Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!
10.1K subscribers
5.79K photos
1.8K videos
206 files
3.76K links
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари валюта бозорини барқарорлаштириш борасида кўрилаётган чораларни қайд этди.

Жумладан, валюта бозори ва айирбошлаш курси барқарорлашди, биржада рубль ва юань бўйича савдолар бошланди.

“Бу борада халқимизда ортиқча хавотир ёки безовталик бўлмаслиги керак. Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли, - деди Президент.

Марказий банкка пухта ўйланган, оғир ва вазмин валюта ва монетар сиёсатни олиб боришни давом эттириш топширилди.

Марказий банкнинг вилоятлардаги раҳбарлари тадбиркорлар билан ҳар куни учрашиб, уларга валюта бозоридаги вазиятни, экспорт-импорт ҳисоб-китобларини амалга ошириш ва янги кредит механизмларини тушунтириб боради.

Халқаро экспертлар жаҳон иқтисодиётидаги ҳозирги мураккаб вазият узоқ давом этишини прогноз қилишмоқда.

Масалан, сўнгги бир ойда жаҳон бозорларида буғдой нархи 36 фоизга, шакар хом ашёси 10 фоизга, ўсимлик ёғи нархи 2 баробарга ошган.
“Ҳозир дунёда жуда мураккаб давр давом этаяпти. Ҳар куни янги синовлар билан тўқнаш келаяпмиз.

Лекин, бу – эртага нима бўлади деб, кутиб ўтириш керак, дегани эмас. Муаммоларни тезкор аниқлаб, ҳал қилиш ва янги имкониятларни излаб топишимиз зарур”, деди Президент.

Қорақалпоғистон, Андижон, Сурхондарёда тадбиркорларнинг муаммоларини ичига кириб, кўп таклифлар тайёрлангани қайд этилиб, қолган вилоятларнинг ҳаракати суст, ташаббус ва таҳлил йўқлиги танқид қилинди.

Масалаларни доимий таҳлил қилиш ва тезкор чораларни кўриб бориш мақсадида, Бош вазир бошчилигида кундалик ишлайдиган Республика штаби ташкил этилади. Ушбу штабга вилоят ҳокимлари ва тегишли вазирлар ҳам аъзо бўлади.

Штаб олдига бозордаги нарх-навони кундалик аҳволи бўйича зарур тезкор чораларни кўриб бориш вазифаси қўйилди.
Президент март ойи бошида кузатилган шакарга “ажиотаж” мавзусига тўхталди.

Айрим ҳудудларда шакар нархи асоссиз ошган. Айниқса Жиззах, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳрида мавжуд захиралар ўз вақтида тарқатилмагани сабабли, шакар нархи кескин ошган.

Савол туғилади. Ушбу ҳудудларнинг ҳокимлари ва прокурорлари қаёққа қараган?”, деди Президент.

Шунинг учун вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳар куни ўз ҳудудидаги озиқ-овқат, айниқса ун, шакар ва ёғнинг нархини жойларда юриб ўрганади ва барқарорликни таъминлаш учун тезкор тадбирларни кўриб боради.

Айниқса кириб келаётган Рамазон ойида нархларнинг барқарорлигини таъминлаш учун тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиб, нахрларни арзонлаштириш бу улуғ айём кунларида катта савоб эканлигини барча тадбиркорларга тушунтиришлари кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Республикага четдан буғдой, ўсимлик ёғи ва шакарни олиб келиш бўйича барча масалалар ҳал қилиб берилгани, энди буни ақл билан самарали ташкил этиш кераклиги таъкидланди.
Кўрсатилган тезкор амалий ёрдам сабабли бозорларда гўшт, сут, картошка, тухум, гуруч нархлари барқарорлиги сақланмоқда. “Демак, ҳаракат қилсак, албатта натижа бўлади”, деди Президент.

Давлат раҳбари Республика штабига қуйидагиларни топширди:

- зарур озиқ-овқат маҳсулотлари импорти учун аввал берилган 500 миллиард сўм имтиёзли ресурсларнинг қайтариш муддати йил якунига қадар узайтирилсин;

- бир ҳафта муддатда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи барча тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг юзага келган муаммоларини кундалик ҳал этиш тизими жорий этилсин;

- биржа савдоларида озиқ-овқат ва хом ашёнинг тўлиқ қўйилиши устидан кунлик назорат ўрнатсин ва сунъий равишда нарх ошишининг олдини олиш бўйича тезкор чораларни кўриб борсин;

- уч кун муддатда шакар, ун, ёғ, гўшт, чой, болалар овқатлари, сут маҳсулотлари каби озиқ-овқат маҳсулотлари импортига акциз солиғи ва божхона божларини қайта кўриб чиқиш бўйича асосланган таклиф киритсин.
“Биронта ҳоким ва тармоқ раҳбарининг иш ўринларини камайтиришга, бандлик режаларини бажармасликка ҳаққи йўқ.

Агар қайси ҳоким бу ишларни қилмаса, унга нисбатан қатъий чоралар кўрилади”, дея огоҳлантирди Президент.

Ташқи хавф-хатарларни юмшатиш мақсадида тадбиркорларни қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари белгилаб олинди.
Жумладан:

- банклар томонидан тадбиркорларга хом ашё сотиб олиш ва айланма маблағлар учун қўшимча 10 триллион сўм “револьвер” кредитлар ажратилади. Ушбу маблағлар биринчи галда экспортчилар, озиқ-овқат ва истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчиларга ажратилади;

- давлат дастурлари доирасида мева-сабзавот етиштиришга, оилавий тадбиркорлик, ипотека ва таълимга ажратиладиган кредитлар ҳажми ва имтиёзли ставкалари сақлаб қолинади.

“Қанчалик оғир бўлмасин, ажратиладиган маблағларни камайтирмаймиз ва юкини оширмаймиз”, деди Президент.
Шунингдек:

- солиқ маъмурчилиги доирасида омбордаги товарларнинг ҳисобини, ва кодларини мажбурий юритиш, мулклар ҳамда ижара шартномаларини электрон рўйхатдан ўтказиш каби янги механизмлар бўйича жарима ва бошқа таъсир чоралари йил якунига қадар қўлланилмайди;

- ўз эҳтиёжлари учун олиб келинган хом ашё, асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмларга божхона имтиёзларини қўллаш даври ҳозирги 6 ойдан 1 йилгача узайтирилади;

- йил якунига қадар Россия, Украина ва Беларусь билан ишлаётган корхоналарга дебитор қарздорлиги учун жарима қўлланилмайди;

- ушбу мамлакатлар билан ишлаётган экспортчиларнинг банк кредитлари бўйича қарздорлиги узайтирилади, пеня ва жарималар ундирилмайди.
Президент ўтган ҳафта Тошкент инвестиция форумида кўп миллиард долларлик шартномалар ва келишувларига эришилганини қайд этди.

Шунингдек, кўплаб хорижий тадбиркорлар Ўзбекистонда ўз бизнесини бошлаш ёки ривожлантириш бўйича ташаббус қилган.

Шу муносабат билан мутасаддиларга:

- бир ой муддатда Европа, Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Корея, Япония компаниялари билан музокаралар ўтказиб, уларнинг ишлаб чиқариш занжирига қўшилиш бўйича амалий ишларни бошлаш, бу ишларга хориждаги элчиларимизни ҳам фаол жалб этиш;

- эркин иқтисодий зоналарда улгуржи савдо компаниялари фаолияти учун имконият яратиш ва уларга имтиёзлар бериш;

- 1 июлга қадар Навоий, Самарқанд, Тошкент вилояти ва 1 сентябрга қадар Бухоро ва Сурхондарёда қўшни мамлакатлар бозорига маҳсулот етказиб берувчи улгуржи савдо ҳудудини ташкил этиш топширилди.
Давлатимиз раҳбари иқтисодий комплекс раҳбарларига макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш бўйича таъсирчан чораларни давом эттиришга кўрсатма берди.

Бунинг учун ҳудуд ва тармоқ харажатларини 10 триллион сўмга қисқартириш талаб этилади.

Президент йил якунига қадар барча ҳокимлик, вазирлик ва идораларга:

- молиявий манбаси аниқ бўлмаган қурилишларни бошлаш;

- бино таъмирлаш, автомобиль, мебель, офис анжомлари харид қилиш каби қўшимча харажатларни амалга оширишни қатъиян тақиқлади.

Бош прокуратурага
бюджет ташкилотларида ушбу харажатларнинг олдини олиш устидан тизимли назорат ўрнатиш ва вилоят кесимида ҳар ҳафта Президентга ахборот бериш топширилди.

"Бу – маблағлар олиб қўйилади, дегани эмас. Барча иқтисод қилинган маблағлар ушбу ҳудуд ва тармоқнинг ривожлантириш дастурига йўналтирилади", деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларига 2022 йил 1 апрелдан бошлаб давлат дастурларидан ташқари бюджетдан ссуда бериш ва банкларга депозит қўйишни тўхтатишга топшириқ берилди.

Ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари бугунданоқ аниқ ҳисоб-китоб қилиб, уч кун муддатда ўз режаларини ишлаб чиқиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Солиқ ва Божхона қўмиталарига тушумларни таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, ўтган ҳафтада 1,5 мингдан зиёд давлат мулкини савдога чиқариш бўйича имзоланган Президент қарори ижросини таъминлаш билан боғлиқ вазифалар белгилаб берилди.

Масалан, 2022 йил 1 майга қадар 50 мингта (4,5 минг гектар) ер участкаларини савдога чиқариш назарда тутилган. Бироқ, Самарқандда ҳозирги кунгача бор-йўғи 6 та ер участкаси электрон савдоларга қўйилган. Қолган ҳудудларда эса биронта ер участкаси савдога чиқарилмаган.

Икки ҳафта муддатда ушбу ерларни тўлиқ аукционга чиқариб, 1 июлга қадар уларнинг камида 50 фоизи сотилишини таъминлаш вазифаси қўйилди.
“Яна бир муҳим масалага эътиборингизни қаратмоқчиман. Халқаро молия бозоридаги ҳозирги нобарқарор вазиятда четдан маблағ жалб қилиш ниҳоятда қийин бўлади. Бундай шароитда ўзимизда бор ресурслардан самарали ва тўлиқ фойдаланиш шарт”, деди Президент.

Ҳозирги кунга қадар қиймати 9 миллиард доллар бўлган 105 та лойиҳа доирасида жалб этилган маблағлар ишлатилмасдан тургани ёки чўзилаётгани кўрсатиб ўтилди.

Бир ой муддатда ҳар бир лойиҳани ўрганиб, уларни жадаллаштириш топширилди. Бунда, самарасиз ва истиқболсиз лойиҳаларни тугатиш бўйича таклифлар тайёрланади.
Давлатимиз раҳбари иш ўринларини ташкил этиш, бандликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди

“Бунга фақат иқтисодий кўрсаткич сифатида эмас, балки халқимизнинг ижтимоий ҳимояси нуқтаи-назаридан қараш зарур ва шарт”, деди Президент.

Айрим вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан янги иш ўринларини яратиш ва бандликни таъминлаш бўйича режалар қониқарсиз бажарилаётгани кўрсатиб ўтилди.

Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразмда январь-февраль ойларидаги бандлик дастури ижроси йиллик режага нисбатан паст.

Туман ва шаҳарлар кесимида Самарқанд, Термиз, Нурафшон, Зарафшон шаҳарлари, Амударё, Қоровулбозор, Денов, Қизириқ, Шовот туманларида 2 ойлик кўрсаткичлар қолган ҳудудлардан анча паст.

Хизматлар ва ҳунармандчиликда бандликни таъминлашда ҳам кўплаб туманларда ишлар қониқарсиз.

Ярим йил якуни билан натижа бўлмаса, ушбу шаҳар ва туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари лавозимидан озод этилиши таъкидланди.
Шу билан бирга, бугунги кунда 67 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилиш шаклига ўтказилган. Президент фаолият турларини яна 20 тага кўпайтириш ва бу орқали қўшимча 150 минг аҳоли бандлиги таъминлаш мумкинлигини кўрсатиб ўтди.

Вилоят ҳокимлари меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларни қурилишларга жалб қилиш, уларга зарур асбоб-ускуналар олиб бериш учун субсидия ажратиш ҳисобига қўшимча 100 минг аҳолининг расмий бандлигини таъминлаши кераклиги таъкидланди.

Бандликни таъминлаш учун янги механизмларни жорий этиш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Дунё бозорларидаги ҳолат, хом ашё, ёқилғи ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсиб бориши, қўшни давлатлардан пул ўтказмаларининг камайиши аҳоли даромадларига кўрсатиши мумкин бўлган таъсирни ҳисобга олиб ва инфляция ҳисоб-китобларидан келиб чиқиб, эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш кўламини янада кенгайтириш бўйича таклифлар киритиш вазифаси қўйилди.

Айни пайтда йиғилишда кўтарилган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари эшитилмоқда.
❗️Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 48,4 миллион дозадан ошди

🔺31 март мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 120 075 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 11 227 нафарни,

2-босқич эмланганлар 19 194 нафарни,

3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 89 654 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами
48 498 453 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 19 858 507 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 15 940 522 нафарни,

3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 12 699 424 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

🔹Самарқанд вилояти (13 139 доза),
🔹Тошкент вилояти (12 549 доза),
🔹Андижон вилояти (12 275 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,6 фоизни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати


▶️@sanepidxizmat
Халқни эмас, ўз киссасини ўйлаган ПЗР лаборатория ишларига чек қўйилди...

Батафсил: http://qqses.uz/2463.html

@sanepidxizmat
COVID-19га қарши эмлаш бошланганига 1 йил бўлди

Коронавирус инфекцияси бутун дунёда пандемия шароитини келтириб чиқарди. Бир сўз билан айтганда ўтган давр иқтисодиёт, сиёсат, дунёда бўлаётган жараёнларга ўз таъсирини ўтказиб келмоқда.
Юқумли касалликларга қарши профилактик самарали восита бу албатта эмлашдир. Республикамиз ҳам иммунизация тадбирларини дунё билан ҳамжиҳат ва ҳамоҳанг равишда ўтказишга алоҳида эътибор бериб келади.
2021 йилнинг 1 апрелидан республикамизда коронавирус инфекциясига қарши аҳолини оммавий эмлаш ишлари бошланди. Барча ҳудудларда эмлаш пунктларида аҳолини эмланиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилди.
Бугун – 1 апрель куни республикамизда аҳолини оммавий коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бошланганига бир йил бўлди.
Рақамларга мурожаат этадиган бўлсак режадаги 21 миллион аҳолидан 19 миллиондан ортиғи 92.6 фоиз COVID-19га қарши эмланди.
Бугунги кунда юртимизда 7 турдаги вакциналар билан аҳолини эмлаш ишлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

▶️@sanepxizmat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қутуриш касаллиги – табиий ўчоқли касаллик ҳисобланади. Касаллик вируси ёввойи ҳайвонлар орасида айланиб юриб, уй ҳайвонлари ва улар орқали одамларга юқади.
Касалликнинг олдини олиш мақсадида жойларда тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Ана шундай огоҳликка чақирувчи тадбир Навоий вилоятида ўтказилди.
Батафсил 🎥

▶️ @sanepidxizmat
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Сурхондарё вилояти Термиз тумани бўлимининг паразитология бўлими мутахассислари томонидан “Учқизил” маҳалласида лейшманиоз касаллиги тарқатувчилари кемирувчилар инларида дератизация тадбирлари ўтказилди.

▶️ @sanepidxizmat
Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекциясига қарши эмлашни микрорежалаштириш тўғрисида ўқув семинари

Пойтахтимиздаги “Астер” меҳмонхонасида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда (Centers for Disease Control and Prevention – CDC) халқаро ташкилоти мутахассислари билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекциясига қарши эмлашни микрорежалаштириш тўғрисида” ўқув семинари ташкил этилди.

Батафсил

▶️ @sanepidxizmat