Segment.uz
73.2K subscribers
5.77K photos
1.4K videos
92 files
6.85K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Марказий Осиёда бадминтон: Тошкент марказида турнир

Минтақанинг етти давлати — Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Мўғулистондан келган спортчилар Тошкентдаги бадминтон чемпионатида майдонга тушишмоқда. Беллашувлар U15, U17 ва U23 тоифаларида ташкил этилган.

Жамоавий баҳслар натижасига кўра, U15да Ўзбекистон ёшлари, U17 ва U23 тоифаларида эса Қозоғистон жамоалари ғолибликка эришди. Финал босқичида эса Ўзбекистон, Эрон ва Қозоғистон спортчилари яккалик ва жуфтлик йўналишларида чемпионлик учун куч синашмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2025 йил 1 декабрдан идоралараро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали никоҳни расмийлаштиришда ФҲДЁ органлари томонидан никоҳланувчи шахслардан тиббий кўрик натижаларини тақдим қилиш талаби бекор қилинади — Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарорига мувофиқ:

2025 йил 1 октябрдан
давлат пенсия таъминотига оид ҳамда АТ “Халқ банки” томонидан пенсияларни нақд пул шаклида тўлаш билан боғлиқ хизматлар фуқароларни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) ҳамда уларнинг имзосини электрон шаклда олиш орқали амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ихчам_тўй_маросим_—_Ҳукумат_қарори.pdf
1.4 MB
Ҳукумат қарори билан ортиқча харажат талаб қиладиган расм-русумлар, жумладан “куёв навкари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “сеп ёйди” ва мотам маросимларидаги “етти”, “пайшанба”, “якшанба”, “йигирма”, “қирқ”, “йил оши”, “пул тарқатиш”, “мато улашиш” каби маросимларни ўтказиш тақиқланди.

Шунингдек, тўй, маърака ва оилавий маросимлар белгиланган чекловлар асосида ўтказилади:

— оилавий тадбирлар — 200 нафаргача;
— ош маросими — 250 нафаргача;
— қўшалоқ тўйлар — 250 нафаргача;
— қўшалоқ тўй ошлари — 300 нафаргача.

Telegram | Instagram | Facebook
Тошкент дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари рейтингида 1-ўринга чиқдиIQAir

Пойтахт ҳавосининг PM2,5 майда чанг зарралари билан ифлосланиш даражаси “носоғлом” тоифада.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Техникумларнинг халқаро таълим дастурларига қабул 1 октябрга қадар узайтирилди

Давлат комиссияси баёнига мувофиқ, касбий таълим ташкилотлари (техникумлар)га камида умумий ўрта маълумот (11-синф битирувчилари) негизида халқаро таълим дастурларида ўқиш учун аризаларни 2025 йил 1 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилиниши белгиланди.

Ҳужжатлар вазирликнинг my.edu.uz платформаси орқали кундузги ва дуал таълим шакллари учун қабул қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Давлат олий таълим ташкилотларида битта талабани (бакалавриат, магистратура) базавий тўлов-контракт асосида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇿Нью-Йорк осмонида Гудзон дарёси устидан парвоз қилган самолёт “Welcome to USA, President Shavkat Mirziyoyev” ёзуви билан Ўзбекистон президентини қарши олди.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Президенти Дональд Трамп:

“Шу ой бошида мен Ўзбекистон Президенти ҳурматли Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашган эдим. Бугун мен Президент Мирзиёевни “Boeing” билан УЛКАН битим имзолангани билан табриклайман! “Uzbekistan Airways” 8 миллиард доллардан ортиқ маблағ эвазига 22 та 787 Dreamliner самолётини харид қилади. Бу Қўшма Штатларда 35 000 дан ортиқ иш ўринларини яратади. Президент Мирзиёев – бир сўзли инсон ва биз бошқа кўплаб масалалар устида биргаликда ишлашда давом этамиз! Бу масалага эътиборингиз учун ташаккур”.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида АҚШнинг етакчи компаниялари, инвестиция жамғармалари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан давра суҳбати ўтказди.

Шунингдек, давлат раҳбарининг АҚШ президенти махсус вакили, "Air Products" компанияси бош ижрочи директори ва Жаҳон савдо ташкилоти бош директори билан учрашувлари ҳам бўлиб ўтди.

Telegram | Instagram | Facebook
АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор Шавкат Мирзиёевга Вашингтонда уни Дональд Трамп кутаётганини маълум қилди:

— Энди эса сизда исталган вақтда Оқ уй офисига тўғридан-тўғри мурожаат йўли очиқ. Бу дегани муносабатларни мустаҳкамлаш учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар мавжуд. Мен бу ердаги ўта самимий муносабатни президентга етказаман. У сизни Вашингтонда кутяпти. Ўзаро манфаатларга оид барча масалалар ҳал этилади. Биз сизнинг барча қарорларингизни қўллаб-қувватлаймиз.

"Бугунги тадбирдан сўнг узоқ муддатли ҳамкорлигимиз янги босқичга кўтарилади", — дея таъкидлади махсус вакил.

Шавкат Мирзиёев АҚШ компанияларининг Ўзбекистонда фаолият юритишида муваффақиятга эришишига шахсан кафолат беришини таъкидлади. Инвесторлар лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Инвестициялар вазирлигида АҚШ масалалари бўйича вазир ўринбосари лавозими таъсис этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Қодиров педагогларга 50 ёшдан пенсия берилиши кераклигини айтди

“Педагог оғир шароитда ишламайдими? Педагогга шароитини яратиб бермагансиз. 50 та болани қаршисига қўйиб қўйгансиз. У уч йил яшаганда 30 йил яшагандек бўлади. Нимага унга пенсия 50 ёшдан йўқ?” деди Миллий тикланиш партияси раҳбари.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏸 Марказий Осиё бадминтон чемпионати ғолиблари аниқланди!

Бир неча кун давом этган беллашувларда 7 давлатдан 97 нафар спортчи иштирок этди.

🥇 Энг кўп олтин медалларни Эрон спортчилари қўлга киритишди. Ўзбекистон ва Қозоғистон вакиллари ҳам финалда юқори натижаларга эришди.

🇺🇿 Ўзбек ёшлари орасидан София Закирова, Барно Сидиқова, Ҳусниддин Мухторов, Абдуллоҳ Турсунбоев ва Зулфизар Зокиржонова ўз тоифаларида медалдорлар қаторига киришди.

Тақдирлаш маросимида Бадминтон Осиё тараққиёт қўмитаси раиси, Экология вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда бошқа ташкилотчилар ғолиб ва совриндорларга олтин, кумуш ва бронза медаллар ҳамда қимматбаҳо совғаларни топширишди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Президент томонидан илгари сурилган педагогларни янада қўллаб-қувватлашга қаратилган янги ташаббуслар:

▪️янги йилдан бошлаб камида 15 йил стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади;

▪️келгуси ўқув йилида давлат олийгоҳларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг контракт суммасига 30 фоиз чегирма берилади;

▪️ўқитувчилар янги таълим технологияларини кенг қўллаши учун компьютер харидига 10 миллион сўмгача имтиёзли кредит ажратилади;

▪️келаси йилдан педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилади;

▪️фан ўқитувчилари каби бошланғич таълим ўқитувчилари учун ҳам миллий сертификат бериш тизими жорий қилинамиз. Сертификат олганларга ҳар ойда 15 фоиз устама тўланади;

▪️бакалавр босқичини имтиёзли диплом билан битириб, мактабга ишга кирганларга автоматик равишда 2-малака тоифаси, магистрларга эса 1-малака тоифаси берилади;

▪️дунёдаги ТОП-300 талик олийгоҳларга ўқишга кирган педагогларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити ажратилади;

▪️рейтингда 100 таликка кирган мактаб ва боғча, 20 таликдаги техникум, ТОП-10 та олийгоҳ педагогларига йилига бир марта Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун самолёт ва поездлар чипта нархларига 15-20 фоиз чегирма берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат комиссияси баёнига кўра:

Магистратурага тасдиқланган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида талаба сифатида тавсия этилган ва таҳсил олаётган хотин-қизларнинг 2025/2026-ўқув йили учун контракт тўловини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш бўйича ариза топшириш муддати 2025 йил 30 сентябрга қадар узайтирилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси умумсиёсий мунозараларида нутқ сўзлади.

Мазкур йиғилиш шиддат билан ўзгараётган мураккаб глобал вазиятда ўтаётгани, бу эса Ташкилот фаолияти ва унинг келажагига янгича ёндашувлар билан қарашга чорлаётганини қайд этди.

Президент қатор таклифларни илгари сурди:

Педагогларнинг ўзаро тажриба ва билим алмашиши учун ягона халқаро платформани яратиш мақсадида Ўзбекистонда Бутунжаҳон профессионал таълим саммитини ўтказиш.

Бош Ассамблеянинг Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий шериклик ва иқтисодий интеграцияни чуқурлаштиришга қаратилган ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга доир резолюциясини қабул қилиш.

Афғонистон орқали халқаро транспорт ва энергетика коридорларини ривожлантириш бўйича Ташкилотимизнинг алоҳида резолюциясини қабул қилиш.

БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси билан ҳамкорликда Реабилитация ва қайта интеграция масалалари бўйича тузилган Минтақавий Кенгашни Халқаро компетенциялар марказига айлантириш.

Терроризмга қарши кураш бошқармасининг минтақавий офисини Ўзбекистонда очиш.

“Барқарор ривожланиш мақсадлари учун ўзаро транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш” глобал механизмини жорий этиш.

Иқлим миграцияси масаласида кенг халқаро шериклик ва мувофиқлаштирилган сиёсат юритиш бўйича Глобал пакт қабул қилиш.

Жаҳон ёшларининг тинчлик сари ҳаракати”ни таъсис этиш ва унинг қароргоҳини Ўзбекистонда жойлаштириш.

Telegram | Instagram | Facebook