Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!
11.1K subscribers
5.86K photos
1.83K videos
206 files
3.84K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотидаги маърузасидан
#19mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
❗️Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 47,6 миллион дозадан ошди

🔺19 март мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 103 765 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 4 358 нафарни,

2-босқич эмланганлар 16 380 нафарни,

3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 83 027 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами
47 694 732 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 19 805 898 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 15 814 985 нафарни,

3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 12 073 849 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

🔹Тошкент вилояти (12 825 доза),
🔹Тошкент шаҳри (11 708 доза),
🔹Андижон вилояти (11 106 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,3 фоизни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат Матбуот хизмати

▶️@sanepidxizmat
Ҳудудларда

Самарқанд вилояти.

❇️ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Оқдарё туман бўлими, Фавқулодда вазиятлар, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари, ободонлаштириш ва тиббиёт ходимлари иштирокида Қрим-Конго, ботулизм, овқатдан заҳарланиш, қутуриш ва куйдирги касаллигининг олдини олиш бўйича ўқув машғулотлар ўтказилди.
❇️ Машғулотни ўтказишдан асосий мақсад туман ҳудудларида Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги ҳамда одамлар ва ҳайвонлар ўртасида ўта хавфли юқумли қутуриш касаллигининг олдини олиш унинг хавф манбаи ва омилларини бартараф этиш ишларини самарадорлигини ошириш, махсус ҳимоя воситаларидан фойдаланиш кўникмалари ва тадбирларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлари олиб борилди.
❇️ Ўқув машғулотида дунё миқёсидаги касаллик билан боғлиқ вазият, унинг мамлакатимизга кириб келишининг олдини олиш, ҳамкорликда амалга ошириладиган долзарб масалалар ҳақида ҳамда бу борада тарғибот ишларини янада кучайтириш борасида вазифалар белгиланди.

Қашқадарё вилояти.

❇️ Вилоят ҳудудида аҳоли ўртасида ўта хавфли зооантрапоноз юқумли касалликларнинг олдини олиш борасида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
❇️ Ана шундай тадбирлардан бири Қарши шаҳар ҳудудида жойлашган 1 ва 2-оилавий поликлиникалар ҳамда кўп тармоқли марказий поликлиникаларида тиббиёт ходимларига назарий ва амалий ўқув машғулотлари ўтказилди.
❇️ Тадбирда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Қарши шаҳар бўлими эпидемиология ва иммунопрфилактика бўлими мудири Дилшод Раҳимов томонидан ўта хавфли зооантрапоноз юқумли касалликлар бўйича амалдаги 310-сонли буйруққа асосан билим ва малакасини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Тошкент шаҳри.

❇️ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармасининг ҳудудий бўлимлари томонидан тизимли равишда тарғибот ишлари олиб боирлмоқда.
❇️ Ана шундай тадбирлардан бири Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Юнусобод бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудидаги Тошкент Ахборот технологиялари университетидаги ишчи-ходимлар иштирокида санитар тарғибот тадбири ўтказилди.
❇️ Тадбирда мутахассислар коронавирус инфекциясига қарши бустер доза билан эмлаш тўғрисидаги мавзуга алоҳида тўхтаб ўтилди ва иштирокчиларнинг бу ҳақидаги фикрлари тингланди.

Санэпидхизмат Матбуот хизмати

▶️@sanepidxizmat
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Тошкент вилоят ФВБ, ССББ,Тошкент вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари хамкорликда "Қрим Конго геморрагик иситма касаллигини олдини олишда ФВДТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида Беконом туманида семинар ва кўргазмали махсус тактик ўқув-амалий машғулоти ўтказилди.

Ўқув машқида тиббиёт ходимларининг ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича билим савияси ва амалий кўникмаларини ошириш мақсадида ўтказилди.
Ушбу махсус тактик ўқув машқига вилоятдаги барча оилавий поликлиникаларнинг инфекционист шифокорлари, ЎХЮК бўйича жавобгар шахслар ва санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг туман бўлимлари эпидемиология бўлим бошлиқлари ва ўта хавфли юқумли касалликлар билан шуғулланувчи врач эпидемиологлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.
Келгусида бу каби тадбирлар доимий ташкил этишга келишиб олинди.

Санэпидхизмат Матбуот хизмати

▶️@sanepidxizmat
НАВРЎЗ – ЯНГИЛАНИШ, МЕҲР-ОҚИБАТ ВА ҚАДР-ҚИММАТ АЙЁМИ

Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўрилмоқда

Она диёримизга барчамиз орзиқиб кутган – Наврўзи олам кириб келмоқда. Уйғониш ва янгиланиш, қут-барака элчиси Наврўзи айёми шукуҳидан дилларимиз яйрамоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан «2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2022 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатимизда «Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида кенг нишонланади.
Президентимизнинг мазкур қарори билан белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш ва нишонлаш даврида мамлакат аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи томонидан “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш ва нишонлаш тадбирлари ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди.
Унга кўра, “Наврўз” байрами арафасида ва уни ўтказиш кунлари савдо ярмаркалари ташкил этиладиган барча деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум жойларда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида бозорлар ва ярмаркалар ташкил этиладиган жойларга малакали мутахассислари бириктирилди.
Байрам тадбирлари ўтказиладиган жойларда умумий овқатланиш шохобчалари томонидан тайёрланадиган таомлар, салатлар ва қандолат маҳсулотлари бўйича таомномалар ҳамда савдога қўйиладиган озиқ-овқатлар рўйхатини ўрганиб чиқиш белгиланди.
Хавфсизлиги кафолатланмаган, уй шароитида тайёрланган консервалар, салатлар, тез бузилувчи ва кремли қандолат маҳсулотлари билан савдо қилинишини олдини олинишига эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди.
Халқ сайллари ташкил этиладиган умумий овқатланиш ва савдо шохобчаларида хизмат кўрсатадиган ходимларни тиббий кўрикдан ўтганлиги тўғрисида тиббий дафтарчаси мавжудлиги, уларнинг махсус кийим билан таъминланганлиги устидан назорат олиб борилади.
Белгиланган жойларда кундалик санитария тозалаш тадбирларини ташкил этилиши устидан назорат ўрнатилиши таъминланади.
Санитария-эпидемиология хизматининг марказий аппарати ва барча таркибий муассасаларида жорий йилнинг март-апрель ойларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, “Маҳалламга ниҳол экаман!” шиори доирасида гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, дарахтларни оқлаш ва бутлаш ишлари олиб борилади.
Жорий йилнинг 19-25 март кунлари Санитария-эпидемиологик хизматининг марказий аппарати ва таркибий муассасаларда кеча-кундуз навбатчилик ташкил этилади.
Бундан ташқари, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва бошқа техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар юзага келганда шошилинч ёрдамни ташкил қилиш учун тезкор бригадалар тайёргарлиги таъминланиши кўзда тутилган.
Марказий аппарат ва лаборатория мажмуаси техника ва ёнғин хавфсизлиги масалалари устидан назорат ишлари олиб борилиши белгиланган.
Хулоса ўрнида айтиш керакки бу каби чора-тадбирлар Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш ва нишонлаш даврида мамлакат аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Санэпидхизмат Матбуот хизмати

▶️@sanepidxizmat
Бугун, 21 март куни Тошкент шаҳридаги “Humo Arena” мажмуасида Наврўз байрами шодиёнаси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Байрам тадбиридан трансляцияни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

Youtube

Facebook
СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШ – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

✳️ Инсоннинг жисмонан бақувват, руҳан тетик ҳамда фаол яшаш учун соғлом турмуш тарзига амал қилиши даркор. Ҳозирги вақтда бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам соғлом овқатланиш масаласига катта эътибор қаратилмоқда.
✳️ Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида давлатимиз раҳбари ва ҳукумат томонидан кўрсатилаётган эътибор самараси ўлароқ, соғлом авлодни вояга етказиш учун фуқароларни соғлом озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва уларнинг бу борадаги билимларини ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Батафсил

▶️ @sanepidxizmat
КИМЁВИЙ ИДИШ ЮВИШ ВОСИТАЛАРИ СОҒЛИҚ УЧУН ХАВФЛИМИ?

Бугунги кунда кўпчилик аёлларимиз уй юмушларида осон ва қулай бўлган идиш ювиш воситаларидан фойдаланади. Аммо улар унинг қай даражада ўзи ва оила аъзоларининг соғлиғига таъсир қилиши ҳақида камдан кам ҳолларда ўйлаб кўришади.

Батафсил

▶️ @sanepidxizmat
ТУЗ ВА ШАКАР ОҚ АЖАЛ...МИ?

Туз ва шакар оқ ажал дейилиши бежизга эмас. Ҳар қандай таом туз билан албатта мазали бўлади. Тузни баъзида меъёрдан ортиқ истеъмол қилиб юборамиз. Бунга ўрганиб қолиб, соғлиғига путур етказаётганлар ҳам орамизда топилади. Эътибор берсангиз, ҳар бир ошхона, ресторанларда столга туз қўйиб қўйилади. Ҳозирда кўп мамлакатларда бу одатдан воз кечилиб, туз олиб қўйиляпти. Чунки туз, шакар бу – ўлим сабабчиси, оқ ажал ҳам дейилади.
Туз биринчи навбатда организмда суюқлик тўпланиб қолиши, шиш пайдо бўлишига сабабчи бўлади. Шундан келиб чиқиб, гипертония – қон босими ошишининг биринчи сабабчиларидан ҳисобланади. Гипертонияга чалинганн инсонларда инфаркт, инсульт эҳтимоли юқори бўлади.

Батафсил

▶️ @sanepidxizmat
ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИГА ҚЎШИЛАДИГАН ҚЎШИМЧАЛАР ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАМИЗ?

Аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бугунги кунда муҳим вазифалардан биридир.
Озиқ-овқат қўшимчалари – бу таъмни сақлаш ёки таъмини, кўринишини ёки бошқа хусусиятларини яхшилаш учун овқатга қўшиладиган моддалар ҳисобланади.

Батафсил

▶️ @sanepidxizmat
Халқаро конгресс марказида Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди. Унинг ялпи сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда ва нутқ сўзламоқда.

YouTube

Facebook
АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ – УСТУВОР МАҚСАД

Пойтахтимизда “Hyatt Regency” меҳмонхонасида Вирусология илмий-текшириш институти, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, Ўзбекистон гепатологлар уюшмаси томонидан Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги «Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва юқумли касалликлар тарқалишига қарши курашиш, аҳоли саломатлигини сақлаш, санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш ва халқаро тажриба алмашиш мақсадида Миллий Конгресс бўлиб ўтди.

Батафсил

@sanepidxizmat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги вирус қўзғатадиган, каналар орқали трансмиссив йўл билан юқадиган, табиий ўчоқли ўта хавфли юқумли касалликдир.
Касалликни вирус қўзғатиб, йирик ва майда шохли ҳайвонларда учрайдиган иксод каналари ушбу касаллик вирусининг сақловчиси ва ташувчилари ҳисобланади. Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги вирусининг манбалари – кемирувчилар, йирик ва майда шохли моллардир.
Жиззах шаҳрида ўтказилган кўргазмали семинар ва махсус ўқув тактик машғулотида касалликнинг келиб чиқиши, сабаблари, тарқалиши, хавфли оқибатлари ҳақида маълумот берилди.
Бу ҳақида батафсил 🎥

Санэпидхизмат Матбуот хизмати

▶️
@sanepidxizmat
❗️Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 47,8 миллион дозадан ошди

🔺24 март мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 111 499 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 7 421 нафарни,

2-босқич эмланганлар 18 445 нафарни,

3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 85 633 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами
47 806 231 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 19 813 319 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 15 833 430 нафарни,

3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 12 159 482 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

🔹Самарқанд вилояти (21 016 доза),
🔹Хоразм вилояти (9 732 доза),
🔹Наманган вилояти (9 606 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,3 фоизни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати


▶️@sanepidxizmat
COVID-19ГА ҚАРШИ ВАКЦИНА БИЛАН ЭМЛАНИШ КАСАЛЛИКДАН ҲИМОЯЛАНИШ ИМКОНИЯТИДИР

Япония ҳукумати COVAX механизми орқали Ўзбекистонга COVID-19га қарши 200 000 дозадан ортиқ вакциналарни тақдим этди

Бугун Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Республика вакцина сақлаш омборхонасида Япония ҳукумати COVAX механизми орқали Ўзбекистонга COVID-19га қарши вакцина тақдим этилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Батафсил

▶️ @sanepidxizmat