QarDU. San'atshunoslik fakulteti.
172 subscribers
1.02K photos
91 videos
12 files
319 links
Qarshi davlat universiteti San'atshunoslik fakultetining onlayn tanlovlar kanali
👇👇Murojaat uchun👇👇
@Feruza_R_Sh
@M_R_Sh_24
Download Telegram
Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ_ТАНЛОВ

🔰Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлик ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги олий таълим муассасалари театр студиялари ўртасида «Йилнинг энг яхши талабалар театр студиялари» кўрик-танловини эълон қилади.

🏆 Танлов ғолиблари диплом, эсдалик совғалари ҳамда пул ютуқлари билан тақдирланади:
🔸«Миллий анъана ва қадриятларни тараннум этганлиги учун» номинацияси — 30 млн сўм;
🔸«Долзарб мавзунинг саҳнавий талқини» номинацияси — 40 млн сўм;
🔸«Энг яхши спектакль» номинацияси — 60 млн сўм.

⚜️Энг фаол иштирокчилар ҳам қуйидагича тақдирланади:
🔹«Энг яхши талабалар театр студияси раҳбари» номинацияси — 4 млн сўм;
🔹«Энг яхши аёл роли» номинацияси — 8 млн сўм;
🔹«Энг яхши эркак роли» номинацияси — 8 млн сўм;

☝️Иштирок этинг ва ғолиб бўлинг. Ўз иқтидорингизни намоён қилиш вақти келди!

📌 Танлов низоми

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Диққат_танлов

⚡️Эсселар танловига старт берилди

🔰 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда вазирлик ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда бакалавр таълим йўналиши талабалари ўртасида «Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлларимиз билан бунёд этамиз!» шиори остида республика эсселар танловини эълон қилади!

📌 Танлов 4 босқичда:

1️⃣ факультетлараро;
2️⃣ ҳудуддаги ОТМ ўртасида;
3️⃣минтақавий;
4️⃣ якуний финал республика миқёсида ўтказилади.

✔️Танловнинг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш:

🥇-ўрин учун – 30 миллион сўм;
🥈-ўрин учун – 20 миллион сўм;
🥉-ўрин учун – 10 миллион сўм
;

💻 Бундан ташқари, республика босқичи иштирокчиларининг барчаси замонавий ноутбук билан тақдирланади.

📝 Иштирок этиш истагида бўлганлар ўз олийгоҳларининг Ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича проректорларига мурожаат қилишлари мумкин.

📌 ТАНЛОВ НИЗОМИ

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Диққат_танлов

⚡️ “МЕҲНАТ ҲУҚУҚИ ЁШЛАР НИГОҲИДА” танловига старт берилди

🔰Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Тошкент Давлат Юридик Университети республикадаги барча олий таълим муассасаларининг талабалари учун танлов эълон қилди. Танловнинг саралаш босқичига старт берилди ва интернет тармоғидаги www.tanlov.kasaba.uz сайти орқали 31 майга қадар давом этади.

🖌Танловнинг саралаш босқичи тест шаклида бўлади ва иштирокчилар меҳнат ҳуқуқига оид саволларга жавоб беришлари лозим.

💻Бунинг учун www.tanlov.kasaba.uz сайтига кириш кифоя.

👩‍🎓Танловнинг Республика босқичи оғзаки савол-жавоб тарзда ташкил этилади ва талабаларнинг билимини баҳолаш мақсадида танлов комиссияси бевосита суҳбат олиб боради.

Танловда ғолиб чиққан иштирокчилар қуйидаги совринлар билан тақдирланади:

🥇1-ўрин: телевизор;
🥈2-ўрин: ноутбук;
🥉3-ўрин: планшет.

📌Танлов талабаларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, улар ўртасида халқаро ва миллий меҳнат стандартларининг моҳиятини тарғиб қилиш, шу орқали фаол фуқаролик позициясига эга бўлган авлодни тарбиялашга ҳисса қўшиш мақсадида ўтказилмоқда.
#Диққат

⚡️2 Октябрь - Ҳамма дам олади

1-Октябрь ”Ўқитувчи ва мураббийлар куни” Якшанба кунига тўғри келиб қолганлиги сабабидан, эртаси куни яъни 2-Октябрь ҳам Республика бўйича дам олиш куни дея эълон қилинди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
#тарқатинг

Контракт пулини тўламаган талабалар ўқишдан четлатиладими?

@Mahalla_Raisi