SAMARQAND SHAHAR HOKIMLIGI / САМАРҚАНД ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ
7.17K subscribers
25K photos
4.63K videos
15 files
17.1K links
Samarqand shahar hokimligi
Abdurahmon Jomiy 59-uy
Tel: (8366) 2332090
Facebook kanalga o‘tish: https://www.facebook.com/samshaharhokim/
Download Telegram
Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлимига янги раҳбар тайинланди

Бугун Самарқанд шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида халқ таълимининг янги раҳбари таништирилди.

Эндиликда Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлимини Садинова Нигора Сафаровна бошқаради.

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌍 samshahar.uz
Самарқанд шаҳрида «SILK ROAD BAZAAR» фестивали ўтказилади

Жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида қадим Шарқ бозорлари анъаналарини ўзида мужассамлаштирган «SILK ROAD BAZAAR» миллий ҳунармандчилик ва савдо фестивали бўлиб ўтади.

Фестивалда мамлакатимиз вилоятларидан келган ҳунармандлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этади. Тадбир доирасида савдо ярмаркалари ташкил этилиб, фольклор-этнографик жамоалар, эстрада хонандалари чиқишлари, театрлаштирилган томошалар намойиш қилинади.

2018 йилнинг 24-26 август кунлари ҳам шундай фестиваль илк марта ташкил этилганди.

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌍
samshahar.uz
Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш бошқармасига раҳбар тайинланди

Раджабов Умед Фармонқулович Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Раджабов Умед Фармонқулович шу кунгача бир қатор лавозимларда фаолият олиб борган. Жумладан, Самарқанд туман Давлат солиқ инспекцияси хўжалик мудири, Самарқанд тумани Гулобод ижтимоий-иқтисод коллежи ўқитувчиси, Самарқанд туман ҳокимлиги Бандликка кўмаклашиш маркази Бандликнинг самарали шаклларини ривожлантириш бўлими бошлиғи, Самарқанд туман ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бўлими спорт ишлари бўйича…

🌍Батафсил: http://samshahar.uz/uz/node/871
🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари “Eвросиё иқтисодий форуми”да иштирок этяпти

Хитойнинг Сиан шаҳрида 10-12 сентябрь кунлари ўтказилаётган “Eвросиё иқтисодий форуми”да бир гуруҳ юртдошларимиз қатори Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Эркин Ражабов ҳам иштирок этмоқда.

Форумда Ўзбекистонга сайёҳлик оқимини кўпайтириб, туризм соҳасини янада ривожлантириш ҳамда Хитой компанияларини сайёҳлик саноатидаги йирик лойиҳаларга жалб қилиш каби қатор масалалар ҳақида музокаралар олиб борилмоқда...

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌍
samshahar.uz
Қўқонда барпо этилган “Самарқанд”да кулолчилик ва ёғоч ўймакорлик маҳсулотлари барчанинг эътиборини тортмоқда (фото)

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌍Батафсил: samshahar.uz
СамДАҚИ ТАЛАБАЛАРИ БЕЛАРУСЬ ВА РОССИЯДА ЎҚИЙДИ

Хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ана шундай имконият яратмоқда.

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан қабул қилинган қўшма таълим дастурига мувофиқ СамДАҚИ талабалари эндиликда таълимнинг дастлабки икки йилини Самарқандда ўқишади. Қолган икки ёки уч йилида Беларусь ёки Россия олий ўқув юртларида давом эттиришади.

Бугун мана шу ҳамкорлик доирасида Беларусь миллий техника университети бош директорининг маркетинг ишлари бўйича ўринбосари И.Ганчарёнок бошчилигидаги делегация СамДАҚИда бўлишди. СамДАҚИ ректори С.Аҳмедов ва БМТУ ректори И.Гончаренко ўртасидаги ўзаро учрашув чоғида олдин имзоланган архитектура, муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи, сув таъминоти ва канализация тизимларини лойиҳалаш...👇

🌍Батафсил: http://samshahar.uz/uz/node/872
🤝Каналга уланиш:
https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim