Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
291 subscribers
13K photos
706 videos
7 files
3.25K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali


Telegram: @uzdavkarantin_antikor_bot
Veb sayt: https://samkarantin.uz/


Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
#Самарқанд вилояти
#Пайариқ тумани
#Тайлоқ тумани

ИССИҚХОНАЛАРДА ФИТОСАНИТАРИЯ НАЗОРАТИ

🔶Аҳолини кеч куз, қиш ва баҳор мавсумларида сабзавот маҳсулотлари билан таъминлашда иссиқхоналарни зараркунанда ва касалликлардан самарали ҳимоя қилиш чора тадбирини кўриш лозим.
🔶Бугунги кунда иссиқхоналарда асосан помидор, бодринг, ширин ва аччиқ қалампир, саримсоқ пиёз, карам, редиска каби турли хилдаги кўкат экинлари экилмоқда. Уларнинг мавсумда турли зараркунандалар ҳамда касалликлар билан зарарланиши натижасида ҳосилдорлик кескин пасайиб кетади.Бу зараркунандалар иссиқхона хўжалигига жуда катта зарар етказади. Шунинг учун уларга ўз вақтида курашиш сабзавот экинлар ҳосилдорлигини оширишнинг муҳим омилидир.
🔶Бугун 6 октябр Пайариқ туманида жойлашган “Standart export” ва Тайлоқ туманида жойлашган иссиқхоналарда туман инспекторлари томонидан фитосанитария назоратлари олиб борилди.
🔶 Фитосанитария назорати кучайтирилиб, иссиқхоналарда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларини касалликларини олдини олиш, зарарланиш хавфи бўлганда эса барча чоралари кўрилмоқда. Фитосанитария жараёнида соҳанинг малакали мутахассислари томонидан иссиқхоналарда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинлари касаллиги олдини олиш ва зарарланиш хавфи бўйича тафсиялар бериб борилмоқда.


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг

https://t.me/Samkarantin
# Самарқанд вилояти

# Жомбой тумани
#Пайариқ тумани

📌 Жорий йилнинг 7 октябр куни Жомбой туман ўсимликлар крантини ва ҳимояси бўлими инспекторлари томонидан аҳоли истиқомат қилаётган хонадонлар боғида карантин объекти бўлмиш “Комсток” ва “Анор мевахўри” га курашиш чора тадбирлари бўйича рейд ўтказилди. Аҳоли ўртасида бу зараркунандага қарши курашиш борасида керакли маълумотлар берилди;

📌 Жомбой тумандаги марказий М-39 ҳамда, Пайариқ туманининг йўл ёқаларида сотилаётган полиз экинлари қовун ва тарвуз маҳсулотлари карантин назоратидан ўтказилди.


Самарқанд вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin
# Самарқанд вилояти
#Пайариқ тумани

🔶 Дала карантин назорати карантин объектларининг ўчоқларини аниқлаш, биоэкологик хусусиятларга таъсир кўрсатишига кўмаклашувчи омилларни аниқлаш ва баҳолаш мақсадида амалга оширилади.
🔹 Вилоятимиздаги мавжуд экин ерларида етиштирилаётган мева, сабзавот ва полиз маҳсулотларини турли касаллик ва зараркундалардан муҳофаза қилиш соҳа мутахассислари олдида турган муҳим агротехник талаблардан ҳисобланади.
🔹 Унга асосан вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқарамаси туман бўлимларида мунтазам дала назорати ўтказилмоқда.
Жумладан, Пайариқ туманидаги “Сирли ихтиро” ф/х га қарашли 7 га фасол майдони туман инспекторлари томонидан карантин назоратидан ўтказилди Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси лабараториясига намуналар олиниб расмийлаштирилди.


МАЪЛУМОТ УЧУН. Ўсимликлар карантини – қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликлар дунёсига катта иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган ўсимликлар карантинидаги зарарли организмларнинг кириб келиши, тарқалиши ҳамда зарар етказишининг олдини олиш ва уларга қарши кураш чораларини амалга оширишга қаратилган тадбирлар мажмуаси.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin
Forwarded from SamTVR | MTRK
​​#Самарқанд_вилояти
#Ургут_тумани
#Пайариқ_тумани

СИФАТ НАЗОРАТИ...

Мамлкатимизда ўсимликлар маҳсулотларини жумладан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини импорт ва экспорт қилиш ҳажми кескин ортиб бормоқда. Бу дегани шунингдек, кам ўрганилган ёки ўрганилмаган ноъмалум карантин зараркунандаларни туризм алоқаларнинг кенгайиб бориши натижасида ҳам кириб келиш ҳавфи ортиб бораётганидан далолатдир.
Уларни ўз вақтида аниқлаш ва мамлакатимиз ҳудудига киритмаслик ички ва ташқи иқтисодий фаолият ўсимликлар карантини инспекторлари олдида турган асосий вазифалардан бири ҳисобланади.
Бу борада эса мамлакатимизга импорт бўлаётган ва экспорт қилинаётган ҳар бир қишлоқ хўжалик маҳсулотлари назоратдан ўтказилмоқда.
Шундай экан, жорий йилнинг 1 ноябр куни Ургут туман “SPEKTRUM DRY FRUITS” корхонасидан Исроил давлатига экспорт қилинаётган 25 (йигирма беш) тонна майиз (қуритилган узум) маҳсулотлари;
🔹 “EKO LIFE FRUITS” корхонасидан Туркия давлатига экспорт қилинаётган 21 000 (йигирма бир минг) кг майиз (қуритилган узум) маҳсулотлари”
🔹 Пайариқ тумани “ Умар Кишмиш сервис” МЧЖ дан Белоруссия давлатига экспорт қилинаётган 21 200 (йигирма бир минг икки юз) кг майиз (қуритилган узум) маҳсулотлари;
🔹 ООО “Chelak tomorqa xizmati” МЧЖ дан Россия Федерациясига экспорт қилинаётган 20 765 (йигирма минг етти юз олтмиш беш) кг майиз (қуритилган узум) маҳсулотлари ички фитосанитар назоратдан ўтказилди.

☝️Ушбу карантин остидаги маҳсулотлар 2018 йил 9 июлда тасдиқланган янги таҳрирдаги “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги ЎРҚ - 484 сон Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6-моддасига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарорига асосан карантин назоратидан ўтказилди ҳамда ўсимликлар карантини объектларидан ҳоли эканлиги аниқланди.


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати
#Яшилмакон
#умуммиллийлойиҳаси
#Долзарб40кун
#Самарқандвилояти
#Пайариқ


🌳 Ўзбекистон Республикаси Прездентининг 2021-йил 2-ноябрь куни бўлиб ўтган видео селекторида ҳар бир вилоят туманлар ҳудудларида "Яшил ҳудуд" ташкил этиш борасидаги топшириғига асосан “долзарб 40 кунлик” акцияси давомида кўчат экиш юзасидан 2021 йил 12 ноябр куни эрта тонгдан Пайариқ туман карантин бўлими томонидан "Яшил Макон" умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича тумандаги “Х.Исмоил” МФЙ фуқоролари ва “Норқўзи ўғли олтибой” ф/х ҳудудида фермер хўжаликлари билан ҳамкорликда дарахт кўчатлари экилмоқда, дарахтларни экиш тадбирлари туман миқёсида давом этмоқда.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Самарқанд вилояти
#Пайариқ тумани

Пайриқ тумани Чоштепа ММТП ҳудудидаги "Нуржахон" фермер хўжалигининг 16.5 га, У.Маҳмудов ММТП га қарашли "Санъатжон Самат" фермер хўжалигининг 15 га, Дарвишиқ ММТП "Эгамбердиев Насрулла бобо" фермер хўжаликларининг 11 га ғўза майдонларида туман бўлим агрономлари инспекторлари томонидан "Долзарб 30 кунлик" тадбири доирасида ғўзаларнинг ҳолати бўйича фитосанитар назорат ўтказилди. Хўжалик далаларида биологик кураш тўғри йўлга қўйилганлиги туфайли кўсак қурти ва қандала аниқланмади, лекин қисман ўргимчаккана билан зарарланишнинг бошланғич холати аниқланди.Фермер хўжалик ишчиларига ушбу ҳолат юзасидан зудлик билан кимёвий ишлов бериб, 5 кундан сўнг биологик кураш чорасини йўлга қўйиш кераклиги айтилиб, огоҳлантириш берилди ва феромон тутқичларнинг алмаштирилиши назорат қилинди.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Расмий саҳифамиз👇👇

https://t.me/Samkarantin
#Пайариқ тумани
#Капр қўнғизи

КАПР ҚЎНҒИЗИ - Омборхоналардаги дон ва дуккакли маҳсулотларниг асосий зараркунандаси ҳисобланиб, бу зараркунанда маккжўхори, буғдой, арпа ва бошқа дон маҳсулотлари ҳамда, мош, нўхат, ловия ва турли хил дуккакли экинларининг уруғи билан озиқланади. Капр қўнғизи омборхоналарда сақланаётган маҳсулотга жуда катта зарар етказади. Юртимизда ушбу зараркунанда туфайли дон ва дуккакли маҳсулотларнинг кўп қисми яроқсиз ҳолатга келиб қолмоқда.
Хўш, Пайариқ туманида Капр қўнғизини бартараф этиш чоралари, зараркунандага нисбатан қарши кураш чоралар қай йўсинда олиб борилмоқда?
Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва химояси бошқармаси Пайариқ тумани бўлими аграном инсперторлари А.Убайдуллаев, А.Турсунқулов, У.Хусанов, С.Абдужабборовлар томонидан мавжуд омборхоналарда яъни: “Пайариқ кластер” МЧЖ, “Умар кишмиш” МЧЖ, “Челак томорқа хизмати” МЧЖ ва “Нассар трайдинг агро” МЧЖ ларга тегишли бўлган омборхоналарда, КАПР ҚЎНҒИЗИга қарши “АЛДАМЧИ ХЎРАКЛАР” тузоғи қўйилиб зараркунандадан ҳимояланмоқда ва қўйилган хўраклар инспекторлар томонидан доимий назоратга олинди.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш 👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube