Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
297 subscribers
13.9K photos
843 videos
7 files
3.52K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali


Telegram: @uzdavkarantin_antikor_bot
Veb sayt: https://samkarantin.uz/


Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
# Самарқанд вилояти
#Жомбой тумани

🔶 Қишлоқ хўжалигига ва бошқа ўсимликлар дунёсига зарар етказиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини объектлари кириб келишининг, тарқалишининг олдини олишга ҳамда бундай объектларни бартараф этишга қаратилган тадбирлар бугунги кунда ўсимликлар карантини томонидан қаттиқ назорат остига олинган.
🔶 Шундай экан, жорий йилнинг 15 октябр куни Жомбой туманида жойлашган “Дамир Инвест” МЧЖда Молдавия давлатига экспорт қилинаётган 22 ( йигирма икки) тонна ловия маҳсулотлари;
🔹 “ Сиёб Шавкат орзу” ф/х дан Афғонистон давлатига экспорт қилинаётган 25 ( йигирма беш) ҳамда 75 (етмиш беш) тонна ун маҳсулотлари;
🔹 “Сафабахш сифат” МЧЖ омборхонасидан Туркия давлатига юкланаётган 22 ( йигирма икки) тонна майиз ( қуритилган узум) маҳсулотлари карантин нзоратидан ўтказилиб ички фитосанитария сертификатлари берилди.

☝️ Бу – муҳим! Карантин назоратидаги маҳсулотларни етиштирувчи, тайёрловчи, реализация қилувчи, қайта ишловчи, экспорт ёки импорт қилувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг омборхоналари ҳар ойда бир марта ҳудудий ўсимликлар карантини инспеторлари томонидан карантин назоратидан ўтказилади. Карантиндаги ёки зарарли бегона объектлар аниқланганда маҳсулотлар тозаланади, чиқиндилар эса ёқиб юборилади.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin
#Самарқанд вилояти
#Жомбой тумани

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги “Боғбон” агрокомплексида USAIDнинг Агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси асосида мева-сабзавот маҳсулотларини бозор талаб даражасидаги сифат кўрсаткичларига етиштириш жараёнларида эришиш: озиқ моддалар назорати, ўсимлик ҳимояси, суғориш ва ўғитлаш нормаси, даврийлиги мавзусида бир кунлик ТРЕНИНГ бўлиб ўтди.
Батафсил маълумот... 👈

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш 👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube
#Пахтачи тумани
#Жомбой тумани
#Капр қўнғизи


Пахтачи туманидаги “Мирзаев Шўҳрат Кежабоевич” фермер хўжалигига қарашли ун ишлаб чиқариш заводидаги ҳамда Жомбой туманидаги “Жомбойдон” АЖ корхонасининг омборхоналарига “Капр қўнғизи” га қарши "Алдамчи хўраклар" қўйилиш жараёнларидан ФОТОЖАМЛАНМА

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Расмий саҳифаларимиз👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube
#Самарқанд вилояти
#Жомбой тумани
#Долзарб 30 кунлик

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Агентлиги томонидан 1 июлдан 30 июлга қадар эълон қилинган “Долзарб ўттиз кунлик” тадбири доирасида Жомбой тумани Охунбобоев муқобил МТП даги “Анвар Келдиёров” фермер хўжалигининг 3 гектарли ғўза майдонида агрокластерлар фермер-деҳқон хўжаликларидаги ғўза майдонларида учрайдиган хавфли ва иқтисодий зарар келтирадиган зараркунандалардан ўргимчаккана, кўсак қурти, қандалалар ҳамда касалликлар ва бегона ўтларга қарши уйғунлашган курашиш тадбирларини ўз вақтида тўғри ва самарали олиб бориш мақсадида семинар бўлиб ўтди. Семинарда иштирокчиларга ғўза парваришида жиддий аҳамиятга молик бўлган барча муҳим тадбирларни бажариш лозимлиги ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш 👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube
#Самарқанд вилояти #Жомбой тумани

“Капр қўнғизи” га қарши “Алдамчи хўраклар" қўйиш жараёнларидан ФОТОЖАМЛАНМА

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати


Каналга уланиш 👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube
#Жомбой тумани
#Маъмурий ҳуқуқбузарлик

Жомбой тумани Наймантепа МФЙ да яшовчи фуқаро Келдиёр Қодировнинг 0.3 сотихлик олма боғида "Долзарб 15 кунлик" доирасида "Бактериал куйиш" касаллиги аниқланди ва 3 кунлик огоҳлантиришга қарамай қайта текширув натижасида фуқаро томонидан ҳеч қандай чора кўрилмаганлиги аниқланиб иш туман судига юборилди.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш 👇👇

https://t.me/Samkarantin
#Жомбой тумани

2023 йил ғалла ҳосили учун уруғлик ғалла дорилаш ишлари давом этмоқда. Хусусан, Жомбой туманидаги “Жомбой дон маҳсулотлари” АЖ га қарашли Жомбой руғ цехида бугунги кунгача 1 тонна 350 кг ғалла “Баҳор” препарати билан дориланди.

Туманда келгуси йил ҳосили учун уруғлик ғаллани дорилаш ишлари давом этмоқда.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Расмий саҳифаларимиз👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube
#Самарқанд вилояти
#Жомбой тумани

☝️Жорий йилнинг 5 сентябр куни Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг Жомбой туман инспекторлари томонидан Дубай давлатига экспорт қилинаётган "Silk Road Of trans" МЧЖ 24 тонна майиз (қуритилган узум) маҳсулоти кўрикдан ўтказилди.
🔶 Ушбу карантин остидаги маҳсулотлар 2018 йил 9 июлда тасдиқланган янги таҳрирдаги “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги ЎРҚ - 484 сон Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6-моддасига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарорига асосан карантин назоратидан ўтказилди ҳамда ўсимликлар карантини объектларидан ҳоли эканлиги аниқланди.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати.

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube
#Самарқанд вилояти
#Жомбой тумани
#Экспорт

Жомбой туманида жойлашган “Temurbek Bussines” МЧЖ дан Белоруссия давлатига 20 094 кг узум маҳсулотлари, “Бухоро экспорт импорт 2022” МЧЖ дан Бакуга 22 500 кг майиз маҳсулотлари туман инспекторлари томонидан назоратдан ўтказилиб, 2018 йил 9 июлда тасдиқланган янги таҳрирдаги “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги ЎРҚ - 484 сон Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6-моддасига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарорига асосан карантин назоратидан ўтказилди ҳамда ўсимликлар карантини объектларидан ҳоли эканлиги аниқланган ҳолда экспортга йўналтирилди.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати.

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube
#Дала назорати
#Жомбой тумани

Бугунда ҳар қандай қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириб яхшигина даромад олиш мумкин. Жомбой тумани “Журият” МФЙ ҳудудида жойлашган “Журият кенг даласи” фермер хўжалигида ҳам иккинчи экин сифатида 1 гектардан зиёд майдонга турпнинг “Содиқ” ва “Куз ҳадяси” навлари экилиб парвариш қилинди. Парвариш чоғида албатта экинлар Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг Жомбой туман бўлими инспекторлари томонидан доимий назоратда бўлди.
Турп илдизмеваси аслида углеводлар, витаминлар, ферментлар, хушбўй моддалар ва минерал тузларга бой бўлиб, у инсон организми жигар, буйракни тозалайдиган пархез маҳсулот ҳисобланади. Турп уруғларини ерга қадашдан олдин албатта ўтмишдош экин қолдиқларидан, уруғлари эса аралашма бошқа уруғлардан тозаланган бўлиши керак. Парвариш чоғида доимий бегона ўтлардан тозалаб туриш талаб этилади.
Турп экинлари ҳам бошқа экинлар каби касаллик ва зараркунандалар билан зарарланади. Парвариши давомида туман инспекторлари узунбурун, шира, барг бургалари, ун-шудринг ва оқ чириш каби касалликлардан ҳимоя қилиш бўйича фермер хўжалик иш юритувчиларига тавсиялар ва маълумотлар беришиб келган. Ҳозирда ҳосил даладан йиғиштириб олинмоқда. Кейин эса сараланади, сақлашга ёки сотишга тайёрланади. Ҳосилни йиғиш, саралаш ва ташиш вақтида илдизмваларини уринтирмасликка, шикастламасликка ҳаракат қилиш керак, чунки зарарланган илдизмевалар яхши сақланмайди.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати.

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube