Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш бошланди
Олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар 2025 йил 25 июлдан 8 августга қадар 15 кун давомида олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлашлари лозим.
Бунинг учун my.uzbmb.uz платформасининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлимига кириб, “Хизматдан фойдаланиш” тугмаси босилади ва “ОТМ танлаш” бўлимига ўтилади.
Таълим йўналишларини танлаб, “Сақлаш” тугмаси босилгандан сўнг маълумотларни тасдиқлаш учун абитуриентнинг телефон рақамига СМС хабар юборилади. СМС хабардаги кодни дастурга киритиш орқали маълумотлар тасдиқланади.
Абитуриентлар таълим йўналишларини танлаш муддати якунлангунга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ва қайд варақасини қайта юклаб олишлари мумкин.
Telegram | Instagram | Facebook

➖ Дастлаб абитуриент “Танлов устуворлиги” ва “Мақсадли қабул” бўйича ўз танловини амалга оширади.
➖ Шундан сўнг абитуриент тест топширган фанлар мажмуаси ва таълим тилига мос бўлган бештагача олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини таълим шакли билан бирга танлайди.
➖ Бунда таълим йўналишларини бир олий таълим муассасаси ёки турли олий таълим муассасалари доирасида танлаш мумкин.
Таълим йўналишларини танлаб, “Сақлаш” тугмаси босилгандан сўнг маълумотларни тасдиқлаш учун абитуриентнинг телефон рақамига СМС хабар юборилади. СМС хабардаги кодни дастурга киритиш орқали маълумотлар тасдиқланади.
Маълумотлар тасдиқланганидан сўнг, “Абитуриент қайд варақаси” шаклланади. Қайд варақада абитуриент танлаган танлов устуворлиги, таълим шакллари, олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари акс этган бўлади. Юклаб олиш тугмаси орқали абитуриент қайд варақасини юклаб олиши мумкин.
Абитуриентлар таълим йўналишларини танлаш муддати якунлангунга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ва қайд варақасини қайта юклаб олишлари мумкин.
Абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани тўғрисидаги якуний танлов натижалари таълим йўналишларини танлаш тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳафта муддатда эълон қилинади.
Telegram | Instagram | Facebook
3269-1 низом ўзгариш.pdf
852.5 KB
«Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартлари тўғрисида»ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар (№3269-1, 21.07.2025й) киритилди.
Банклар эндиликда ипотека кредити беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддат ичида қарз олувчига ипотека кредити беришнинг рад этилиши сабабларини аниқ ва тушунарли кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади (аввал қарор нусхасидан кўчирма юборарди).
Низомдаги гаров қийматини ҳар уч йилда ёки кўчмас мулк бозорида жиддий ўзгаришлар юз берганда янгилаб туриш бўйича тавсия бекор бўлмоқда.
Қарз юки, қарз олувчининг тўловга лаёқатини таҳлил қилиш янги қабул қилинган 3618-низом орқали тартибга солиниши сабабли, бу низомдан ушбу талаблар чиқарилмоқда.

1 августдан бошлаб чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга фуқароларга тавсиянома бериш ҳуқуқига эга вазирлик, идоралар ва йирик хўжалик бирлашмалари рўйхати.
Мазкур тавсияномага эга абитуриентлар бакалавриат таълим йўналишларининг масофавий ёки кечки таълим шаклларига суҳбат натижаларига кўра, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинадилар.
Мазкур тоифадаги талабгорлар 2025 йил 1 августдан 15 августгача (шу куни ҳам) Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади.

❗️Хотин-қизлар учун қўшимча 4 мингта давлат гранти квотаси
📍Қорақалпоғистон – 284;
📍Андижон вилояти – 312;
📍Бухоро вилояти – 180;
📍Жиззах вилояти – 233;
📍Қашқадарё вилояти – 337;
📍Навоий вилояти – 196;
📍Наманган вилояти – 382;
📍Самарқанд вилояти – 508;
📍Сурхондарё вилояти – 318;
📍Сирдарё вилояти – 140;
📍Тошкент вилояти – 218;
📍Фарғона вилояти – 529;
📍Хоразм вилояти – 275;
📍Тошкент шаҳри – 88.
Ўтган йиллардаги каби 3 та соҳага алоҳида квота ажратилган:
➖ аниқ ва табиий фанлар;
➖ техника фанлари;
➖ тиббиёт фанлари.
Мана шу учта соҳадан ортиб қолган квоталар эса, умумий бошқа барча соҳалар учун бўлади. Жорий йилда ўтиш бали паст бўладиган техника йўналиши учун камайтирилиб, тиббиёт учун квота кўпайтирилган.
❓Хотин-қизларга берилган имтиёз қандай ҳисобланади? Энг муҳим маълумотлар:
— бу тавсиянома фақат биринчи йўналишга ўтади;
— фақат кундузги таълим шаклига қўшимча квота берилган. Кечки ёки масофавий учун имтиёз қўлланмайди;
— шу сабабли тавсияномаси бор хотин-қизлар биринчи йўналишга албатта кундузги таълимни танлаши керак, йўқса тавсиянома кучга эга бўлмайди;
— ушбу тавсиянома балл қўшиб бермайди.

❗️Президентнинг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросининг назорати янада кучайтирилади
Фармонга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари, ҳамда бошқа ташкилотларда ижро интизомини ташкил этишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
➖ Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини назорат қилишнинг самарали механизмларини жорий қилиш;
➖ ҳудудларда ислоҳотлар натижадорлигини ўрганиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ишларини сифатли ташкил этиш;
➖ давлат органлари ва ташкилотларда ижрони ташкил этишда биринчи раҳбарларнинг масъулиятини ошириш;
➖ ижро интизомини назорат қилиш жараёнларига сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш.
Фармон билан, Ҳисоб палатасига қўшимча вазифалар юклатилди, жумладан:
➖ Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланишини ўрганиш билан бирга уларнинг аҳоли ҳамда тадбиркорлар учун самарадорлигини таҳлил қилиш;
➖ ижро интизомини мустаҳкамлашга, мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини оширишга, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар натижаларига эришишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
➖ қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро этилиши юзасидан давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш.
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг қисқартириладиган штат бирликлари ҳисобидан Ҳисоб палатасига қўшимча 10 та бошқарув штат бирлиги ажратилади.
Telegram | Instagram | Facebook
“Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–117-сон, 25.07.2025 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари, ҳамда бошқа ташкилотларда ижро интизомини ташкил этишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
➖ Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини назорат қилишнинг самарали механизмларини жорий қилиш;
➖ ҳудудларда ислоҳотлар натижадорлигини ўрганиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ишларини сифатли ташкил этиш;
➖ давлат органлари ва ташкилотларда ижрони ташкил этишда биринчи раҳбарларнинг масъулиятини ошириш;
➖ ижро интизомини назорат қилиш жараёнларига сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш.
Фармон билан, Ҳисоб палатасига қўшимча вазифалар юклатилди, жумладан:
➖ Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланишини ўрганиш билан бирга уларнинг аҳоли ҳамда тадбиркорлар учун самарадорлигини таҳлил қилиш;
➖ ижро интизомини мустаҳкамлашга, мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини оширишга, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар натижаларига эришишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
➖ қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро этилиши юзасидан давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш.
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг қисқартириладиган штат бирликлари ҳисобидан Ҳисоб палатасига қўшимча 10 та бошқарув штат бирлиги ажратилади.
Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизига зўравонлик қилган отага 12 йил қамоқ жазоси тайинланди
Фарзандига жинсий зўравонлик қилган отанинг жинояти ижтимоий ходим ташаббуси билан фош этилган. Қизалоқ аввал жим юрган, бироқ тиббий кўрик чоғида воқеа маълум бўлган ва тергов бошланган.
Жабрланувчи бола оилавий болалар уйига жойлаштирилиб, кейин онаси қарамоғига топширилган. Ҳозирда унга тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда экан.
Суд отани Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми бўйича айбдор деб топиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этди.

❗️2025 йил 1 августдан:
Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади. Бунда:
▪️ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 271 000 сўм;
▪️ базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм этиб белгиланади.

"Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралашнинг электрон тизими жорий этилади.
Бунда ташкилотлар томонидан иш ўринларини захиралаш электрон реестр маълумотлари орқали ўзлари жойлашган ҳудуддаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний ҳолати ва имкониятлари ҳамда малака даражасидан келиб чиқиб амалга оширилади.

❗️Ўқувчиларни мактабдан-мактабга кўчириш жараёни 1 августдан давом эттирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган тегишли Маъмурий регламент асосида амалга оширилаётган ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йилнинг 31 июлига қадар тўхтатилган эди.
Мазкур вақт оралиғида электрон платформа (erp.maktab.uz) орқали умумий ўрта таълим муассасаларини янги ўқув йилига ҳамда ўқувчиларни синфдан-синфга ўтказиш жараёни амалга оширилади.
Ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йил 1 августдан давом эттирилади.

🎁 50 000 so‘m va Uzum Marketda 30% gacha chegirma oling
Uzum karta bilan darhol foydadasiz:
• kartadan to‘lov qilinganda, Uzum Marketda har bir buyurtmaga 30% gacha chegirma
• Promokod va ortiqcha shartlarsiz
Yana 50 000 so‘m bonus ham olasiz, agar:
1. Kartani onlayn rasmiylashtirsangiz
2. 7 kun ichida kamida 50 000 so‘mlik xarid qilsangiz
📍 Hammasi onlayn. Hammasi tez. Hammasi foydali

❗️Президент фармонига билан:
2025 йил 1 августдан бошлаб қуйидагилар белгиланди:
➖ республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлардаги лавозимларнинг бошқарув ва ёрдамчи гуруҳлари учун танловлар фақатгина Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона портали орқали ўтказилади;
➖ қонунчиликда лавозимга тайинлашда тегишли органлар билан келишилиши лозим бўлган лавозимлар бўйича келишув ушбу органларнинг вакилларини танлов комиссияси таркибига киритиш йўли билан амалга оширилади;
➖ тест синовлари Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули орқали махсус жиҳозланган хоналарда ёки масофавий онлайн прокторинг тизими орқали ўтказилади.

❗️Ҳукумат қарорига кўра:
2025 йил 1 августдан айрим тоифадаги оилалар фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат буджетидан қоплаб бериш (компенсация ажратиш) тартиби жорий қилинади.
Бунда компенсация бола таъминоти учун ота-оналар тўловининг 40 фоизи миқдорида ажратилади.

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи чоғида халқ артисти Шерали Жўраев хотирасини абадийлаштириш ташаббусини билдирган эди.
Шунга мувофиқ, Андижон шаҳридаги санъат мактаби негизида ижодкор номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилади. Шерали Жўраев номидаги миллий қўшиқчилик телетанлови ҳар йили ўтказилади.
Олий мактабда илмий-ижодий лаборатория тузилиб, Шерали Жўраев қўшиқларининг “олтин фонди” яратилади. Замонавий овоз ёзиш ва тасвирга олиш студияси ташкил этилиб, иқтидорли ёш ижодкорлар ундан имтиёзли фойдаланиши мумкин бўлади.

❗️Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб:
давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади.
Telegram | Instagram | Facebook
давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:
2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари лавозим маошини уларнинг иш тажрибаси, илмий ва малака даражаси, натижадорлиги ҳамда бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, ягона принцип асосида шакллантириш бўйича 2025 йил 1 ноябрга қадар давлат хизматчиларининг ойлик иш ҳақи тизимини тубдан такомиллаштиришга оид Президент Фармони лойиҳасини киритилади.

Ҳуқуқ-тартибот идораларида 100 мингдан зиёд ходим коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлаяпти.
Лекин кўп ҳолларда бу иллатнинг сабаблари четда қолиб, оқибати билан курашилаяпти. Коррупцияга йўл қўймайдиган превентив чоралар ҳали етарли эмас. Ҳар куни одамларнинг иши тушадиган ҳокимлик, кадастр, банк ва солиқ идораларида бюрократия, “коррупциявий туйнуклар” тўлиқ йўқолгани йўқ.
Тақдимотда шу борадаги қўшимча чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Юртимизда 43 та назорат идораси бор. Ҳамма вазирликларда комплаенс назорат бўлимлари ташкил этилган. Аввало, уларнинг самарадорлигини ошириш вазифаси қўйилди. Вазирлик ва идоралар ҳузуридаги инспекцияларнинг бу борадаги фаолиятига ҳам танқидий муносабат билдирилди.
Президент коррупциянинг фақат камайгани эмас, қанчасининг олди олинганига қараб, давлат идоралари фаолиятини баҳолаш кераклигини таъкидлади.
Ер ажратиш бўйича шаффоф тизим жорий қилинган. Лекин, жойларда бу борада ноқонуний хатти-ҳаракатлар ҳалигача учраб турибди. Шу боис кадастр, “Ўзбеккосмос”, қурилиш ва бошқа тегишли ташкилотлар маълумотларини таҳлил қилиб, бундай ҳолатларга бутунлай чек қўйиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Прокуратура тизимини тўлиқ рақамлаштириш ва барча соҳалар устидан “рақамли назорат” ўрнатиш зарурлиги таъкидланди.