Segment.uz
73.2K subscribers
5.77K photos
1.4K videos
92 files
6.86K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Пенсия_тизими_ҳақида_умумий_тушунча.pdf
256.7 KB
Пенсия жамғармаси томонидан фуқаролар учун фойдали бир қатор маълумотлар эълон қилинди

Пенсия қандай ҳисобланади (пенсия формуласи), бунда нималар эътиборга олинади?

Пенсия юқори ёки кам миқдорларда тайинланиши фуқаронинг ўзига боғлиқ жараёнми?

Бугунги кунда “проактив” пенсия тайинлашда фуқаронинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар қайси ташкилотлар ахборот тизимидан олинади?

Келажакда муаммосиз пенсия тайинланиши учун ҳозирдан нималар қилиш лозим?

Нега пенсиядан ушлаб қолинади (чегирма қилинади)?

Шу каби саволларнинг барчасига юқоридаги файлда батафсил жавоблар ва маълумотлар тақдим этилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент қарори билан Хорижий инвесторлар кенгаши Ўзбекистон томонининг янгиланган таркибини тасдиқланди

Гуруҳ таркибига илк бор бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев, энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев ва Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси директори Шуҳрат Вафоев киритилди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари Бўстонлиқдаги ёнғинни ўчиришда иштирок этмоқда. Airbus Helicopters H215M ва H125 вертолётлари сув ташлаб, ёнғинларни бартараф этишга кўмак бермоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўқувчиларни мактабдан-мактабга кўчириш жараёни 1 августдан давом эттирилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган тегишли Маъмурий регламент асосида амалга оширилаётган ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йилнинг 31 июлига қадар тўхтатилган эди.

Мазкур вақт оралиғида электрон платформа (erp.maktab.uz) орқали умумий ўрта таълим муассасаларини янги ўқув йилига ҳамда ўқувчиларни синфдан-синфга ўтказиш жараёни амалга оширилади.

Ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йил 1 августдан давом эттирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2025 йил 1 августдан:

"Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралашнинг электрон тизими жорий этилади.

Бунда ташкилотлар томонидан иш ўринларини захиралаш электрон реестр маълумотлари орқали ўзлари жойлашган ҳудуддаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний ҳолати ва имкониятлари ҳамда малака даражасидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон ТИВ Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги чегарада юз берган қуролли тўқнашув муносабати билан юзага келган вазиятни диққат билан кузатмоқда. Барча томонларни вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилишга чақирмоқда.

Ҳозирги вақтда Таиланд ва Камбоджада истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари орасида жабрланганлар мавжуд эмас. Таиланд пойтахти ва туризм марказларида вазият барқарор бўлиб, хорижий сайёҳлар учун хавф-хатар мавжуд эмас.

Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқароларидан Камбоджа билан чегарадош ҳудудларга сафар қилмаслик ва расмий хабарларни кузатиб бориш сўралмоқда.

Фавқулодда вазиятларда Бангкокдаги Бош консулхонага (+66-2) 675-3995 ёки (+66-2) 675-3996 рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.


Telegram | Instagram | Facebook
Аварияда айбдорларнинг мажбурий суғуртаси қимматлашади

2026 йилнинг 1 январидан олдинги ўн икки ой давомида йўл-транспорт ҳодисасида айбдор сифатида суғурта ҳодисалари содир бўлганлиги ёки содир бўлмаганлигига қараб суғурта тарифлари ҳам қимматлашади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2025 йил 1 августдан:

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади. Бунда:

▪️ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 271 000 сўм;

▪️ базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм этиб белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Камбағаллик даражаси 6,8 фоизни ташкил қилди

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва касбий таълим тизимидаги янги ёндашувларга оид тақдимот билан танишди.

Таъкидланишича, камбағалликни қисқартириш борасида яратилган тизим ҳамда сарфланаётган маблағлар ўз самарасини бериб, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, камбағаллик даражаси 6,8 фоизни ташкил қилди.

Айтилишича, иш берувчилар томонидан бўш иш ўринлари тўғрисидаги мажбурий маълумотларни тақдим этмаслик ва жўнатилган номзодларни ишга олмаслик учун жазо чораларини бекор қилиш таклиф этилмоқда. Бу орқали бандлик органлари иш берувчилардан тўғри ва ҳаққоний маълумотларни тўплаб, уларга иш излаётган фуқароларни йўналтиради. Иш берувчи эса номзодни қабул қилиш ёки қилмасликни ўзи ҳал этади.

Ушбу тизимни жорий этиш учун махсус электрон платформа яратилиб, дастлаб Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида бошланади ва кейинчалик бутун мамлакат бўйича татбиқ этилади.

Мутасаддиларга касбий таълимни уч босқичли тизимга ўтказиш вазифаси қўйилди. Жумладан, интернет орқали бепул видеодарсларни жорий этиш, ишловчи фуқароларга қайта тайёргарлик ёки малака ошириш учун “касб ваучери” орқали имконият яратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш бошланди

Олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар 2025 йил 25 июлдан 8 августга қадар 15 кун давомида олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлашлари лозим.

Бунинг учун my.uzbmb.uz платформасининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлимига кириб, “Хизматдан фойдаланиш” тугмаси босилади ва “ОТМ танлаш” бўлимига ўтилади.

Дастлаб абитуриент “Танлов устуворлиги” ва “Мақсадли қабул” бўйича ўз танловини амалга оширади.

Шундан сўнг абитуриент тест топширган фанлар мажмуаси ва таълим тилига мос бўлган бештагача олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини таълим шакли билан бирга танлайди.

Бунда таълим йўналишларини бир олий таълим муассасаси ёки турли олий таълим муассасалари доирасида танлаш мумкин.


Таълим йўналишларини танлаб, “Сақлаш” тугмаси босилгандан сўнг маълумотларни тасдиқлаш учун абитуриентнинг телефон рақамига СМС хабар юборилади. СМС хабардаги кодни дастурга киритиш орқали маълумотлар тасдиқланади.

Маълумотлар тасдиқланганидан сўнг, “Абитуриент қайд варақаси” шаклланади. Қайд варақада абитуриент танлаган танлов устуворлиги, таълим шакллари, олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари акс этган бўлади. Юклаб олиш тугмаси орқали абитуриент қайд варақасини юклаб олиши мумкин.


Абитуриентлар таълим йўналишларини танлаш муддати якунлангунга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ва қайд варақасини қайта юклаб олишлари мумкин.

Абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани тўғрисидаги якуний танлов натижалари таълим йўналишларини танлаш тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳафта муддатда эълон қилинади.


Telegram | Instagram | Facebook
3269-1 низом ўзгариш.pdf
852.5 KB
«Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартлари тўғрисида»ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар (№3269-1, 21.07.2025й) киритилди.

Банклар эндиликда ипотека кредити беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддат ичида қарз олувчига ипотека кредити беришнинг рад этилиши сабабларини аниқ ва тушунарли кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади (аввал қарор нусхасидан кўчирма юборарди).

Низомдаги гаров қийматини ҳар уч йилда ёки кўчмас мулк бозорида жиддий ўзгаришлар юз берганда янгилаб туриш бўйича тавсия бекор бўлмоқда.

Қарз юки, қарз олувчининг тўловга лаёқатини таҳлил қилиш янги қабул қилинган 3618-низом орқали тартибга солиниши сабабли, бу низомдан ушбу талаблар чиқарилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
1 августдан бошлаб чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга фуқароларга тавсиянома бериш ҳуқуқига эга вазирлик, идоралар ва йирик хўжалик бирлашмалари рўйхати.

Мазкур тавсияномага эга абитуриентлар бакалавриат таълим йўналишларининг масофавий ёки кечки таълим шаклларига суҳбат натижаларига кўра, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинадилар.

Мазкур тоифадаги талабгорлар 2025 йил 1 августдан 15 августгача (шу куни ҳам) Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Хотин-қизлар учун қўшимча 4 мингта давлат гранти квотаси

📍Қорақалпоғистон – 284;
📍Андижон вилояти – 312;
📍Бухоро вилояти – 180;
📍Жиззах вилояти – 233;
📍Қашқадарё вилояти – 337;
📍Навоий вилояти – 196;
📍Наманган вилояти – 382;
📍Самарқанд вилояти – 508;
📍Сурхондарё вилояти – 318;
📍Сирдарё вилояти – 140;
📍Тошкент вилояти – 218;
📍Фарғона вилояти – 529;
📍Хоразм вилояти – 275;
📍Тошкент шаҳри – 88.

Ўтган йиллардаги каби 3 та соҳага алоҳида квота ажратилган:
аниқ ва табиий фанлар;
техника фанлари;
тиббиёт фанлари.

Мана шу учта соҳадан ортиб қолган квоталар эса, умумий бошқа барча соҳалар учун бўлади. Жорий йилда ўтиш бали паст бўладиган техника йўналиши учун камайтирилиб, тиббиёт учун квота кўпайтирилган.

Хотин-қизларга берилган имтиёз қандай ҳисобланади? Энг муҳим маълумотлар:

— бу тавсиянома фақат биринчи йўналишга ўтади;
— фақат кундузги таълим шаклига қўшимча квота берилган. Кечки ёки масофавий учун имтиёз қўлланмайди;
— шу сабабли тавсияномаси бор хотин-қизлар биринчи йўналишга албатта кундузги таълимни танлаши керак, йўқса тавсиянома кучга эга бўлмайди;
— ушбу тавсиянома балл қўшиб бермайди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президентнинг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросининг назорати янада кучайтирилади

“Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–117-сон, 25.07.2025 й.) қабул қилинди.


Фармонга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари, ҳамда бошқа ташкилотларда ижро интизомини ташкил этишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини назорат қилишнинг самарали механизмларини жорий қилиш;

ҳудудларда ислоҳотлар натижадорлигини ўрганиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ишларини сифатли ташкил этиш;

давлат органлари ва ташкилотларда ижрони ташкил этишда биринчи раҳбарларнинг масъулиятини ошириш;

ижро интизомини назорат қилиш жараёнларига сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш.

Фармон билан, Ҳисоб палатасига қўшимча вазифалар юклатилди, жумладан:

Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланишини ўрганиш билан бирга уларнинг аҳоли ҳамда тадбиркорлар учун самарадорлигини таҳлил қилиш;

ижро интизомини мустаҳкамлашга, мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини оширишга, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар натижаларига эришишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро этилиши юзасидан давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш.

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг қисқартириладиган штат бирликлари ҳисобидан Ҳисоб палатасига қўшимча 10 та бошқарув штат бирлиги ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизига зўравонлик қилган отага 12 йил қамоқ жазоси тайинланди

Фарзандига жинсий зўравонлик қилган отанинг жинояти ижтимоий ходим ташаббуси билан фош этилган. Қизалоқ аввал жим юрган, бироқ тиббий кўрик чоғида воқеа маълум бўлган ва тергов бошланган.

Жабрланувчи бола оилавий болалар уйига жойлаштирилиб, кейин онаси қарамоғига топширилган. Ҳозирда унга тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда экан.

Суд отани Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми бўйича айбдор деб топиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этди.

Telegram
| Instagram | Facebook
❗️2025 йил 1 августдан:

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади. Бунда:

▪️ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 271 000 сўм;

▪️ базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм этиб белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2025 йил 1 августдан:

"Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралашнинг электрон тизими жорий этилади.

Бунда ташкилотлар томонидан иш ўринларини захиралаш электрон реестр маълумотлари орқали ўзлари жойлашган ҳудуддаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний ҳолати ва имкониятлари ҳамда малака даражасидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўқувчиларни мактабдан-мактабга кўчириш жараёни 1 августдан давом эттирилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган тегишли Маъмурий регламент асосида амалга оширилаётган ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йилнинг 31 июлига қадар тўхтатилган эди.

Мазкур вақт оралиғида электрон платформа (erp.maktab.uz) орқали умумий ўрта таълим муассасаларини янги ўқув йилига ҳамда ўқувчиларни синфдан-синфга ўтказиш жараёни амалга оширилади.

Ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йил 1 августдан давом эттирилади.

Telegram | Instagram | Facebook