Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан учрашувидан:
➖ Эндиликда банклар топ-300 талик олийгоҳга кирган ёшларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити беради.
➖ Сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича банк-молия, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва энергетикани устувор йўналиш сифатида белгилаб, 100 та лойиҳа амалга оширилади.
Президент қадриятларимиз ва маданиятимизни ўзида ифода этадиган сунъий интеллектнинг миллий моделини ишлаб чиқиш бошланганини эълон қилинди.
➖ Стартапларни молиялаштиришга киритиладиган венчур сармоя миқдори 145 млн доллардан 1 млрд долларга етказилади.
➖ Ўқишга кира олмаган мактаб битирувчилари ҳамда техникум ва олийгоҳларни тугатаётган талабаларни банд этиш бўйича 2 та алоҳида дастур қабул қилинди.
➖ Энди Давлат бошқаруви академиясида “Келажак лидерлари” дастури бўйича ҳар йили 100 нафар салоҳиятли ёшлар ўқитилади. Бу ёшлар вазир ва ҳокимларга бириктирилади, икки ой уларнинг ёнида юриб, тажриба орттиради. Бир ойга хорижий стажировкага юборилади.
Telegram | Instagram | Facebook

Энди шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади
1 июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг my.gov.uz даги электрон шакли расман тан олинади. Уларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропорт, вокзал каби тегишли ҳужжатларни сўрайдиган ташкилотларда талаб этилмайди.
Бу президентнинг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.
Ҳужжатга мувофиқ, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида шахсий ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БМТ қароргоҳида ўтган анжуманда Ўзбекистоннинг маҳалла модели халқаро даражада эътироф этилди. У халқ билан давлат ўртасида мулоқотни кучайтиришда самарали восита сифатида қайд этилди.
UNDP, ECOSOC, UNFPA ва бошқа ташкилотлар вакиллари қатнашган тадбирда маҳаллий бошқарувни ислоҳ қилиш, қашшоқликка қарши курашиш ва рақамли ривожланиш соҳасидаги тажриба юқори баҳоланди.
Telegram | Instagram | Facebook
UNDP, ECOSOC, UNFPA ва бошқа ташкилотлар вакиллари қатнашган тадбирда маҳаллий бошқарувни ислоҳ қилиш, қашшоқликка қарши курашиш ва рақамли ривожланиш соҳасидаги тажриба юқори баҳоланди.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Марказий банк давлат томонидан тўланадиган ижтимоий нафақалар фуқаролар розилигисиз қарздорликни сўндириш учун ечиб олиниши адолатга зид ва инсофсиз амалиёт сифатида баҳоламоқда.
Шу муносабат билан, Марказий банк ташкилотларни истеъмолчиларга нисбатан адолатли бўлишга ва бундай амалиётларни тўхтатишга чақирмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook
Шу муносабат билан, Марказий банк ташкилотларни истеъмолчиларга нисбатан адолатли бўлишга ва бундай амалиётларни тўхтатишга чақирмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook
“Ўрикзор” бозори фаолияти вақтинча тўхтатилди
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 27 июнидан “Ўрикзор”даги қурилиш маҳсулотлари бозори (савдо комплекси) аниқланган ёнғинга қарши камчиликлар ва қонунбузарликлар тўлиқ бартараф этилгунига қадар иш фаолияти вақтинча тўхтатилган — Тошкент шаҳар ФВВ

1 июлдан нималар ўзгаради?
➖ Пенсиялар ва нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 10 фоизга оширилади;
➖ Уй сотиб олишда эскроу тизими жорий этилади. Шартномалар фақат давлат рўйхатидан ўтган қурилиш объектлари бўйича тузилади;
➖ Ногиронлик пенсиялари проактив шаклда тайинланади;
➖ Соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел жорий этилади. "Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар" дастури амалга оширилади;
➖ Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил қилинади. Агентлик ташқи сифат назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади;
➖ Хусусий назорат тизими механизмлари шакллантирилади. Якка тартибдаги уй-жойлар ва кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан қурилиш назорати хусусий сектор томонидан олиб борилади;
➖ Айрим давлат хизматлари ва функциялари хусусий секторга ўтказилади;
➖ Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат хизматчиларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг янги тартиби жорий этилади;
➖ «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатларига халқаро ташкилотлар, хорижий муассасалар ва йирик компанияларида стажировка ўташига рухсат берилади;
➖ Экологик тоза ҳудуд режими жорий қилинган ҳудудлардаги фуқаролар йиғинларига «экомаҳалла», «экоқишлоқ» ва «экоовул» мақоми берилади.

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 2-4 июль кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитида иштирок этади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўқувчиларни мактабдан-мактабга кўчириш жараёни вақтинча тўхтатилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган тегишли Маъмурий регламент асосида амалга оширилаётган ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йилнинг 31 июлига қадар тўхтатилиши маълум қилинди.
Мазкур вақт оралиғида электрон платформа (erp.maktab.uz) орқали умумий ўрта таълим муассасаларини янги ўқув йилига ҳамда ўқувчиларни синфдан-синфга ўтказиш жараёни амалга оширилади.
Ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати 2025 йил 1 августдан давом эттирилади.

❗️Айрим ёш мутахассисларнинг ойлик маошига устама тўланади
Эндиликда ТОП-300 талик рўйхатга киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида таҳсил олган ёш мутахассисларга қўшимча устама берилади.
Унга кўра, нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 300 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларини (бакалавриат, магистратура) тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаб борилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Эндиликда ТОП-300 талик рўйхатга киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида таҳсил олган ёш мутахассисларга қўшимча устама берилади.
Президентнинг 19.06.2025 йилдаги ПФ-95-сонли Фармони билан 13.07.2021 йилдаги ПФ-6260-сонли Фармонига ўзгартириш киритилди.
Унга кўра, нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 300 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларини (бакалавриат, магистратура) тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаб борилади.
Маълумот учун: ушбу тўловлар аввалроқ ТОП-500 рейтингига кирувчи хорижий таълим муассасаларини тамомлаганларга нисбатан қўлланилган.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб:
давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади.
Telegram | Instagram | Facebook
давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:
2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари лавозим маошини уларнинг иш тажрибаси, илмий ва малака даражаси, натижадорлиги ҳамда бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, ягона принцип асосида шакллантириш бўйича 2025 йил 1 ноябрга қадар давлат хизматчиларининг ойлик иш ҳақи тизимини тубдан такомиллаштиришга оид Президент Фармони лойиҳасини киритилади.

Ижтимоий ҳимоя ягона реестридаги оилалар учун қонунчиликда белгиланган ижтимоий хизматлар, ёрдамлар ва имтиёзлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга ҳам татбиқ этилади, 2026 йил 1 январдан бошлаб эса фақат Камбағал оилалар реестридаги оилаларга кўрсатилади.
Шунингдек, камбағал оилалар "қизил" ёки "сариқ" тоифадан «яшил» тоифага ўтганда улар учун қонунчиликда назарда тутилган давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кейинги 12 ой муддатга сақлаб қолинади.
Маълумот учун: 2025 йил 15 майдан Камбағал оилалар реестрига киритилган ва ушбу реестрга тушиш хавфи бўлган оилаларни “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга тақсимлаш белгиланган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши қарорини қабул қилдилар. Давлат раҳбарлари ҳузурида қатор икки томонлама ҳужжатлар алмашилди. Шу жумладан:
➖ Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани 2025-2029 йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси";
➖ Фан, касб-ҳунар ва олий таълим соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
➖ 2030 йилга қадар товар айирбошлашни $1 млрдга етказиш дастури;
➖ Кемачилик ва кемасозлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
➖ Тошкент вилояти ва Сумгаит шаҳри, Навоий ва Габала шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги келишувлар ва бошқалар.

Меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади.
Бундан бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно.
Бунда:
➖ субсидия 2024 йил 1 июндан 2026 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади;
➖ меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади;
➖ меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб хорижда 3 ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар тушунилади.

VMQ-403 Nodavlat ta'lim 30.06.2025.pdf
1.4 MB
❗️ Ўзбекистонда нодавлат ОТМларни лицензиялаш учун қўшимча талаблар жорий этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 403-сонли қарорига мувофиқ, энди нодавлат ОТМ очмоқчи бўлган талабгор:
➖ таълим ташкилотининг концепциясини (номи, мақоми, бошқаруви, йўналишлари, қабул параметрлари, таълим сифати, тўлов миқдори, 5 йиллик ривожланиш режаси ва бошқалар) тақдим этади;
➖ 2 млн доллар эквивалентидаги устав фондини шакллантиради;
➖ 350 минг доллар маблағни депозитга жойлаштиради;
➖ камида 5 минг кв.м таълим биносига эга бўлиши (ёки 5 йиллик ижара шартномасига эга бўлиши) лозим;
➖ илк 5 йилда йиллик фойданинг 80%, кейинги йилларда камида 50%ни ривожлантиришга йўналтиради.
Қарор расмий эълон қилинган санадан 3 ой ўтгач кучга киради.
Ушбу муддатгача лицензия олганлар 2026 йил 1 январгача фаолиятини янги талабларга мослаштириши шарт.

Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш 10 июлдан бошланади
2025 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар 2025 йил 10 июль куни соат 09:00 дан бошлаб қабул қилинади.
Субсидия олиш:
➖ Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш орқали
➖ электрон тарзда my.gov.uz портали орқали амалга оширилади.
❗️Ариза берувчи ва унинг яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлар аризада кўрсатилган ҳолларда) ўртача даромад миқдори қуйидаги чегараларда бўлиши зарур:
➖ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 3,12 млн сўмдан – 9,24 млн сўмгача;
➖ Тошкент шаҳрида 3,12 млн сўмдан – 10,63 млн сўмгача.

“Буюклар ҳақида 100 та далил” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Фанлар академияси ҳамда бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда нашр этилган ушбу китобда буюк аллома ва давлат арбоблари ҳақида 100 та муҳим маълумот жамланган.
Китобнинг етти тилда чоп этилгани, унинг нафақат миллий, балки халқаро миқёсда ҳам кенг ўқувчилар оммасига манзур бўлиши, аждодларимиз меросини турли маданият ва жамиятлар орасида кенг тарғиб этилишини англатади.
Telegram | Instagram | Facebook
“Ренессанс” кино уйида “Буюклар ҳақида 100 та далил” номли янги китобнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Фанлар академияси ҳамда бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда нашр этилган ушбу китобда буюк аллома ва давлат арбоблари ҳақида 100 та муҳим маълумот жамланган.
Китобнинг етти тилда чоп этилгани, унинг нафақат миллий, балки халқаро миқёсда ҳам кенг ўқувчилар оммасига манзур бўлиши, аждодларимиз меросини турли маданият ва жамиятлар орасида кенг тарғиб этилишини англатади.
Мазкур китоб Республикамиздаги барча таълим муассасалари кутубхоналаридан муносиб ўрин эгаллаши таъкидланди.
Telegram | Instagram | Facebook