SAMARQAND SHAHAR HOKIMLIGI / САМАРҚАНД ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ
7.09K subscribers
24.7K photos
4.49K videos
15 files
16.9K links
Samarqand shahar hokimligi
Abdurahmon Jomiy 59-uy
Tel: (8366) 2332090
Facebook kanalga o‘tish: https://www.facebook.com/samshaharhokim/

Hokimga onlayn murojaat yo‘llash: https://t.me/samshaharhokim
Download Telegram
☝️РАСМАН!

Бугун, 25 март кунидан бошлаб жамоат жойларида ниқобсиз юриш таъқиқланади!

Яқинларингизга ҳам улашинг!

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
🎥 ВИДЕОДАРСЛАР ҚАЧОНДАН НАМОЙИШ ЭТИЛАДИ?

Шу ва бошқа янгиликларни кузатиб бориш учун расмий каналимизга аъзо бўлинг...

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
🎗Тайинлов

Президентнинг тегишли қарорига асосан Нишанбаев Саидкарим Абдухокимович ички ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар С.Нишанбаев Ички ишлар вазирлиги Ташкилий департаменти, бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритганлиги ҳақида хабар берди ҳуқуқий ахборот...

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎞 Самарқанд шаҳрида жойлашган "Зарафшон текстиль" масъулияти чекланган жамияти томонидан бир кунда 20 мингта тиббий ниқоб ишлаб чиқариляпти...

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
🌦 Бугун Самарқандда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кундузи айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 10-15 даража иссиқ бўлади.

👉🏽 Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🌐 www.facebook.com/samshaharhokim
🌔 samshahar.uz
🎗СУВ ЙЎЛИНИ ТЎСМАНГ!

Жорий йилнинг 22 март куни ижтимоий тармоқларда кучли ёмғир ёғиши оқибати Самарқанддаги айрим кўчаларни сув босгани ҳақида видеолавҳа эълон қилинган эди.

Ҳақиқатдан ҳам, ўтган йилнинг май ойида Самарқанд шаҳар ҳокимлиги фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига даъво аризалари билан мурожаат қилиб, шаҳарнинг Термиз, Муқимий ва Муллоқандов кўчаларидан оқиб ўтувчи «Чашма» каналининг ҳар қирғоғидан 10 метрлик муҳофаза минтақаси белгиланган бўлсада, шу ҳудудда яшовчи қатор хонадон эгалари ушбу канал ҳамда унинг коллектор дренаж тармоқларининг муҳофаза зоналарида ўзбошимчалик билан ноқонуний бино-иншоотлар қуриб олганликларини, бу эса канал бўйида тозалаш ва ободошлаштириш имконияти бўлмаганлиги сабабли ҳудуд ва канал чиқиндиларга тўлиб, ёғингарчилик мавсумида фуқароларнинг уй-жойлари ва шаҳар кўчалари сув босишига сабаб бўлаётганлигини билдирган ва ушбу ноқонуний қурилмаларни буздириш ва муҳофаза минтақасининг ер майдонини очиб бериш ҳақида қарор чиқаришни сўраган.

Шаҳар ҳокимлигининг даъво аризалари фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан қаноатлантирилиб, ушбу ноқонуний қурилмаларни жавобгарлар ҳисобидан бузиб ташлаш белгиланган.
Суд қарорлари асосида чиқарилган ижро ҳужжатлари 2019 йилнинг июль ва август ойларида Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлимига келиб тушган ва ижро тадбирлари ташкил қилинган.

Ижро ҳаракатлари давомида ҳар бир жавобгар ва уларнинг вакиллари билан тушунтириш ишлари ўтказилган, уларга ноқонуний қурилмаларни ихтиёрий равишда бузиб ташлаш ҳамда муҳофаза зонаси ер майдонини тозалаш учун муддат берилган. Бироқ ушбу шахслар ўз манфаатларини қонун талабларидан устун қўйиб, суд қарорлари ва давлат органлари талабларига ўз маҳалладошларининг арзларига эътиборсизлик билан қараб келганликлари оқибатида 2020 йил 20 март куни бўлиб ўтган ёғингарчилик вақтида атрофолди кўчаларни ва қатор хонадонларни сув босишига олиб келган.

Суд қарори талабларини берилган ихтиёрий муддатда бажармаган Термиз кўчасининг 1-йўлагида яшовчи Одил Содиқов ва Икром Содиқовлар, Муллоқандов кўчасида яшовчи Жамшед Каримов, Муқимий 1-берк кўчада яшовчи Лейла Билялова ва Исмат Акрамовлар томонидан «Чашма» каналининг муҳофаза минтақаси ҳудудида ўзбошимлалик билан ноқонуний равишда қуриб олинган бино-иншоатлар 2020 йил 23 март куни Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими ходимлари ҳамда мутахассислар иштирокида мажбурий тартибда бузилди.

Ҳозирги кунда канал муҳофаза зонасида Термиз кўчаси, 1-йўлакда яшовчи Сабир Мавлянов ва Мавлуда Якубова, Муллоқандов кўчасида яшовчи Лидия Бондаренко ҳамда Муқимий 1-берк кўчада яшовчи Лутфия Уринова томонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний қуриб олинган бино-иншоотларни бузиш ва канал бўйидаги ер майдонини очиб бериш борасида мажбурий ижро тадбирлари амалга оширилмоқда.

Баҳор ойлари серёғин келиши кутилмоқда. Бу эса турли кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши мумкин. Яқинда ёққан кучли ёмғир кўпчиликка оғир синов бўлди. Сув йўли сунъий ёпиб қўйилиши оқибатида, тўпланган сув ҳовлиларга кириб, йўлларни яроқсиз аҳволга келтирди.

Шу боис хонадонингиз яқинидан ўтган канал, ариқлар ва бошқа сув йўлларини тўсмасликни, уларнинг ёнида, ариқлар устида турли ноқонуний қурилишлар олиб бормасликни илтимос қиламиз.

Мажбурий ижро бюроси
Самарқанд вилоят бошқармаси
.
🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
🕊Ҳозир

Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облақулов Самарқанд шаҳар санитария-эпидемологик осойишталик маркази фаолияти билан танишмоқда.

Ҳоким марказ ҳолати ва унинг фаолияти билан танишиб, моддий-техник базани янада мустаҳкамлаш борасида ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиряпти.

Марказда кузатилган камчиликларни бартараф этиш масалалари шу жойнинг ўзида муҳокама этилмоқда...

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
💫 Корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва ҳисобчилари диққатига!

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик корхона ва микрофирмалар, хусусий уй-жой эгалари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари) 1-Mehnat shakli (Меҳнат ҳисоботи) ва 1-BX shakli (Бошқарув органи ходимлари сони тўғрисида ҳисобот) (чораклик) Давлат статистика ҳисоботини 2020 йилнинг 6 апрель санасидан кечиктирмасдан www.stat.uz ёки www.samstat.uz веб-сайтларига жойлаштирилган eStat 3.0 дастури орқали электрон кўринишда хато ва камчиликларсиз тақдим қилиш лозимлигини эслатиб ўтамиз.

Самарқанд шаҳар статистика бўлими.

Телефонлар: (366) 235-29-84, 235-63-31

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
Э Ъ Л О Н !

2020 йил 27 март куни соат 06:00дан бошлаб, Самарқанд шаҳрига барча ҳудудлардан кириш ҳар қандай транспорт воситалари (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) учун тўхтатилади.

Самарқанд шаҳрига киришдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларда, шунингдек, Самарқанд шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга, Самарқанд шаҳрида жойлашган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот (нодавлат ташкилот)ларда меҳнат (хизмат) фаолиятини олиб бораётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят эпидемияга қарши курашиш фавқулотда комиссиясининг алоҳида топшириғига асосан вилоят туманларига бириктирилган масъул ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Шу билан бир қаторда, 27 март куни соат 06:00дан бошлаб Самарқанд шаҳри ҳудудида трамвай ва автобуслар ҳаракати тўхтатилади.

Шаҳар ҳудудига киришга қўйилган чекловларга ва карантин қоидаларини бузган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирамиз!

Азиз самарқандликлар, Сизларни яна бир бора карантин даврида тартиб-интизом ва амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этишга ҳамда зарурат бўлмаса уйда қолишга чақирамиз!


🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
ОБЪЯВЛЕНИЕ!

С 06:00 часов 27 марта 2020 года будет закрыт въезд в Самарканд со всех точек для любых транспортных средств (автобусов, микроавтобусов и легковых автомобилей).

Ограничения не распространяются на грузовые перевозки. Въезжать в город смогут граждане, постоянно проживающие (имеющие регистрацию) в городе, руководители и сотрудники государственных и правоохранительных органов, управлений, ведомств и организаций, медицинские работники, сотрудники Государственного центра санитарно-эпидемиологического надзора, а также ответственные лица, прикрепленные к районам на основании специального задания областной чрезвычайной комиссии по борьбе с эпидемией.

Наряду с этим, начиная с 06:00 часов 27 марта движение трамваев и автобусов в городе Самарканде будет приостановлено.

Мы предупреждаем: граждане, нарушившие правила карантинного режима и ограничения на доступ к городу, будут привлечены к ответственности в порядке, установленном законом!

Уважаемые самаркандцы, мы еще раз призываем вас неукоснительно соблюдать дисциплину и требования действующего законодательства во время карантина, и по возможности просим оставаться дома!


🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
💫 COVID-19 ПАНДЕМИЯСИГА ҚАРШИ БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ!

САМАРҚАНД ШАҲАР ҲОКИМИ БОБУРМИРЗО ОБЛАҚУЛОВНИНГ БАРЧА ҲАМШАҲАРЛАРИМИЗГА МУРОЖААТИ

Азиз ва муҳтарам ҳамшаҳарлар!

Бугун нафақат Сиз ва биз балки, бутун инсониятни коронавирус, деб аталмиш тез тарқалувчан, ўта юқумли касаллик ташвишга солмоқда. Касалликнинг ўчоғи гарчи, Хитойда бўлса-да, тез орада жаҳонни қамраб олди. Ўзининг хатарли оқибатлари билан барча тўсиқларни енгиб ўтаётган ушбу касалликка қарши курашда бутун ҳамжамият қарши курашмоқда.

Мамлакатимиз, жумладан шаҳримизда ҳам ушбу ўта юқумли касалликнинг олдини олиш, унга чалинганларни соғломлаштириш, хорижда бўлиб қайтганларни карантин ҳолатида сақлаш чоралари кўрилмоқда. Мамлакатимиз Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида бугунги кунда барча амалий чоралар олиб борилмоқда...
(давоми ⬇️ ⬇️ ⬇️)
(бошланиши ⬆️ ⬆️ ⬆️)
...Юқоридаги ҳужжатга мувофиқ жойларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, хориждан қайтганларни махсус карантин муддатида сақлаш, касаллик аниқланган беморларни даволаш юзасидан умумдавлат миқёсидаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳар қандай касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олиш маъқул, деган гап бор халқимизда. Ўзининг бой анъана ва удумларига эга бўлган халқимиз бир умр ана шу нақлга амал қилиб келмоқда. Ҳар қандай хасталикнинг олдини олишда тозалик-озодалик, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш асосий талаб ҳисобланади. Аввало ўз танамизни, яшаётган хонадонимизни, кўчамиз ва маҳалламизни, шаҳримиз озодалигини таъминласак ҳар қандай дарднинг олдини олган бўламиз.

Муҳтарам ҳамшаҳарлар!
Юқумли касаллик тарқалиши муносабати билан бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам эҳтиёт чоралари кенг миқёсда қўлланилмоқда. Мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва олий таълим масканларида карантин тизимининг жорий этилиши аввало, фарзандларимиз, қолаверса барчамизнинг саломатлигимизни сақлаш учун қаратилган умумдавлат миқёсидаги кенг кўламли чора-тадбирлардан биридир. Бундан ташқари, карантин муносабати билан уйда ўтириши лозим бўлган, эҳтиёж бўлмаса кўчага чиқиш мумкин эмаслиги уқтирилган айрим соҳалар ходимлари, нафақахўрлар “сиқилиб” кетганидан кўчага йўл олаётганлигини гувоҳи бўлиб турибмиз. Маълумки, бугун мамлакатимизда барча оммавий ва кўнгилочар тадбирлар, расмий йиғилишларни ўтказишга қатъий таъқиқ қўйилган.

Шунга қарамасдан илгаригидек борди-келдини давом эттираётган, бунда мажбурий таътилда бўлган фарзандларини ҳам жалб этаётган ота-оналар йўқ эмас. Тантаналар ва оммавий тадбирларни бекор қилишдан мақсад Сиз ва бизнинг саломатлигимизни сақлашдан иборатдир. Ахир бундай тадбирда бир бемор иштирок этса, камида ўндан ортиқ соғлом одамни вируслар билан “таъминлаган” бўлади!

Кейинги пайтларда шифохоналарда ҳам карантин тартиби жорий этилиши муносабати билан беморларни қабул қилишнинг янги йўналишлари белгиланди. Унга мувофиқ саломатлигида жиддий ўзгариш бўлган бемор ёки унинг яқинлари бевосита “Тез тиббий ёрдам”га телефон орқали мурожаат этишлари зарур. Афсуски, ҳозирги ҳолатда кўпчилик беморнинг ҳолатини ҳисобга олмасдан, юқоридаги хизматга мурожаат этмасдан беморни шифохонага келтириш ҳолатлари кучаймоқда. Бу ҳол айни пайтда коронавирус хавфи билан курашаётган шифокорлар хизматида янги муаммоларни келтириб чиқармоқда. Истардимки, энг оғир ҳолатлар ёки коронавируснинг дастлабки аломатлари кузатилишидан ташқари барча ҳолатларда фуқароларимиз шифохоналарга тўғридан тўғри келмасдан, “ тизими яратилганки, бу тез орада ўз самарасини беради.

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
Тайинлов амалга оширилди

Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2020 йил 26 мартдаги Фармойишига мувофиқ Худайкулова Фотима Инатуллаевна шаҳар ҳокимининг архитектура ва қурилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Худайкулова Фотима Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида таҳсил олган. Ҳозирги кунгача "АРК Дизайн" архитектура режалаштириш корхонаси архитектори, "АрхиКуб" маъсулияти чекланган жамияти бош архитекори сифатида фаолият олиб борган.

Ф.Худайкулова Самарқанд шаҳар анъаналарига, жаҳон андозаларига ҳамда миллий маънавиятимизга мос равишда кўчаларни мазмунли, ташқи реклама ва ахборот воситалари билан безатиш, чиройига чирой қўшиш ҳамда архитектура ва қурилиш масалаларини мувофиқлаштириб боради.

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
💎 Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қарши чора-тадбирларни кучайтиришга бағишланган видеоселектор мажлисини ўтказди.

Йиғилишда маълум бўлишича:

👉Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига зудлик билан 30 мингта экспресс-тест харид қилиш топширилди.

👉2020 йил 1 ноябрга қадар пандемия оқибатида оғир аҳволга тушиб қолган корхоналар банкротликка тортилмайди.

👉Коронавирус инфекциясини юқтириб олган 65 нафар бемор орасида 11 нафар шифокор ҳам мавжуд.

koronavirusinfouz
🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
💦 Техник воситалар шай ҳолда

Айни пайтда ёғаётган кучли ёмғирдан сўнг юзага келиши мумкин бўлган сув тошқини ва турли хил кўнгилсизликларни олдини олиш мақсадида Самарқанд шаҳар ҳокимлиги бошчилигида тезкор хавфсизлик гуруҳи ташкил этилди.

Мазкур гуруҳ томонидан техник воситалар ёрдамида шаҳримизнинг ҳар бир ҳудуди назорат қилиб борилади ва мавжуд муаммоларга тезда барҳам берилади...

Мурожаат учун телефон: (66) 231 06 09

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎬Самарқанд шаҳрининг 3-секторига қарашли ҳудудларда дезинфекция ишлар амалга оширилмоқда...

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
🌥 Об-ҳаво: Самарқандда ҳаво бироз булутли бўлади

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 13-18 даража иссиқ бўлади.

Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🌐 www.facebook.com/samshaharhokim
🌔 samshahar.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Президент Шавкат Мирзиёевнинг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича халққа мурожаатидан.

🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
🌙РАСМИЙ БАЁНОТ:

15 беморда ўпка яллиғланиши белгилари кузатиляпти, 7 нафарининг аҳволи оғир

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат ОТАБЕКОВ:

– Мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар 83 нафарни ташкил этаяпти.

Беморларнинг аксарияти Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволанмоқда. Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларидаги беморлар ўзларининг ҳудудларида даволаш муолажаларини олаяпти. Бошқа вилоятлардан келган беморларимиз ва улар билан мулоқотда бўлганлар Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида қолмоқда.

Ҳозирги ҳолатда беморларимизнинг 15 нафарида ўпка яллиғланиши белгилари кузатилаяпти, 7 нафарининг аҳволи мутахассислар томонидан оғир деб баҳоланмоқда.
Наманган вилоятида вафот этган онахонимиз қандли диабет, юрак етишмовчилиги хасталиги билан оғриб юрган. Кечагина лабораторияда коронавирус инфекцияси тасдиқланган ва бугун эрталаб миокард-инфарктидан вафот этди.

Албатта, бу каби маълумотлар халқимизни ҳушёр торттириши керак. Тиббиёт ходимларининг тавсияларига риоя қилишимиз жуда ҳам зарур.

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги.
🤝Каналга уланиш: https://t.me/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz