Segment.uz
73.2K subscribers
5.82K photos
1.41K videos
97 files
6.95K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️Энди хорижий хизмат сафарларининг самарадорлиги баҳоланади

Президент фармонига кўра:

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қатор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 3 ой муддатда Хорижий хизмат сафарларининг самарадорлигини баҳолаш услубиятини тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини тайёрлайди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️23 июнь куни – БМТнинг Давлат хизмати куни доирасида ҳар бир вазирлик ва идорада давлат хизматчиларининг оила аъзолари учун “оила куни” тадбирлари (family day) ташкил этиладиПрезидент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони билан:

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Раҳбар кадрларни баҳолаш марказида Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг буюртмаси асосида раҳбарлик лавозимларида ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга қарши барқарорлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони билан:

Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати тасдиқланди.

Рўйхатга кўра, давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган ташкилотлар 4 та — миллий, республика, ҳудудий ва туман даражасига бўлинади.

ДХРА (АРГОС)га давлат органлари ва ташкилотларининг таклифларини инобатга олган ҳолда Президент ёрдамчиси билан келишилгандан сўнг рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.

Шунингдек, республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги бўлинмаларининг аниқ рўйхати ДХРА томонидан тасдиқланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони билан:

Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри тасдиқланди.

ДХРА (АРГОС)га давлат органлари ва ташкилотларининг таклифларини инобатга олган ҳолда Президент ёрдамчиси билан келишилгандан сўнг реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони билан:

Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга кўра:

samaradorlik.uz платформасида фаолият самарадорлиги “аъло” ва “яхши” деб баҳоланган давлат фуқаролик хизматчиси ички танловнинг тест синовини топширишдан озод этилади ва унга тест синовидан максимал балл берилади.

Telegram | Instagram | Facebook