Segment.uz
73.2K subscribers
5.77K photos
1.4K videos
92 files
6.85K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
🇺🇿🇺🇸 Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Нью-Йорк шаҳрига келди

Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини АҚШ Президентининг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполли, Америка - Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Telegram | Instagram | Facebook
Айрим поездларнинг қатнови вақтинча бекор қилинди

“Ўзбекистон темир йўллари” маълумотига кўра, техник сабабларга кўра айрим режалаштирилган қатновлар амалга оширилмайди.

22–23 сентябрь кунлари 6435/6436-сонли “Тошкент — Хожикент — Тошкент” ва 7203/7204-сонли “Тошкент — Чиноркент — Тошкент” электропоездлари қатнамайди.

25 сентябрь куни режалаштирилган “Қўқон — Андижон — Қўқон” йўналишидаги 6391/6392-сонли йўловчи поезди қатнови ҳам бекор қилинди.

Мазкур ўзгаришлар фақат шу саналардаги қатновларга тааллуқли бўлиб, бошқа рейслар одатдагидек давом этади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ўтказилади

“Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–173-сон, 19.09.2025 й.) қабул қилинди.


Фармонга кўра, Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш 2026 йил 15 январь ҳолатига кўра 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказилади.

Рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш бўйича республика комиссияси тузилади.

Рўйхатга олиш тадбири “маҳалла еттилиги” тизими ходимларини 2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 1 мартгача бўлган даврда жалб этиш орқали ўтказилади.

Бунда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Миллий статистика қўмитаси ҳамда масъул идоралар билан биргаликда “маҳалла еттилиги” тизими ходимларини планшетлардан фойдаланган ҳолда рўйхатга олиш тадбири ўтказилишини таъминлайди.

Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари 2026 йил 15 январдан 31 январгача ўз тизимида фаолият юритаётган барча ходимларнинг census.stat.uz порталида рўйхатдан ўтишини таъминлайди.

Бундан ташқари, туман (шаҳар)ларда рўйхатга олиш штаблари ташкил этилади ва уларнинг фаолияти назорат қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади

“Енгил саноат соҳасида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–174-сон, 19.09.2025 й) қабул қилинди.


Фармонга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади.

Агентлик тўқимачилик, чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик саноати соҳаларида устувор йўналишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Агентлик қошида Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

Агентлик томонидан енгил саноат соҳасидаги корхоналарга 2025 йил 1 октябрдан қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари қўлланилади:

▪️халқаро брендларни жалб қилиш, стандартлаштириш ва сертификатлашнинг халқаро тизимларини, молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини жорий этиш;

▪️экспорт шартномалари бўйича суғурталашни молиялаштириш харажатларини қоплаш ҳамда мутахассисларни ўқитиш учун грантлар ажратиш;

▪️хорижий давлатларда савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, реклама кампанияларини ташкил этиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг бир қисмини қоплаш.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистонга олиб кириладиган “M” ва “N” тоифалардаги ғилдиракли янги транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини экологик сертификатлаш бекор қилинади.

Ушбу тоифалардаги ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлиги Ҳукуматнинг 2017 йил 25 апрелдаги 237-сон қарори билан тасдиқланган Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талаблари асосида баҳоланади.

Электр двигателлар билан жиҳозланган ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлиги баҳоланмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
Марказий Осиёда бадминтон: Тошкент марказида турнир

Минтақанинг етти давлати — Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Мўғулистондан келган спортчилар Тошкентдаги бадминтон чемпионатида майдонга тушишмоқда. Беллашувлар U15, U17 ва U23 тоифаларида ташкил этилган.

Жамоавий баҳслар натижасига кўра, U15да Ўзбекистон ёшлари, U17 ва U23 тоифаларида эса Қозоғистон жамоалари ғолибликка эришди. Финал босқичида эса Ўзбекистон, Эрон ва Қозоғистон спортчилари яккалик ва жуфтлик йўналишларида чемпионлик учун куч синашмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2025 йил 1 декабрдан идоралараро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали никоҳни расмийлаштиришда ФҲДЁ органлари томонидан никоҳланувчи шахслардан тиббий кўрик натижаларини тақдим қилиш талаби бекор қилинади — Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарорига мувофиқ:

2025 йил 1 октябрдан
давлат пенсия таъминотига оид ҳамда АТ “Халқ банки” томонидан пенсияларни нақд пул шаклида тўлаш билан боғлиқ хизматлар фуқароларни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) ҳамда уларнинг имзосини электрон шаклда олиш орқали амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ихчам_тўй_маросим_—_Ҳукумат_қарори.pdf
1.4 MB
Ҳукумат қарори билан ортиқча харажат талаб қиладиган расм-русумлар, жумладан “куёв навкари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “сеп ёйди” ва мотам маросимларидаги “етти”, “пайшанба”, “якшанба”, “йигирма”, “қирқ”, “йил оши”, “пул тарқатиш”, “мато улашиш” каби маросимларни ўтказиш тақиқланди.

Шунингдек, тўй, маърака ва оилавий маросимлар белгиланган чекловлар асосида ўтказилади:

— оилавий тадбирлар — 200 нафаргача;
— ош маросими — 250 нафаргача;
— қўшалоқ тўйлар — 250 нафаргача;
— қўшалоқ тўй ошлари — 300 нафаргача.

Telegram | Instagram | Facebook
Тошкент дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари рейтингида 1-ўринга чиқдиIQAir

Пойтахт ҳавосининг PM2,5 майда чанг зарралари билан ифлосланиш даражаси “носоғлом” тоифада.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Техникумларнинг халқаро таълим дастурларига қабул 1 октябрга қадар узайтирилди

Давлат комиссияси баёнига мувофиқ, касбий таълим ташкилотлари (техникумлар)га камида умумий ўрта маълумот (11-синф битирувчилари) негизида халқаро таълим дастурларида ўқиш учун аризаларни 2025 йил 1 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилиниши белгиланди.

Ҳужжатлар вазирликнинг my.edu.uz платформаси орқали кундузги ва дуал таълим шакллари учун қабул қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Давлат олий таълим ташкилотларида битта талабани (бакалавриат, магистратура) базавий тўлов-контракт асосида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇿Нью-Йорк осмонида Гудзон дарёси устидан парвоз қилган самолёт “Welcome to USA, President Shavkat Mirziyoyev” ёзуви билан Ўзбекистон президентини қарши олди.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Президенти Дональд Трамп:

“Шу ой бошида мен Ўзбекистон Президенти ҳурматли Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашган эдим. Бугун мен Президент Мирзиёевни “Boeing” билан УЛКАН битим имзолангани билан табриклайман! “Uzbekistan Airways” 8 миллиард доллардан ортиқ маблағ эвазига 22 та 787 Dreamliner самолётини харид қилади. Бу Қўшма Штатларда 35 000 дан ортиқ иш ўринларини яратади. Президент Мирзиёев – бир сўзли инсон ва биз бошқа кўплаб масалалар устида биргаликда ишлашда давом этамиз! Бу масалага эътиборингиз учун ташаккур”.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида АҚШнинг етакчи компаниялари, инвестиция жамғармалари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан давра суҳбати ўтказди.

Шунингдек, давлат раҳбарининг АҚШ президенти махсус вакили, "Air Products" компанияси бош ижрочи директори ва Жаҳон савдо ташкилоти бош директори билан учрашувлари ҳам бўлиб ўтди.

Telegram | Instagram | Facebook