TABIIY FANLAR «SCIENCE» | Rasmiy kanal
7.95K subscribers
8.04K photos
1.35K videos
2K files
2.26K links
«SCIENCE» faniga befarq bo‘lmaganlar uchun maxsus kanal!

“Tabiiy fanlar – ilm-fan olamiga ilk qadam”

Reklama uchun: 👉 @talabageograflar

📮Murojaat uchun👇

👉 @tabiiyfan_sciencebot
Download Telegram
#Сўраган_эдингиз

Инспектор-психологлар ўқитувчининг иш фаолиятига аралашишга ҳаққи борми?

#Савол
Бизнинг туманда инспектор-психологлар мактабга келиб, дарсни бузиб кириб, педагоглар дарсига алоқадор маълумотлар бўйича уларни сўроқ қиляпти. Уларни бундай қилишга ваколати борми? Инспектор-психолог давомат билан шуғилланадими ёки педагог ходимлар фаолиятини ўрганадими?

#Жавоб
Биринчи навбатда шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, педагог ходимининг касбий фаолиятига ноқонуний тарзда аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бу бўйича қонунчиликда алоҳида жавобгарлик белгиланган.

Шу сабабли, инспектор-психологлар ҳам ўқитувчининг иш фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди. Уларга ўқитувчилар фаолиятини текшириш ваколати берилмаган.

Ички ишлар вазирлигининг тегишли буйруғи билан инспектор-психологлар зиммасига хар бир ўқувчи кесимида умумий ўрта таълим муассасаларида психологик мухитни яхшилаш, вояга етмаганлар орасида конунбузилишларга муросасиз муносабатда бўлиш ҳиссини
шакллантириш, муаммоли ўқувчилар билан уларнинг яшаш жойларида ота-оналари иштирокида манзилли ишлаш буйича вазифалар юклатилган.

Яъни, улар дарсларга мунтазам равишда қатнашмаётган вояга етмаганларни аниқлайди, дарсларга қатнашмаслик сабабларини ўрганади ҳамда ўқувчиларнинг микромуҳитини ўрганиш борасида оилаларга ташриф буюриб, ўсмир ва ота-оналар билан индивидуал суҳбатлар уюштиради.

Кўриб турганингиздек, инспектор-психологларнинг вазифаси умуман бошқа. Улар фақат муаммоли ўқувчилар билангина ишлаши лозим. Бу борада ҳуқуқлари бузилган педагог ходимлар керакли органларга шикоят қилиши мумкин.

🌐География ва таълим
#Сўраган_эдингиз

Онлайн ўқиб малака оширган ўқитувчиларни ҳудудий малака ошириш институтларига оффлайн тарзда қайта малака оширишга мажбурлаб юборилиши тўғрими?

#Савол
Мактабгача ва мактаб талими бўлимлари ўқитувчилар онлайн тарзда малака ошириб олган сертификатини тан олмаяпти. Онлайн ёки оффлайн ўқиш ўқитувчининг шароитидан келиб чиқмайдими? Ёки ҳақиқатдан шунақа буйруқ чиққанми? Онлайн ўқиб олган сертификатимиз тан олинмаса нимага бу платформа очилган? Нима учун биз бир йилда икки марта малака оширишимиз керак? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

#Жавоб
Малака ошириш тизимидаги энг катта ўзгаришлардан бири бу ўқитувчиларнинг қаерда ва қандай шаклда малакка оширишни шахсан ўзлари томонидан танлаши йўлга қўйилганлигидир.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сонли "Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги қарор низомига кўра, реестр орқали халқ таълими ташкилотининг ҳар бир ходими, ҳар йили 6 октябридан 15 октябрига қадар, ўз эҳтиёжи ва ихтиёридан келиб чиқиб, навбатдаги календарь йилда малака ошириш шаклини танлайди.

Агар ўқитувчи онлайн ўқишни танлаган бўлса, “Узлуксиз касбий таълим” (onlinedu.uz) электрон платформаси орқали масофадан туриб малака оширади. Агар оффлайн малака ошириш шаклини танлаган бўлса, ҳудуддаги малака ошириш марказига бориб малака оширидаи.

Яъни педагог ходим малака ошириш шаклини шахсан ўзи танлаш ҳуқуқига эга.

Малака ошириш курси дастурини қандай шаклда бўлишидан қатъий назар тўлиқ ўзлаштирган тингловчиларга давлат намунасидаги электрон генерация қилинган ва электрон имзо ёки унинг муқобил шаклдаги ҳужжатни тасдиқловчи воситалар (QR-код, штрихкод) билан тасдиқланган ҳужжат (сертификат) берилади.

Шундай экан педагог ходимларни онлайн тарзда малака ошириб олган сертификатини мактабгача ва мактаб талими бўлимлари тан олмасликка умуман ҳақли эмас. Онлайн тарзда ҳам оффлайн тарза ҳам олинган сертификатлар бир хил кучга эга.

Шунингдек, малака ошириш шаклини ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари томонидан белгилаб берилиши, ўқитувчиларни мажбурий тарзда оффлайн малака ошириш марказларига юбориш мумкин эмас.

👉https://t.me/xalqtaliminfo