SAMARQAND SHAHAR HOKIMLIGI / САМАРҚАНД ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ
7.09K subscribers
24.7K photos
4.5K videos
15 files
16.9K links
Samarqand shahar hokimligi
Abdurahmon Jomiy 59-uy
Tel: (8366) 2332090
Facebook kanalga o‘tish: https://www.facebook.com/samshaharhokim/

Hokimga onlayn murojaat yo‘llash: https://t.me/samshaharhokim
Download Telegram
“Эрудит” ижодий марказидаги тадбирда қандай масалалар муҳокама этиляпти?

Айни пайтда “Эрудит” ижодий марказида “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Шуҳрат Шарафутдинов, Шуҳрат Тўхтабоев ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари, ноширлар ва матбаа соҳаси вакиллари иштирок қатнашаётган тадбирда ноширлик фаолияти кенг муҳокама этилмоқда.

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌍 samshahar.uz
Ҳокимликларнинг ваколатлари қисқартирилади

Бугунги кунда хусусий мулкни ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантиришда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва республикада инвестиция муҳитини яхшилашга оид кўпгина қарорлар қабул қилинмоқда, дея хабар қилди ЎзА.

Халқимиз орасида ўз уй-жойларини нотурар объектга айлантириб ҳалол меҳнати орқали новвойхона, ошхона, сартарошхона, устахона, савдо дўкони, дорихона ва ҳ.к. тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман деган ватандошларимиз талайгина...

🌍Батафсил: http://samshahar.uz/uz/node/841
🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
“Grand Hotel Sogdiana” меҳмонхонаси бир пайтнинг ўзида 210 кишига хизмат кўрсатади

Аввал хабар қилганимиздик, Самарқанд шаҳрида замонавий тарзда қад ростлаган “Grand Hotel Sogdiana” меҳмонхонасининг тантанали очилиш маросимида вилоят ва шаҳар ҳокимлиги вакиллари, кенг жамоатчилик ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.

Тадбир қатнашчилари меҳмонхонада яратилган шароитлар билан танишди. Миллий ва жаҳон андозалари асосида безатилган мажмуа иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

40 миллиард сўмга яқин маблағ эвазига замон талаби даражасида 210 ўринга мўлжаллаб қурилган меҳмонхонада юздан ортиқ ҳар хил турдаги хоналар мавжуд.

Шунингдек, 100 ўринли зал, 160 кишилик ресторан ҳамда спорт-соғломлаштириш мажмуаси, сауна ва ёпиқ аквапарк ўрин олган. Шу билан бирга, меҳмонларга янада қулайлик яратиш мақсадида кенг майдонда автотураргоҳ ташкил қилинган.

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌍 samshahar.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳридаги Боғибаланд анжирзорларида ўтказилган "Анжир сайли"дан. (видео)

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌍 samshahar.uz
Транспорт воситаси ҳаракатланаётганда тана қисмини (қўлдан ташқари) салондан ташқарига чиқарган йўловчи 4.460.000 сўм жарима тўлаши мумкин.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси огоҳлантирди!

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌍 samshahar.uz
Меҳнат таътилидан қисмларга бўлиб фойдаланиш мумкин

Қонунчиликка мувофиқ, ходимнинг хоҳишига кўра унинг ёзма аризаси асосида таътилни қисмларга бўлишга йўл қўйилади.

Бунда таътилнинг бир қисми 12 иш кунидан кам бўлмаслиги лозим.

Ҳуқуқий ахборот канали
🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌍
samshahar.uz
Хабарингиз борми?

Туннель қуриш ишлари бошлангани боис айрим кўчаларда транспорт ҳаракати тўхтатилди

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг 2022 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши кутилаётган Саммитига тайёргарлик кўриш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳрининг Бўстансарой ва Рудакий кўчалари чорраҳасида трамвай ва транспорт воситалари учун туннель қуриш ишлари бошланди.

Шу муносабат билан шаҳар ҳокими Б.Облоқулов фармойиш қабул қилди.

Унга кўра, Самарқанд шаҳрининг қуйидаги кўчаларида бугун, 7 сентябрдан бошлаб (қурилиш ишлари тугатилгунга қадар) транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди:

Рудакий кўчасининг Даҳбед кўчаси билан кесишган қисмидан, Рудакий-Бўстансарой кўчалари чорраҳасигача;

Бўстансарой-Рудакий кўчалари чорраҳасидан, Рудакий-Даҳбед кўчалари чорраҳасигача;

Бўстансарой-Рудакий кўчалари чорраҳасидан, Рудакий-Чуқурйўл кўчалари туташмасигача;

Рудакий-Чуқурйўл кўчалари туташмасидан, Бўстонсарой-Рудакий кўчалари чорраҳасигача бўлган қисмигача;

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌍 samshahar.uz
Боксчиларимиз жаҳон чемпионатига тайёр

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинларини якунлашди. Ушбу йиғин доирасида чарм қўлқоп усталаримиз жисмоний ва тактик машғулотлардан ташқари спарринг жангларида ҳам иштирок этишди, дея хабар қилди Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти спортчиларимизнинг жаҳон чемпионати баҳсларида муносиб иштирок этишини таъминлаш мақсадида тайёргарликнинг сўнгги босқичини айнан мусобақалар ўтказиладиган Екатеринбург шаҳрида ташкил этди. Бу ғоя шубҳасиз терма жамоамизнинг мослашув жараёни учун ижобий таъсир қилади...👇

🌍Батафсил: http://samshahar.uz/uz/node/845
🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
Самарқанд шаҳридаги туннель қурилиши учун қанча маблағ кетади?

Самарқанд шаҳрининг Рўдакий ва Бўстонсарой кўчалари кесишмасида туннель қурилиши бошланди ва у «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Кўприкқурилиш» трести УК томонидан амалга оширилмоқда.

Туннель типидаги йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 534 метр бўлади. Туннель қисмининг узунлиги 93 метрга етади. Бўстонсарой кўчаси бўйлаб кенглиги 6 метр, баландлиги 3 метр бўлган пиёдалар ер ости ўтиш йўлкаси ҳам қилинади.

Қурилишда 14750 куб метр йиғма ва монолит темирбетон ишлатилади. Бунда, 7375 тонна цемент, 3130 тонна арматура, 78,5 тонна металл прокат ишлатилади. Қурилиш-монтаж ишларининг қиймати 67 миллиард 730 миллион сўмни ташкил этади.

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝 www.facebook.com/samshaharhokim
Ўзбекистонлик талабалар Ўш шаҳар мэри кубогини қўлга киритишди

Шу йилнинг 5 сентябрь куни Ўш шаҳрида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ҚВЗ жамоалари Ўш шаҳар мэри кубоги учун ўзаро беллашдилар, дея хабар қилди Edu.uz.

Мусобақада Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалининг “Оғалар” ва Қорақалпоғитон ОТМларининг ҚВЗ терма жамоалари қатнашди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази жамоаларга мазкур мусобақада иштирок этишида кўмаклашди.

Якунда “Оғалар” жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллаб, Ўш шаҳар мэри кубогини қўлга киритди. Иккинчи ўрин ҳам юртимиз вакиллари - ҚВЗ терма жамоасига насиб этди.

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌍 samshahar.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни Мустақиллик куни билан табриклади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
расмий веб-сайти
🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌍 samshahar.uz
Гулобод кўчасида ҳаракат вақтинча тақиқланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2017 йил 27-28 август ва 2 сентябрь кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган таркибда ўтказилган мажлис баёнининг 11-банди билан шаҳримиздаги Гулобод кўчасининг Г-34 кесишмасидан Самарқанд туманидаги Хўжа Аҳрори Вали мажмуасигача бўлган қисмида 6 қаторли автомобиль йўли қурилишини ташкил этиш белгиланганди. Мазкур топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил 4 октябрда Самарқанд шаҳар ҳокимининг 1707-Қ сонли қарори қабул қилинганди. Бугунги кунда мазкур кўчани қайта қуриш ишлари бошланди.

Шу муносабат билан жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, мазкур кўчанинг иш олиб борилаётган қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тақиқланади.

Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌍 samshahar.uz
Самарқанд шаҳридаги Гулобод кўчасида таъмирлаш ишлари қизғин паллада. (Видео ва фото)

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌍 samshahar.uz
Бокс бўйича жаҳон чемпионати иштирокчиларига Самарқанд нонлари туҳфа қилинди

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича ҳаваскорлар ўртасида ХХ навбатдаги дунё биринчилиги ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун Екатеринбург шаҳрида жаҳон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда терма жамоамиз аъзолари билан биргаликда Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов ҳам иштирок этди, дея хабар қилди Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати...

🌍Батафсил: http://samshahar.uz/uz/node/850
🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim