Segment.uz
73.2K subscribers
5.8K photos
1.41K videos
95 files
6.92K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Ижтимоий ҳимоя ягона реестридаги оилалар учун қонунчиликда белгиланган ижтимоий хизматлар, ёрдамлар ва имтиёзлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга ҳам татбиқ этилади, 2026 йил 1 январдан бошлаб эса фақат Камбағал оилалар реестридаги оилаларга кўрсатилади.

Шунингдек, камбағал оилалар "қизил" ёки "сариқ" тоифадан «яшил» тоифага ўтганда улар учун қонунчиликда назарда тутилган давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кейинги 12 ой муддатга сақлаб қолинади.

Маълумот учун: 2025 йил 15 майдан Камбағал оилалар реестрига киритилган ва ушбу реестрга тушиш хавфи бўлган оилаларни “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга тақсимлаш белгиланган.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши қарорини қабул қилдилар. Давлат раҳбарлари ҳузурида қатор икки томонлама ҳужжатлар алмашилди. Шу жумладан:

Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани 2025-2029 йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси";

Фан, касб-ҳунар ва олий таълим соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

2030 йилга қадар товар айирбошлашни $1 млрдга етказиш дастури;

Кемачилик ва кемасозлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;

Тошкент вилояти ва Сумгаит шаҳри, Навоий ва Габала шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги келишувлар ва бошқалар.

Telegram | Instagram | Facebook
Меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади.

Бундан бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно.


Бунда:

субсидия 2024 йил 1 июндан 2026 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади;

меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади;

меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб хорижда 3 ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар тушунилади.

Telegram | Instagram | Facebook
VMQ-403 Nodavlat ta'lim 30.06.2025.pdf
1.4 MB
❗️ Ўзбекистонда нодавлат ОТМларни лицензиялаш учун қўшимча талаблар жорий этилди

Вазирлар Маҳкамасининг 403-сонли қарорига мувофиқ, энди нодавлат ОТМ очмоқчи бўлган талабгор:

таълим ташкилотининг концепциясини (номи, мақоми, бошқаруви, йўналишлари, қабул параметрлари, таълим сифати, тўлов миқдори, 5 йиллик ривожланиш режаси ва бошқалар) тақдим этади;

2 млн доллар эквивалентидаги устав фондини шакллантиради;

350 минг доллар маблағни депозитга жойлаштиради;

камида 5 минг кв.м таълим биносига эга бўлиши (ёки 5 йиллик ижара шартномасига эга бўлиши) лозим;

илк 5 йилда йиллик фойданинг 80%, кейинги йилларда камида 50%ни ривожлантиришга йўналтиради.

Қарор расмий эълон қилинган санадан 3 ой ўтгач кучга киради.

Ушбу муддатгача лицензия олганлар 2026 йил 1 январгача фаолиятини янги талабларга мослаштириши шарт.

Telegram | Instagram | Facebook
Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш 10 июлдан бошланади

2025 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар 2025 йил 10 июль куни соат 09:00 дан бошлаб қабул қилинади.

Субсидия олиш:
Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш орқали
электрон тарзда my.gov.uz портали орқали амалга оширилади.

❗️Ариза берувчи ва унинг яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлар аризада кўрсатилган ҳолларда) ўртача даромад миқдори қуйидаги чегараларда бўлиши зарур:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 3,12 млн сўмдан – 9,24 млн сўмгача;
Тошкент шаҳрида 3,12 млн сўмдан – 10,63 млн сўмгача.

Telegram | Instagram | Facebook
“Буюклар ҳақида 100 та далил” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

“Ренессанс” кино уйида “Буюклар ҳақида 100 та далил” номли янги китобнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.


Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Фанлар академияси ҳамда бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда нашр этилган ушбу китобда буюк аллома ва давлат арбоблари ҳақида 100 та муҳим маълумот жамланган.

Китобнинг етти тилда чоп этилгани, унинг нафақат миллий, балки халқаро миқёсда ҳам кенг ўқувчилар оммасига манзур бўлиши, аждодларимиз меросини турли маданият ва жамиятлар орасида кенг тарғиб этилишини англатади.

Мазкур китоб Республикамиздаги барча таълим муассасалари кутубхоналаридан муносиб ўрин эгаллаши таъкидланди.


Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсуми 15 июлдан бошланади

“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 2-мавсуми 15 июлдан бошланиб, 31 август куни охирига қадар давом этади.

Бунда:
1️⃣ Лойиҳа киритиш босқичи — 15 июль – 3 август;
2️⃣ Саралаш босқичи — 4–18 август;
3️⃣ Тарғибот босқичи — 19–21 август;
4️⃣ Овоз бериш босқичи — 22–31 август кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги 2-мавсум ғолиблари 1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Хонкенди шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитида иштирок этди.

Ўзбекистон президенти Эрон ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича эришилган келишувни қўллаб-қувватлади ҳамда дунё ҳамжамиятини яна бир бор ядро қуролидан холи ҳудудлар географиясини кенгайтиришга чақирди.

Ташкилотнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ривожланиш устувор йўналишларини илгари суриш мақсадида "Иқтисодий ҳамкорликнинг стратегик мақсадлари - 2035" концепциясини қабул қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Президент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси бўйича тезкор ахборот алмашиш ва уларни тўсиқсиз етказиб бериш учун "яшил йўлаклар" тизимини яратиш ташаббусини илгари сурди.

Глобал иқлим кун тартибидаги масалаларда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлигини қайд этиб, президент чўл ҳудудларида ўрмонлар ташкил қилиш ва рекреация зоналарини барпо этиш бўйича Трансчегаравий "яшил дастур" ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди.

Telegram | Instagram | Facebook
Маҳаллангиздаги қуйидаги “еттилик” ходимларидан қайси бири ўз иш фаолияти билан сизда ижобий таассурот қолдирмоқда?
Anonymous Poll
20%
Маҳалла раиси
16%
Ҳоким ёрдамчиси
13%
Ёшлар етакчиси
25%
Хотин-қизлар фаоли
5%
Профилактика инспектори
17%
Ижтимоий ходим
3%
Солиқ инспектори
❗️Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

Тест синовларига кириш учун абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.

“Абитуриент рухсатномаси”ни my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетдан юклаб олиш мумкин (қайд варағи деган саҳифада юклаб олиш тугмаси пайдо бўлган).

Ёки шахсий кабинетга кирмасдан, шунчаки my.uzbmb.uz/allow/bachelor-allow саҳифаси орқали паспорт серияси ва рақами ҳамда ЖШШИР рақамини киритган ҳолда олиш мумкин.

Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим.


❗️ Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ниматуллаев Илҳом Анварович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига инспекция директорининг биринчи ўринбосари Эшқўзиев Хуршиджон Мусажонович директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиши кутилмоқда

Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 36-41 даражани, 8-9 июль кунлари 33-38 даражани, 10-11 июлда 31-36 даражани ташкил этади. Ўзбекистон жанубида ҳам ҳарорат пасаяди ва иш ҳафтасининг охирига келиб ҳарорат 37-40 даражани ташкил этади.

Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 9-10 июль кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Кириш имтиҳонлари 14 июлдан бошланади – БМБА

Бу йилги олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари 14 июлдан бошланиб 23 июлга қадар 10 кун давом этади.

Имтиҳон 2 сменaда бўлиб ўтади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш 10 июлдан бошланади

2025 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар 2025 йил 10 июль куни соат 09:00 дан бошлаб қабул қилинади.

Субсидия олиш:
Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш орқали
электрон тарзда my.gov.uz портали орқали амалга оширилади.

❗️Ариза берувчи ва унинг яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлар аризада кўрсатилган ҳолларда) ўртача даромад миқдори қуйидаги чегараларда бўлиши зарур:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 3,12 млн сўмдан – 9,24 млн сўмгача;
Тошкент шаҳрида 3,12 млн сўмдан – 10,63 млн сўмгача.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий масалаларга тизимли ёндашув зарур

Ногиронлиги бўлган фуқароларнинг кундалик ҳаётдаги эҳтиёж ва муаммолари фақат битта идора ёки тизим доирасида ҳал бўладиган масала эмас. Бу борада барча тегишли ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик зарур.

Шу каби долзарб мавзуларни очиқ ва таҳлилий муҳокама қилиш мақсадида Халқ демократик партияси ташаббуси билан “Мунозара майдони” лойиҳаси йўлга қўйилди.

Майдон доирасида мутахассислар, соҳа вакиллари ва жамоатчилик фаоллари иштирокида ижтимоий-иқтисодий муаммолар муҳокама қилиниб, аниқ таклифлар шакллантирилиб борилади.

Халқ демократик партияси халқимизнинг оддий вакиллари билан мулоқот қилиб, турли соҳа одамларидан фикр олаётгани, кундалик ҳаёт билан боғлиқ саволларни муҳокама этаётгани қувонарли.

Клуб сессиясининг тўлиқ вариантини ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

Лойиҳага оид маълумотлар ва муҳокамаларни Telegram, Instagram, YouTube ҳамда Facebook орқали ҳам кузатиш имконияти мавжуд.

Telegram | Instagram | Facebook