Зикр аҳлидан сўранг
134K members
2.7K photos
1.11K videos
107 files
11.6K links
Канал расмий сайти:
Savollar.islom.uz

islom.uz каналлари:
@Islomuz_kanal
@Hazratim_uz
@FiqhUz_kanal
@HilolNashr
@Quranuz_kanali
@wwwIslamUz
@Arabicuz
@BintuSodiq
@Siyrat_uz
@Muslimaatuz
@Hadisislomuz

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!
Download Telegram
to view and join the conversation
СИЙРАТ КИТОБИ

@Savollar_kanal 8144-савол

Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилишларидан то вафот етгунларича қилган жанглари уларнинг ахли аёллари фарзандлари сахобалари ота-оналари яна бошқа улар хақида кўплаб малумотларни ўзида жамлаган уларни танитадиган улар хақда кўпроқ илим малумот оладиган барчасини ўзида жамлаган битта китоб борми? Илтимос бўлса менга тавсия қилсанггиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! «Нурул яқин» номли китобни олиб ўқинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
АВТОМАШИНА САВДОСИ

@Savollar_kanal 8145-савол

Ассалому алайкум! Ушбу савдода тўғри, ҳалол йўлни кўрсатинглар. 1). Бир вилоятдан машина сотиб оламиз. ҳужжатлар эгасининг номида қолади. биз машинани тўғирлаймиз, кам-кўстларини бутунлаб, чиройли ва яхши ҳолатга келтириб харажат ва кўзлаётган фойдамизми ҳисоблаб ўша жойдан, вилоятдан ёки бошқа вилоятдан бошқа харидор топиб сотамиз ва шундан кейин мошина ҳужжатларини биз сотиб олган одамдан тўғридан-тўғри биз сотган одамни номига тўғирлаб берамиз. Яъни орада ҳужжатлар бизнинг номимизда бўлмайди. Биз буни барча томонларга айтиб амалга оширамиз. Яъни сотиб олаётганимизга ҳам ва сотаётганимизга ҳам бу ҳалолми? 2). Машинани далолик қилиб сотсак бўладими? Бир киши машинасини сотмоқчи, биз харидор топиб ушбу машинани сотиб берамиз. Харидорга машина эгасига даллолик қилаётганимизниайтамиз. мисол учун: алисер машинасини 9000$ га сотмоқчи. биз харидорга даллол эканимизни айтамиз ва машинани 9200$га сотамиз. бу савдода пул тақсимланишидаги ҳукми қанақа? бу ҳалолми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳалол. 
2). Бунчалиги ҳалол. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
УЙДАН ЧИҚИБ КЕТСЕН УЧ ТАЛОҚСАН ДЕБ АЙТДИМ

@Savollar_kanal 8146-савол

Ассалому алайкум! Аёлим билан ўртада келишмовчилик бўлиб ўтди. Кейин жахл устида уйдан чиқиб кетсен уч талоқсан деб айтдим. Аёлим уйдан чиқиб кетди. Билмоқчи бўлган нарсам ўртамизга талоқ тушдими? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Талоқ тушган. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ

@Savollar_kanal 8147-савол

Ассалому алайкум! Сиздан қимматли қоғозлар бозори яни Америка бозоридаги энг катта аҳамиятга эга бўлган (Apple , Microsoft , McDonald’s, Samsung , Xiaomi , LG, Chevrolet, Opel ва шунга ўхшаш) корхоналарнинг қимматли қоғозларини Онлайн савдо орқали акцияларини сотиб олиб даромадлар кўриш динимиз Исломда халолми ёки харом?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларнинг акцияларини сотиб олиш жоиз. Акцияларнинг оддийларини сотиб олиш жоиз, имтиёзлиларини жоиз эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
БОШҚАЛАРНИ ПУЛИДАН ТУШАДИГАН БОНУС

@Savollar_kanal 8148-савол

Ассалому алайкум! Ман газ ташкилотида ишлайман инспектор бўлиб истемолчилардан газга тўлов қабул қиламиза. Кейин ўзимизни пластик карта орқали тўлаймиз ва клик тўланган пулдан 2 фоиз менга қайтаради. Шу берган пули 2 фоизи халолми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! У сизни пулингиз эмасда. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
МАҲАЛЛАГА БЕРИЛГАН УН

@Savollar_kanal 8149-савол

Ассалому алайкум! Ун махсулоти билан савдо қиламан яни ахолига махаллага ажратилган фонд ундан. Давлат томонидан ажратилган ундан махалладан ортиб қолган ундан бозорга олиб бориб сотсам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Йўқ. У маҳалла аҳлининг ҳаққи. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
КАСБГА АЛОҚАДОР

@Savollar_kanal 8150-савол

Ассалому алайкум! Мен тиббиёт сохасида тахсил оламан. ИншоАллоҳ тери касалликлари( дерматовенеролог) сохаси бўйича ишламоқчиман. Бизнинг сохамизда туғма хол, нор, сепкиллар ва шунга ўхшаш тошмалар билан туғилган ва маълум сабабларга кўра улардан халос бўлиш ниятида бўлган инсонлар мурожат қилишади. Меним саволим шунга ўхшаш туғма тошмаларни олиш гунохми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Айбни кетказиш учун бўлса жоиз. Бор чиройни зиёдалаш учун бўлса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ҚУРБОНЛИККА АТАЛГАН ҚЎЙ ПУЛИ

@Savollar_kanal 8151-савол

Ассалому алайкум! Фарзандим 1 йилдан бери дардман бўлиб қолди. Шифо топмаямти. Бир қўй сўйдираман деб ният қилган эдим. Қўй пулини йиғдим. Шу пулни мухтожларга берсам бўладими ёки қўй сўйдиришим лозимми? Бемор фарзандларга шифо топилиши учун қўй сўйдириш жоизми? Бунинг қоидаларини тушунтирсангиз, илтимос. Шифо топиши йўллари 9 бўлади дейилади. Бу қандай йўллар. Илтимос, тушунтириб беринг. Фарзандим 16 ёшда. Диагнози оғир невроз. Қийналиб кеттим. Маслахатингизга мухтожман. 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Назр қилган бўлсангиз, сўйиб ҳаммасини тарқатасиз. Ундай бўлмаса, пулини фақир-мискинларга бериб юборинг. Динимизда шифо учун деб жонлиқ сўйиш йўқ. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
АВТОБУС ВА ҚАРЗ

@Savollar_kanal 8152-савол

Ассалому алайкум! Мен бундан чамаси 7 йиллар олдин автобусда ўқишга қатнаб юрар эдим. Уйдагилар сен мактаб ўқувчисисан сенга йўл ҳаққини ярмини берсанг ҳам бўлаверади дейишган. Бир куни автобусга ярм нархини бериб тушган эдим автобусдаги одам мендан тўла беришимни сўраб уршиб берди. Лекин мен бермадим. Бундан бир икки йил олдин шу нарсани ўйлаб ўша рақамли автобусга қарзим бор эди деб бериб юбордим. 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қарздор бўлганингиздан кейин берасизда. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ЗИНО ВАҚТИДА ЎЛИМ ТОПИШ

@Savollar_kanal 8153-савол

Ассалому алайкум! Ҳадисларга кўра зино пайтида иймон чиқиб турилади деган. Шунга биноан биронта иймонли мўмин адашиб нафсига эргашиб зино қилиб турган вақтида вафот топса иймонсиз кофир кетадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда иймони чиқиб туради деган. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
АЁЛЛАР САФАРИ

@Savollar_kanal 8154-савол

Ассалому алайкум! Мен 19 ёшдаман. Онам билан Қозоқистоннинг Тараз шахрига 310 км лик масофага махрамсиз боришимиз мумкунми? Адамлар бизни чегарадан ўтқазиб қўя олмайдилар, уйдан ўзимиз етиб олишимиз керак. Маршруткада 6-8 соатлик йўл. Адамлар маршруткага чиқариб юборганларида ҳам йўл давомида 2-3 маротаба бошқа транспортларга чиқамиз, шундагина манзилга етамиз. Бормаганимизга 2 йил бўлди. Бувимларни кўргани бормоқчимиз. У ердан тоғаларим ҳам ишда бўлганликлари сабаб кутиб ололмайдилар. Хуллас, махрам билан сафар қилишни иложини топа олмаяпмиз. Бундай ҳолатда қандай сафар қилишимиз мумкин? Иккита синглимни ҳам бирга олиб борсак бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жоиз эмас деганлар. Баъзи мазҳабларда ишончли аёллар жамоаси билан сафар қилса бўлади дейилган. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Forwarded from Hilol Nashr 🇺🇿
#янгилик #чегирма #хислатли_ҳикматлар_шарҳи

2х чегирма! «Хислатли ҳикматлар шарҳи» китобини чегирмали нархда харид қилинг ҳамда тўпламнинг электрон нашрини бепул қўлга киритинг!

Энди «Хислатли ҳикматлар шарҳи» китобини «Hilol» нашриёти дўконлари ҳамда онлайн саҳифамиздан харид қилсангиз, сизга махсус 16 хонали промокод берилади. Ушбу промокодни hikam.uz сайти орқали фаоллаштирасиз ва китобни «Hilol eBook» дастурида «Харидларим» қисмидан бепул юклаб олсангиз бўлади.

👉Китобга онлайн буюртма бериш

👉Дўконларимиз манзиллари

👉Дастурни юклаб олиш

Facebook / Instagram / Telegram / Twitter
ОЙПАРАСТЛИК

@Savollar_kanal 8155-савол

Ассалому алайкум! Ислом динида лунатик яни ойпарастлик хақида қандайдир маълумот борми. Яни дин бу масалада нима дейди, бу холат нима сабабдан юз беради?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ойпараст дейишингиз нотўғри, чунки ойпараст дейиш ойга ибодат қилувчи дегани. Давоси ва сабабини билмадик. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ХИЖОБГА ЭРИМ ҚАРШИ

@Savollar_kanal 8156-савол

Ассалому алайкум! Ман хижоб ўрашни хохлашимни харгал эримга этсам “йўқ рўмол ўрагин фақат оддий, яни орқага боғла бўлди” дийдилар. Ман “қўрқувомман Аллоҳим буюрган” десам ёки диндан билганимча гап бошласам чуқурлашма деб уршадилар. Рози бўлиб қоларлар деб ўрандим. 1хафта бўлди уйда оддийгина ўравотувдим. Қозоқ миллатидаги келинлар оддий рўмол ўраб юришади шунга тушунмадилар шекилли бугун уйда хам хижоб ўраб ишдан кутволувдим. “Ечасан хали вақтли, розилик бермадим, бомдод номозингни ўқувур санга ўйинмас рўмол розимасман” деб уруш қилдилар, қайнонамлар эринг рози бўлмаса ўтмийди дивотдилар. Аллоҳни олдида ман учун хам жавоб берсалар мани ўзим хам жавоб бераман ва Аллоҳни қахр-ғазабига учраб жазоланаманку. Нима қилий?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Эрингиз олдида ўраш шарт эмас. Бегона эркаклар олдида ўраниш фарз. Агар уйингизда фақат эрингиз бўлса уйда ўраниш шарт эмас. Кўчага чиққанда ёки уйда бегона эркак бўлганда сатри аврат қилинг. Сиз маҳкам туриб авратларингизни беркитишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ДИСПЕТЧЕРЛИК ИШИ

@Savollar_kanal 8157-савол

Ассалому алайкум! Яқинда диспетчерлик вазифасида иш олиб боряпман. Биз қиладиган ишимиз корхонадаги ходимларни кузатиб ўтириб уларнинг хатоси, қоида бузарликларини аниқлаб рахбариятга маьлум қилишдан иборат. Корхонадаги ишчиларнинг 70% и аёл ва қизлар. (Шундай холатлар бўлади уларни ёзишга хаё қилдим) Шу ишда ишлашим жоизми? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ишингизда мункар ишни тўғрилаш мавжуд бўлса, жоиз. Аммо сизни табиатингизга таъсир қиладиган ва гуноҳга олиб борадиган ҳолат бўлса, бошқа иш топинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ТАФСИР ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 8158-савол

Ассалому алайкум! Шайх Абдулазиз Мансур ҳазаратларини Қуръони Карим маънолари таржимаси китобининг Ҳуд сураси 46-оятнинг тафсирида Нуҳ алайҳиссалом кемаларига Одам алайҳиссалом жасадлари ҳам борлиги айтилган. Илтимос шуни батафсил тушунтриб берсангиз. Бу ҳақида аниқ бир далил ҳужжат борми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳужжат борлигини билмас эканмиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ГУНОҲЛАРНИНГ КЕЧИРИЛИШИ

@Savollar_kanal 8159-савол

Ассалому алайкум! Бундан 1 йил олдин беш вақт намоз ўқир эдим, рамазон ойидан кейин нимадир бўлдию намозни ташлаб юбордим ва ичкиликка берилиб кетдим. Шундан кейин 1хбет тотолизаторда пул тикиб ўйнашни хам бошладим. Ишларим хам орқага қайтиб кетди қарзга ботиб кетдим, анча гунох ишларни қилдим ёлғон гапларни хам жуда кўп гапириб юбордим. Оиламга харом аралаштирдим шу сабабли хам хонадонимда барака йўқолди. Хозирги кунгача буни жазосини тортябман, намозга хам қайта олмаябман. Аллоҳга шукур ичишни ташладим илтимос маслахат беринглар нима қилсам гунохларим кечирилади? Намозга қандай қайтсам бўлади? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тезда масжидга чиқиб жамоат билан намозни бошланг бўлди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
БАНК ХОДИМИ

@Savollar_kanal 8160-савол

Ассалому алайкум! Мен зарурат юзасидан банкга бориб банк хизматларидан фойдаланаман. Бир куни банк қўриқлаш ҳодими менга "Вариянт оласизми?" деб сўради. Мен нима у десам. У "Ўзимни номимни ўрнига сизники ёзаман рўйхатга деди? ". Мен рози бўлмадим. Бундан ташқари қўриқчилар ҳаммаси келишиб ноқонуний валюта амалларини қилишади буни кўп кўрганман. Бундай вазиятда нима қилайлик?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шариатга амал қилинг. Сиз ўзингизни ҳаққингизчасини олиб қолганини олманг. Бировларни ҳуқуқини тортиб олиш, беркитиш, бировнинг номи ва устидан фойда кўриш бир жиҳатдан ўғирлик ҳисобланади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
КЎРСАТУВ ХАҚИДА

@Savollar_kanal 8161-савол

Ассалому алайкум! Домла Зўр ТВ да қўйилаётган "Ёр-ёр" кўрсатуви шариатимизга тўғри келадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Биз телевизор кўрмаймиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ТАРМОҚЛИ МАРКЕТИНГА ЁРДАМ БЕРИШ

@Savollar_kanal 8162-савол

Ассалому алайкум! Мен Дастурчи бўлиб ишлайман. Бир фирма таморлиқ маркетинг билан шуғуланади, Дори дармон сотишади(Маҳсулотлари харом бўлмаган) ва уни ичида тармоқли маркетинг ҳам бор, уларни маҳсулотларидан сотиб олиб уларга қўшилади ва ўзи тагига одамларни олб келса, хар бир олб келган одамидан 10$ дан олар экан. Менга шунинг ҳисоб китобни юргузадиган Дастур қилб беришми сўраб қолди. Биламиз Тармоқли маркетинг шариатимизга тўри келмайди. Саволим уша дастурни яратиб бериб уларга шерик бўлиб қолмайманми ва уша Дастурни яратб бериш учун олган Пулим менга харом бўлб қолмайдими? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ёрдам берманг. Гуноҳга ёрдам бериш ҳам гуноҳ. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш