Segment.uz
73.2K subscribers
5.78K photos
1.4K videos
92 files
6.89K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️Дам олиш кунлари ҳам жазирама иссиқ давом этади

Ўзгидромет маълумотига кўра, бу ҳафта охирида ҳам Ўзбекистон ҳудудига жанубдан иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимлари кириб келади.

Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +40…+43 даража, жануб ва чўл ҳудудларда +44…+45 даражагача кўтарилади. Фақат Қорақалпоғистон ва Хоразмда якшанба куни +35…+38 даража бўлиши кутилмоқда.

Тошкентда ҳарорат кундузлари +40…+43, кечалари +24…+27 даража атрофида бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича давлат гранти тасдиқланди

“Давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент фармойиши (ПФ–43-сон, 18.07.2025 й.) қабул қилинди.


Фармойиш билан 2025/2026 ўқув йили ва келгуси 3 ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди. Бунда:

1️⃣ бакалавриат босқичига кундузги таълим шакли бўйича:

▪️ 2025/2026 ўқув йили учун – 35 500 та;
▪️ 2026/2027 ўқув йили учун – 36 023 та;
▪️ 2027/2028 ўқув йили учун – 36 460 та;
▪️ 2028/2029 ўқув йили учун – 36 761 та.

2️⃣ магистратура босқичига кундузги таълим шакли бўйича:

▪️ 2025/2026 ўқув йили учун – 9 922 та;
▪️ 2026/2027 ўқув йили учун – 10 191 та;
▪️ 2027/2028 ўқув йили учун – 10 477 та;
▪️ 2028/2029 ўқув йили учун – 10 784 та.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қуйидагилар бўйича таклифларни Давлат комиссиясига тақдим этади:

▪️ республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига ажратилган 1 320 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан;

▪️ давлат олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган, хорижда истиқомат қилаётган ёш ватандошлар учун 30 та давлат грантининг таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти бўйича;

▪️Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда хотин-қизлар учун ажратилган 4 000 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан.

Telegram | Instagram | Facebook
Тўй учун пул керакми? Муаммо йўқ!

🏦 BRB мобил иловасида исталган мақсадлар учун бир зумда онлайн кредит олишингиз мумкин:
ҳужжатларсиз
навбатларсиз
гаровсиз

Энди тўйингизга тайёрланинг!

👉 Ҳозироқ BRB мобил иловасини юклаб олинг!
Экология вазирлиги тадбиркор Мурод Назаровнинг дарахт кесишда қўллаётган ёндашувларини атрофлича текшириш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўлиқ тафтиш ўтказилиши зарур, деб баёнот берди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган шаҳрида 16 нафар аъзодан иборат «Ислом давлати Хуросон вилояти» халқаро террористик ташкилотининг яширин гуруҳи аниқланди. Уларнинг орасида хусусий университет асосчиси ҳам бор.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:

2025 йил 1 сентябрдан:

умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;

умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;

I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Сентябрдан бошлаб хорижий тил сертификати йўқ чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги қарори билан, 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 сертификатига эга бўлиши шартлиги белгилаб қўйилган эди.

Аммо педагоглар ва жамоатчилик вакилларининг мурожаатлари сабабли қарор ижроси бир йилга узайтирилган. Яъни 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб кучга киради.

Ушбу талаб барча умумий-ўрта, ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасалари учун амал қилади. Бунда фақатгина инглиз тили эмас, балки барча хорижий тиллар қамраб олинади (2-хорижий тил устозлари мустасно).

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги янги талаб ҳақида педагогларга бир неча марта расмий эслатмалар берган. Ҳудудларда тушунтириш ишлари ҳам олиб борилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
5% кешбэка на повседневные покупки с Salom Card от TBC Bank

Оплачивайте еду, кофе, поездки или продукты с Salom Card и получайте 5% кешбэка с каждой оплаты в KFC, Yaponamama, Yandex Go, Korzinka Go, Olma и у других партнёров.

Полный список партнёров – по ссылке

Заказать карту можно в приложении TBC UZ – выпуск и доставка бесплатны.
Bakalavr grant 4 yillik.pdf
1.4 MB
Бакалавриат таълим йўналишлари учун 4 йиллик давлат гранти

2025/2026 ва келгуси уч ўқув йилида давлат олий таълим ташкилотлари бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари:

▪️ 2025/2026-ўқув йили учун – 35 500 та;
▪️ 2026/2027-ўқув йили учун – 36 023 та;
▪️ 2027/2028-ўқув йили учун – 36 460 та;
▪️ 2028/2029-ўқув йили учун – 36 761 та.

Telegram | Instagram | Facebook
Magistratura grant 4 yillik.pdf
5.8 MB
Магистратура таълим йўналишлари учун давлат гранти

4 йиллик даврда олий таълим ташкилотларига магистратуранинг кундузги таълим шакли бўйича ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари:

▪️ 2025/2026-ўқув йили учун – 9 922 та;
▪️ 2026/2027-ўқув йили учун – 10 191 та;
▪️ 2027/2028-ўқув йили учун – 10 477 та;
▪️ 2028/2029-ўқув йили учун – 10 784 та.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Талабаларни ўқишга қабул қилиш “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқлаштирилади

Президент Фармони (ПФ–114-сон, 19.07.2025 й.) билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.


Фармон билан киритилган ўзгартиришларга кўра, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида талабаларни Турин политехника университети (Италия Республикаси) ўқув режа ва дастурлари билан бир қаторда бошқа илғор хорижий олий таълим ташкилотларининг ҳам ўқув режа ва дастурлари асосида ўқитиш тизими жорий қилинади.

Шунингдек, олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш жараёнлари “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқлаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
1 августдан бошлаб чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш йўлида Швейцария ҳукумати билан музокараларни муваффақиятли якунлади.

Бу ҳақда Президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов маълум қилди. Унинг айтишича, маррага эришиш учун бир нечта мамлакат қолди, холос.

Шундай қилиб, 25 та мамлакат билан музокаралар охирига етказилди.


Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюриб, саноат ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар, янги ишлаб чиқариш қувватлари ва бошқа объектлар билан танишади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озарбойжоннинг SOCAR компанияси Ўзбекистон энергетика бозорига киради

Озарбойжоннинг SOCAR компанияси билан Устюртдаги конларда қидирув ўтказиб, нефт қазиб олиш бўйича келишувга эришилди. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовга кўра, маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим жорий ҳафта охирига қадар имзоланиши режалаштирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
981 та мактабда ичимлик суви йўқ

Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан тақдим этилган геопортал маълумотларига кўра, республика миқёсида:

⁃ 981 та мактабда ичимлик суви йўқ.

⁃ 5830 та мактаб марказлашган тармоқдан сув ичади.

⁃ 1194 та мактабга машинада олиб келинади.

⁃ 3177 та мактабда скважина/артезиан бор.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида 450 метр узунликдаги ер ости туннели аниқланди

Маълум қилинишича, икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мазкур ер ости траншеяси орқали Қозоғистондан Ўзбекистонга ёқилғи олиб ўтилаётганини аниқлашди.

Туннель Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари кўмагида ўтказилган операция натижасида фош этилган.

Тергов маълумотларига кўра, мазкур жиноий фаолият икки ойдан буён амалга ошириб келинган. Контрабанда учун барқарор логистика тизими, хориждан молиялаштириш ва етказиб бериш канали ташкил этилган.

Telegram | Instagram | Facebook
#Кун_иқтибоси:

“Тарбия-таълим муассасаларидаги фаолиятни оғир эканлигидан келиб чиқиб, пенсия ёшини 50 ёшгача қисқартириш, пенсионерларни болалар билан бевосита ишлашини чеклаш ҳақида ўйлашимиз керак”.

Алишер Қодиров, “Миллий тикланиш” партияси раҳбари

Telegram
| Instagram | Facebook
ДХХ раиси Кобулда Толибон мудофаа вазири билан учрашди

​​​​​​​Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги делегация Кобул шаҳрида Толибон Миллий мудофаа вазири Мулла Муҳаммад Ёқуб билан учрашув ўтказди.

Суҳбатда Ўзбекистон делегацияси Афғонистондаги хавфсизлик ҳолати ва иқтисодий тараққиётдан мамнун эканини билдирган.

Telegram | Instagram | Facebook
«Ишончнома» бўйича янги талаб жорий этилиши мумкин

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, эндиликда ишончномада автомототранспорт воситасини чет элга олиб чиқиш ҳуқуқи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги ёзув алоҳида кўрсатилиши шарт бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ОТМга кириш имтиҳонларига оид муддатлар:

14-23 июль — тест жараёнлари;

24 июлдан 7 августгача — йўналиш танлаш жараёни (тахминий муддат, ўзгариши ҳам мумкин);

8-17 август — мандатни тайёрлаш жараёни (тахминий муддат);

17 август — мандат куни (тахминий муддат);

18-27 август — олийгоҳга кира олмаган абитуриентларнинг техникумларни танлаш жараёни (тахминий муддат).

Telegram | Instagram | Facebook