Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!
11.1K subscribers
5.86K photos
1.83K videos
206 files
3.84K links
Download Telegram
НАЗОРАТ ТЕКШИРУВ ТАДБИРЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Жорий йилнинг 22-26 март кунлари ЖССТ ва Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамкорликда Республикамизнинг Андижон, Наманган, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ҳамда пойтахтимиздаги мавжуд вакцина сақлаш омборхоналаридаги вакцина сақлаш шароитлари юзасидан назорат текширувлари ташкил этилди.
Назорат текширувлари давомида даволаш профилактика муассасаларининг фуқароларни эмлаш хоналари ҳамда фойдаланиб бўлинган эмлаш воситаларини зарарсизлантириш жараёнларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бундан кўзланган мақсад йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ҳамда текширув натижалари бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

Telegram | Rasmiy sayt
БИОХАВФСИЗЛИК ВА БИОҲИМОЯ БЎЙИЧА ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ

Бухоро шаҳрида ўтказилган миллий мураббийлар учун тренинг Марказий Осиё мамлакатларида биохавфсизлик ва биоҳимоя бўйича масалаларга бағишланди.

Батафсил

▶️@sanepidxizmat
❗️Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 47,9 миллион дозадан ошди

🔺25 март мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 110 675 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 6 427 нафарни,

2-босқич эмланганлар 17 974 нафарни,

3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 86 274 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 47 916 906 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 19 819 746 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 15 851 404 нафарни,

3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 12 245 756 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

🔹Андижон вилояти (11 611 доза),
🔹Қашқадарё вилояти (11 399 доза),
🔹Тошкент вилояти (11 016 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,4 фоизни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати


▶️@sanepidxizmat
ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

ОАВ ходимлари учун медиа-тур ташкил этилди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Хоразм вилояти бошқармаси томонидан “Озиқ-овқат маҳсулотлари сифат кўрсаткичлари тизими ва уларнинг стандартлари” мавзусида медиа-тур ўтказилди.
Медиа-турда оммавий ахборот воситалари ходимлари Хива шаҳрида жойлашган “Йўлдош Мажид” ишлаб чиқариш корхонасида бўлди. Корхона яратилган шароит, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг белгиланган сифати борасида корхона раҳбарлари ва мутахассислари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишди.
Инсон саломатлиги асрашда озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги муҳимлиги таъкидлаб ўтилди. Бундан ташқари, эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар юзасидан ҳам тушунчалар берилди.
Журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.

▶️@sanepidxizmat
CDC БИЛАН ЯНГИ ҲАМКОРЛИК ДОИРАСИДА УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

Ҳозирда республикамизда 5 та эпидемиологик назорат (СЕС) пунктлари: 1 та поликлиника, 4 та шифохона мавжуд бўлиб уларнинг барчаси Тошкент шаҳрида жойлашган.
Гриппга ўхшаш касаллик (ИЛИ), АРИ ва унинг оғир шакллари ҳолатларини аниқлашда ЖССТ томонидан 2014 йилда тавсия этилган усул қўлланилади.
2020 йилдан СЕС пунктларида SARS-Cov-2 (COVID-19) учун параллел кузатув ва лаборатория синовлари жорий этилди.
❗️Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 48 миллион дозадан ошди

🔺26 март мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 107 822 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 5 344 нафарни,

2-босқич эмланганлар 15 009 нафарни,

3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 87 469 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 48 024 728 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 19 825 090 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 15 866 413 нафарни,

3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 12 333 225 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

🔹Бухоро вилояти (12 002 доза),
🔹Тошкент вилояти (11 656 доза),
🔹Қашқадарё вилояти (11 434 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,4 фоизни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати


▶️@sanepidxizmat
ҲУДУДЛАРДА

Қашқадарё вилояти.
❇️ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Қашқадарё вилояти бошқармасининг шаҳар туман бўлимлари ходимлари аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолини тўғри овқатланиши, юқумли касалликларнинг олдини олиш жумладан вирусли гепатитлар, уй ҳайвонлари орқали юқадиган зооантрапаноз касалликлари қутуриш, бруцеллёз, куйдирги тўғрисида хонадонма-хонадон юриб, тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боришмоқда.
❇️ Деҳқон бозорлари, озиқ-овқат савдо дўконларида сақланиш муддати ўтган истеъмолга яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотларини савдодан чиқариш бўйича ҳам амалий ишлар қилинмоқда. Деҳқон бозорларида уй шароитида тайёрланган ва сертификати йўқ маҳсулотларни аҳоли истеъмолига сотиш бўйича ҳам бозор раҳбарияти ходимларига ва сотувчиларга тушунтириш ишлари ўтказилди. Баҳор мавсумининг серёғин келгани муносабати билан кўчалар ва деҳқон бозорларида сотилаётган қўзиқорин маҳсулотларидан эҳтиёт бўлиш, истеъмолга яроқли ва яроқсиз турларини ажратиш юзасидан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти.
❇️ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Сурхондарё вилояти бошқармасининг ҳудудий бўлимлари масъул мутахассислари томонидан коронавирус касаллигини олдини олиш ва ундан сақланиш тўғрисида аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
❇️ Бундан ташқари, аҳоли гавжум жойларда COVID-19 инфекцияси профилактикаси бўйича эслатма ва плакатлар тарқатишмоқда.

Андижон вилояти.
❇️ Маълумки куни кеча Халқаро форумлар саройида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида "Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун" мавзусидаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
❇️ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Андижон вилояти бошқармасида очиқ мулоқотда белгиланган вазифаларга бағишланган тадбир ўтказилди. Унда бошқарма бошлиғи Д.Набиев сўзга чиқиб, Президентимиз томонидан келгуси беш йилда ҳам аҳолимизни сифатли ва малакали тиббий хизмат билан таъминлаш, соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтиришни Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг энг муҳим йўналиши сифатида белгилаб олгани, бу борада барча бирдек фаолият олиб бориши муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Йиғилишда Президентимиз томонидан соҳага оид белгиланган вазифаларга тўхталиб, келгуси режалар белгилаб олинди.

Навоий вилояти.
❇️ Республикамизда «Қон топшир – ҳаёт инъом эт!» хайрия акциясига старт берилди.
❇️ Навоий вилоятида ҳам соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармаси раҳбарлари бу акцияга биринчилардан бўлиб ташаббус кўрсатишди.

Хоразм вилояти.
❇️ Республикамизда бўлгани каби Хоразм вилоятида ҳам аҳолини оммавий коронавирусга қарши эмлаш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. 25 март ҳолатига кўра, Хоразм вилоятида жами коронавирусга қарши 2846422 доза вакцина қўлланилди.
❇️ Улардан:
❇️ 1-босқич эмланганлар 1067784 нафарни, 2-босқич эмланганлар 960708 нафарни, 3-босқич эмланганлар 614818 нафарни, бустер доза билан эмланганлар 203112 нафарни ташкил қилди.
❇️ 18 ёшдан катта бўлган фуқаролар – 2255023 нафар, 65 ёш ва ундан катта фуқаролар – 153231 нафар, мактабгача таълим муассасалари ходимлари – 46150 нафар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари – 17998 нафар, тиббиёт ходимлари – 68379 нафар, мактаб ўқитувчилари – 116851 нафар, сурункали касаллиги бор фуқаролар – 188790 нафарни ташкил қилмокда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

▶️@sanepidxizmat
Юртимизга 2,1 млн дозадан ортиқ Moderna вакцинаси олиб келинди

Вакциналарни етказиб бериш COVAX механизми орқали UNICEF билан ҳамкорликда Республикамизга яна 2 108 400 доза Moderna вакцинаси келтирилди.
COVAX дастури доирасида қабул қилинган дозаларнинг умумий сони 19,24 миллионга етган.
COVAX — ЖССТ, GAVI ва CEPIvaccines ва UNICEF’ни бирлаштирган глобал ташаббус. UNICEF вакциналарни сотиб олиш ва етказиб беришда етакчи роль ўйнайди.

▶️ @unicefuzbekistan
▶️ @sanepidxizmat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти ФВБ мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигининг профилактикасига қаратилган тадбирларни мунтазам равишда ўтказиб келмоқда. Жумладан, Ғаллаорол ва Зарбдор туманларида ташкил этилган кўргазмали семинар ва махсус-тактик ўқув машғулотлари айни шу мавзуга бағишланди.
Бу ҳақида батафсил
🎥

▶️ @sanepidxizmat
САНИТАРИЯ ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ

❇️ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Пайариқ туман бўлими ходимлари томонидан туман халқ таълими бўлимига қарашли 10, 12-умумтаълим мактабларида санитария тарғибот ишлари олиб борилди.

❇️ Мактаб ўқувчиларига "Covid-19" инфекцияси, ботулизм, мавсумий юқумли касалликлар — грипп, гепатит касалликларини олдини олиш юзасидан тушунчалар берилди.

❇️ Шунингдек, дезинфекция ишлари ўтказилди ҳамда мактаб синфхоналарининг санитария ҳолати кўздан кечирилиб, озода сақлаш юзасидан тавсиялар берилди.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

▶️ @sanepidxizmat
ФАХРИЙЛАР ТАШАББУСИ

Наманган вилояти.

🔷 Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси Наманган вилояти бўйлаб кенг қулоч ёймоқда. Шу кунгача фойдаланилмай турган ерлар, дала-даштлар, ҳудудларда ҳашарлар уюштирилиб, боғ, кўкаламзорларга айлантирилмоқда.
🔷 – Бошқарма ва унинг шаҳар, туман бўлимларида 1001 нафар тиббиёт мутахассиси ва ишчи-ходим меҳнат қилади, – дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Махамматсоли Торабеков. – Улар 2021 йил кузидан шу кунгача белгиланган ҳудуд, хонадон, ишхона атрофига 30000 тупдан ошиқроқ кўчат ўтқазиб, боғ, гулзорлар яратишга ўз ҳиссасини қўшди.
🔷 Тиббиёт соҳасига берилаётган эътибор, Президентимиз томонидан соҳа ходимлари билан ўтказилган мулоқот чоғида айтилган маърузаларидан руҳланган бошқарма фахрийлари яна бир хайрли ташаббус билан чиқди.
🔷 Соҳада 40 йилдан ортиқ меҳнат қилиб келаётган Мирзахмад Юлдашев, Мадаминжон Тохиров, Юсуфхўжа Хожиевлар "Устоз ва шогирд" анъанасини давом эттириб, ёш мутахасисслар билан бошқарма ён атрофига энг кўп умр кўрувчи сада ниҳолларини ўтказишди. Вилоят марказида бошлаб берилган бу ҳайрли ташаббус шаҳар, туман бўлимлари фахрийлари томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда.

ОБОДОНЛАШТИРИШ ҲАМДА ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ

Самарқанд вилояти.

🔷 Кунлар исиши билан жойларда ободонлаштириш, тозалаш ишлари бошлаб юборилди. Жумладан, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Оқдарё туман бўлими мутахассислари томонидан аҳолининг санитария-эпидемиологик маданиятини ошириш учун 764 та хонадонлар ўрганилди.
🔷 Уларга соҳага оид меъёрлар, касалланиш ҳолатлари, юқумли касалликларнинг олдини олиш, тозалик ва озодаликка риоя қилиш муҳимлиги, мавсумий касалликлар, коронавирус инфекцияси, вирусли гепатит касалликлари профилактикаси борасида тушунчалар берилмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

▶️ @sanepidxizmat
✔️Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармасининг меҳнат гигиенаси, токсикология, заҳарли химикатлар гигиенаси ҳамда санитария-гигиена лабораторияси ва физик омиллар бўлими мутахассислари томонидан пойтахтимиздаги “RADIKS» МЧЖга қарашли дори препаратлари ишлаб чиқариш корхонасида мурожаат асосида иш жойларида лаборатория-инструментал текширувлар ўтказилди.

🔷 Ўтказилган текширувлар натижасида аниқланган санитария қоида ва меъёрлари талабига жавоб бермайдиган ҳолатлар, зарарли ва ноқулай иш шароитида ишлайдиган ишчилар ўртасида умумий касалликларни камайтириш ва касб касалликлари, касбий заҳарланишларининг олдини олиш мақсадида корхона раҳбарига иш жойларида барча профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

@sanepidxizmat