Segment.uz
73.2K subscribers
5.77K photos
1.4K videos
92 files
6.85K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️Президент фармонига кўра:

Хорижий тиллар
бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олганига 2 йилдан ошмаган ёшларга олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун фоизсиз ссуда берилади.

Бунда фоизсиз ссуда 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга БҲМнинг 320 бараваригача миқдорда ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ҳукумат қарори билан моддий ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)га ижтимоий шартнома асосида мактабгача таълим хизматидан фойдаланиши учун моддий ёрдам тўланади.

БҲМнинг 1,5 бараваригача бўлган моддий ёрдам қонуний вакилнинг 3 ёшгача бўлган фақат 1 нафар фарзанди (болалар эгизак бўлса, эгизакларнинг ҳар бирига) учун берилади.

Моддий ёрдам олиш учун қонуний вакил “Инсон” марказлари, Давлат хизматлари марказларига бевосита келган ҳолда ёки ижтимоий ходим ёхуд “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими (“ЯМИҲ” АТ), шунингдек, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ариза билан мурожаат қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Хотин-қизлар учун қўшимча 4 мингта давлат гранти квотаси

📍Қорақалпоғистон – 284;
📍Андижон вилояти – 312;
📍Бухоро вилояти – 180;
📍Жиззах вилояти – 233;
📍Қашқадарё вилояти – 337;
📍Навоий вилояти – 196;
📍Наманган вилояти – 382;
📍Самарқанд вилояти – 508;
📍Сурхондарё вилояти – 318;
📍Сирдарё вилояти – 140;
📍Тошкент вилояти – 218;
📍Фарғона вилояти – 529;
📍Хоразм вилояти – 275;
📍Тошкент шаҳри – 88.

Ўтган йиллардаги каби 3 та соҳага алоҳида квота ажратилган:
аниқ ва табиий фанлар;
техника фанлари;
тиббиёт фанлари.

Мана шу учта соҳадан ортиб қолган квоталар эса, умумий бошқа барча соҳалар учун бўлади. Жорий йилда ўтиш бали паст бўладиган техника йўналиши учун камайтирилиб, тиббиёт учун квота кўпайтирилган.

Хотин-қизларга берилган имтиёз қандай ҳисобланади? Энг муҳим маълумотлар:

— бу тавсиянома фақат биринчи йўналишга ўтади;
— фақат кундузги таълим шаклига қўшимча квота берилган. Кечки ёки масофавий учун имтиёз қўлланмайди;
— шу сабабли тавсияномаси бор хотин-қизлар биринчи йўналишга албатта кундузги таълимни танлаши керак, йўқса тавсиянома кучга эга бўлмайди;
— ушбу тавсиянома балл қўшиб бермайди.

Telegram | Instagram | Facebook
7674456.pdf
1 MB
Эндиликда Умра зиёратини ташкил қилувчи компания ва якка тадбиркорлар Дин ишлари қўмитаси томонидан “сирли мижоз” усулида назоратдан ўтади.

Қўмита ходимлари оддий мижоз сифатида мурожаат қилиб, лицензия, сафар давомийлиги, нарх, тўлов, яшаш ва транспорт шартлари ҳақида сўрайди. Зарур ҳолда яширин аудио ёки видео ёзув ҳам олинади.

Қоидабузарлик аниқланса, материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади ёки қўшимча текширув ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Таълим агентлигининг аккредитациясидан ўтолмаган ОТМларнинг лицензияси бекор қилинади

Ҳукумат қарори билан, Президент администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги биргаликда 2025 йил якунига қадар “Аккредитация” платформасини ишлаб чиқиб, унга вазирлик ва идораларнинг мавжуд ахборот тизимларини интеграция қилиш белгиланди.

Қарорга кўра, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги комплекс давлат аккредитациясидан ўтмаган ва белгиланган муддатларда аниқланган камчиликларни бартараф этмаган таълим ташкилотларининг фаолиятини тугатиш (лицензиясини бекор қилиш) юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифларни киритиб боради.

Фаолиятини тугатиш, лицензиясини бекор қилиш ва таълим дастурини ёпиш бўйича қарор қабул қилинган таълим ташкилотлари талаба ва ўқувчиларнинг ўқишини давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг мос ва турдош таълим йўналишлари, касб ва мутахассисликларига белгиланган тартибда кўчириш чоралари кўрилади.

Ҳукуматнинг 6 августда қабул қилинган мазкур қарори 8 ноябрдан кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зойир Мирзаев, Тошкент вилояти ҳокими:

“Ҳоким бўлгандан кейин интернетга чиқади-да, фақат мақтаб юраверамизми? Бир-икки марта танқидни “калтаги”ни еса, яхши бўлади, пишади, шу баҳонада. Танқидни ҳазм қилишни ўрганиш керак!”

Telegram | Instagram | Facebook
Холмўмин Ёдгоров Судьялар олий кенгаши раиси лавозимига қайта сайланди.

У 2020 йил 10 августдан бери Судьялар олий кенгашига раислик қилиб келади. Масъул ваколат муддати тугагани сабаб қайта сайланган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ҳокимликлар ходимларининг лавозим маошига 100 фоизгача миқдорда шахсий устамалар белгилашга рухсат берилади

Президент Фармонига кўра:

бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари иш ҳақига уларнинг лавозим маошига нисбатан устамалар белгилаш ва ходимларни мукофотлашга йўналтирилади;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида хизмат вазифаларини ташаббускорлик билан ва виждонан бажарган юқори малакали ходимларни рағбатлантириш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда ишда эришган ютуқлари учун лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда шахсий устамалар белгилашга рухсат берилади;

харажатлар сметасида бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар доирасида ойлик ёки чораклик устамалар белгиланиши мумкин;

ходимларни мукофотлаш юбилей, байрамларда ҳамда ҳисобот даври якунида амалга оширилиши мумкин. Бунда мукофотнинг миқдори харажатлар сметасида бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар миқдоридан (имкониятидан) келиб чиққан ҳолда маблағлар доирасида ходимнинг умумий натижалардаги шахсий улушига қараб белгиланади ҳамда мукофотнинг юқори миқдори чегараланмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️1 августдан Ўзбекистонда нималар ўзгарди?

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади;

Давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллашда янги тартиб жорий этилади;

«Ягона миллий меҳнат тизими»да ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралашнинг электрон тизими жорий этилади;

Маиший чиқиндини олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўлов электр энергияси тўловига боғлаб қўйилади;

Экологик назорат кучайтирилади. Давлат экологик назорат инспекцияси давлат инспекторлари ваколатлари кенгаяди;

Вазирлик ва идораларнинг ўзларига тегишли соҳани тартибга солиш ваколати доирасида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш имкониятлари кенгайтирилади;

Озиқ-овқат маҳсулотлари учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади;

Айрим тоифадаги оилалар фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уч нафар ички ишлар ходими пора олаётганда қўлга тушди

Бухоро вилояти ИИБ ходими жиноят ишини ёпиш учун 13 000 доллар пора олган пайтда ушланди;

Ангренда Қўриқлаш хизмати сафдор ходими фуқарони ишга жойлаштириш учун 1000 доллар олган ҳолда қўлга тушди;

ИИВ Миграция ва персоналлаштириш Департаменти “Тошкент” халқаро аэрапортида паспорт-виза бўлими катта инспектори 400 доллар пора олган вақтида қўлга олинди. Аниқланишича, у 42 нафар чет эл фуқароларидан 300-700 доллардан олиб, уларга чиқиш визасини ҳамда 8 нафар Ўзбекистон фуқароларига ҳамрохлиқ қилувчи штамп белгисини тезлаштирилган тартибда расмийлаштириб бериш эвазига 200-400 доллар олган.

Ҳозирда ушбу қонун ҳимоячиларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун 2030 йил 31 декабрга қадар махсус ҳуқуқий режим жорий этилади.

Уларни давлат рўйхатидан ўтказишдан тортиб ҳисоботни топширишгача бўлган барча асосий хизматларни бирлаштирувчи интеграциялашган рақамли платформалар яратилади. Жумладан, фаолиятни расмийлаштириш, банк ҳисобварақлари очиш ва бошқариш, солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш, ҳисоб-китоблар қилиш ва фискал чекларни шакллантириш ушбу рақамли платформалар орқали юритилади.

2025 йил 1 ноябрдан бошлаб, бу жараёнларда “QR-код” ва “tap to pay” технологиясидан фойдаланилади. Ҳужжатларни масофавий биометрия ва “SMS хабарнома” орқали электрон калитсиз имзолаш мумкин бўлади. Бу маълумотлар қоғоз нусхадаги ҳужжатлар билан тенглаштирилади. “Кунлик тўлов” тартиби тажриба тариқасида жорий этилиб, ходимларга тўловларни электрон ҳамён орқали тўлаш имконияти яратилади.

2026 йил 1 январдан бошлаб, йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади.

Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларда электрон тўловларни қабул қилувчи махсус QR-код мавжуд бўлиши чакана савдо қоидаларининг мажбурий талаби этиб белгиланади. Рақамли платформадаги пул айланмалари тўғрисидаги маълумот кредит ажратишда инобатга олинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Тошкентдаги Женнифер Лопес концертини ташкил этиш учун давлат бюджетидан маблағ ажратилмаган.

Таъкидланишича, тадбир давомида пойтахт меҳмонхоналарининг бандлик даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,7 фоизга ошган. Концертдан Тошкент шаҳрига 42,5 млрд сўмдан ($3,3 млн) ортиқ солиқ тушуми тушган.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2004–2006 йилларда туғилган бир гуруҳ қизлар диний қизиқиш ниқоби остида Ўзбекистонда тақиқланган “Ироқ ва Шом ислом давлати” ҳамда “Туркистон ислом ҳаракати” террористик ташкилотларига тегишли аудио- ва видеоматериаллар ва даъватларни тарқатиш билан шуғулланишган. Шунингдек, улар бошқа ёпиқ гуруҳларда ҳам тарғибот ишларини олиб боришган.

Улар Суриядаги қонли жангларга қўшилиш ниятида ўзаро фикр алмашиб, “жиҳод”, “ҳижрат” ва “шаҳид” каби ёлғон шиорларни ҳаётий мақсад деб билишган. Шу билан бирга, улар “Instagram” тармоғи орқали ҳам шахсий профиллар яратиб, тақиқланган материалларни тарқатишган ва янада кўпроқ ёшларни тузоққа туширишга уринишган.

ДХХ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур шахслар ушланиб, уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.

Ҳар қандай шубҳали саҳифа ёки гуруҳдан огоҳ бўлинг. Чунки, эзгу ишлар ҳеч қачон қон тўкиш ва нафратдан бошланмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
Сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантириш дастури қабул қилинди

2020-2024 йилларда шу мақсадларга 60 трлн сўм бюджет маблағлари ҳамда 622 млн доллар хорижий инвестиция йўналтирилган. Натижада, 2020 йилда сув тежовчи технологиялар қўлланган майдонлар жами суғориладиган майдонларга нисбатан 4 фоизни ташкил этган бўлса, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич 50 фоизга етган.

Энди бу ишларнинг изчил давоми сифатида, сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025–2028 йилларга мўлжалланган дастури тасдиқланди.

Дастурда сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга устувор аҳамият қаратилган. Шу мақсадда 2,5 минг км ирригация тармоқлари реконструкция қилиниши белгиланган.

Яна 1,4 млн гектар ерда сув тежовчи, шу жумладан, 293 минг гектарда томчилатиб суғориш технологияси жорий этилади.

Умуман, дастур натижасида бетон қопламали каналлар улуши ҳозирги 39 фоиздан 47 фоизга етади. Ирригация тармоқларининг сифати ошиб, йўқотишлар камаяди. Тежамкорлик ҳисобига бу йил 10 млрд куб метр, 2028 йилга бориб 14 млрд куб метр сув иқтисод қилиниши кутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Тошкентнинг айрим кўчаларида тезлик чегараси 80 км/соатгача оширилиши мумкин

Тошкент шаҳрининг Бунёдкор, Себзор, Аҳмад Дониш ҳамда Тошкент ҳалқа йўли ва Янги Ўзбекистон кўчаларида тезлик чегараси 80 км/соатгача ошириш ва 12 та кўчада бир томонлама ҳаракатланишни жорий этиш режа қилинмоқда. ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари Элмурод Алимовга кўра, 500 та светофор узлуксиз электр таъминоти билан жиҳозланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, июль ойи бошида президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмани яхшилаш ва тирбандликни камайтириш чора-тадбирлари муҳокама қилинганди. Давлат раҳбарининг топшириқлари ижроси доирасида республика ва вилоят миқёсида ишчи гуруҳ тузилган.


Telegram | Instagram | Facebook
❗️Абитуриентлар учун муҳим янгилик!

Эндиликда абитуриентлар 5 та олийгоҳдан бирортасига киролмаган бўлса, лекин тўплаган балли бошқа олийгоҳдаги тўлмаган йўналишга тўғри келса, шу олийгоҳ ректори уларни контракт асосида қабул қилиши мумкин бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига мувофиқ:

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг ўз кўникмаларини доимий ривожлантириб бориши ҳамда улар ўртасида ўзаро мулоқотни кучайтириш бўйича “Давлат хизматчиси” мобил иловаси ишга туширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:

2025 йил 1 сентябрдан
иш берувчилар учун белгиланган қуйидаги талаблар бекор қилинади:

бўш иш ўринларига бандлик органлари томонидан юбориладиган шахсларни ишга қабул қилмаганлик учун маъмурий жавобгарлик;

бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги ҳисоботларни мажбурий тақдим этиш.

Telegram | Instagram | Facebook
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Депортация қилинган фуқароларга 2 йил мобайнида хорижга чиқиш паспорти берилмайди

Ҳукумат қарорига кўра:

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Миграция агентлиги томонидан хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро нуфузига ва обрў-эътиборига салбий таъсир кўрсатувчи хатти-ҳаракатларни содир этган фуқароларга доир маълумотлар Миграция жараёнларига доир маълумотларнинг ягона электрон базаси орқали юритилади.

Ҳужжат билан реадмиссия* қилинган фуқароларга икки йил давомида хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилмайди.

Бунда реадмиссия қилинган фуқароларга чет элга чиқиши учун биометрик паспорти расмийлаштириб бериладиган истисно ҳолатлар ИИВ томонидан белгиланади.

* Агар бирор ўзбекистонлик фуқаро чет элда ноқонуний қолган, визаси тугаган, депортация қилинган шахс Ўзбекистон томонидан қабул қилинади — бу жараён реадмиссия деб аталади.


Telegram | Instagram | Facebook