❗️Президент фармонига кўра:
2025 йил 1 сентябрдан:
➖ умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;
➖ умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;
➖ I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.
Telegram | Instagram | Facebook

Маҳаллангиздаги қуйидаги “еттилик” ходимларидан қайси бири ўз иш фаолияти билан сизда ижобий таассурот қолдирмоқда?
Anonymous Poll
20%
Маҳалла раиси
14%
Ҳоким ёрдамчиси
25%
Ёшлар етакчиси
17%
Хотин-қизлар фаоли
4%
Профилактика инспектори
16%
Ижтимоий ходим
3%
Солиқ инспектори
❗️Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги фаолияти тартибга солинди
Низом Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги мақоми, вазифа ва функциялари, ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Агентлик ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, малакаларни баҳолаш соҳаларида ташқи сифат назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Агентликнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади, жумладан:
➖ таълим ташкилотларида ички сифат назорати мезонлари ва тартибларини такомиллаштириш ҳамда самарали амалга ошириш юзасидан услубий тавсиялар бериш;
➖ таълим ташкилотларида таълим сифатини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини ўрганиш юзасидан илмий ва амалий тадқиқотларни олиб бориш ҳамда сўровномалар ўтказиш.
Агентлик тузилмасига Агентликнинг марказий аппарати ҳамда Миллий малака тизимини ривожлантириш институти киради.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент қарори (ПҚ–275-сон, 08.09.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низом Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги мақоми, вазифа ва функциялари, ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Агентлик ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, малакаларни баҳолаш соҳаларида ташқи сифат назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Агентликнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади, жумладан:
➖ таълим ташкилотларида ички сифат назорати мезонлари ва тартибларини такомиллаштириш ҳамда самарали амалга ошириш юзасидан услубий тавсиялар бериш;
➖ таълим ташкилотларида таълим сифатини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини ўрганиш юзасидан илмий ва амалий тадқиқотларни олиб бориш ҳамда сўровномалар ўтказиш.
Агентлик тузилмасига Агентликнинг марказий аппарати ҳамда Миллий малака тизимини ривожлантириш институти киради.
Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев:
Янги ўқув йилидан педагогика олийгоҳларида ўрта махсус маълумотли тарбиячилар учун “1+5” (1 кун ўқиш, 5 кун иш) бакалавр таълим шакли жорий қилинади. Бу орқали боғчаларга ҳар йили қарийб 10 минг олий маълумотли мутахассис кириб келади.

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташриф буюради ҳамда ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқот қилади.
Тадбирда давлатимиз раҳбари таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳига давлат мукофотларини тантанали топширади ҳамда таълим сифатини ошириш, ўқитувчи ва мураббийларни янада қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Тадбирда давлатимиз раҳбари таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳига давлат мукофотларини тантанали топширади ҳамда таълим сифатини ошириш, ўқитувчи ва мураббийларни янада қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилади.
Ташриф доирасида туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш ҳам режалаштирилган.
Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: “Энг катта бойлик — бу ақл заковат ва илм. Энг катта мерос — бу яхши тарбия. Энг катта қашшоқлик — бу билимсизликдир”.
Telegram | Instagram | Facebook
Давлат раҳбарининг ташаббуси билан мактабгача ва мактаб таълими соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда натижаларга бағишланган эксклюзив видео.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий қилинмоқда.
Улар 7-синфдан бошлаб ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириши ва касбий қизиқиши бўйича саралаб, 9-синфни битирганида техникумларга йўналтиради.
Шу билан бирга, 9-синфни битириб, техникумга кирган ёшларга мактабга қайтиб келиш имконияти бор. Эндиликда 10-синфга ўтиб, мактабда ўқиш фикридан қайтган ёшлар ҳам таълимни техникумда давом эттириши мумкин бўлади.
Бундан ташқари, бу йил 11-синфни битириб, олийгоҳга кира олмаган 200 минг ёшлар ҳам техникумларда 3-6 ойлик қисқа муддатли дастурлар асосида касбга ўқитилади.

❗️Таълим янгиликлари:
➖ Давлат ва хусусий боғча тарбиячиларини ишдан ажралмаган ҳолда олийгоҳларда ўқитиш йўлга қўйилиб, йилига 10 минг тарбиячи олий маълумотли қилинади.
➖ Худди Президент мактаблари каби ҳар бир вилоятда “Янги авлод” боғчалари ташкил қилиниб, уларда тарбиячилар илғор педагогик технологияларни ўрганади.
➖ Янги ўқув йилидан бошлаб мактаб даврида ўқувчиларнинг қобилиятига қараб, касб ёки олий таълимга йўналтириш учун 9- ва 11-синф ўқувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий қилинади. Шу орқали 400 мингга яқин 9-синф битирувчилари техникумларга қамраб олинади.
➖ Ўқишни мактабда давом эттириб, олийгоҳга кириш истагида бўлган ёшларга фанлар танлов асосида чуқурлаштириб ўтилади.
➖ Хорижий тил ва фанлар бўйича халқаро сертификатлар мактабдаги якуний имтиҳонларда ҳам тан олинади.

❗️ Президент педагогларни янада қўллаб-қувватлашга қаратилган янги ташаббусларни илгари сурди:
▪️янги йилдан бошлаб камида 15 йил стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади;
▪️келгуси ўқув йилида давлат олийгоҳларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг контракт суммасига 30 фоиз чегирма берилади;
▪️ўқитувчилар янги таълим технологияларини кенг қўллаши учун компьютер харидига 10 миллион сўмгача имтиёзли кредит ажратилади;
▪️келаси йилдан педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилади;
▪️фан ўқитувчилари каби бошланғич таълим ўқитувчилари учун ҳам миллий сертификат бериш тизими жорий қилинамиз. Сертификат олганларга ҳар ойда 15 фоиз устама тўланади;
▪️бакалавр босқичини имтиёзли диплом билан битириб, мактабга ишга кирганларга автоматик равишда 2-малака тоифаси, магистрларга эса 1-малака тоифаси берилади;
▪️дунёдаги ТОП-300 талик олийгоҳларга ўқишга кирган педагогларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити ажратилади;
▪️рейтингда 100 таликка кирган мактаб ва боғча, 20 таликдаги техникум, ТОП-10 та олийгоҳ педагогларига йилига бир марта Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун самолёт ва поездлар чипта нархларига 15-20 фоиз чегирма берилади.

❗️Ҳафта давомида ҳарорат +20 даражагача тушади, жойларда ёмғир ёғади
Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати пасайишда давом этади ва ҳафта ўртасида кундузи +20…+25 даража атрофида бўлади. Тошкент шаҳри ва айрим вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. 19 сентябрдан салқин ҳаво массаси яна чекина бошлайди.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда бутун иш ҳафтаси давомида танаффус билан ёмғир ёғиши кутилмоқда. 16 сентябрь куни айрим тоғли ҳудудларда ёмғир кучли ёғади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири А.Воитов Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.
Унга нисбатан етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганлиги сабабли 3 йил муддатга бошқарув тизими, раҳбарлик ва мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилган тарзда базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари миқдорида жарима ва ҳар ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

❗️Президент фармонига мувофиқ:
2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат сафарларини ташкил этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлилини олиб бориш “hrm.argos.uz” электрон тизими таркибидаги “Xizmat safari” ягона модули орқали амалга оширилади.
Telegram | Instagram | Facebook
2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат сафарларини ташкил этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлилини олиб бориш “hrm.argos.uz” электрон тизими таркибидаги “Xizmat safari” ягона модули орқали амалга оширилади.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб:
давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади.
Telegram | Instagram | Facebook
давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади.
Telegram | Instagram | Facebook
16 сентябрдан Тошкент вилояти ва пойтахт ўртасида янги 177-сонли автобус йўналиши ишга туширилади.
Йўналиш: Тошкент вилояти, Ифтихор маҳалласи бекати — Чорсу метроси АШБ.
Йўналишда 8 та 9,5 метрли, ўрта сиғимли замонавий King Long XMQ 6900EGW автобуслари қатнайди.
Ҳаракат вақти: 05:30 — 23:17.
Telegram | Instagram | Facebook
Йўналиш: Тошкент вилояти, Ифтихор маҳалласи бекати — Чорсу метроси АШБ.
Йўналишда 8 та 9,5 метрли, ўрта сиғимли замонавий King Long XMQ 6900EGW автобуслари қатнайди.
Ҳаракат вақти: 05:30 — 23:17.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради.
Икки кунлик сафар дастуридан саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва ижтимоий соҳада ишга туширилган янги объектлар билан танишиш ҳамда вилоятни комплекс ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказиш ўрин олган.
Шунингдек, давлат раҳбари "Камбағалликдан фаровонлик сари" III халқаро форумининг очилиш маросимида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

"Бизнесга биринчи қадам" лойиҳасига мувофиқ 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган шахсларга онлайн шаклда имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача маблағлар имтиёзли микроқарз сифатида ажратилади.
Микроқарз қуйидаги кредит маҳсулотлари бўйича ажратилади, жумладан:
➖ томорқалардан самарали фойдаланиш мақсадида экин экиш ва етиштириш учун;
➖ ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш учун;
➖ фан, санъат ва спорт йўналишларида ўз қобилиятини намоён этган иқтидорли ёшларни ҳамда фрилансерлик хизматларини кўрсатувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш учун.

❗️Ҳокимликлар ходимларининг лавозим маошига 100 фоизгача миқдорда шахсий устамалар белгилашга рухсат берилади
Президент Фармонига кўра:
➖ бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари иш ҳақига уларнинг лавозим маошига нисбатан устамалар белгилаш ва ходимларни мукофотлашга йўналтирилади;
➖ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида хизмат вазифаларини ташаббускорлик билан ва виждонан бажарган юқори малакали ходимларни рағбатлантириш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда ишда эришган ютуқлари учун лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда шахсий устамалар белгилашга рухсат берилади;
➖ харажатлар сметасида бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар доирасида ойлик ёки чораклик устамалар белгиланиши мумкин;
➖ ходимларни мукофотлаш юбилей, байрамларда ҳамда ҳисобот даври якунида амалга оширилиши мумкин. Бунда мукофотнинг миқдори харажатлар сметасида бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар миқдоридан (имкониятидан) келиб чиққан ҳолда маблағлар доирасида ходимнинг умумий натижалардаги шахсий улушига қараб белгиланади ҳамда мукофотнинг юқори миқдори чегараланмайди.

Президент Наманганда маҳалла аҳолиси билан мулоқот қилиб, муаммоларни ҳал қилиш ва намунали шароитлар яратишга топшириқ берди.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига эндиликда деменция ва Паркинсон каби касалликлар билан хаста одамлар учун ҳам қараб туриш хизматини йўлга қўйиш топширилди.
Шунингдек, кундузги парвариш хизматларига қўшимча равишда ногиронлиги бор болаларни функционаллигини оширишга қаратилган реабилитация ва педагогик хизматларни жорий этиш муҳимлиги қайд этилди.
Telegram | Instagram | Facebook
Шунингдек, кундузги парвариш хизматларига қўшимча равишда ногиронлиги бор болаларни функционаллигини оширишга қаратилган реабилитация ва педагогик хизматларни жорий этиш муҳимлиги қайд этилди.
Telegram | Instagram | Facebook
Поп туманидаги Арашан кўли атрофида 1,2 минг гектар майдонда йилига 1 млн сайёҳни қабул қиладиган йирик туризм комплекси барпо этилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook