Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
288 subscribers
12.6K photos
649 videos
7 files
3.14K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali


Telegram: @uzdavkarantin_antikor_bot
Veb sayt: https://samkarantin.uz/


Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
#Яшилмакон
#Умуммиллийлойиҳа
#Самарқандвилояти
#Пастдарғомтумани

🌳 Президентимиз жорий йилнинг 3 феврал куни дарахтларни кесилишига эълон қилган мараторий 2021 йилнинг 31 декабригача узайтирилди. Лекин, шунга қарамай кимдир билиб, кимдир билмай дарахтларни кесиб, илдизи билан қупориб ташлаб жаримага тортилмоқда. Шу каби нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги мутасадди ходимлар тинимсиз ҳаракатда.
🌳 Бу ҳам етмагандек, кўпгина манзарали ва мевали дарахтлар касалликларга чалинмоқда. Бу борада эса албатта, ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасидаги мутасадди ходимлар ҳам жимгина ўтирган эмас. Биргина Самарқанд вилояти мисолида олсак, вилоятнинг туман, шаҳар инспекторлари ва агроном энтомологлари дарахтларда учрайдиган касалликлар ва ҳашаротларига қарши курашиб, профилактика чора-тадбирларини олиб боришмоқда.
🌳 Бугунги кунда эса йўқотилаётган яшилликни тиклаш ҳамда атроф-муҳитни яшил масканга айлантириш мақсадида Республикамиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий “Зарбдор 40 кун” лойиҳаси иш бошлади.
🌳 Лойиҳа доирасида Самарқанд вилояти Пастдарғом туман “Қайирмасой” ҳудудидаги "Қайирма Қалдирғоч" ф/х гида ўсимликлар карантини ва ҳимояси, қишлоқ ва сув хўжалиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, фермер хўжаликлар кенгаши ва Агроинспекция туман бўлимлари тамонидан “Яшил макон” лойиҳаси асосида фермер хўжалигининг 1 км йўл ёқасига арча ва тут дарахтлари кўчатларини экиб кўкаламлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
🌳 Йўл ёқасини ободонлаштириш мақсадида 100 дан зиёд манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди. Туман миқёсида манзарали ва мевали дарахтлар экиш ишлари давом эттирилмоқда.


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Яшилмакон
#Умуммиллийлойиҳа
#Долзарб40кун
#Самарқандвилояти
#ПастДарғомтумани

ЯХШИДАН БОҒ ҚОЛАР...

🌱 Бугунги кунда вилоятимизнинг барча туман, шаҳар, маҳалла ва қишлоқларида Президентимиз ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси дастурида белгиланган вазифалар ижроси доирасидаги ишлар қизғин тус олган.Хусусан, жорий йилнинг 10 декабрига қадар мамлакатимизда мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазиш бўйича “Долзарб 40 кун” лик эълон қилинганлиги ҳудудлардаги янгидан-янги боғу-роғларни яратиш имконини бермоқда.
🌱 Бугунда, Пастдарғом туманида ҳам кўчат ўтқазиш тадбирлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Бу умумхалқ ишига барча бош қўшмоқда. Айниқса, самарасиз ерлар туман марказидан ўтувчи автомагистрал йўл, маҳалла қишлоқлардаги ички йўллар атрофига мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазиш ишлари кўтаринки кайфиятда давом этмоқда.
🌱 Дарвоқе, туманнинг “Янги қишлоқ” МФЙ си ҳамда 97- умутаълим мактаби бугун кун давомида одамлар билан гавжум бўлди. Сабаби, маҳалланинг фойдаланилмай ётган ерлар ўрнида вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ходимлари, туман инпекторлари ва агроном энтомологлари томонидан 500 туп мевали ва 520 туп манзарали кўчатлар экилган бўлса, мактаб ҳудудига 430 туп мевали ва 20 туп манзарали кўчатлар экилиб, кўчатзорлар барпо этилди.
🌱 Бошқарма бошлиғи Ахрор Бобокулов шахсан ўзлари ерга кўчат қадаб, яшилликка ҳисса қўшишида барча ўрнак бўлди десак муболаға бўлмайди.
🌱 Албатта, кўчатларни экишда зарур агротехник талабларга ҳам амал қилинди. Дастлаб ерлар ҳас-ҳашакдан тозаланиб, сўнг сифатли қилиб қазилган ерларга ниҳоллар қадалди. Кўчатлар оби ҳаётга қондирилди. Хуллас, ҳар бир кўчат инсонларнинг қалб қўри меҳр тафти билан ўтқазилди.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA