойиҳани (ҳар мавсумда 1 тадан) “Очиқ бюджет” ахборот порталида танлайди.

Мазкур танлов лойиҳани республика бюджетидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур жараёнларда ғолиб бўлмаган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир депутатга 1 йилда 2 мавсумга БҲМнинг 8 минг баравари миқдорида маблағ ҳар йилги республика бюджетида назарда тутилади.

2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.

Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ЖССТ, St. Jude болалар шифохонаси ва «Zamin» фонди ҳамкорлигида болалар саратони ва оғир касалликларига қарши глобал ҳаракатга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Зироат Мирзиёева иштирок этиб, шундай деди: "Миллионлаб болалар саратонга қарши курашмоқда. Замонавий тиббиёт ютуқларига қарамай, яшовчанлик даражаси турли минтақаларда кескин фарқ қилади: ривожланган мамлакатларда бу кўрсаткич 80 фоиздан юқори бўлса, ривожланаётганларда 30 фоиздан ҳам паст. Бундай тафовут мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат. Бундай фожиаларнинг олдини олиш учун чора кўришимиз зарур".

30 дан ортиқ давлат вакиллари ва халқаро ташкилотлар 2030 йилгача саратонга чалинган болалар яшовчанлигини 60 фоизга етказиш мақсадини қўллаб-қувватлади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбек халқи айтади ва қилади. Шуни биз ишонтирдик”

Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп билан бўлиб ўтган учрашув ҳақида

Telegram | Instagram | Facebook
Газ қуйиш шохобчаларида «UGaz» тизими ишга тушди

Автомашина газ қуйиш шохобчасига кирганда унинг техник кўрикдан ўтганлиги “UGaz” тизими орқали автоматик тарзда текширилади. Агар техник кўрик муддати тугаган бўлса — тизим операторга хабар беради.

Шунингдек, агар ёқилғи тури мос келмаса ёки баллон рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, тизим бу ҳақда ҳам операторни шу жойнинг ўзида огоҳлантиради.

Telegram | Instagram | Facebook
Эндиликда 56,7 баллдан кам тўплаганлар давлат ОТМларида ўқий олмайди

2017 йилдаги Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори билан кириш имтиҳонлари натижаларига кўра Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал баллдан (ҳозирда 56,7 балл) кам балл тўплаган абитуриентларга биринчи ўқув йилига амалдаги оширилган тўлов-контрактнинг таълим йўналиши бўйича белгиланган энг юқори миқдорининг 2 баробарига тенг тўловни амалга ошириш шарти билан ўқишга кириш ҳуқуқи берилганди.

Яъни имтиҳонда 56,7 баллдан кам тўплаган абитуриентлар ҳам пулини тўлаб ўқиши мумкин эди. Халқ тилида бу “супер-мупер контракт”, деб ҳам аталади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори билан ушбу тартиб бекор қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
26 сентябрь – Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни

Segment.uz жамоаси ушбу сана муносабати билан соҳа ходимлари ва фахрийларини самимий муборакбод этади!

Юрт тинчлиги, Ватан осойишталиги ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги хизматингиз ҳамиша шарафли ва муваффақиятли бўлсин!

Telegram | Instagram | Facebook
Ёпиқ суд мажлиси маълумотлари ошкор этилишининг олди олинади

Қонун (ЎРҚ–1084-сон, 26.09.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


Қонун билан киритилган ўзгартиришларга кўра, ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумот ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик мажбурияти юклатилган шахс томонидан уларни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш учун асослар мавжуд бўлганда суд ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисида ажрим чиқаради.

Ажрим чиқарилганда ёпиқ суд мажлисида иштирок этаётган шахслар суд муҳокамаси маълумотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилиб, улардан тилхат олинади.

Тилхатда мазкур мажбуриятни бузганлик учун Жиноят кодексининг 239-моддасига мувофиқ жавобгарлик ҳақидаги огоҳлантириш ҳам акс эттирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Германияда қурилиш ва техника соҳасида ишлаш учун имконият

Миграция агентлиги, Германия Федерал бандлик агентлиги ва Ҳунармандлар уюшмаси билан ҳамкорликда “Германияда иқлим бизнеси учун келажак истеъдодлари” дастурининг 3-босқичи бошланди.

Иш ўринлари сони: 50 та, ойлик маош: 2050 евродан. Турар жой Германияда таъминланади (300-500 евро ойига).

Имтиёзлар: немис тилини ўрганиш, стипендия, халқаро сертификат, авиачипта, суғурта ва бошқалар.

Талаблар: камида 2 йиллик касб-ҳунар таълими ва иш тажрибаси, 20-40 ёш, соғлом ва судланмаган бўлиш.

Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун: ҳавола, 1282, 71 202-33-55 (107, 106).

Telegram | Instagram | Facebook