Segment.uz
73.2K subscribers
5.79K photos
1.41K videos
92 files
6.91K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️Президентнинг тегишли фармони билан:

Алишер Бахадирович Самадов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Гаянэ Олеговна Умерова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаментининг раҳбари – Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот котиби лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби лавозимидан озод этилди;

Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди;

Бобур Ботирович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Зилемхан Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди;

Элла Анатольевна Джахангирова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Тадбирларни ташкиллаштириш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президентнинг тегишли фармони билан:

Эркин Турақулович Юлдашев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Комплаенс хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди;

Азизбек Аллабергенович Урунов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди;

Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетик хавфсизлик бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Одил Қаландарович Абдурахмонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Президент Администрациясининг қуйидаги раҳбар ходимларининг лавозимлари ўзгаришсиз қолдирилди:

Хайриддин Мадриддинович Султонов – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси – Спичрайтери;

Шухрат Мадаминович Ғаниев
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси;

Турсинхан Айдарович Худайбергенов – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси;

Виктор Владимирович Махмудов
– Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби;

Алишербек Азизович Пайгамов – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти раҳбари;

Улугбек Учкунович Курбанов – Ўзбекистон Республикаси Президенти Протоколи раҳбари.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Хонобод шаҳар ҳокими ўринбосари, Андижон тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари ва Андижон шаҳар статистика бўлими бошлиғи ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғининг қилмишлари фош этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
17 июлда республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида, 18-20 июлда ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-45 даражагача кўтарилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌱Yashillikka hissa qo‘shadigan mutaxassis bo‘lishni istasangiz, Green University'ga hujjat topshiring!

PF-81-son Farmonga muvofiq tashkil etilgan Markaziy Osiyo atrof-muhit va iqlim o‘zgarishini o‘rganish universiteti (Green University) davlat oliy ta’lim muassasasi hisoblanadi.

Universitetni tamomlagan O‘zbekiston Respublikasi fuqarolari Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi tomonidan Milliy kadrlar zaxirasiga, besh yillik ish stajiga ega bo‘lgandan keyin — mutaxassisligi bo‘yicha rahbar lavozimlarga tayinlanadigan istiqbolli nomzodlar ro‘yxatiga kiritiladi.

Bu universitet orqali siz nafaqat zamonaviy bilim va ko‘nikmalarga ega bo‘lasiz, balki O‘zbekistonda ham, xorijda ham talab yuqori bo‘lgan va yaxshi maosh to‘lanadigan mutaxassisga aylanasiz.

🎓 Bakalavriat yo‘nalishlari:
• Atrof-muhit va barqaror boshqaruv
• Atrof-muhit va iqtisodiyot
• Ekologiya va davlat boshqaruvi
• Ekologik muhandislik va qayta tiklanuvchi energiya
• Barqaror turizm va ekoturizm boshqaruvi

🎓 Magistratura yo‘nalishlari:
• Barqaror rivojlanish
• Barqaror moliya
• Atrof-muhit huquqi
• Atrof-muhit sohasida ommaviy kommunikatsiya
• Tabiatni muhofaza qilish
• Barqaror turizm
• Sirkulyar iqtisodiyot
• Gidrometeorologiya va suv xo‘jaligi
• Barqaror shaharsozlik
• Iqlimga chidamli o‘rmon xo‘jaligi
💻 Ariza topshirish uchun.

📞 1157
👉🏻 www.greenuniversity.uz / Reklama
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугундан “Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсуми бошланди

“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 2-мавсуми 15 июлдан бошланиб, 31 август куни охирига қадар давом этади.

Бунда:

1️⃣ Лойиҳа киритиш босқичи — 15 июль – 3 август;
2️⃣ Саралаш босқичи — 4–18 август;
3️⃣ Тарғибот босқичи — 19–21 август;
4️⃣ Овоз бериш босқичи — 22–31 август кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги 2-мавсум ғолиблари 1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Тошкент шаҳар прокурори лавозимида фаолият юритиб келган Эркин Турақулович Юлдашев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Комплаенс хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:

Хорижий тиллар
бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олганига 2 йилдан ошмаган ёшларга олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун фоизсиз ссуда берилади.

Бунда фоизсиз ссуда 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга БҲМнинг 320 бараваригача миқдорда ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги 6 ой давомида мунтазам спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун БҲМнинг 10 бараваридан ошмайдиган махсус спорт форма, инвентарь, мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиш харажатлари қоплаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони:

2025 йилдан бошлаб ҳар йили “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форуми ўтказиб борилади.

Форум “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш жараёнида кенг аҳоли қатламининг истиқболли ташаббусларини қўллаб-қувватлашга ҳамда уларнинг фаоллигини рағбатлантириш ва кенг тарғиб қилишга қаратилган.


Форумга тайёргарлик жараёнида келиб тушган истиқболли ташаббуслар Топ-50 ва Топ-10 талик тартибида сараланади.

Истиқболли ташаббусларни баҳолаш Менторлар кенгаши томонидан амалга оширилади.

Менторлар кенгаши томонидан Топ-10 деб топилган энг долзарб истиқболли ташаббуслар Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокида ўтказиладиган Форумнинг ялпи мажлисида муҳокама қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўқишни кўчириш учун аризалар қабул қилиш бошланди

1️⃣ https://my.uzbmb.uz/service/41 саҳифаси орқали қуйидаги олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига ўқишни кўчириш бўйича аризаларни онлайн қабул қилиш бошланди:

хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан (жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1000 та ўриндан бирини эгаллаган бўлса ҳам);
Ўзбекистондаги нодавлат олий таълим ташкилотларидан;
хорижий олий таълим ташкилотларининг Ўзбекистондаги филиалларидан.

2️⃣ transfer.edu.uz сайти орқали эса Ўзбекистондаги бир давлат олийгоҳидан бошқа давлат олийгоҳига ўқишни кўчириш бўйича аризалар қабул қилинади.

Аризалар 15 июлдан 5 августга қадар қабул қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат бошқарувида самарадорлик мезонлари кучайтирилади

“Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-111-сон, 14.07.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра:

▫️Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тугатилиб унинг ахборот соҳасида назорат ва мониторинг бўйича вазифа ва функциялари Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясига ўтказилди;

▫️Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ Администрация бўйсунувига ўтказилди;

▫️Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази негизида Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ташкил этилди;

▫️Администрация Матбуот хизмати медиа-маркази негизида Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ташкил этилди;

▫️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги негизида Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташкил этилди;

▫️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Администрация бўйсунувига ўтказилди.

2025 йил 1 сентябргача қуйидагиларга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилади:

⚫️бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, такрорланувчи назорат функцияларини бекор қилиш, қарор қабул қилишда шаффофлик ва очиқликни таъминлашга қаратилган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарадорлигини ошириш;

⚫️ ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасида маҳаллий ҳокимликлар иқтисодий, маъмурий ва молиявий ваколатларини янада кенгайтириш.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарадорлиги оширилади

Президент фармони билан Вазирлар Маҳкамасига Бошқарув самарадорлиги агентлиги ва Стратегик ислоҳотлар агентлиги билан биргаликда 2025 йил 1 сентябрга қадар:

бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, такрорланувчи назорат функцияларини бекор қилиш, қарор қабул қилишда шаффофлик ва очиқликни таъминлашга қаратилган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарадорлиги ошириш;

ҳудудларни комплекс ривожлантриш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасида маҳаллий ҳокимликлар иқтисодий, маъмурий ва молиявий ваколатларини янада кенгайтиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари пакетини тайёрлаш вазифаси топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

“Давлат идораларига ишга қабул қилишнинг очиқ-ошкора тизими жорий қилинади”.

Президентнинг 2022 йил 4 августда давлат хизматини ислоҳ қилиш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги нутқидан


Telegram | Instagram | Facebook
1 августдан бошлаб чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўқувчиларни мактабдан-мактабга кўчириш жараёни 1 августдан давом эттирилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган тегишли Маъмурий регламент асосида амалга оширилаётган ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йилнинг 31 июлига қадар тўхтатилган эди.

Мазкур вақт оралиғида электрон платформа (erp.maktab.uz) орқали умумий ўрта таълим муассасаларини янги ўқув йилига ҳамда ўқувчиларни синфдан-синфга ўтказиш жараёни амалга оширилади.

Ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йил 1 августдан давом эттирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
🛍Кундалик харидларингизни амалга оширишда қулайлик ва қўшимча имкониятларни излаётган бўлсангиз, InfinBank'нинг "TezQR" хизматига эътибор қаратинг. Бу фақатгина комиссиясиз ва хавфсиз тўлов усули бўлибгина қолмай, ҳозирда хизматдан фойдаланувчиларга унутилмас совғалар ҳам тақдим этилмоқда.

Яъни, оддий харидлар орқали Амирсойнинг "Le Chalet" мажмуасида оилавий ҳордиқ чиқариш имкониятини қўлга киритишингиз мумкин.

Исталган савдо нуқтасида TezQR орқали атиги 100 000 сўмдан ортиқ тўлов қилинг. Шу орқали сиз "Le Chalet" мажмуасига 10 та сертификатдан бирини ютиб олиш учун номзод бўласиз.

Қатнашиш учун бор-йўғи 3 қадам:

1. Савдо нуқтасида TezQR орқали тўлашни сўранг.
2. InfinBANK иловасини очиб TezQR функциясини танланг.
3. QR-кодни сканерланг ва тўловни тасдиқланг!

Акция 31 июлгача давом этади. Ғолиблар ҳар ҳафта InfinBank'нинг расмий Instagram саҳифаларида эълон қилиб борилади.

👉Батафсил маълумот ва акция шартлари билан бу ерда таниншинг
❗️2025 йил 1 июлдан:

Аҳоли уй-жойларининг энергия аудитини ўтказиш харажатлари ҳамда қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар қийматининг 20 фоизи ва иссиқлик насослари қийматининг 40 фоизини қоплаш учун Энергия самарадорлиги миллий агентлиги томонидан субсидия ажратилади.

Бироқ, ушбу миқдорлар БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган қийматда қопланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Айрим ёш мутахассисларнинг ойлик маошига устама тўланади

Эндиликда ТОП-300 талик рўйхатга киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида таҳсил олган ёш мутахассисларга қўшимча устама берилади.

Президентнинг 19.06.2025 йилдаги ПФ-95-сонли Фармони билан 13.07.2021 йилдаги ПФ-6260-сонли Фармонига ўзгартириш киритилди.


Унга кўра, нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 300 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларини (бакалавриат, магистратура) тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаб борилади.

Маълумот учун: ушбу тўловлар аввалроқ ТОП-500 рейтингига кирувчи хорижий таълим муассасаларини тамомлаганларга нисбатан қўлланилган.


Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарори билан 2025–2026 йилларда Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош майда шохли молларни олиб келинади ва уларни маҳаллий шароитда наслчилик-селекция ишлари ёрдамида кўпайтириш орқали уларнинг сонини 2029 йил якунига қадар 1 млн бошга етказилади.

2025 йил 1 августдан 2027 йил 31 декабрга қадар Мўғулистондан майда шохли молларни Ўзбекистонга импорт қилишда тадбиркорлик субъектларига:

ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилинади;

ҚҚСни тўлаш муддатини фоизлар ҳисобланмаган ҳолда тўлов таъминотисиз кечиктириб тўлаш имконияти берилади.

Мўғулистондан майда шохли молларни Ўзбекистонга импорт қилишда:

чорвачилик йўналишида жалб қилинган халқаро молия институтларининг кредит маблағларини тадбиркорлик субъектларига йиллик 10 фоиз ставкада (шундан 3 фоиз банк маржаси) 5 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан ажратилади;

тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредит маблағлари учун суғурта механизмидан фойдаланган ҳолда мол-мулк гаров таъминотини 50 фоизгача этиб белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook