Segment.uz
73.2K subscribers
5.77K photos
1.4K videos
92 files
6.86K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
1 ноябрдан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний шахсларнинг шахсга доир 30 турдаги маълумотлари уларнинг шахсий кабинети орқали реал вақт режимида тақдим этилади.

Ягона порталдаги шахсга доир маълумотлар уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилади. Ушбу маълумотлар Ягона порталнинг мобил иловасидан фойдаланган ҳолда кўрсатилганда, давлат органлари ва ташкилотлари мазкур маълумотларнинг қоғоз шаклини талаб қилиши тақиқланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзбекистонда келаси ўқув йилидан юқори синфларда сунъий интеллект дарслари жорий этилади. Бунинг учун 2 мингта синфхона компьютерлар билан, 6 минг 300 та синф эса интерфаол доскалар билан жиҳозланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев:

Янги ўқув йилидан педагогика олийгоҳларида ўрта махсус маълумотли тарбиячилар учун “1+5” (1 кун ўқиш, 5 кун иш) бакалавр таълим шакли жорий қилинади. Бу орқали боғчаларга ҳар йили қарийб 10 минг олий маълумотли мутахассис кириб келади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Сендек фарзандим борлигидан мен ҳам ғурурланаман”

“Энг яхши муҳандис” танловида ғолиб бўлиб, BYD автомобилини қўлга киритган Ирригация институти ёш олими Эъзозбек Озодов.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Маҳалла фуқаролар йиғини ягона реестри шакллантирилади

Ҳукумат қарори (586-сон, 15.09.2025 й.) билан “Маҳалла фуқаролар йиғини ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.


Реестр давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан идоралараро электрон ҳамкорлик учун зарур бўлган маҳалла фуқаролар йиғинига оид ягона маълумот манбаи ҳисобланади.

Реестр Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорига асосан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан шакллантирилади.

Реестр Уюшма томонидан “Рақамли маҳалла” ахборот тизимида юритилади.

Реестрда қуйидаги маълумотлар шакллантирилади, жумладан:

▪️ маҳалланинг тўлиқ ва қисқача номи;
▪️ маҳалла коди;
▪️ солиқ тўловчининг идентификация рақами;
▪️ Кенгаш қарори санаси ва рақами;
▪️ маҳалла жойлашган ҳудуд;
▪️ маҳалланинг ҳудудий чегараси геомаълумотлари.

Маълумотлар Реестрдан маҳалла коди ёки маҳалла СТИРидан фойдаланиш орқали олинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон ЖСТга аъзолик бўйича музокараларни тўлиқ якунлашда 3 та давлат қолди

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиш йўлида яна учта давлат — Аргентина, Австралия ва Гондурас билан келишиб олди. Ўзбекистон ушбу мамлакатлар билан бозорга кириш бўйича икки томонлама протоколларни имзолади.

“Ушбу келишувлар нафақат [ЖСТга] қўшилиш бўйича музокараларимизни илгари суради, балки иқтисодий ҳамкорлик, савдони диверсификация қилиш ва дунёнинг турли минтақаларидаги шериклар билан мустаҳкам ишбилармонлик алоқаларининг янги каналларини яратади. Ҳар бир имзо Ўзбекистонни ЖСТга тўлақонли аъзо бўлишга яқинлаштиради — бу эса иқтисодиётимиз, минтақамиз ва дунёдаги савдо ҳамкорларимиз учун янги имкониятлар эшигини очади”, — деб ёзди президентнинг ЖСТ бўйича вакили Азизбек Ўрунов.


Ҳозирда ЖСТ аъзолиги йўлида келишувга эришилган давлатлар сони 29 тага етди, 2 та аъзо — улар билан асослар мавжуд, икки томонлама музокараларни тўлиқ якунлаш учун эса фақат 3 та давлат қолди.

Telegram | Instagram | Facebook
Норин туманидаги “Шўрариқ” маҳалласини “Янги Наманган” маҳалласига айлантириш жараёнига киришилди

Норин тумани ҳокими шу маҳалла ҳудудига ўрнатилган контейнер уйга кўчиб ўтди ва бу билан ислоҳотларни тезлатиш, мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш, маҳаллани обод масканга айлантириш имконияти яратилди.


Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Президентнинг шу йил 16-17 сентябрь кунлари вилоятга ташрифи том маънода Наманганда иккинчи уйғониш даврини бошлаб берди.

Дастлаб маҳалла аҳли билан учрашувда маҳалла қиёфасини тубдан ўзгартириш инфратузилмани ривожлантириш бўйича режалаштирилган ишлар ҳақида ахборот берилди.


Шунингдек, “Янги Наманган” ва унинг атрофидаги 6 та маҳаллани жадал ривожлантириш бўйича мастер режа ишлаб чиқиш юзасидан мутахассислар, аҳоли вакилларининг таклифлари тингланди.

Шу ерда барча ишларни мувофиқлаштириш бўйича вилоят штаби ташкил этилди ва фаолияти изчил йўлга қўйилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Қонунчиликка кўра, 2 ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналарнинг меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори 1,41 баравари қийматидаги (1 792 110 сўм) даромадлари солиқ солишдан озод этилиши белгиланган.

Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш такомиллаштирилади

“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (594-сон, 18.09.2025 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос объектларни жойлаштиришдан олдин ахборот тизимлари орқали ариза берувчида ушбу участкасига ижара ҳуқуқининг мавжудлиги, давлат ер кадастри бўйича ер участкасининг жами майдони текширилади.

Ички хўжалик ер тузиш лойиҳасида ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни ер участкаси таркибидаги суғорилмайдиган ерларга жойлаштириш (қуриш) назарда тутилади.

Чорвачилик йўналишларида ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда 1 гектардан кўп бўлмаган, бироқ ижарага берилган контур майдонининг 1 фоизидан ошмаган қисмида қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни жойлаштиришга рухсат этилади.

Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришга йўл қўйиладиган айни бир ер майдони бир марта белгиланади, келгусида ушбу объект турини ўзгартиришга хизмат кўрсатувчи ер майдонини оширмаслик шарти билан йўл қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Саида Мирзиёева БМТ биносида «Ўзбекистон хонаси» очилишини эълон қилди

Женевада Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган қабул маросими бўлиб ўтди. Тадбирда келажак, ислоҳотлар, барқарор тараққиёт ва умуминсоний қадриятлар ҳақида фикр алмашилди. Шунингдек, тез орада БМТ биносида «Ўзбекистон хонаси» очилиши эълон қилинди. Бу жой мамлакат маданиятини намойиш этувчи ва очиқлик рамзига айланувчи маскан бўлади.

Шу куни Жаҳон савдо ташкилоти Бош директори Нгози Оконджо-Ивеала билан ҳам учрашув ўтказилди. Суҳбатда Ўзбекистондаги туб ислоҳотлар, ЖСТга аъзо бўлиш жараёнидаги эҳтимолий қийинчиликлар ҳамда ишонч ва ҳамкорликнинг аҳамияти муҳокама қилинди.


Ўзбекистон жаҳон савдосидаги ўз мажбуриятларини қатъият билан бажаришини таъкидлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун 20-24 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрида бўлади.

Давлат раҳбари БМТ Бош Ассамблеяси ялпи сессияси умумий мунозараларининг биринчи кунида нутқ сўзлайди.

Таъкидлаш жоизки, Бош Ассамблеянинг бу йилги юбилей сессиясида глобал хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, БМТ тизими ва халқаро молия архитектурасини ислоҳ қилиш, иқлим ўзгариши оқибатлари ва бошқа замонавий хатарларга қарши курашишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Саммит доирасида Ўзбекистон етакчиси БМТ бош котиби Антониу Гутерриш, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро молиявий институтлар раҳбарлари билан музокаралар ўтказади.

Ташриф дастурининг ишбилармонлик қисмидан АҚШнинг етакчи компаниялари ва молиявий-инвестиция тузилмалари иштирокида учрашув ва тадбирлар ўрин олган. Янги келишув ва шартномалар тўплами имзоланиши кутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Таълим янгиликлари:

Давлат ва хусусий боғча тарбиячиларини ишдан ажралмаган ҳолда олийгоҳларда ўқитиш
йўлга қўйилиб, йилига 10 минг тарбиячи олий маълумотли қилинади.

Худди Президент мактаблари каби ҳар бир вилоятда “Янги авлод” боғчалари ташкил қилиниб, уларда тарбиячилар илғор педагогик технологияларни ўрганади.

Янги ўқув йилидан бошлаб мактаб даврида ўқувчиларнинг қобилиятига қараб, касб ёки олий таълимга йўналтириш учун 9- ва 11-синф ўқувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий қилинади. Шу орқали 400 мингга яқин 9-синф битирувчилари техникумларга қамраб олинади.

Ўқишни мактабда давом эттириб, олийгоҳга кириш истагида бўлган ёшларга фанлар танлов асосида чуқурлаштириб ўтилади.

Хорижий тил ва фанлар бўйича халқаро сертификатлар мактабдаги якуний имтиҳонларда ҳам тан олинади.

Telegram | Instagram | Facebook
🇺🇿🇺🇸 Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Нью-Йорк шаҳрига келди

Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини АҚШ Президентининг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполли, Америка - Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Telegram | Instagram | Facebook