❗️Президент фармонига билан:
2025 йил 1 августдан бошлаб қуйидагилар белгиланди:
➖ республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлардаги лавозимларнинг бошқарув ва ёрдамчи гуруҳлари учун танловлар фақатгина Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона портали орқали ўтказилади;
➖ қонунчиликда лавозимга тайинлашда тегишли органлар билан келишилиши лозим бўлган лавозимлар бўйича келишув ушбу органларнинг вакилларини танлов комиссияси таркибига киритиш йўли билан амалга оширилади;
➖ тест синовлари Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули орқали махсус жиҳозланган хоналарда ёки масофавий онлайн прокторинг тизими орқали ўтказилади.
Telegram | Instagram | Facebook

❗️Ҳукумат қарорига кўра:
2025 йил 1 августдан айрим тоифадаги оилалар фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат буджетидан қоплаб бериш (компенсация ажратиш) тартиби жорий қилинади.
Бунда компенсация бола таъминоти учун ота-оналар тўловининг 40 фоизи миқдорида ажратилади.

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи чоғида халқ артисти Шерали Жўраев хотирасини абадийлаштириш ташаббусини билдирган эди.
Шунга мувофиқ, Андижон шаҳридаги санъат мактаби негизида ижодкор номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилади. Шерали Жўраев номидаги миллий қўшиқчилик телетанлови ҳар йили ўтказилади.
Олий мактабда илмий-ижодий лаборатория тузилиб, Шерали Жўраев қўшиқларининг “олтин фонди” яратилади. Замонавий овоз ёзиш ва тасвирга олиш студияси ташкил этилиб, иқтидорли ёш ижодкорлар ундан имтиёзли фойдаланиши мумкин бўлади.

❗️Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб:
давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади.
Telegram | Instagram | Facebook
давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:
2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари лавозим маошини уларнинг иш тажрибаси, илмий ва малака даражаси, натижадорлиги ҳамда бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, ягона принцип асосида шакллантириш бўйича 2025 йил 1 ноябрга қадар давлат хизматчиларининг ойлик иш ҳақи тизимини тубдан такомиллаштиришга оид Президент Фармони лойиҳасини киритилади.

Ҳуқуқ-тартибот идораларида 100 мингдан зиёд ходим коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлаяпти.
Лекин кўп ҳолларда бу иллатнинг сабаблари четда қолиб, оқибати билан курашилаяпти. Коррупцияга йўл қўймайдиган превентив чоралар ҳали етарли эмас. Ҳар куни одамларнинг иши тушадиган ҳокимлик, кадастр, банк ва солиқ идораларида бюрократия, “коррупциявий туйнуклар” тўлиқ йўқолгани йўқ.
Тақдимотда шу борадаги қўшимча чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Юртимизда 43 та назорат идораси бор. Ҳамма вазирликларда комплаенс назорат бўлимлари ташкил этилган. Аввало, уларнинг самарадорлигини ошириш вазифаси қўйилди. Вазирлик ва идоралар ҳузуридаги инспекцияларнинг бу борадаги фаолиятига ҳам танқидий муносабат билдирилди.
Президент коррупциянинг фақат камайгани эмас, қанчасининг олди олинганига қараб, давлат идоралари фаолиятини баҳолаш кераклигини таъкидлади.
Ер ажратиш бўйича шаффоф тизим жорий қилинган. Лекин, жойларда бу борада ноқонуний хатти-ҳаракатлар ҳалигача учраб турибди. Шу боис кадастр, “Ўзбеккосмос”, қурилиш ва бошқа тегишли ташкилотлар маълумотларини таҳлил қилиб, бундай ҳолатларга бутунлай чек қўйиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Прокуратура тизимини тўлиқ рақамлаштириш ва барча соҳалар устидан “рақамли назорат” ўрнатиш зарурлиги таъкидланди.

Бир гуруҳ давлат хизматчилари Асака туманининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини юксалтириш борасидаги катта хизматлари, «Ислоҳотлар штаби» фаолиятини самарали йўлга қўйганлиги, аҳоли тинчлиги ва фаровонлигини таъминлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун мукофотланди.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Қуролли Кучлар академияси ислоҳ қилиниб, унинг негизида Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.
Мудофаа вазирлигининг барча ҳарбий таълим муассасалари – 5 та институт, Сержантлар тайёрлаш олий мактаби ҳамда Авиация ва учувчисиз учиш аппаратлари мутахассисларини тайёрлаш маркази институт мақомида мазкур университет таркибига ўтказилади. Бу марказлашган вертикал тизимни ҳосил қилиб, қўшинларнинг жанговар салоҳиятини ошириш, дуал таълимни кенгайтириш, илмий тадқиқотларни амалиётга татбиқ этишга хизмат қилади.
Янгиликлардан яна бири – тор доирадаги ихтисосликлар бўйича “2+2” тартиби йўлга қўйилишидир. Яъни, психолог, алоқачи, таъминотчи, омборчи каби 18 хил ёндош соҳа мутахассислари бошқа олий таълим муассасаларининг 2-босқич талабалари орасидан саралаб олинади.
Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, янги ўқув йилидан бошлаб, битирувчи босқич курсантлари учун танлов асосида “Олий Бош Қўмондон” давлат стипендияси жорий этилади. Мазкур стипендия соҳиби бакалавриатни тамомлаганидан сўнг 5 йил мобайнида олий ҳарбий таълим муассасаларининг магистратурасига имтиҳонларсиз қабул қилинади.
Эндиликда олий ҳарбий таълим муассасаларининг 36 та таълим йўналиши битирувчилари бирйўла иккита диплом – фуқаролик ва ҳарбий касбга мўлжалланган мутахассислик эгаси бўлади. Бу уларнинг ҳарбий хизматдан кейин ҳам фаол ишлаши имконини беради.

Маҳаллангиздаги қуйидаги “еттилик” ходимларидан қайси бири ўз иш фаолияти билан сизда ижобий таассурот қолдирмоқда?
Anonymous Poll
17%
Маҳалла раиси
12%
Ҳоким ёрдамчиси
12%
Ёшлар етакчиси
29%
Хотин-қизлар фаоли
7%
Профилактика инспектори
20%
Ижтимоий ходим
3%
Солиқ инспектори
Президент халқаро вазият кун сайин ўзгариб бораётгани, йилдан-йилга такрорланаётган об-ҳаво инжиқликлари, “аномал иссиқ” ва “аномал совуқ” деган тушунчалар одатий ҳолга айланиб улгурганига эътибор қаратди.
Бундай қалтис шароитда ҳар бир экспорт бозори мамлакатимиз учун ўта муҳимлиги, керак бўлса, бу – иқтисодий хавфсизликнинг устувор йўналишларидан бири экани кўрсатиб ўтилди.
Шу боис соҳа масъуллари ва ҳокимлар об-ҳавони баҳона қилавермасдан, шароитга мослашиб, иссиқ ва совуққа, сувсизликка чидамли маҳсулотлар етиштиришга ўтиши зарурлиги қайд этилди.
Шу билан бирга, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари, Қорақалпоғистон мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортининг суръати бўйича қолган ҳудудлардан ортда қолаяпти. Навоий вилояти эса ўтган йилги кўрсаткичларига ҳам чиқа олмади.

❗️Иссиқхона хўжаликлари қўллаб-қувватланади. Эндиликда:
➖ ички бозор билан бир қаторда экспортга ҳам маҳсулот етиштириш мажбуриятини олган, табиий газда ишлаётган иссиқхоналарга қишки мавсумда газ кафолатли ҳажмда берилади;
➖ кўмир ёки бошқа муқобил иситиш тизимида ишлаётган ҳамда экспорт мажбуриятини олган иссиқхоналарга ҳам табиий газга қайтиш имкони берилади;
➖ айланма маблағ етарли бўлиши учун олдиндан тўлов октябрь-март ойларига 50 фоиз қилиб белгиланади. Бунда, иссиқхоналар газ корхоналари билан 1 октябргача шартнома имзолайди;
➖ табиий газдан кўмир ёки бошқа муқобил иситиш тизимига ўтган иссиқхоналарга ажратилган кредит муддати узайтириб берилади;
➖ иссиқлик насослари технологияларида ишлайдиган иссиқхона ташкил қилганларга харажатларнинг 20 фоизгача қисми, бу ишлар кредит ҳисобидан бўлса, кредит ставкасини 4 фоизи қоплаб берилади.

❗️ Бундан буён иссиқхоналар, тоифасидан қатъи назар, ер солиғини қишлоқ хўжалиги ерлари ставкасида тўлаши белгиланди. 2028 йилга қадар иссиқхона ишчилари учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга туширилади.
Солиқ қўмитасига бутун тизими, таҳлилий ва ақл марказларини сафарбар этиб, иссиқхоналардан қисқартирилган газ қайси соҳаларга йўналтирилгани ва уларнинг самарадорлигини ўрганиш, агар газ берилган бошқа соҳаларда қўшилган қиймат кам бўлса, газни иссиқхоналарга йўналтириш топширилди.
Экологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Тошкент вилоятидаги иссиқхоналар фаолиятининг ҳаво сифатига салбий таъсири билан боғлиқ муаммоларни узил-кесил ҳал қилиш вазифаси қўйилди.
“Барча эшитиб олсин: иссиқхоналар бу – озиқ-овқат хавфсизлиги, иқтисодий хавфсизлик масаласи ҳисобланади”, — деди президент.

Мудофаа вазирлиги тизимида тайинловлар:
➖ Генерал-майор Фарҳоджон Шерматов Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони лавозимида фаолият юритган.
➖ Полковник Кадиржон Турсунов Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
➖ Полковник Қаҳрамонжон Зоидов Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Қуруқликдаги қўшинлар институти бошлиғи лавозимига тайинланди.
➖ Полковник Абдулла Хамраев Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий авиация институти бошлиғи лавозимига тайинланди.
➖ Подполковник Бахтиёр Раҳимов Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти бошлиғи лавозимига тайинланди.
➖ Тиббий хизмат полковниги Улуғбек Расулов Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий тиббиёт институти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Давлат фуқаролик хизматида турли миллат вакиллари учун тенг имкониятлар — адолат ва бағрикенглик тамойилининг амалий ифодаси
Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматида 35 та миллат вакилидан иборат 4 970 нафар хизматчи фаолият юритмоқда.
Уларнинг 1 824 нафари аёллар, 932 нафари ёшлардан иборат бўлиб, 223 нафар хизматчи раҳбарлик лавозимларида ишламоқда.
Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматида 35 та миллат вакилидан иборат 4 970 нафар хизматчи фаолият юритмоқда.
Уларнинг 1 824 нафари аёллар, 932 нафари ёшлардан иборат бўлиб, 223 нафар хизматчи раҳбарлик лавозимларида ишламоқда.
Мамлакатимизда очиқ ва самарали давлат хизматини ривожлантиришда турли миллат вакиллари ўз билим ва салоҳияти билан муҳим ҳисса қўшмоқда. Бу жамият бирдамлиги ва тараққиётининг ёрқин намунасидир.
Telegram | Instagram | Facebook
Сув кодекси қабул қилинди
Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Кодексга кўра, сув умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш лозим ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади.
Сув ресурсларини бошқаришда қарорлар қабул қилиш мақсадида республика ва ҳавзалар, зарур ҳолларда ҳудудлар даражасида коллегиал-маслаҳат органи шаклида сув кенгашлари ташкил этилади.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Республика сув кенгаши ташкил этилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.

Yangi soʻz va atamalar ro'yxati.pdf
225 KB
40 та хорижий атаманинг ўзбекча муқобили тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси мажлисининг 2025 йил 30 июлдаги 62-сон баёнига биноан Ўзбек тили қоида ва меъёрлари асосида шакллантирилган ҳамда расмий муомалага киритиладиган янги сўз ва атамалар рўйхати тасдиқланди.
Жумладан:
Аванс => Бўнак
Автопилот => Автобошқарув
Айсберг => Музтоғ
Бодикамера => Ёнкамера
Доставка => Етказиш
Линк => Ҳавола
Навигатор => Йўллагич
Наждак => Қумқоғоз
Пароль => Ўрон
Переплёт => Муқовалаш
Портфолио => Йиғмажилд
Светофор => Йўлчироқ
Челленж => Чорлов

Самарқанд вилоятида ҳам “Ислоҳотлар штаби” тузилди. Давлат раҳбарига тадбиркорларнинг таклифлари асосида ишлаб чиқилган янги лойиҳалар ҳақида ахборот берилди.
Нуробод туманида 115 гектарда махсус саноат зонаси ташкил қилиш таклиф этилмоқда. У ерда 472 миллион долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 1 минг 200 та иш ўрни яратилади.
Булунғурлик тадбиркор “in vitro” лаборатория ташкил этиб, картошка уруғи бўйича бренд яратишга киришган.
Вилоятда 1 миллиард 200 миллион долларлик 14 та янги лойиҳа шакллантирилган. Уларнинг натижасида 12 минг иш ўрни очилиши кўзда тутилган.
Telegram | Instagram | Facebook
Мактабгача таълим қамрови 21 фоиздан 73 фоизга, олий таълимда 10 фоиздан 45 фоизга етган.