Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
298 subscribers
13.9K photos
843 videos
7 files
3.52K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali


Telegram: @uzdavkarantin_antikor_bot
Veb sayt: https://samkarantin.uz/


Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
#Сиёсий_маърифат_соати
#Самарқандвилояти

Бугунги кунда Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида “Сиёсий маърифат соати” мунтазам ўтказилиб келинмоқда. Маърифий ўқув соатлари бошқарма ходимлари учун мазмунли бўлмоқда.
Бошқармада ҳар жума куни бошқарма ходимлари иштирокида “Маънавият соати” бўлиб ўтади. Унда хафта давомида ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган норматив-хуқуқий ҳужжатлар, мамлакатимизнинг сиёсий, ижтимоий ҳаётидаги янгиликлар ва ахборотлар бериб турилади.
Навбатдаги “Сиёсий маърифат соати”да давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти тўғрисида бўлиб ўтди.
Сиёсий маърифат соати” кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:
1. Давлат фуқаролик хизматларининг ҳозирги кундаги аҳамияти, мавқеи тўғрисида;
2. Мамлакатимизнинг ривожланиши учун муҳим бўлган масалалар мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти;
3. Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзи бўлган 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган Давлат байроғи тўғрисида"
4. Истиқлолнинг 30 йиллиги: натижалар ва келажакдаги марралар;
5. Ҳуқуқий саводхонлик ҳафта давомида қабул қилинган долзарб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти;
Кун тартибидаги ушбу масалалар мониторда узатилиб, иштирокчиларга ҳавола этилди.
Хусусан, сиёсий-маърифий ўқув соатида асосий эътибор қуйидаги масалаларга ҳам қаратилди:
1.Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимида фаолият юритаётган раҳбар кадрларнинг сиёсий-маърифий саводхонлигини доимий равишда ошириб бориш, уларга мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва устувор йўналишларини етказиб туриш борасида;
2. Жаҳонда ва мамлакатимизда содир бўлаётган муҳим воқеаларнинг тавсилотларидан доимий бохабар қилишга қаратилди;
Мазкур сиёсий-маърифий ўқув соатлари жонли мулоқотнинг янги ва замонавий шакли бўлиб, уларни ташкил этишда маъруза, маълумот ва ахборотларнинг мазмунини биринчи навбатда ҳудудларга, хусусан, ҳудудлардаги раҳбар кадрлар ва давлат хизматчиларига етиб боришига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса раҳбар кадрлар томонидан самарали бошқарув қарорларини қабул қилишда ўзига хос ахборот таъминоти тизимига айланмоқда.


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Сиёсий_маърифат_соати
#Самарқандвилояти

Ҳар жума куни давлат хизматчилари учун “Сиёсий маънавият соати” бўлиб ўтмоқда. Бугун жорий йилнинг 7 октябр куни ҳам бўлиб ўтган навбатдаги “Маънавият соати” да Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг барча ходимлари иштирок этишди.
Сиёсий маърифат соати” да мулоқат маданияти ва нотиқлик санъати, давлат хизматчиларининг соғлом овқатланишини ташкил этиш ҳамда саломатлигини асраш бўйича зарурий тавсиялар мавзулари маърузачилар томонидан тўлиқ ёритиб берилди. Шунингдек, юртимизда ва ҳорижда рўй бераётган аҳамиятга молик бўлган воқеалар, ҳамда “Бир чимдим маънавият” рукни мониторда узатилиб, иштирокчиларга ҳавола этилди.

Мазкур сиёсий-маърифий ўқув соатлари жонли мулоқотнинг янги ва замонавий шакли бўлиб, уларни ташкил этишда маъруза, маълумот ва ахборотларнинг мазмунини биринчи навбатда ҳудудларга, хусусан, ҳудудлардаги раҳбар кадрлар ва давлат хизматчиларига етиб боришига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса раҳбар кадрлар томонидан самарали бошқарув қарорларини қабул қилишда ўзига хос ахборот таъминоти тизимига айланмоқда.


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin
#Сиёсий_маърифат_соати
#Самарқандвилояти

Ҳар жума куни давлат хизматчилари учун “Сиёсий маънавият соати” бўлиб ўтмоқда. Бугун жорий йилнинг 11 ноябр куни ҳам бўлиб ўтган навбатдаги “Маънавият соати” да Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг барча ходимлари иштирок этишди.
Сиёсий маърифат соати” да ёшларни давлат хизматига мақсадли тайёрлашнинг янгича тизими, лидерлик ва жамоадаги самарадорликни ошириш мавзулари маърузачилар томонидан ёритиб берилди.
Сиёсий маърифат соати бошида юртимиз ҳамда ҳорижда рўй бераётган аҳамиятга молик бўлган воқеалар ривожи билан таништирилди.
Охирида эса “Мутолаа вақти" рукни мониторда узатилиб, иштирокчиларга ҳавола этилди.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin