❗️ Президент педагогларни янада қўллаб-қувватлашга қаратилган янги ташаббусларни илгари сурди:
▪️янги йилдан бошлаб камида 15 йил стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади;
▪️келгуси ўқув йилида давлат олийгоҳларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг контракт суммасига 30 фоиз чегирма берилади;
▪️ўқитувчилар янги таълим технологияларини кенг қўллаши учун компьютер харидига 10 миллион сўмгача имтиёзли кредит ажратилади;
▪️келаси йилдан педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилади;
▪️фан ўқитувчилари каби бошланғич таълим ўқитувчилари учун ҳам миллий сертификат бериш тизими жорий қилинамиз. Сертификат олганларга ҳар ойда 15 фоиз устама тўланади;
▪️бакалавр босқичини имтиёзли диплом билан битириб, мактабга ишга кирганларга автоматик равишда 2-малака тоифаси, магистрларга эса 1-малака тоифаси берилади;
▪️дунёдаги ТОП-300 талик олийгоҳларга ўқишга кирган педагогларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити ажратилади;
▪️рейтингда 100 таликка кирган мактаб ва боғча, 20 таликдаги техникум, ТОП-10 та олийгоҳ педагогларига йилига бир марта Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун самолёт ва поездлар чипта нархларига 15-20 фоиз чегирма берилади.
Telegram | Instagram | Facebook

❗️Ҳафта давомида ҳарорат +20 даражагача тушади, жойларда ёмғир ёғади
Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати пасайишда давом этади ва ҳафта ўртасида кундузи +20…+25 даража атрофида бўлади. Тошкент шаҳри ва айрим вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. 19 сентябрдан салқин ҳаво массаси яна чекина бошлайди.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда бутун иш ҳафтаси давомида танаффус билан ёмғир ёғиши кутилмоқда. 16 сентябрь куни айрим тоғли ҳудудларда ёмғир кучли ёғади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири А.Воитов Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.
Унга нисбатан етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганлиги сабабли 3 йил муддатга бошқарув тизими, раҳбарлик ва мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилган тарзда базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари миқдорида жарима ва ҳар ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

❗️Президент фармонига мувофиқ:
2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат сафарларини ташкил этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлилини олиб бориш “hrm.argos.uz” электрон тизими таркибидаги “Xizmat safari” ягона модули орқали амалга оширилади.
Telegram | Instagram | Facebook
2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат сафарларини ташкил этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлилини олиб бориш “hrm.argos.uz” электрон тизими таркибидаги “Xizmat safari” ягона модули орқали амалга оширилади.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб:
давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади.
Telegram | Instagram | Facebook
давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади.
Telegram | Instagram | Facebook
16 сентябрдан Тошкент вилояти ва пойтахт ўртасида янги 177-сонли автобус йўналиши ишга туширилади.
Йўналиш: Тошкент вилояти, Ифтихор маҳалласи бекати — Чорсу метроси АШБ.
Йўналишда 8 та 9,5 метрли, ўрта сиғимли замонавий King Long XMQ 6900EGW автобуслари қатнайди.
Ҳаракат вақти: 05:30 — 23:17.
Telegram | Instagram | Facebook
Йўналиш: Тошкент вилояти, Ифтихор маҳалласи бекати — Чорсу метроси АШБ.
Йўналишда 8 та 9,5 метрли, ўрта сиғимли замонавий King Long XMQ 6900EGW автобуслари қатнайди.
Ҳаракат вақти: 05:30 — 23:17.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради.
Икки кунлик сафар дастуридан саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва ижтимоий соҳада ишга туширилган янги объектлар билан танишиш ҳамда вилоятни комплекс ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказиш ўрин олган.
Шунингдек, давлат раҳбари "Камбағалликдан фаровонлик сари" III халқаро форумининг очилиш маросимида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

"Бизнесга биринчи қадам" лойиҳасига мувофиқ 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган шахсларга онлайн шаклда имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача маблағлар имтиёзли микроқарз сифатида ажратилади.
Микроқарз қуйидаги кредит маҳсулотлари бўйича ажратилади, жумладан:
➖ томорқалардан самарали фойдаланиш мақсадида экин экиш ва етиштириш учун;
➖ ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш учун;
➖ фан, санъат ва спорт йўналишларида ўз қобилиятини намоён этган иқтидорли ёшларни ҳамда фрилансерлик хизматларини кўрсатувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш учун.

❗️Ҳокимликлар ходимларининг лавозим маошига 100 фоизгача миқдорда шахсий устамалар белгилашга рухсат берилади
Президент Фармонига кўра:
➖ бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари иш ҳақига уларнинг лавозим маошига нисбатан устамалар белгилаш ва ходимларни мукофотлашга йўналтирилади;
➖ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида хизмат вазифаларини ташаббускорлик билан ва виждонан бажарган юқори малакали ходимларни рағбатлантириш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда ишда эришган ютуқлари учун лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда шахсий устамалар белгилашга рухсат берилади;
➖ харажатлар сметасида бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар доирасида ойлик ёки чораклик устамалар белгиланиши мумкин;
➖ ходимларни мукофотлаш юбилей, байрамларда ҳамда ҳисобот даври якунида амалга оширилиши мумкин. Бунда мукофотнинг миқдори харажатлар сметасида бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар миқдоридан (имкониятидан) келиб чиққан ҳолда маблағлар доирасида ходимнинг умумий натижалардаги шахсий улушига қараб белгиланади ҳамда мукофотнинг юқори миқдори чегараланмайди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Наманганда маҳалла аҳолиси билан мулоқот қилиб, муаммоларни ҳал қилиш ва намунали шароитлар яратишга топшириқ берди.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига эндиликда деменция ва Паркинсон каби касалликлар билан хаста одамлар учун ҳам қараб туриш хизматини йўлга қўйиш топширилди.
Шунингдек, кундузги парвариш хизматларига қўшимча равишда ногиронлиги бор болаларни функционаллигини оширишга қаратилган реабилитация ва педагогик хизматларни жорий этиш муҳимлиги қайд этилди.
Telegram | Instagram | Facebook
Шунингдек, кундузги парвариш хизматларига қўшимча равишда ногиронлиги бор болаларни функционаллигини оширишга қаратилган реабилитация ва педагогик хизматларни жорий этиш муҳимлиги қайд этилди.
Telegram | Instagram | Facebook
Поп туманидаги Арашан кўли атрофида 1,2 минг гектар майдонда йилига 1 млн сайёҳни қабул қиладиган йирик туризм комплекси барпо этилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Айрим оилаларга фарзанди мактабгача таълим хизматидан фойдаланиши учун моддий ёрдам тўлаш тартиби белгиланди — Ҳукумат қарори
Қарорга кўра, моддий ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)га ижтимоий шартнома асосида тўланади.
Бунда уларнинг мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 3 ёшгача бўлган фарзанд(лар)ига БҲМнинг 1,5 бараваригача миқдорда тўлаб берилади.
Моддий ёрдам қонуний вакилнинг 3 ёшгача бўлган фақат 1 нафар фарзанди (болалар эгизак бўлса, эгизакларнинг ҳар бирига) учун берилади.
Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
▪️ қонуний вакилнинг фуқаролик биометрик паспорти маълумотлари;
▪️ 3 ёшгача бўлган фарзанд(лар)ининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси(лари) маълумотлари;
▪️ мобил телефони рақами;
▪️ АТ “Халқ банки” банкида очилган банк картаси маълумотлари.

Моддий ёрдам олиш учун қонуний вакил “Инсон” марказлари, Давлат хизматлари марказларига бевосита келган ҳолда ёки ижтимоий ходим ёхуд “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими (“ЯМИҲ” АТ), шунингдек, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ариза билан мурожаат қилади.
Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
▪️ қонуний вакилнинг фуқаролик биометрик паспорти маълумотлари;
▪️ 3 ёшгача бўлган фарзанд(лар)ининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси(лари) маълумотлари;
▪️ мобил телефони рақами;
▪️ АТ “Халқ банки” банкида очилган банк картаси маълумотлари.
Моддий ёрдам ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача қонуний вакилларнинг “ижтимоий карта”ларига, улар мавжуд бўлмаганда, АТ “Халқ банки”да очилган банк карталарига ўтказиб берилади.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарорига мувофиқ:
2025 йил 1 октябрдан давлат пенсия таъминотига оид ҳамда АТ “Халқ банки” томонидан пенсияларни нақд пул шаклида тўлаш билан боғлиқ хизматлар фуқароларни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) ҳамда уларнинг имзосини электрон шаклда олиш орқали амалга оширилади.

❗️Талабалар ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича
my.gov.uz орқали мурожаат қилишлари мумкин бўлади
Президент қарорига кўра:
▪️2026 йил 1 майдан ногиронликни белгилаш бўйича давлат хизматини кўрсатишда фуқароларга тиббиёт муассасаларига имтиёзли даволаниш учун бериладиган йўлланмани шакллантириш ва электрон навбатга қўйиш композит шаклда амалга оширилади.
▪️2025 йил 1 ноябрдан давлат олий таълим муассасалари талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича Ягона портал орқали мурожаат қилиш имконияти яратилади.
▪️2026 йил 1 январдан ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида таълим жараёни билан боғлиқ давлат хизматлари Ягона портал орқали кўрсатилади.
▪️2025 йил 1 ноябрдан транспортга газ балони ўрнатилганлигига оид маълумотларни электрон шаклда юритиш орқали транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тартиби бекор қилинади.

Шунингдек, 2026 йил якунигача тиббий кўрик жараёнида шифокор нутқини автоматик баёнлаштирувчи овозли ёрдамчи ҳамда беморларга ташхис қўйишда кўмаклашувчи сунъий интеллектга асосланган “Шифокорнинг рақамли ёрдамчиси” дастури ишга туширилади.
▪️2025 йил 1 ноябрдан давлат олий таълим муассасалари талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича Ягона портал орқали мурожаат қилиш имконияти яратилади.
▪️2026 йил 1 январдан ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида таълим жараёни билан боғлиқ давлат хизматлари Ягона портал орқали кўрсатилади.
▪️2025 йил 1 ноябрдан транспортга газ балони ўрнатилганлигига оид маълумотларни электрон шаклда юритиш орқали транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тартиби бекор қилинади.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев:
Болаларнинг боғча билан қамраб олингани 27 фоиздан 78 фоизга ошгани натижасида 1 миллион аёллар таълим олиш, касб-ҳунар ўрганиш ва даромад топиш имконига эга бўлди.
Бу ишлар давом эттирилиб, камбағал оила фарзандларини мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олиш учун барча шароитлар яратилади. Бундай оилалар фарзандлари учун хорижий тил ва касб-ҳунар ўрганишга кетадиган харажатларнинг 80 фоизи қоплаб берилади ва бу орқали 100 минг камбағал оила фарзандлари қамраб олинади.
Ҳар бир камбағал оилада камида 1 нафар олий маълумотли бўлиши учун имтиёзли таълим кредити ва давлат грантлари кўпайтирилади.
Халқаро стандартлар асосида Касбга тайёрлаш халқаро марказлари ташкил этилиб, уларнинг битирувчиларига хорижда тан олинадиган сертификатлар бериш йўлга қўйилади.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШга бориши кутилмоқда
Давлат раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида иштирок этиш учун АҚШга ташриф буюриши мумкин. БМТнинг дастлабки жадвалида (сўнгги дақиқагача ўзгариши мумкин) Ўзбекистон етакчисининг иштироки 23 сентябрда экани кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, 5 август куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашуви бўлиб ўтганди. Унда БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессиясини ўтказиш масалалари ҳам кўриб чиқилган.

Ўзбекистоннинг Глобал инновация индексидаги ўрни яхшиланди
Глобал инновация индексида Ўзбекистон 139 та давлат ичида 79-ўринни эгаллади (2024 йилда 83-ўринда эди). Мамлакатнинг меҳнат унумдорлиги ўсиши (6-ўрин), фан ва муҳандислик соҳасидаги битирувчилар сони (13-ўрин), қулай ишбилармонлик муҳити яратиш (9-ўрин) ҳамда таълим харажатларидаги (24-ўрин) кўрсатгичлари алоҳида қайд этилган.
Рейтингда Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ўрни қуйидагича:
🇰🇿Қозоғистон 81-ўрин
🇰🇬Қирғизистон 96-ўрин
🇹🇯Тожикистон 108-ўрин
🇹🇲 Туркманистон рейтингга киритилмаган.