Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
288 subscribers
12.8K photos
668 videos
7 files
3.2K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali


Telegram: @uzdavkarantin_antikor_bot
Veb sayt: https://samkarantin.uz/


Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
#Иссиқхона
#Назорат
#Самарқандвилояти
#Самарқандтумани

Миришкорга далада ҳам иссиқхонада ҳам иш бисёр...

✳️ Бугунги кунда аҳоли сонининг тобора ортиб бориши билан озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда уларнинг тури ва сифатига бўлган талаби ҳам ортиб бормоқда.
✳️ Ёз фаслида аҳолининг очиқ ер майдонларида етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларига талаби ва эҳтиёжи қанчалик кўп бўлган бўлса, ҳазонрезги даврда ҳам ундан кам бўлмайди. Албатта, маҳсулотлар бундай вақтда иссиқхоналарда етиштирилиб аҳолининг кундалик эҳтиёжлари қондирилади. Аммо, иссиқхоналар сабзавот экинларини етиштириш учун қулай бўлибгина қолмай, балки турли касаллик ва зараркунандалар қишлаб қолиши ва кўпайиши учун ҳам макон ҳисобланади. Шундай экан, касаллик ва зараркунандаларга қарши доимий карантин назоратларини ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
✳️ Жорий йилнинг 11-12 ноябр кунлари Самарқанд туман ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими инспекторлари ва агроном энтомологлари тумандаги иссиқхоналар ҳолати юзасидан назорат тадбирлари ўтказишди. Жумладан, туманнинг “Чордара” МТП (машина трактор парки) ҳудудида жойлашган “Грант Aнор” МЖЧ га қарашли 3 га майдонга экилган помидор ва бодринг ўсимликларида ҳамда, “Муҳаммадали Давлатжон омад” МЖЧ га қарашли “Муҳаммад бобо” иссиқхонасида карантин дала назорат ишлари олиб борилди. Иссиқхона эгаларига ушбу экилган ўсимликларда учрайдиган касалликлар ва зараркунандалар ҳақида бир қатор маслаҳатлар ва тавсиялар берилди.

Aгроном энтомологлар: Д.Ёқубов, У.Жаббаров

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Иссиқхона
#Назорат
#Самарқандвилояти
#Оқдарётумани

▶️ Бугунги кунда аҳоли орасида цитрус мевалар ва уларнинг қайта ишланган маҳсулотларига бўлган талаб бошқа барча мевали экинлар орасида машҳурлиги жиҳатидан биринчи ўринда туради десак муболаға бўлмайди.
🍋 Мамлкатимизда асосан лимон, камроқ майдонларда мандарин ва апельсин етиштирилади. Шу билан бирга, ҳимояланган жойларда мандарин етиштириш учун ҳам кенг имкониятлар мавжуд, лекин улар ҳам касаллик ва зараркунандалардан ҳоли эмас.
Шундай экан, жорий йилнинг 12 ноябр куни вилоятимизнинг Оқдарё тумани “Бошдархон” МФЙ ҳудудидаги “Қирқфархон” қишлоғида яшовчи З.A хонадонидаги иссиқ хонасида етиштирилаётган мандарин ўсимликлари ва пишиб етилган мевалари карантин назоратидан ўтказилди. Назорат давомида ўстирилаётган ўсимликларда ҳамда меваларида касаллик ва зараркунандалар аниқланмади, лекин иссиқхона эгаларига цитрус меваларни зарарлайдиган оққанот, сохта қалқандор, ўргимчаккана ҳашаротларига, ун-шудринг, занг, қора моғор касалликларига қарши ва профилактика чора-тадбирлари борасида тушунчалар ва тавсиялар берилди. Иссиқхонадан қўшимча даромад олиш учун редиска экишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Aгроном энтомолог: Ш.Олимов

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Назорат
#Иссиқхона
#СамарқандВилояти
#ПахтачиТумани
#ТайлоқТумани

❇️ Вилоятимиз бўйлаб иссиқхоналарда карантин назоратлари мунтазам олиб борилмоқда.Жумладан, жорий йилнинг 24-25 ноябр кунлари Пахтачи ва Тайлоқ туманларидаги иссиқхоналарда етиштирилаётган маҳсулотларда фитосанитар назоратлари олиб борилди.
▶️ Пахтачи тумани "Буркут"МФЙ ҳудудида жойлашган "Алишоҳ нарпай иссиқхонаси" да "Сентинин нигатов" навли маккажўхори парвариш қилинмоқда, маккажўхорида замбуруғ, бактерия ва вируслар вужудга келтирадиган касалликлар ҳақида, уларга қарши курашишда ўсимлик қолдиқларини йўқотиш, ерни кузда шудгорлаш, уруғни экишгача дорилаш, уруғликни соғлом ўсимликлардан тайёрлаш, касалликка чидамли навларни экиш, зараркунанда, ҳашаротларга вақтида қарши чора-тадбирларни қўллаш ҳақида керакли тавсиялар берилди.

Агроном энтомологлар: Ш.Рамозонов, А.Абдунабиев, Н.Турақулов

▶️ Тайлоқ туманидаги "Сиёб Шавкат Орзу" ф/х даги иссиқхонада майдони 2 га помидорнинг “МУAЛЛA” навида; “Карим Aгро Жаҳон” ф/х майдони 2 га бўлган майдонга булғор қалампирининг "Рокки" навида; “Aкмал Тошпулатович” ф/х да майдони 0.40 га да бодрингнинг Ф1 дурагайларида назорат ишлари олиб борилди.

Инспекторлар: Ҳотамов Ш,
Агроном энтомологлар: Р.Ҳусниддинов, Б. Шодийев, С.Aкрамов


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Иштихон тумани
#Иссиқхона фаолияти

Бугунда ёз фасли тугагани билан ҳанузгача мутадил ҳаво ҳарорати сабзавотларни очиқ ер майдонларида етиштиршга имконият бермоқда. Аммо, шунга қарамай баъзи бир қишлоқ хўжалик маҳсулотлари иссиқхонларда етиштирилмоқда. Албатта, иссиқхона шароитида етиштирилаётган маҳсулотларнинг ҳам ўзига яраша касаллик ва зараркунандалари мавжуд. Маҳсулотларнинг фитосанитар тозалиги ҳамда бозоргирлигини юқори даражада таъминлаш мақсадида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик учун доимий назорат тадбирларини олиб бориш талаб этилади. Иштихон туманидаги Мурод Жўраев ММТП ҳудудига қарашли “Суюнов Жўра бобо” фермер хўжалигининг 3 гектарли иссиқхонасида ҳам ҳозирда экспортбоп помидор ва бодрингнинг кечки навлари парваришланмоқда. Бундан ташқари иссиқхонада булғор қалампири ва турли хил кўкатлар ҳам етиштирилмоқда. Етиштирилаётган экинларининг ҳосилини тўлиқ ва сифатли таъминлаш мақсадида Ўсимликлар карантини туман бўлими инспекторлари ушбу иссиқхонада доимий карантин назоратларини олиб боришади. Шу билан бирга, иссиқхона юритувчиларига иссиқхона касалликлари ва зараркунандалари ҳақида доимий керакли тавсия ва маслаҳатларини бериб келишади.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Расмий саҳифаларимиз👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube
#Иссиқхона

Нарпай туман "Мустақиллик" маҳалласида яшовчи Қурбонов Бунёд томарқасига экилган 0.04 сотохли иссиқхонасидаги помидор ва кўкат экинлар назорат қилинди. Иссиқхона эгасига “Помидор куяси” ҳамда “Помидорнинг жигарранг бужмайиш вируси” (Tomato brown rugose fruit virus – ToBRFV) ларга қарши кураш профилактика тадбирларини ўз вақтида олиб бориш, шунингдек, иссиқхона зараркундалари тўғрисида тушунча ва тавсиялар берилди.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати.

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin