Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!
10.7K subscribers
5.68K photos
1.75K videos
206 files
3.67K links
Download Telegram
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Биринчи масала - тиббиёт соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотда берилган топшириқлар ижросини апрель ойида ташкил этиш.

Давлатимиз раҳбари ўтган ҳафта алоҳида фармойиш имзоланиб, 7 та йўналишдаги 50 та тадбир ва уларнинг ҳар бири учун масъуллар белгиланганини таъкидлади.

“Халқимизга айтган ҳамма ташаббусларимиз бўйича қарорлар тез кунларда қабул қилинади.

Лекин, амалий ижрони бир кун ҳам кечиктириб бўлмайди.

Шунинг учун, бир ойлик амалий иш тизимига ўтамиз. Вазир, ихтисослашган марказ раҳбарлари ва ҳокимлар ўзларининг ойма-ой режасини ишлаб чиқиб, амалга оширади.

Ушбу раҳбарларнинг апрель ойи учун иш режалари билан танишиб чиқдим.

Қорақалпоғистон, Андижон, Сурхондарё ҳамда Кардиология ва Хирургия марказлари масаланинг сал бўлсаям ичига кирган.

Лекин, қолган марказларнинг ҳам, ҳудудларнинг ҳам иш режаси “шаблон” кўринишида. Бирортаси туман даражасида нима иш қилишини олдига вазифа қилиб қўймаган”, деди Президент.
Президент мавзуни давом эттирди:

“Мисол учун, Урология ва Онкология марказлари апрель ойида вилоятларда бор-йўғи 5 тадан, Акушерлик ва гинекология маркази эса 15 та юқори технологик операция ўтказишни режа қилган.

Ёки, Кўз микрохирургияси маркази ходимлари ҳар ойда жойига чиқиб 50 тадан операция ўтказгани билан, апрелда ҳудудга борганда атиги 3 нафар мутахассиснинг малакасини оширмоқчи.

Барча марказлар раҳбарларини қатъий огоҳлантираман. Агар:

- ўзи бошчилигида жойларга чиқиб, янги даволаш амалиётларини ўтказмаса;

- юқори технологик операцияларни ҳудудларда жорий этмаса;

- вилоят ва туман мутахассисларини бунга ўргатмаса, ўзгариш бўлмайди. Одамларимиз сарсон бўлиб, пойтахтга келаверади”.

Шу боис, апрель марказлар раҳбарлари учун чинакам синов ойи бўлиши, масаланинг моҳиятига кириб, ўз иш фаолиятини ўзгартирмаган раҳбарларга қатъий чоралар кўрилиши кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда 56 та тумандаги 243 та олис ва чекка маҳаллада 562 та оилавий шифокор лавозими вакант бўлиб турганига эътибор қаратилди.

Хоразм, Қашқадарё, Бухорода бўш ўринлар анча юқори бўлса-да, апрель ойида ушбу вакант лавозимларга мутахассис жалб этиш умуман режа қилинмагани кескин танқид қилинди.

Ёки, Тошкент вилоятида йил якунига қадар 70 та олис ва чекка маҳаллада тиббиёт пунктини ташкил этиши лозим бўлса-да, бу борада апрель ойи режасида бирорта амалий вазифа йўқ.

Ҳар бир вилоят ҳокими тиббиёт масалалари билан шахсан шуғулланиши шарт ва улардан сўров қаттиқ бўлади.

Энди, ҳар ой бошида қилинган ишлар ва янги ой режаларини ўзим эшитиб бораман.

Очиқ мулоқотдан кейинги ўзгаришларни
нафақат тиббиёт ходимлари, балки ҳар бир хонадон сезиши шарт”, деди Президент.
Давлатимиз раҳбари бу борада қатор вазифаларни белгилаб берди.

Энг аввало, апрель ойида:

- 1 миллион нафар хавф гуруҳига кирувчилар, 700 минг нафар болалар ва 100 минг нафар ҳомиладор аёллар мақсадли скринингдан ўтказилади;

- ҳар бир оилавий поликлиникада кундузги стационарларни ташкил этиш орқали туман ва шаҳар шифохоналарига ётадиган беморларнинг навбати камида 20 фоизга қисқартирилади;

- 26 та оилавий шифокорлик пункти тўлиқ таъмирланди, зарур штатлар, асбоб-ускуна ва дорилар билан таъминланади.

Умуман, йил якунига қадар жами 400 та маҳалла учун бундай пунктлар очилиши таъминланади.

Шунингдек, апрель ойида олис ҳудудларда махсус контейнерлардан фойдаланган ҳолда 1 минг 700 та маҳалла тиббиёт пунктини ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда 24 та олис ҳудудда тез тиббий ёрдам бригадаларини тузиш ҳақидаги топшириқ бўйича март ойида фақат Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида 9 та бригада ташкил этилгани кўрсатиб ўтилди.

Лекин Қорақалпоғистон, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразмнинг 15 та олис ҳудудида бу ишлар бошланмаган. Давлатимиз раҳбари 10 апрелга қадар ушбу ҳудудларда тез тиббий ёрдам бригадаларини ташкил этишни топширди.

Шунингдек, очиқ мулоқотда тез тиббий ёрдам тизимидаги анестезиолог, реаниматологлар ойлик иш ҳақига 40 фоиз устама бериш ҳақида кўплаб мурожаатлар тушган. Бир ҳафта муддатда ушбу масалани ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли қарор лойиҳасини Ҳукуматга киритиш вазифаси қўйилди.

2022 йил инвестиция дастури доирасида тиббиёт муассасаларини қуриш ва таъмирлаш ишларига бюджетдан 1,2 триллион сўм ажратилди.

Лекин бугунги кунга қадар 32 та поликлиника ва шифохоналарни таъмирлаш бўйича ишлар бошланмаган. Барча қурилиш ишларини 1 октябрга қадар якунига етказиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда қайси шифохона ва лабораторияда қандай жиҳоз соз ёки носозлиги бўйича аниқ ҳисоб-китоб йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Вилоят ҳокимларига 25 апрелга қадар барча бирламчи муассасаларни хатловдан ўтказиб уларга зарур бўлган ва таъмирталаб жиҳозлар рўйхатини шакллантириш топшириғи берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт асбоб-ускуналарига техник хизмат кўрсатиш тизимини яратиш бўйича таклиф киритадиган бўлди.

22 та республика маркази йил якунига қадар Ўзбекистонда илгари бажарилмаган камида 100 та юқори технологик даволаш усулларини йўлга қўйиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, Гематология марказида махсус операцион комплексни ташкил этиш ҳисобига оққон касаллигига чалинган беморлар учун илик кўчириш амалиётини йўлга қўйиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга бу борада тегишли топшириқлар берилди.
“Яқинда “ордер” тизими ислоҳ қилинди, бу борада хусусий сектор иштироки учун ҳам имконият яратилди.

Лекин, барча талаблар аниқ белгилангани билан ўтган 6 ой давомида бирорта хусусий шифохонага беморлар учун йўлланма берилмаган.

Ёки, республика марказларининг айрим филиалларида юқори технологик даволаш йўлга қўйилган бўлса-да, бошқа ҳудуддан бемор қабул қилинмаяпти”, деди давлатимиз раҳбари.

Шу боис, Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликларига икки ҳафта муддатда давлат ва хусусий шифохоналар учун касалликларни даволаш бўйича ягона тарифларни тасдиқлаш топширилди.

Очиқ танлов эълон қилиб, 15 майга қадар йўлланма асосида тиббий хизматлар кўрсатадиган хусусий клиникалар рўйхатини шакллантириш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, 1 апрелдан бошлаб давлат ҳисобидан даволаниш учун йўлланмалар бошқа ҳудуддаги давлат шифохоналари учун ҳам берилади.

Йиғилиш якунида мутасаддилар кўтарилган масалалар юзасидан ҳисобот берди.
❗️Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 48,1 миллион дозадан ошди

🔺28 март мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 113 097 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 5 126 нафарни,

2-босқич эмланганлар 16 257 нафарни,

3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 91 714 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами
48 137 825 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 19 830 216 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 15 882 670 нафарни,

3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 12 424 939 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

🔹Қашқадарё вилояти (11 831 доза),
🔹Самарқанд вилояти (11 743 доза),
🔹Андижон вилояти (10 155 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,4 фоизни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати


▶️@sanepidxizmat
МАХСУС ЎҚУВ-ТАКТИК МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Самарқанд вилояти.

❇️ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Самарқанд вилояти бошқармасининг Оқдарё туман бўлими, Фавқулодда вазиятлар, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, ободонлаштириш ва тиббиёт ходимлари иштирокида Қрим-Конго, ботулизм, овқатдан заҳарланиш, қутуриш ва куйдирги касалликларининг олдини олиш бўйича ўқув машғулотлар ўтказилди.
❇️ Машғулотни ўтказишдан асосий мақсад туман ҳудудларида Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги ҳамда одамлар ва ҳайвонлар ўртасида ўта хавфли юқумли қутуриш касаллигининг олдини олишга қаратилди. Бундан ташқари, касалликнинг хавф манбаи ва омилларини бартараф этиш ишларини самарадорлигини ошириш, махсус ҳимоя воситаларидан фойдаланиш кўникмалари ва тадбирларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлари олиб борилди.
❇️ Ўқув машғулотида дунё миқёсидаги касаллик билан боғлиқ вазият, унинг мамлакатимизга кириб келишининг олдини олиш, ҳамкорликда амалга ошириладиган долзарб масалалар ҳақида ҳамда бу борада тарғибот ишларини янада кучайтириш борасида вазифалар белгиланди.

Тошкент шаҳри.

❇️ Аҳоли орасида ўта хавфли юқумли касалликлар профилактикасини янада кучайтириш ҳамда тадбир иштирокчиларининг мазкур масалада малакасини ошириш мақсадида Янгиҳаёт тумани ТТБга қарашли туман Марказий кўптармоқли поликлиникасида ўтказилди.
❇️ Тошкент шаҳар ССББ, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги туман бўлими вакиллари, ҳамкор ташкилотлар – туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи ва вакиллари, туман ФВкТ вакиллари томонидан Янгиҳаёт ва Сергели туманларида жойлашган барча даволаш-профилактика муассасалари шифокорлари, ўрта тиббиёт ходимлари билан “Янгиҳаёт ва Сирғали туманлари фуқаролари орасда кана чақиши оқибатида келиб чиққан ўта хавфли юқумли касаллик Қрим-Конго геморрагик иситма ҚКГИ аниқланганда, мазкур ўта хавфли юқумли касалликнинг аҳоли орасида тарқалиб кетишининг олдини олишда тегишли хизматларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. Махсус-тактик ўқув машқи семинар ва амалий тактик-машқ кўринишида ўтказилди.

Сирдарё вилояти.

❇️ Аҳоли ўта хавфли юқумли касалликлардан сақлаш ҳамда касалликни олдини олиш учун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Сирдарё вилоят бошқармаси ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят Ветеринария бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти Сайхунобод тумани бўлиб ўтди.
❇️ Кўргазмали махсус-тактик ўқув машқининг назарий қисми Сайхунобод туман 8-Болалар мусиқа ва санъат мактабида, амалий қисми “Гулбулоқ” МФЙ Самарқанд кўчаси, 4-уйда ҳамда Сайхунобод туман Тиббиёт бирлашмасида ўтказилди.
❇️ Ўқув машқни назарий қисмини Сайхунобод туман ҳокими ўринбосари кириш сўзи билан очиб берди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Ж.Султонов "Қрим-Конго геморрагик иситма" касаллиги этиологияси, эпидемиологияси ва профилактикаси бўйича маъруза қилди. Асосий эътиборни ҚКГИ касаллигини олдини олишга қаратилди.
❇️ Машғулотнинг амалий қисми “Гулбулоқ” МФЙ Самарқанд кўчаси 4 уйда давом эттирилди. Тез тиббий ёрдам чақирган 26 ёшли беморда ҚКГИ касаллигига гумон ташхиси қўйилиб госпитилга ётқизилиши, мулоқотдагилар изоляторга ётқизилиши намойиш қилинди.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

▶️
@sanepidxizmat
СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИДАН БИРИ

Соғлом овқатланиш – организм ўсиши, меъёрий ривожланиши ва ҳаёт кечириши, саломатликни мустаҳкамловчи ҳамда касалликларга қарши курашиш қобилиятини оширувчи омилдир. Яъни, оқилона овқатланиш соғлом турмуш тарзининг асосий тамойилларидан биридир.
“Рационал овқатланиш” деганда кўпчилик мазали, тўйимли, экологик тоза бўлмаган озуқаларни назарда тутади. Бу катта хатодир. Айнан шундай озуқалар кўпгина сурункали касалликлар (семириш, қандли диабет, юрак қон томир ва меъда-ичак тизими касалликлари, артериал босимнинг ортиши, инсульт)ни вужудга келтириб, меҳнат фаолияти сусайишига олиб келиши мумкин.

Батафсил

▶️ @sanepidximat
ВАКЦИНА ТЎҒРИ ТАНЛОВ!

Маълумки, юртимизда коронавирусга қарши курашиш мақсадида кенг қамровли эмлаш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Пандемия даврида коронавирус инфекцияси ва унинг оғир асоратларидан қутулишнинг энг самарали йўли касалликка қарши эмланиш экани бугун барчамизга аён. Шу сабабли дунё олимлари инсониятни вирусга қарши тўлиқ дозаларда вакцина олишга, агар олган бўлса, бустер, яъни қўшимча доза билан эмланишга чақирмоқда.
Таъкидланишича, бустер дозани вакцинанинг ҳар қандай туридан фойдаланган ҳолда олиши мумкин. Ушбу дозани олган фуқароларда иммунитет таранглиги янада ошади.
Бустер доза билан эмланувчи контингентга тўлиқ вакцина курсини якунлаган, ўз навбатида вакцинанинг биринчи дозасини олганига 6 ой ва ундан ортиқ вақт ўтган аҳоли қатлами киради.
Бустер доза олмоқчи бўлган фуқаролар республиканинг барча даволаш профилактика муассасаларида ташкил этилган эмлаш пунктларида эмланишлари мумкин.
Юртимизда ҳам 2021 йилнинг 17 ноябридан бошлаб тўлиқ вакцина курсини олган фуқароларни бустер доза билан ихтиёрий эмлаш бошланганди.
Хусусан, 2021 йил 1 апрелдан жорий йилнинг 25 март ҳолатига Жиззах вилоятида биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 85,4 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 59,6 фоизни ташкил қилмоқда.
2021 йилнинг 1 апрелидан 1 августигача бўлган муддатда вилоятда биринчи доза вакцина билан эмланган фуқаролар февраль ойигача биринчи дозасини олганига 6 ой ва ундан ортиқ вақт ўтган аҳоли қатламини бустер доза билан эмлаш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Жиззах вилояти бошқармаси жорий йилнинг 25 март ҳолатига бустер доза олиши мумкин бўлган 263011 нафар фуқародан 115272 нафари ушбу доза билан эмланганини маълум қилди.
Сирдарё вилоятида ҳам бу жараён уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Вилоятда 87 мингдан зиёд фуқаролар бустер доза билан эмланди.
Ҳудудлар кесимида эмланган фуқаролар сони:
Гулистон шаҳри – 11 621 нафар, Ховос тумани – 13 751 нафар, Янгиер шаҳри – 5 241 нафар, Гулистон тумани – 7 925 нафар, Сирдарё тумани – 6 388 нафар, Боёвут тумани – 15 945 нафар, Сардоба тумани – 4 462 нафар, Сайхунобод тумани – 6 879 нафар, Оқолтин тумани – 5 709 нафар, Ширин шаҳри – 3 117 нафар, Мирзаобод тумани – 6 843 нафарни ташкил этмоқда.
Бугунги кунга қадар жами 87 899 нафар фуқаролар ўз хоҳишига кўра бустер доза билан иммунизация жараёнида фаол қатнашганини таъкидлаш жоиз.
Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

▶️ @sanepidxizmat
❗️Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 48,2 миллион дозадан ошди

🔺29 март мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 116 000 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 6 584 нафарни,

2-босқич эмланганлар 18 182 нафарни,

3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 91 234 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами
48 253 825 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 19 836 800 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 15 900 852 нафарни,

3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 12 516 173 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

🔹Қашқадарё вилояти (15 703 доза),
🔹Самарқанд вилояти (12 117 доза),
🔹Тошкент вилояти (10 579 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,5 фоизни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати


▶️@sanepidxizmat
ҲУДУДЛАР БЎЙЛАБ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Самарқанд вилояти.

❇️ Оқдарё туман тиббиёт бирлашмасида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги туман бўлими мутахассислари томонидан ТТБ бўлимлари, стерилизация бўлими ҳамда даволаш профилактика муассаса ходимларига шифохона ичи инфекциялари ОИВ, вирусли гепатит "В", "С" ва "Д" турлари юқиш йўлларида стерилизация ишининг аҳамияти, тиббий асбоб-ускуналарни стерилизация олди тозалаш, стерилизация жараёни бўйича амалий ўқув-семинар ўтказилди.
❇️ Шу билан бирга семинарда ТТБ ходимлари томонидан соҳага оид берилган саволларга жавоблар олишди.

Тошкент шаҳри.

❇️ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Яккасарой туман бўлими мутахассис ходимлари томонидан туман ҳудудидаги иш юритувчи хўжалик субъектларига ташриф буюрилди. Ташкилот раҳбарлари билан кўришган ҳолда уларга санитария қоидаларини бузмаслик, коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар акс эттирилган плакатлар ва тарқатма материаллар тарқатилди.
❇️ Бошқарманинг Яшнобод туман бўлими ходимлари тумандаги савдо марказлари, бозорлар, мактаблар, мактабгача таълим ташкилотларига ташриф буюриб, муассаса раҳбарлари иштирокида коронавирус инфекцияси ва юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда фаолият юритишлари ҳақида тавсиялар берилди.
❇️ Шу билан бирга мавзуга оид плакатлар ва тарқатма материаллар тақдим этилмоқда.

Навоий вилояти.

❇️ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги туман бўлими ходимлари томонидан вилоятнинг чўл ҳудудларида жойлашган Конимех туманида ҳам тарғибот ва дезинфекция тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.
❇️ Уюшган ташкилотлар, маҳаллалардаги хонадонларда аҳолини карантин қоидаларига риоя қилиш, ўта хавфли юқумли ва паразитар касалликлар, шунингдек, COVID-19 инфекцияси вакцинаси бўйича эмлаш ишлари, унинг аҳамияти ҳамда хонадонларни ораста тутишлари бўйича тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга юқумли касалликлар аниқланган хонадонларда дезинфекция тадбирлари ҳам ўтказилди.

Тошкент вилояти.

❇️ Вилоятнинг Бўстонлиқ туман ИИБ, ДСИ ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари ҳамкорлида туман ҳудудидан ўтувчи Тошкент-Чорбоғ йўли бўйидаги ноқонуний кўча савдосини бартараф этиш бўйича рейдлар ташкиллаштирилди.
❇️ Рейд тадбирлари натижасида йўл бўйидаги кўк сомса ва бир қанча реклама баннерлари олдирилди. Бундан ташқари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари томонидан санитария тарғибот ишлари олиб борилди.
❇️ Шу билан бирга Бўстонлиқ туман бўлими ходимлари "Бўстонлиқ деҳқон бозори" МЧЖ ҳудудида ҳам санитария тарғибот ишлари ўтказилди.
❇️ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Олмалиқ шаҳар бўлими ходимлари томонидан ҳам ҳудуддаги бир нечта жойларда назорат тадбирлари олиб борилиб, камчиликлар бартараф этилди.

▶️ @sanepidxizmat
СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШ - САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

▶️ @sanepidxizmat
Санитария-эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Тошкент вилояти бўйича вакиллиги билан ҳамкорликда семинар ўтказилди.
Унда Республика Санитария-эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Н.Атабеков, Тошкент вилоят бошқарма бошлиғи А.Сотволдиев, вилоят прокуратураси мутахассислар, бизнес-омбудсманнинг республика ва вилоятдаги мутахассислари ҳамда СЭО ва ЖСХнинг республика ва вилоятида фаолият олиб бораётган ходимлар иштирок этди.
Семинарда мутахассислар томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ҳамда Санитария-эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг текширишлар ўтказиш тартиби юзасидан қабул қилинган бир қанча қарорлар ва буйруқлар мазмуни иштирокчиларга тушунтириб ўтилди.

▶️
@sanepidxizmat
❗️Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 48,3 миллион дозадан ошди

🔺30 март мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 124 553 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 10 480 нафарни,

2-босқич эмланганлар 20 476 нафарни,

3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 93 597 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами
48 378 378 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 19 847 280 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 15 921 328 нафарни,

3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 12 609 770 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

🔹Самарқанд вилояти (14 753 доза),
🔹Қашқадарё вилояти (13 055 доза),
🔹Тошкент вилояти (13 039 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,5 фоизни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати


▶️@sanepidxizmat
❗️СОХТА "СЭС" ХОДИМИ

ФИРИБГАРЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Ўзларини “Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (СЭС) ходимимиз” дея зарарсизлантирувчи (дезинфекция) воситалар сотиб кетаётганлик ҳолатлари бўйича мурожаат келиб тушди...

Батафсил:https://telegra.ph/san-hizmati-03-31

@sanepidxizmat
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазиятдан келиб чиқиб ҳудуд ва тармоқларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Ойнинг бошида алоҳида комиссия тузиб, барча хавф-хатарларни ҳисоб-китоб қилганимиз ва энг долзарб йўналишларда ўз вақтида тезкор чораларни кўришни бошлаганимиз ўз натижасини бера бошлади”, деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.

Тошкент товар-хомашё биржасида чет эл корхоналари буғдой, ун, шакар, ўсимлик ёғи каби маҳсулотларни савдога қўйишни бошлади. Бунга, темир йўлда ташишга ички тарифлар қўлланилмоқда.

Бу ишларнинг давоми сифатида бир ҳафта муддатда:

- хорижий йирик ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи савдо ташкилотларини Товар-хом ашё биржаси савдоларига кенг жалб қилиш;

- темир йўл тарифлари ва таннархни ичига кириб, уларни янада пасайтириш чораларини кўриш вазифаси қўйилди.