Segment.uz
73.2K subscribers
5.79K photos
1.41K videos
94 files
6.91K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш 10 июлдан бошланади

2025 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар 2025 йил 10 июль куни соат 09:00 дан бошлаб қабул қилинади.

Субсидия олиш:
Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш орқали
электрон тарзда my.gov.uz портали орқали амалга оширилади.

❗️Ариза берувчи ва унинг яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлар аризада кўрсатилган ҳолларда) ўртача даромад миқдори қуйидаги чегараларда бўлиши зарур:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 3,12 млн сўмдан – 9,24 млн сўмгача;
Тошкент шаҳрида 3,12 млн сўмдан – 10,63 млн сўмгача.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шароф Рашидов тумани ҳокими 10 минг доллар пора олаётганда қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокимлигининг бош мутахассиси қурилиш соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарига туман ҳудудидан кўп қаватли уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиб беришни ваъда қилади ва эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Жорий йилнинг 5 июль куни бош мутахассис сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олиб, туман ҳокимига беради. 8 июль куни эса тадбиркордан қолган 20 минг АҚШ долларини ҳам олади. Унга туман ҳокимининг тегишли қарори билан “Токчилик” МФЙ ҳудудида умумий ўрта таълим мактаб биносини барпо этиш учун ажратилган 1,7 гектар ер майдонида 8 та кўп қаватли уй қурилишига рухсат берилган ҳужжатларни тақдим этади.


Сўнгра, бош мутахассис ҳокимият биноси олдида туман ҳокимига 10 минг АҚШ долларини берган вақтида ДХХ ходимлари томонидан уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Ҳозирда Шароф Рашидов тумани ҳокими депутатлик дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси билан, бош мутахассисга эса Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Чегара қўшинларининг учувчисиз авиация мажмуаси фойдаланишга топширилди

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бугундан ипотека кредитлари бўйича субсидияга ариза қабул қилиш бошланди

2025 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар 2025 йил 10 июль куни соат 09:00 дан бошлаб қабул қилинмоқда.

Субсидия олиш:

Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш орқали
электрон тарзда my.gov.uz портали орқали амалга оширилади.

❗️Ариза берувчи ва унинг яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлар аризада кўрсатилган ҳолларда) ўртача даромад миқдори қуйидаги чегараларда бўлиши зарур:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 3,12 млн сўмдан – 9,24 млн сўмгача;
Тошкент шаҳрида 3,12 млн сўмдан – 10,63 млн сўмгача.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларига ташриф буюриб, маҳаллалардаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, саноат корхоналари фаолияти билан танишади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Бунёдкор кўчасидаги ободонлаштириш ишлари ҳамда Янги Камолон маҳалласининг ҳаёти билан танишди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсуми 15 июлдан бошланади

“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 2-мавсуми 15 июлдан бошланиб, 31 август куни охирига қадар давом этади.

Бунда:
1️⃣ Лойиҳа киритиш босқичи — 15 июль – 3 август;
2️⃣ Саралаш босқичи — 4–18 август;
3️⃣ Тарғибот босқичи — 19–21 август;
4️⃣ Овоз бериш босқичи — 22–31 август кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги 2-мавсум ғолиблари 1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига билан:

2025 йил 1 августдан бошлаб қуйидагилар белгиланди:

республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлардаги лавозимларнинг бошқарув ва ёрдамчи гуруҳлари учун танловлар фақатгина Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона портали орқали ўтказилади;

қонунчиликда лавозимга тайинлашда тегишли органлар билан келишилиши лозим бўлган лавозимлар бўйича келишув ушбу органларнинг вакилларини танлов комиссияси таркибига киритиш йўли билан амалга оширилади;

тест синовлари Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули орқали махсус жиҳозланган хоналарда ёки масофавий онлайн прокторинг тизими орқали ўтказилади.

Бунда тегишли давлат органида тест синовларини махсус жиҳозланган хоналарда ёки масофавий ўтказиш масаласи Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан мурожаатлар таҳлили, ўрганишлар ва сўровномалар натижаларига кўра ҳал этилади.


Telegram | Instagram | Facebook
❗️Кириш имтиҳонлари 14 июлдан бошланади – БМБА

Бу йилги олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари 14 июлдан бошланиб 23 июлга қадар 10 кун давом этади.

Имтиҳон 2 сменaда бўлиб ўтади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев 2025 йил охиригача “Янги Камолон” маҳалласида бирорта жиноят содир бўлмаслигини ваъда қилган катта лейтенантга капитан унвонини бериш юзасидан Бош вазир ва Ички ишлар вазирига топшириқ берди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати тасдиқланди

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий сайтига 2025-2026 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синови ўтказиладиган бинолар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.

Ҳавола: https://uzbmb.uz/page/test_2025

Унда қуйидаги маълумотлар акс этган:

⁃ тест синови ўтказиладиган ҳудуднинг расми;
⁃ ҳудудга кириш жойлари;
⁃ тест синови ўтказиладиган жой номи;
⁃ тест синови ўтказиладиган жой манзили;
⁃ бино рақами;
⁃ тест синови ўтказиладиган гуруҳлар;
⁃ жойларнинг Google харитадаги жойлашуви (геолокацияси).

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️678 нафар абитуриент барча фанлардан тест синовларидан озод қилинган

Улар барча фанлардан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлгани учун тест синовларидан озод қилиниб, бевосита танлов босқичига ўтказилган. Қизиғи, ўтган йили фақат 1 нафар абитуриентда барча фандан сертификати бўлган.

Бундай вазиятда одатда абитуриентлар максимал 189 баллни тестга кирмасдан нақд қилиб қўяди. Аммо айрим абитуриентларда миллий сертификат фоизли чиққан бўлса, унда максимал балл эмас, фоизга мутаносиб балл берилиши мумкин.


Шунингдек, бу йил 85 минг 140 нафар абитуриент умумтаълим фанларидан, 58 минг 216 нафари эса чет тилларидан миллий ёки халқаро сертификатга эга. Ушбу кўрсаткичлар 2024 йилда мос равишда 13 минг 180 ва 44 минг 834 нафарни ташкил этган.

Telegram | Instagram | Facebook
Тошкент «прописка»си тўғрисидаги қонун бекор қилинди, рўйхатга олиш билдиришномали бўлади

Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий «прописка» олиш ҳуқуқига эга шахслар доирасини чекловчи қонун бекор қилинмоқда. Ҳозирда 12 тоифадаги фуқаролар бундай ҳуқуққа эга. Президент у билан ҳар бир фуқаро пойтахтда доимий яшаш ҳуқуқини олиши мумкин бўлган янги қонунни имзолади.

Фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатга олишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этишга қаратилган янги механизмлар ҳам жорий этилмоқда.

Ҳужжат уч ойдан кейин — 2025 йил 11 октябрда кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
1 августдан бошлаб чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Тошкентда 7 нафар бола ҳовузда чўкди — 1 нафар бола вафот этди

Бош прокуратура хабар беришича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жорий йилнинг 12 май кунидан 10 июль кунига қадар Тошкент шаҳрининг турли ҳудудлардаги яшаш манзилларидан 7 нафар вояга етмаган болани чўкиши билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушган.

Шундан 4 нафар вояга етмаган даволанишдан сўнг яшаш манзилларига рухсат берилган, 2 нафар вояга етмаган бола даволанмоқда, шундан 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Шунингдек, 1 нафар бола қаровсиз қолганлиги оқибатида хонадонда мавжуд бўлган бассейнга тушиб кетиши натижасида вафот этган. Вояга етмаган бола тиббий муассасага олиб борилган вақтда унда биологик ўлим қайд этилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧵 Biznes uchun yaxshi joy topilgan bo‘lsa, har bir minut muhim.

TBC Kredit haftaning istalgan kunida, hatto dam olish kunlari ham olish mumkin.

Arizani TBC UZ ilovasida yuboring — javob atigi 1 daqiqada keladi.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсуми 15 июлдан бошланади

“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 2-мавсуми 15 июлдан бошланиб, 31 август куни охирига қадар давом этади.

Бунда:
1️⃣ Лойиҳа киритиш босқичи — 15 июль – 3 август;
2️⃣ Саралаш босқичи — 4–18 август;
3️⃣ Тарғибот босқичи — 19–21 август;
4️⃣ Овоз бериш босқичи — 22–31 август кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги 2-мавсум ғолиблари 1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Сентябрдан бошлаб хорижий тил сертификати йўқ чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги қарори билан, 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 сертификатига эга бўлиши шартлиги белгилаб қўйилган эди.

Аммо педагоглар ва жамоатчилик вакилларининг мурожаатлари сабабли қарор ижроси бир йилга узайтирилган. Яъни 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб кучга киради.

Ушбу талаб барча умумий-ўрта, ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасалари учун амал қилади. Бунда фақатгина инглиз тили эмас, балки барча хорижий тиллар қамраб олинади (2-хорижий тил устозлари мустасно).

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги янги талаб ҳақида педагогларга бир неча марта расмий эслатмалар берган. Ҳудудларда тушунтириш ишлари ҳам олиб борилган.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрининг 10 та пиёдалар ўтиш жойида сунъий интеллект асосида ишловчи камералар ўрнатилди.

Ушбу камералар ёрдамида дастлабки 3 кун ичида пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларга 1 минг 700 та жарима ёзилди.

Яқин орада бундай камераларни Тошкентнинг яна 30 та чорраҳасига ўрнатиш режалаштирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди.

Ушбу Фармонга мувофиқ, Президент Администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди. Натижада Администрация ва унинг таркибидаги ташкилотларда 284 та штат қисқартирилди, такрорланувчи лавозимлар оптималлаштирилди.

Фармонга асосан, эндиликда Президент Администрацияси фаолиятида 5 та устувор йўналиш белгиланди. Булар — таълим, бизнес, суд-ҳуқуқ тизими, тиббиёт ва сув ресурслари масалаларидир. Ушбу йўналишларда ислоҳотларни самарали амалга ошириш мақсадида Президент Администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилди.

Бундан ташқари, Президентнинг стратегик ривожланиш, ташқи сиёсат бўйича янги маслаҳатчи лавозимлари киритилиб, молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект, креатив иқтисодиёт ва туризмни ривожлантириш, жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги, тадбирларни ташкиллаштириш, йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш бўйича, шунингдек, коммуникация департаментлари ташкил этилди.

Telegram | Instagram | Facebook