Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
297 subscribers
13.9K photos
844 videos
7 files
3.52K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali


Telegram: @uzdavkarantin_antikor_bot
Veb sayt: https://samkarantin.uz/


Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
#ЯшилМакон
#ИнсонҚадриУчун
#СамарқандВилояти
#НарпайТумани

Самарқанднинг олис қишлоқларида “Инсон қадри учун!” шиори остида ўтказилаётган "Ёшлар фестивали" маданий-маърифий тадбирларнинг навбатдагиси Нарпай туманининг “Бўстон” қишлоғида ташкил этилди.
Тадбир айни пайтда юртимизда давом этаётган “Яшил макон” лойиҳаси доирасида “Бўстон” маҳалла ҳудудида дарахт кўчатлари экиш билан бошланди. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими ходимлари, туман, вилоят масъуллари, маҳалла аҳли 14 гектар майдонга 5 000 тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазди.
Шундан сўнг, “Бўстон” МФЙ да спорт мусоқабалари, театр ва цирк томошалари намойиш қилинди. Пойтахтдан келган ва самарқандлик ёзувчи ва шоирлар билан ижодий учрашув ўтказилди. Ҳарбий техникалар кўргазмаси, Миллий гвардия ходимлари ва ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари уюштирилди.
Самарқанд вилояти мусиқали драма театрининг “Эл Ботир” спектакли бўстонликлар ва меҳмонларга манзур бўлди.
Тадбирлар доирасида маҳалла аҳли учун эл суйган санъаткорлар иштирокида концерт дастури ҳам намойиш этилди.

АГРОНОМ ЭНТОМОЛОГ: Ҳ. Юсупов.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA