Segment.uz
73.2K subscribers
5.78K photos
1.4K videos
92 files
6.89K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарадорлиги оширилади

Президент фармони билан Вазирлар Маҳкамасига Бошқарув самарадорлиги агентлиги ва Стратегик ислоҳотлар агентлиги билан биргаликда 2025 йил 1 сентябрга қадар:

бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, такрорланувчи назорат функцияларини бекор қилиш, қарор қабул қилишда шаффофлик ва очиқликни таъминлашга қаратилган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарадорлиги ошириш;

ҳудудларни комплекс ривожлантриш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасида маҳаллий ҳокимликлар иқтисодий, маъмурий ва молиявий ваколатларини янада кенгайтиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари пакетини тайёрлаш вазифаси топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

“Давлат идораларига ишга қабул қилишнинг очиқ-ошкора тизими жорий қилинади”.

Президентнинг 2022 йил 4 августда давлат хизматини ислоҳ қилиш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги нутқидан


Telegram | Instagram | Facebook
1 августдан бошлаб чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўқувчиларни мактабдан-мактабга кўчириш жараёни 1 августдан давом эттирилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган тегишли Маъмурий регламент асосида амалга оширилаётган ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йилнинг 31 июлига қадар тўхтатилган эди.

Мазкур вақт оралиғида электрон платформа (erp.maktab.uz) орқали умумий ўрта таълим муассасаларини янги ўқув йилига ҳамда ўқувчиларни синфдан-синфга ўтказиш жараёни амалга оширилади.

Ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йил 1 августдан давом эттирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
🛍Кундалик харидларингизни амалга оширишда қулайлик ва қўшимча имкониятларни излаётган бўлсангиз, InfinBank'нинг "TezQR" хизматига эътибор қаратинг. Бу фақатгина комиссиясиз ва хавфсиз тўлов усули бўлибгина қолмай, ҳозирда хизматдан фойдаланувчиларга унутилмас совғалар ҳам тақдим этилмоқда.

Яъни, оддий харидлар орқали Амирсойнинг "Le Chalet" мажмуасида оилавий ҳордиқ чиқариш имкониятини қўлга киритишингиз мумкин.

Исталган савдо нуқтасида TezQR орқали атиги 100 000 сўмдан ортиқ тўлов қилинг. Шу орқали сиз "Le Chalet" мажмуасига 10 та сертификатдан бирини ютиб олиш учун номзод бўласиз.

Қатнашиш учун бор-йўғи 3 қадам:

1. Савдо нуқтасида TezQR орқали тўлашни сўранг.
2. InfinBANK иловасини очиб TezQR функциясини танланг.
3. QR-кодни сканерланг ва тўловни тасдиқланг!

Акция 31 июлгача давом этади. Ғолиблар ҳар ҳафта InfinBank'нинг расмий Instagram саҳифаларида эълон қилиб борилади.

👉Батафсил маълумот ва акция шартлари билан бу ерда таниншинг
❗️2025 йил 1 июлдан:

Аҳоли уй-жойларининг энергия аудитини ўтказиш харажатлари ҳамда қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар қийматининг 20 фоизи ва иссиқлик насослари қийматининг 40 фоизини қоплаш учун Энергия самарадорлиги миллий агентлиги томонидан субсидия ажратилади.

Бироқ, ушбу миқдорлар БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган қийматда қопланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Айрим ёш мутахассисларнинг ойлик маошига устама тўланади

Эндиликда ТОП-300 талик рўйхатга киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида таҳсил олган ёш мутахассисларга қўшимча устама берилади.

Президентнинг 19.06.2025 йилдаги ПФ-95-сонли Фармони билан 13.07.2021 йилдаги ПФ-6260-сонли Фармонига ўзгартириш киритилди.


Унга кўра, нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 300 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларини (бакалавриат, магистратура) тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаб борилади.

Маълумот учун: ушбу тўловлар аввалроқ ТОП-500 рейтингига кирувчи хорижий таълим муассасаларини тамомлаганларга нисбатан қўлланилган.


Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарори билан 2025–2026 йилларда Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош майда шохли молларни олиб келинади ва уларни маҳаллий шароитда наслчилик-селекция ишлари ёрдамида кўпайтириш орқали уларнинг сонини 2029 йил якунига қадар 1 млн бошга етказилади.

2025 йил 1 августдан 2027 йил 31 декабрга қадар Мўғулистондан майда шохли молларни Ўзбекистонга импорт қилишда тадбиркорлик субъектларига:

ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилинади;

ҚҚСни тўлаш муддатини фоизлар ҳисобланмаган ҳолда тўлов таъминотисиз кечиктириб тўлаш имконияти берилади.

Мўғулистондан майда шохли молларни Ўзбекистонга импорт қилишда:

чорвачилик йўналишида жалб қилинган халқаро молия институтларининг кредит маблағларини тадбиркорлик субъектларига йиллик 10 фоиз ставкада (шундан 3 фоиз банк маржаси) 5 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан ажратилади;

тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредит маблағлари учун суғурта механизмидан фойдаланган ҳолда мол-мулк гаров таъминотини 50 фоизгача этиб белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Наманган вилояти “Учқўрғон” чегара божхона пости инспектори 57 дона “iPhone 16 PRO MAX” телефонларини IMEI-коди (ҳар бири учун 100 доллар) бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда чет элдан олиб келинган кийим-кечаклар учун чора кўрмаслик эвазига жами 6100 доллар пора талаб қилган.

У 11–14 июль кунлари 900 доллар (11,3 млн сўм), 16 июль куни яна 1000 доллар (12,5 млн сўм) ни пластик карта орқали олган вақтида ушланди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан иш қўзғатилиб, қамоққа олинди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Дам олиш кунлари ҳам жазирама иссиқ давом этади

Ўзгидромет маълумотига кўра, бу ҳафта охирида ҳам Ўзбекистон ҳудудига жанубдан иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимлари кириб келади.

Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +40…+43 даража, жануб ва чўл ҳудудларда +44…+45 даражагача кўтарилади. Фақат Қорақалпоғистон ва Хоразмда якшанба куни +35…+38 даража бўлиши кутилмоқда.

Тошкентда ҳарорат кундузлари +40…+43, кечалари +24…+27 даража атрофида бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича давлат гранти тасдиқланди

“Давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент фармойиши (ПФ–43-сон, 18.07.2025 й.) қабул қилинди.


Фармойиш билан 2025/2026 ўқув йили ва келгуси 3 ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди. Бунда:

1️⃣ бакалавриат босқичига кундузги таълим шакли бўйича:

▪️ 2025/2026 ўқув йили учун – 35 500 та;
▪️ 2026/2027 ўқув йили учун – 36 023 та;
▪️ 2027/2028 ўқув йили учун – 36 460 та;
▪️ 2028/2029 ўқув йили учун – 36 761 та.

2️⃣ магистратура босқичига кундузги таълим шакли бўйича:

▪️ 2025/2026 ўқув йили учун – 9 922 та;
▪️ 2026/2027 ўқув йили учун – 10 191 та;
▪️ 2027/2028 ўқув йили учун – 10 477 та;
▪️ 2028/2029 ўқув йили учун – 10 784 та.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қуйидагилар бўйича таклифларни Давлат комиссиясига тақдим этади:

▪️ республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига ажратилган 1 320 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан;

▪️ давлат олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган, хорижда истиқомат қилаётган ёш ватандошлар учун 30 та давлат грантининг таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти бўйича;

▪️Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда хотин-қизлар учун ажратилган 4 000 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан.

Telegram | Instagram | Facebook
Тўй учун пул керакми? Муаммо йўқ!

🏦 BRB мобил иловасида исталган мақсадлар учун бир зумда онлайн кредит олишингиз мумкин:
ҳужжатларсиз
навбатларсиз
гаровсиз

Энди тўйингизга тайёрланинг!

👉 Ҳозироқ BRB мобил иловасини юклаб олинг!
Экология вазирлиги тадбиркор Мурод Назаровнинг дарахт кесишда қўллаётган ёндашувларини атрофлича текшириш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўлиқ тафтиш ўтказилиши зарур, деб баёнот берди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган шаҳрида 16 нафар аъзодан иборат «Ислом давлати Хуросон вилояти» халқаро террористик ташкилотининг яширин гуруҳи аниқланди. Уларнинг орасида хусусий университет асосчиси ҳам бор.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:

2025 йил 1 сентябрдан:

умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;

умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;

I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Сентябрдан бошлаб хорижий тил сертификати йўқ чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги қарори билан, 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 сертификатига эга бўлиши шартлиги белгилаб қўйилган эди.

Аммо педагоглар ва жамоатчилик вакилларининг мурожаатлари сабабли қарор ижроси бир йилга узайтирилган. Яъни 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб кучга киради.

Ушбу талаб барча умумий-ўрта, ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасалари учун амал қилади. Бунда фақатгина инглиз тили эмас, балки барча хорижий тиллар қамраб олинади (2-хорижий тил устозлари мустасно).

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги янги талаб ҳақида педагогларга бир неча марта расмий эслатмалар берган. Ҳудудларда тушунтириш ишлари ҳам олиб борилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
5% кешбэка на повседневные покупки с Salom Card от TBC Bank

Оплачивайте еду, кофе, поездки или продукты с Salom Card и получайте 5% кешбэка с каждой оплаты в KFC, Yaponamama, Yandex Go, Korzinka Go, Olma и у других партнёров.

Полный список партнёров – по ссылке

Заказать карту можно в приложении TBC UZ – выпуск и доставка бесплатны.
Bakalavr grant 4 yillik.pdf
1.4 MB
Бакалавриат таълим йўналишлари учун 4 йиллик давлат гранти

2025/2026 ва келгуси уч ўқув йилида давлат олий таълим ташкилотлари бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари:

▪️ 2025/2026-ўқув йили учун – 35 500 та;
▪️ 2026/2027-ўқув йили учун – 36 023 та;
▪️ 2027/2028-ўқув йили учун – 36 460 та;
▪️ 2028/2029-ўқув йили учун – 36 761 та.

Telegram | Instagram | Facebook
Magistratura grant 4 yillik.pdf
5.8 MB
Магистратура таълим йўналишлари учун давлат гранти

4 йиллик даврда олий таълим ташкилотларига магистратуранинг кундузги таълим шакли бўйича ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари:

▪️ 2025/2026-ўқув йили учун – 9 922 та;
▪️ 2026/2027-ўқув йили учун – 10 191 та;
▪️ 2027/2028-ўқув йили учун – 10 477 та;
▪️ 2028/2029-ўқув йили учун – 10 784 та.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Талабаларни ўқишга қабул қилиш “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқлаштирилади

Президент Фармони (ПФ–114-сон, 19.07.2025 й.) билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.


Фармон билан киритилган ўзгартиришларга кўра, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида талабаларни Турин политехника университети (Италия Республикаси) ўқув режа ва дастурлари билан бир қаторда бошқа илғор хорижий олий таълим ташкилотларининг ҳам ўқув режа ва дастурлари асосида ўқитиш тизими жорий қилинади.

Шунингдек, олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш жараёнлари “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқлаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
1 августдан бошлаб чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади.

Telegram | Instagram | Facebook