Segment.uz
73.3K subscribers
5.77K photos
1.4K videos
92 files
6.86K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️1 августдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади;

Давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллашда янги тартиб жорий этилади;

«Ягона миллий меҳнат тизими»да ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралашнинг электрон тизими жорий этилади;

Маиший чиқиндини олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўлов электр энергияси тўловига боғлаб қўйилади;

Экологик назорат кучайтирилади. Давлат экологик назорат инспекцияси давлат инспекторлари ваколатлари кенгаяди;

Вазирлик ва идораларнинг ўзларига тегишли соҳани тартибга солиш ваколати доирасида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш имкониятлари кенгайтирилади;

Озиқ-овқат маҳсулотлари учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади;

Айрим тоифадаги оилалар фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шохрух Аминов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди.

Ш.Аминов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1-синфга микроҳудуддан ташқари қабул жараёни бошланди

2025/2026 ўқув йили учун 1-синфга электрон қабул жорий этилган ҳудудларда микроҳудуддан ташқари қабул жараёни жорий йил 1 август куни бошланди ва жараён 15 августга қадар давом этади.

Шунингдек, ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати кўрсатилиши жараёнлари ҳам 1 август санасидан давом эттирилади.

Батафсил видеоқўлланмада.


Telegram | Instagram | Facebook
Ҳукумат қарори билан Одил Қаландарович Абдураҳмонов Тошкент давлат транспорт университети ректори лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига билан:

2025 йил 1 августдан бошлаб қуйидагилар белгиланди:

республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлардаги лавозимларнинг бошқарув ва ёрдамчи гуруҳлари учун танловлар фақатгина Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона портали орқали ўтказилади;

қонунчиликда лавозимга тайинлашда тегишли органлар билан келишилиши лозим бўлган лавозимлар бўйича келишув ушбу органларнинг вакилларини танлов комиссияси таркибига киритиш йўли билан амалга оширилади;

тест синовлари Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули орқали махсус жиҳозланган хоналарда ёки масофавий онлайн прокторинг тизими орқали ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон фуқаролари учун виза режимлари:

Визасиз кириш мумкин бўлган давлатлар: 34 та;

Келиб визани олиш мумкин бўлган (Visa on arrival): 29 та;

Электрон виза (e-visa) орқали кириш мумкин бўлган: 13 та.

Манба: Ташқи ишлар вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Айрим оилаларга фарзанди мактабгача таълим хизматидан фойдаланиши учун моддий ёрдам тўлаш тартиби белгиландиҲукумат қарори

Қарорга кўра, моддий ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)га ижтимоий шартнома асосида тўланади.

Бунда уларнинг мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 3 ёшгача бўлган фарзанд(лар)ига БҲМнинг 1,5 бараваригача миқдорда тўлаб берилади.

Моддий ёрдам қонуний вакилнинг 3 ёшгача бўлган фақат 1 нафар фарзанди (болалар эгизак бўлса, эгизакларнинг ҳар бирига) учун берилади.

Моддий ёрдам олиш учун қонуний вакил “Инсон” марказлари, Давлат хизматлари марказларига бевосита келган ҳолда ёки ижтимоий ходим ёхуд “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими (“ЯМИҲ” АТ), шунингдек, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ариза билан мурожаат қилади.


Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

▪️ қонуний вакилнинг фуқаролик биометрик паспорти маълумотлари;
▪️ 3 ёшгача бўлган фарзанд(лар)ининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси(лари) маълумотлари;
▪️ мобил телефони рақами;
▪️ АТ “Халқ банки” банкида очилган банк картаси маълумотлари.

Моддий ёрдам ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача қонуний вакилларнинг “ижтимоий карта”ларига, улар мавжуд бўлмаганда, АТ “Халқ банки”да очилган банк карталарига ўтказиб берилади.


Telegram | Instagram | Facebook
Эндиликда пойтахтликлар "103" бригадаларини онлайн кузатиб боради

Ушбу тажриба-синов лойиҳасига кўра, эндиликда пойтахт аҳолиси тез тиббий ёрдам бригадаларининг қаерда эканлиги ва қанча вақтда чақирув манзилига етиб боришини онлайн кузатиб туришлари мумкин.

Янги лойиҳа “Yandex Uzbekistan” компаниясининг технологик ечими асосида амалга оширилиб, “103” бригадаси ҳаракатлари браузерда электрон харита орқали, яқин келажакда эса “Yandex Go” мобиль иловаси ёрдамида кузатиб борилади.

Унга кўра, “Тез ёрдам”га мурожаат қилингандан сўнг, тизим автоматик равишда бригаданинг ҳаракати реал вақт режимида кўрсатиладиган электрон харитага ҳавола орқали SMS-хабар юборади.

Telegram | Instagram | Facebook
Камбағал оилалар реестрига киритилган 30 ёшдан ошган хотин-қизларга ижара тўловининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача (Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача) қисми тўлаб берилади.

Мазкур компенсация ижарага берувчи, ижарага олувчи ва туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ўртасида тузилган 3 томонлама шартномага мувофиқ қоплаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 72 та хорижий компания томонидан 2025 йилни биринчи ярим йиллигида 78,2 млрд сўм солиқ тўланган. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 42 фоизга кўпдир.

Tўланган солиқларнинг 94 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи расмдаги 10 та хорижий компаниялар ҳиссасига тўғри келади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ҳукумат қарори билан Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)га ижтимоий шартнома асосида мактабгача таълим хизматидан фойдаланиши учун моддий ёрдам тўланади.

БҲМнинг 1,5 бараваригача бўлган моддий ёрдам қонуний вакилнинг 3 ёшгача бўлган фақат 1 нафар фарзанди (болалар эгизак бўлса, эгизакларнинг ҳар бирига) учун берилади.

Моддий ёрдам олиш учун қонуний вакил “Инсон” марказлари, Давлат хизматлари марказларига бевосита келган ҳолда ёки ижтимоий ходим ёхуд “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими (“ЯМИҲ” АТ), шунингдек, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ариза билан мурожаат қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Пайариқ тумани ҳокими И.Жабборов лавозимидан озод этилди

2023 йил август ойидан буён Пайариқ туманига раҳбарлик қилиб келган И.Жабборов бугун вазифасидан озод этилди.

Шунқор Худойбердиев Пайариқ туманининг ҳокими этиб тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон Европа муҳим хомашё альянсига қўшилди

Технологик металлар комбинати (TMK) ERMA (European Raw Materials Alliance)’га расман аъзо бўлди. Бу қадам Ўзбекистоннинг критик хомашёлар бўйича глобал бозордаги мавқеини мустаҳкамлайди.

ERMA — Европанинг яшил энергетика, юқори технология ва саноат хавфсизлиги учун зарур бўлган литий, вольфрам, молибден ва нодир ер элементларини ишончли манбалардан таъминлашга қаратилган тузилма.

Альянсга аъзолик TMK учун янги имкониятлар эшигини очади. Европа грантлари, инвестициялари ва илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик имкониятлари кенгаяди.

Бунда нафақат молиявий қўллаб-қувватлаш, балки халқаро сифат стандартлари ва технологик ҳамкорликка йўл очилади.

TMK маҳсулотлари халқаро бозорда янада рақобатбардош бўлади. Лойиҳалар Европа талабларига мос равишда ривожлантирилади.

Ўзбекистон учун бу нафақат иқтисодий имконият, балки стратегик аҳамиятга эга бўлган қадам.
❗️1 августдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади;

Давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллашда янги тартиб жорий этилади;

«Ягона миллий меҳнат тизими»да ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралашнинг электрон тизими жорий этилади;

Маиший чиқиндини олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўлов электр энергияси тўловига боғлаб қўйилади;

Экологик назорат кучайтирилади. Давлат экологик назорат инспекцияси давлат инспекторлари ваколатлари кенгаяди;

Вазирлик ва идораларнинг ўзларига тегишли соҳани тартибга солиш ваколати доирасида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш имкониятлари кенгайтирилади;

Озиқ-овқат маҳсулотлари учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади;

Айрим тоифадаги оилалар фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Самарқандда тайинловлар

Шунқор Худойбердиев Пайариқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Шу пайтгача у Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

Туманнинг аввалги ҳокими И.Жабборов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди.

Бехзод Рахматуллаев Тойлоқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Туманнинг аввалги ҳокими Б.Бобоназаров ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди.

Дилмурод Сайидқулов Ургут тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Самарқанд вилоят прокурори ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Туманнинг аввалги ҳокими Б.Жабборов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президентнинг тегишли фармойиши билан:


Фаррух Бабаев Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Ф.Бабаев бунга қадар Солиқ қўмитасида Солиқ органлари фаолияти устидан назорат қилиш департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Қирғизистонда зилзила содир бўлди ва унинг кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи 3-4 балл.

Telegram | Instagram | Facebook
Самарқандда тайинловлар:

Шербек Бўронов Самарқанд вилояти ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У бу лавозимга тайинлангунга қадар Нарпай тумани ҳокими вазифасида фаолият юритган.

Наврўз Раҳмонов Самарқанд вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. У бу вазифага тайинланишидан олдин вилоят ҳокими ўринбосари котибияти мудири сифатида фаолият кўрсатган.

Ботир Жабборов Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади. У бугун Ургут тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.

Хуршидбек Самиев Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У шу пайтгача Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистондаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимида фаолият юритган.

Жамшид Ўроқов Самарқанд вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасида иш бошлади. У аввал вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, кейинчалик республика Савдо-саноат палатаси раҳбари ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️1 августдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади;

Давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллашда янги тартиб жорий этилади;

«Ягона миллий меҳнат тизими»да ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралашнинг электрон тизими жорий этилади;

Маиший чиқиндини олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўлов электр энергияси тўловига боғлаб қўйилади;

Экологик назорат кучайтирилади. Давлат экологик назорат инспекцияси давлат инспекторлари ваколатлари кенгаяди;

Вазирлик ва идораларнинг ўзларига тегишли соҳани тартибга солиш ваколати доирасида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш имкониятлари кенгайтирилади;

Озиқ-овқат маҳсулотлари учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади;

Айрим тоифадаги оилалар фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:

Хорижий тиллар
бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олганига 2 йилдан ошмаган ёшларга олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун фоизсиз ссуда берилади.

Бунда фоизсиз ссуда 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга БҲМнинг 320 бараваригача миқдорда ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов:

Туркманистон орденининг берилиши расмиятчилик эмас, балки Ўзбекистоннинг минтақада барқарорлик ва ҳамкорликни таъминлашдаги фаол ва конструктив позициясининг эътирофидир. Бу шунчаки мукофот эмас, балки глобал беқарорлик, ишонч тақчиллиги ва хатарлар фонида Ўзбекистон ва унинг ҳамкорлари минтақада яратаётган барқарор муҳит катта қадриятга айланаётганига ишора. Ана шу барқарорликни ким таъминлаётган бўлса, унинг меҳнати муносиб эътирофга лойиқ.

Ташрифнинг яна бир таъсирли лаҳзаси Арқадағ Туркманистонда шаклланган протокол тартиб-қоидаларидан четга чиқиб, Президентимизни аеропортда шахсан кузатиб қўйгани бўлди. Бу ўзаро ҳурматга асосланган самимий ва дўстона муносабатларнинг, халқларимиз ўртасидаги чинакам қардошлик ришталарининг бебаҳо намунасидир.


Telegram | Instagram | Facebook