Segment.uz
73.3K subscribers
5.77K photos
1.4K videos
92 files
6.86K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️1 августдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади;

Давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллашда янги тартиб жорий этилади;

«Ягона миллий меҳнат тизими»да ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралашнинг электрон тизими жорий этилади;

Маиший чиқиндини олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўлов электр энергияси тўловига боғлаб қўйилади;

Экологик назорат кучайтирилади. Давлат экологик назорат инспекцияси давлат инспекторлари ваколатлари кенгаяди;

Вазирлик ва идораларнинг ўзларига тегишли соҳани тартибга солиш ваколати доирасида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш имкониятлари кенгайтирилади;

Озиқ-овқат маҳсулотлари учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади;

Айрим тоифадаги оилалар фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:

Хорижий тиллар
бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олганига 2 йилдан ошмаган ёшларга олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун фоизсиз ссуда берилади.

Бунда фоизсиз ссуда 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга БҲМнинг 320 бараваригача миқдорда ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов:

Туркманистон орденининг берилиши расмиятчилик эмас, балки Ўзбекистоннинг минтақада барқарорлик ва ҳамкорликни таъминлашдаги фаол ва конструктив позициясининг эътирофидир. Бу шунчаки мукофот эмас, балки глобал беқарорлик, ишонч тақчиллиги ва хатарлар фонида Ўзбекистон ва унинг ҳамкорлари минтақада яратаётган барқарор муҳит катта қадриятга айланаётганига ишора. Ана шу барқарорликни ким таъминлаётган бўлса, унинг меҳнати муносиб эътирофга лойиқ.

Ташрифнинг яна бир таъсирли лаҳзаси Арқадағ Туркманистонда шаклланган протокол тартиб-қоидаларидан четга чиқиб, Президентимизни аеропортда шахсан кузатиб қўйгани бўлди. Бу ўзаро ҳурматга асосланган самимий ва дўстона муносабатларнинг, халқларимиз ўртасидаги чинакам қардошлик ришталарининг бебаҳо намунасидир.


Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ҳайвонларни идентификация қилишга оид қонун қабул қилинди

Қонун билан, Ўзбекистон ҳудудида жисмоний ёки юридик шахслар томонидан сақланадиган ва (ёки) кўпайтириладиган ҳайвонларни белгиланган тартибда идентификация қилиш ҳамда рўйхатга олиши белгиланди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мазкур соҳада ваколатли давлат органига айланди.

Қонунда ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олишнинг қуйидаги муддатлари белгиланди:

⁃ қорамол, кўй, эчки ва туялар – туғилганидан 14 кундан кейин;

⁃ отлар – туғилганидан 4 ойдан кейин;

⁃ чўчқалар туғилганидан – 1 ойдан кейин;

⁃ итлар ва мушуклар – туғилганидан 3 ойдан кейин.

Бунда ҳайвонлар кўрсатилган муддатлар тугаганидан кейин 1 ойдан кечиктирмай идентификация қилиниши ва рўйхатга олиниши керак.

Сақлаш ва (ёки) кўпайтириш мақсадида Ўзбекистонга олиб кириладиган ҳайвонлар олиб кирилган санадан эътиборан 21 кундан кечиктирмай идентификация қилиниши лозим.


Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистон менда яшайди” миллий контентлар танлови эълон қилинади

Видеороликлар 60 сониядан ошмаган бўлиши шарт. Танловда иштирокчиларнинг ёши чекланмайди.


Ғолиблар “Энг яхши видеоролик”, “Сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган энг яхши видеоролик”, “Энг кўп овоз йиғган видеоролик” ва “Энг яхши расмлар тўплами” номинацияларида аниқланади.

Танловнинг мукофот жамғармаси 170 миллион сўмни ташкил этади.


❗️Видеоконтентлар телеграмдаги @oyinauz_bot манзилига 25 августга қадар юборилиши лозим.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ҳукумат қарори билан, реновация асосида эски уйлар ўрнида пастки қаватларида хизмат кўрсатишга мўлжалланган кўп қаватли замонавий турар ва нотурар жой биноларини барпо этиш учун инфратузилмани яратиш драйвер лойиҳалар тоифасига киритилди.

Драйвер лойиҳа деганда ҳудуднинг захира ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, маълум иқтисодий ўсишни, ўзгаришни ёки ҳаракатлантирувчи омилни юзага келтирадиган саноат, хизматлар кўрсатиш соҳалари ва қишлоқ хўжалигининг ривожланишига туртки берадиган лойиҳалар тушунилиши қайд этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
"Бизнесга биринчи қадам" лойиҳасига мувофиқ 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган шахсларга онлайн шаклда имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача маблағлар имтиёзли микроқарз сифатида ажратилади.

Микроқарз қуйидаги кредит маҳсулотлари бўйича ажратилади, жумладан:

томорқалардан самарали фойдаланиш мақсадида экин экиш ва етиштириш учун;

ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш учун;

фан, санъат ва спорт йўналишларида ўз қобилиятини намоён этган иқтидорли ёшларни ҳамда фрилансерлик хизматларини кўрсатувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш учун.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ёзда тонировкага арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

Ички ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган қонун лойиҳасига кўра, М1 (енгил автомобиллар) тоифасига кирувчи автотранспорт воситаларининг орқа ва олд ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун ҳар йили 1 майдан – 31 августгача бериладиган рухсатномалар йўлга қўйилиши кўзда тутилмоқда.

Бунинг учун тўлов миқдори қуйидагича этиб белгиланмоқда:

Жисмоний ва юридик шахслар учун — БҲМнинг 1 баравари миқдорида (412 000 сўм);

Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун — БҲМнинг 5 баравари миқдорида (2 060 000 сўм).

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ҳукумат қарорига кўра:

2025 йил 1 августдан
айрим тоифадаги оилалар фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш (компенсация ажратиш) тартиби жорий қилинади.

Бунда компенсация бола таъминоти учун ота-оналар тўловининг 40 фоизи миқдорида ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига мувофиқ:

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг ўз кўникмаларини доимий ривожлантириб бориши ҳамда улар ўртасида ўзаро мулоқотни кучайтириш бўйича “Давлат хизматчиси” мобил иловаси ишга туширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ходимлар кўп йиллик хизмати учун рағбатлантирилади — Президент фармони

Фармонга кўра:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларининг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими жорий этилади.

2025 йил 1 сентябрдан:

умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;

умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;

I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.

2026 йил 1 январдан умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️"Перевод" учун ариза топширганлар диққатига!

Ўқишини кўчириш бўйича рўйхатдан ўтган ва аризаси тасдиқланган талабгорлар тўловни бугун, 8 август куни соат 17:00 гача амалга ошириши керак.

Барча талабгорларга my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетларини мунтазам текшириб бориш тавсия этилади.

❗️Эслатма: Янги ариза топшириш ёки мавжуд аризани таҳрирлаш имконияти мавжуд эмас.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Икки томонлама ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Россия президенти 6 август куни Москва шаҳрида АҚШ Президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф билан ўтказилган музокараларнинг асосий натижалари ҳақида маълум қилди.

Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
Бошқарув самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар қабул қилинмоқда

Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш ва самарадорлигини ошириш мақсадида Президент ҳузурида Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташкил этилди.

Ҳозирда Агентликнинг вазифа ва фаолият йўналишларини белгилайдиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Ушбу жараёнда мутахассислар, давлат хизматчилари ва жамоатчилик вакилларининг фикр-мулоҳазалари муҳим ҳисобланади.

❗️Соҳани янада такомиллаштиришга оид таклифларингизни махсус бот орқали юборишингиз мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:

2025 йил 1 сентябрдан
иш берувчилар учун белгиланган қуйидаги талаблар бекор қилинади:

бўш иш ўринларига бандлик органлари томонидан юбориладиган шахсларни ишга қабул қилмаганлик учун маъмурий жавобгарлик;

бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги ҳисоботларни мажбурий тақдим этиш.

Telegram | Instagram | Facebook
Йилига 20 минг автомобиль чиқараётган “BYD” заводида 100 та бўш иш ўрни бор. Шунинг тўртдан бири – робототехника ва бўёқлаш, роботларни дастурлаш муҳандислари.

Заводда кадр етишмаётгани учун хориждан 80 нафар мутахассис келиб ишламоқда. Завод 4-5 йилда тўлиқ қувватга ўтиб, йилига 500 минг автомобиль чиқаришни бошласа, 4 минг нафар олий малакали кадрлар керак бўлади.

“Бу – битта лойиҳа бўйича ҳисоб-китоблар. Яқин 3-4 йилда ишга тушадиган 83 миллиард долларлик йирик лойиҳалар ҳисобига саноатни ўзида 500 мингга яқин кадр зарур”, — деди давлат раҳбари.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Битирувчиларни иш билан таъминлашда — янги тизим

Олийгоҳ битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича хусусий сектор учун маъқул келадиган тизим яратилиши белгиланди.

Бунинг учун Тадбиркорлар рейтингида алоҳида кўрсаткич қўшилади. Бунда тадбиркорлар ўзидаги бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни мутахассислик йўналиши билан киритади.

Платформага олийгоҳлар ҳам уланиб, олийгоҳнинг “карьера маркази” битирувчини бўш ўрни бор корхона билан боғлаб беради.

Энг муҳими, битирувчини ишга олганлик учун тадбиркорга қўшимча балл берилади.

Битирувчисини ярмидан кўпини ишга жойлаган “карьера маркази”га олийгоҳ жамғармасидан 500 миллион сўм мукофот берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Эндиликда, “Янги Ўзбекистон” университетининг баҳолаш тизими бошқа олийгоҳларда ҳам йўлга қўйилади.

Молиялаштириш олийгоҳлар тўплаган балларига қараб
амалга оширилади.

Олийгоҳларга битирувчилар бандлигига қараб – 40 балл, илмий тадқиқотлар учун тармоқ буюртмаси ва маҳсулотини сотишига қараб – 30 балл, илмий салоҳияти, тан олинган халқаро журналлардаги мақолалари учун – 20 балл; тадқиқотлар учун жалб қилган маҳаллий ва хорижий грант учун 10 баллгача берилади.

Масалан, Қарши техника университети жами балларнинг 85 фоизини тўпласа, бу йилги бюджетдан берилаётган 78 миллиард сўмга қўшимча 20 фоизлик бонус берилади. Агар 56 фоиздан кам тўпласа, кейинги ўқув йилига молиялаштириш қисқаради.

Миллий университет, Ирригация каби илмий олийгоҳлар, Маданият ва санъат, Консерватория каби ижтимоий олийгоҳларни техника йўналишидаги амалий олийгоҳлар билан тенглаштириб бўлмаслиги қайд этилди.

Telegram | Instagram | Facebook