Segment.uz
73.2K subscribers
5.8K photos
1.41K videos
96 files
6.93K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан:

Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан;

Уткиржон Ғайратович Кодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимидан;

Жахонгир Жовахирлаевич Ибрагимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Махмуд Истамов адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар (2024 йилдан) Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девони раҳбари лавозимида фаолият кўрсатган.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда халқаро ҳамкорликнинг янги саҳифасини очиб берган — Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Давлат хизмати форуми бўлиб ўтмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратура босқичига қабул жараёнларини тартибга солувчи низом лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Мазкур ҳужжат Академияда магистратура таълим йўналишларига номзодларни танлаш, саралаш ва қабул қилишда очиқлик, адолат ва меритократия тамойилларини янада мустаҳкамлашга қаратилган.

Низомда ариза топширишдан бошлаб якуний қарор қабул қилинишигача бўлган барча босқичлар, баҳолаш мезонлари, имтиҳон шакллари ва квоталар билан боғлиқ тартиб-қоидалар батафсил баён этилган.

Лойиҳа муҳокамаси жорий йилнинг 9 июлига қадар давом этади.

Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кириш имтиҳонлари 14 июлдан бошланиши мумкин

Ўтган йили ОТМларга кириш имтиҳонлари 14 июлдан 25 июлгача ўтказилганди, бу йил ҳам саналар ўзгаришсиз қолиши мумкин, деди Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигидан Жамшид Одилов.

Унинг айтишича, тест синовлари учун бинолар рўйхати шакллантирилган. Якуний қарорлар ариза топшириш якунланганидан кейин қабул қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзбекистон пенсия тизими ислоҳотларга муҳтож — ХВЖ

Халқаро валюта жамғармасига кўра, Ўзбекистонда амалдаги пенсия тизими ислоҳ қилиниши керак.

Ташкилот пенсия тизимининг барқарорлиги ва адолатли нафақа таъминоти учун қуйидаги ўзгаришларни таклиф қилмоқда:

• пенсия ёшини босқичма-босқич ошириш (ҳозир эркаклар – 60, аёллар – 55 ёш);
• айрим тоифадаги имтиёзли ставкаларни бекор қилиш ва умумий бадал ставкасини ошириш;
• пенсияларни иш давридаги ўртача даромадга қараб ҳисоблаш;
• пенсия миқдорини автоматик индексация қилиш тизимини жорий этиш.


Пенсия ислоҳоти бўйича концепция лойиҳаси шу йил сентябргача Президентга тақдим этилиши режалаштирилган.

Аввалроқ, Жаҳон банки ҳам пенсия ёшини 65 ёшгача оширишни тавсия қилганди.


Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:

2025 йил 1 сентябрдан:

умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;

умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;

I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
🇺🇸 АҚШ визаси: Нега ўзбекистонликлар рад жавобини оляпти?

😰 Америка визаси учун Ўзбекистонликлар томонидан берилган ҳар 6 та аризанинг 4 таси рад этилмоқда. Нега айнан бизда бу кўрсаткич бунчалик юқори?

📌 Жавоб сизни ҳайратда қолдириши мумкин. Батафсил👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш ҳақида

Жисмоний шахсларга ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш имконини берувчи хизмат ишга туширилди.

Бу жисмоний шахсларнинг хабарисиз кредитлар расмийлаштирилиши ҳолатларининг олдини олади. Ушбу хизмат бепул бўлиб, ундан «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюросининг расмий веб-сайти орқали фойдаланиш мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
Абитуриентлар сони сўнгги 7 йилдаги энг кам даражага тушди

Жорий йилда 732 минг 411 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди. Бугун 23:59 гача тўловларни амалга оширмаганлар ҳисобига тестга кирувчилар сони янада камайиши мумкин.

Абитуриентларнинг гендер таркиби қуйидагича:

эркаклар — 346 минг 299 нафар;
аёллар — 386 минг 112 нафар.

Сўнгги 7 йилдаги абитуриентлар сонига назар ташласак, 2025 йилда рўйхатдан ўтганлар сони энг паст кўрсаткични ташкил этмоқда:

▪️2019 йил — 1 млн 66 минг 925 нафар
▪️2020 йил — 1 млн 484 минг 85 нафар
▪️2021 йил — 948 минг 211 нафар
▪️2022 йил — 1 млн 214 минг 232 нафар
▪️2023 йил — 1 млн 18 минг 7 нафар
▪️2024 йил — 894 минг 279 нафар
▪️2025 йил — 732 минг 411 нафар


Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш таклиф қилинмоқда мазмунидаги хабарлар тарқалди. Пенсия жамғармаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Бугунги кунда Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш бўйича ҳеч қандай якуний қарор қабул қилинмаган.

Пенсия ислоҳотини ўтказиш бўйича халқаро экспертлар томонидан берилган таклифлар ҳозирда Ўзбекистон шароитига мослиги, аҳолининг турмуш даражасига таъсири ва иқтисодий оқибатлари таҳлил қилинмоқда.

Пенсия тизимига киритиладиган ҳар қандай ўзгартиришлар, жумладан, пенсия ёшига оид масалалар ҳам, албатта, кенг жамоатчилик муҳокамасидан сўнг, халқнинг фикри ва манфаатларини инобатга олинган ҳолда босқичма-босқич амалга оширилади.

Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев 26-27 июнь кунлари Минск шаҳрида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эскроу тизими жорий этилгач янги уй-жойларнинг нархи кескин ошиб кетиши асоссиз — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига мувофиқ:

2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат сафарларини ташкил этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлилини олиб бориш hrm.argos.uz” электрон тизими таркибидаги “Xizmat safari” ягона модули орқали амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биз насия бозори бизнесига қарши эмасмиз, лекин давлат томонидан тартибга солишни режалаштиряпмиз — Марказий банк раиси Тимур Ишметов

2025 йил 1 январь ҳолатига, насия бозори 8,5 трлн сўмдан ошган. Регулятор раҳбарининг айтишича, насия савдо ташкилотлари қарздорлар тўғрисидаги ахборотни кредит бюросига юбориши, товар устига қўйилган устама ҳақида истеъмолчига маълумот бериши каби таклифлар киритилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️1 июлдан фуқароларга давлат пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади

Унга кўра:

фуқароларга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланганда, пенсиялар алоҳида мурожаат талаб этмасдан проактив шаклда тайинланади. Бунда фуқарога проактив шаклда тайинланган пенсияларни рад қилиш ҳуқуқи берилади;

кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро обектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга компенсациялар электрон маълумотлар алмашинуви асосида проактив шаклда тайинланади;

ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг камида 1 йил иш стажига эга бўлганда фуқаронинг пенсия миқдори ҳар 2 йилда проактив шаклда қайта ҳисобланади.

2025 йил 1 октябрдан давлат пенсия таъминотига оид ҳамда АТ “Халқ банки” томонидан пенсияларни нақд пул шаклида тўлаш билан боғлиқ хизматлар фуқароларни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) ҳамда уларнинг имзосини электрон шаклда олиш орқали амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади.

Telegram | Instagram | Facebook
27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Шу муносабат билан ахборот майдонида фаолият юритаётган соҳа фидоийларини чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз!


Эл-юртимиз, жамоатчилигимиз матбуот нашрлари, теле-радио каналлар, нашриёт ва матбаа корхоналари, Интернет сайтлари, ахборот хизматларида ўз вазифасини сидқидилдан адо этаётган заҳматкаш журналист ва блогерлар, ношир ва муҳаррирлар, таржимон ва рассомлар, режиссёр ва операторлар, барча техник ходимларнинг машаққатли меҳнатини яхши билади ва юксак қадрлайди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Президент Фармони билан “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш” концепцияси тасдиқланди.

Ҳужжатнинг асосий жиҳатлари:

▪️ Янгиликлар ва жамоатчилик назорати (5-банд):

Ҳоким ўринбосарлари номзодлари Кенгашда муҳокама қилинади.
“Кенгаш соати” институти жорий этилади.
Ахлоқ қоидаларини назорат қилиш ваколати Регламент комиссиясига берилади.
Фуқаролар Кенгаш сессияларини кузатиш ҳуқуқига эга бўлади.


▪️ Кенгашларга берилган ваколатлар (3-банд):

Давлат кўчмас мулки учун ижара тўлови ставкаларини белгилаш.
Дафн этиш хизматлари тарифларини тасдиқлаш.
Ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш ўринларини захирага қўйиш.
Йўл ҳаракати тезлигини маҳаллий даражада белгилаш.


▪️Бюджет ва ёшлар гуруҳи (4-банд):

Кенгашлар ташаббуси асосида бюджет харажатларини шакллантириш.
Ёшлар ва Маслаҳат гуруҳлари ташкил этиш.
Маҳаллий Кенгашлар котибиятлари мустақил молиявий ҳисоб-китоб тизимига эга бўлади.
Раис ўринбосари институтини жорий этиш.


Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Минск шаҳрида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида EОИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этди.

Давлат раҳбари EОИИ билан шерикликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича ўз нуқтаи назарини баён қилди.

Ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш учун қулай шароитлар яратиш муҳимлиги қайд этилди. Ўзбекистон мамлакатларимиз ўртасидаги эркин савдо зонаси фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ барча келишувларни тўлиқ бажариб келаётгани таъкидланди.

Шу маънода, мамлакатимизнинг савдо операцияларини техник тартибга солиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва тизимларини яқинлаштиришга қаратилган қатор таклифларини экспертлар даражасида ишлаб чиқишни жадаллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Telegram | Instagram | Facebook