Segment.uz
73.2K subscribers
5.82K photos
1.41K videos
97 files
6.95K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️Президент фармонига мувофиқ:

2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат сафарларини ташкил этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлилини олиб бориш hrm.argos.uz” электрон тизими таркибидаги “Xizmat safari” ягона модули орқали амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этиладиПрезидент фармони

2026 йил 1 январдан бошлаб:

қуйидаги асосий йўналишлардаги эришилган натижалар бўйича Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади:

давлат органларининг инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш самарадорлиги;

давлат хизматларини кўрсатишнинг тезкорлиги ва сифати;

давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги;

давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги;

давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг рақамлаштирилганлик даражаси;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва улар ўринбосарларининг фаолияти самарадорлиги;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан жорий этилган ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа рейтинглар;

рейтинг натижаларига кўра қуйи поғонадаги давлат идораларининг иш усулларини ўзгартириш, бошқарув жараёнларини оптималлаштириш (BPR-реинжиниринг) чоралари амалга оширилади ҳамда Ҳукумат мажлисларида раҳбарлар фаолиятига баҳо бериб борилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига мувофиқ:

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш соҳасида мувофиқлаштирувчи давлат органи ҳисобланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига мувофиқ:

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг ўз кўникмаларини доимий ривожлантириб бориши ҳамда улар ўртасида ўзаро мулоқотни кучайтириш бўйича қуйидаги имкониятларни назарда тутувчи “Давлат хизматчиси” мобил иловаси ишга туширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига мувофиқ:

2025 йил 1 августдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларида ҳар иш кунининг муайян вақтларида жисмоний тарбия ва ҳаракат фаоллиги бўйича тадбирлар ўтказиб борилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:

2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари лавозим маошини уларнинг иш тажрибаси, илмий ва малака даражаси, натижадорлиги ҳамда бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, ягона принцип асосида шакллантириш бўйича 2025 йил 1 ноябрга қадар давлат хизматчиларининг ойлик иш ҳақи тизимини тубдан такомиллаштиришга оид Президент Фармони лойиҳасини киритилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони билан 10 та муҳим ҳужжат тасдиқланди.

Жумладан:

Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати;

Республика, ҳудудий ва туман даражасидаги давлат органлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри;

Миллий даражадаги давлат органлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри;

Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисида низом;

Миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом;

Давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражаларини бериш тартиби тўғрисида низом.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:

2026 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ўзларига тегишли бўлган ошхоналарни тўлиқ аутсорсинг асосида ташкил этиши, уларда соғлом овқатланишни кенг жорий қилиши ҳамда ширинликлар, ёғли, хамир солинган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар, шунингдек, одам соғлигига салбий таъсир кўрсатувчи бошқа турдаги маҳсулотларнинг савдосини чеклаши белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражаси — махсус унвон бериладиПрезидент фармони

Давлат органлари раҳбарлари 2025 йил 1 ноябрга қадар давлат хизматчиларига, истисно тариқасида бир марта, улар эгаллаб турган лавозимига мувофиқ, бироқ, улардаги мавжуд махсус унвонлардан (мартаба ёки малака даражалари) паст бўлмаган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг малака даражалари берилишини таъминласин;

Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг малака даражалари учун қўшимча тўловлар жорий қилингунга қадар давлат хизматчиларига амалдаги махсус унвонлари (мартаба ва малака даражаси) бўйича қўшимча тўловлар (устама, ҳақ) тўлаш давом эттирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Энди хорижий хизмат сафарларининг самарадорлиги баҳоланади

Президент фармонига кўра:

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қатор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 3 ой муддатда Хорижий хизмат сафарларининг самарадорлигини баҳолаш услубиятини тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини тайёрлайди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️23 июнь куни – БМТнинг Давлат хизмати куни доирасида ҳар бир вазирлик ва идорада давлат хизматчиларининг оила аъзолари учун “оила куни” тадбирлари (family day) ташкил этиладиПрезидент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони билан:

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Раҳбар кадрларни баҳолаш марказида Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг буюртмаси асосида раҳбарлик лавозимларида ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга қарши барқарорлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони билан:

Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати тасдиқланди.

Рўйхатга кўра, давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган ташкилотлар 4 та — миллий, республика, ҳудудий ва туман даражасига бўлинади.

ДХРА (АРГОС)га давлат органлари ва ташкилотларининг таклифларини инобатга олган ҳолда Президент ёрдамчиси билан келишилгандан сўнг рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.

Шунингдек, республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги бўлинмаларининг аниқ рўйхати ДХРА томонидан тасдиқланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони билан:

Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри тасдиқланди.

ДХРА (АРГОС)га давлат органлари ва ташкилотларининг таклифларини инобатга олган ҳолда Президент ёрдамчиси билан келишилгандан сўнг реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.

Telegram | Instagram | Facebook